Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Август 2015 Кӯришлар: 1767
Печат

 

turkmanistonТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон Республикаси пойтахти Ашхобод шаҳрига расмий сафар билан борди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Туркманистонга расмий сафари Ашхобод шаҳридаги «Истиқлол» майдонида тантанали кутиб олиш маросимидан бошланди.

Олиймақом меҳмон, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон истиқболига бу кўркам майдонга икки мамлакат давлат байроқлари осилиб, Туркманистон фахрий горди ва нафас оркестри асбоблари саф тортганди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов кутиб олди ва фахрий минбарга таклиф қилди.

Шундан сўнг, расмий кутиб олиш маросими Фахрий қоровул қўмондони рапорти, икки мамлакат Давлат мадҳиялари ижроси, икки давлат раҳбарининг Фахрий гвардия қисмлари сафи олдидан ўтишлари, олиймақом меҳмоннинг қабул қилувчи мамлакат давлат байроғига эҳтиром кўрсатиши, икки мамлакат расмий делегациялари билан танишиш орқали давом этиб, Фахрий гвардия қисмларининг икки мамлакат раҳбарлари олдидан ўтишлари билан ниҳоясига етди.

Дўстона муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро фойдали ҳамкорликларни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар дастлаб Президентлар Эмомали Раҳмон ва Гурбангули Бердимуҳаммедовларнинг тор форматдаги учрашувлари чоғида муҳокама қилинди.

Туркманистон Президенти: «Сизнинг мамлакатимизга расмий сафарингизни жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз. Чунки Туркманистон ва Тожикистон Республикаси кўпгина минтақавий ва халқаро масалалар, айниқса, тинчлик, хотиржамлик ва барқарорликни ҳимоялаш соҳаларида бир-бирига ўхшаш позицияга эга»,- деди.

Гурбангули Бердимуҳаммедов савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, саноат, илм-маданият соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликлар тараққиётига юқори баҳо берар экан, бу иккала мамлакат манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон ва Туркманистоннинг бир қатор халқаро масалалар, жумладан, терроризм, экстремизм ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши туришда позициялари яқинлигини таъкидлар экан, бундай яқинлик сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий алоқаларни кенгайтириш учун яхши асос бўлишини қайд қилди.

Мазкур учрашув ва сўзлашувлар икки дўст мамлакат муносабатлари тараққиётига фаол ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

 

5 ТА ЯНГИ ҲУЖЖАТ ИМЗОЛАНДИ

Тожик-туркман олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлари натижалари

Олий даражадаги конструктив суҳбатлар кенгайтирилган таркибдаги расмий сўзлашувлар жараёнида давом этди.

Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувларда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-маданий алоқаларни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар кенг кўламда кўриб чиқилиб, муҳим шартномалар имзоланишига эришилди.

Икки дўст мамлакатлар минтақавий хавфсизликни таъминлаш, экология ва атроф-муҳит ҳимояси ҳамда гидроэнергетик захиралардан самарали фойдаланиш, иқлим ўзгариши олдини олиш масалаларида ўз ҳамкорликларини кенгайтиришни ният қилганлар.

Энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари қаторида қайд қилинди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини янада жонлантиришга келишиб олишди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Туркманистон томонидан қўллаб-қувватланган таклифига биноан, яқин келажакда Душанбе ва Ашхобод шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиапарвоз йўлга қўйилиб, Тожикистон ва Туркманистон олий ўқув муассасаларида студентларнинг таҳсил олишлари учун икки мамлакат Президент квоталари сони оширилади.

Келажакда тожикистонлик студентлар Туркманистон халқаро нефт ва газ университетида таҳсил олиш имконига эга. Яқин кунларда, шунингдек, Тожикистон ва Туркманистоннинг хизмат паспортларига эга бўлган фуқаролари бир-бири мамлакатига визасиз ташриф буюриши масаласи ҳам ҳал қилинади.

Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати соҳаларида ҳам муносабатлар ривожланади.

Гурбангули Бердимуҳаммедов Президент Эмомали Раҳмонни жорий йил декабр ойида Ашхобод шаҳрида «Туркманистон доимий бетарафлиги» эълон қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан боғлиқ тадбирларда иштирок этишга таклиф қилди. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўз навбатида, Гурбангули Бердимуҳаммедовни ҳам расмий сафар билан Тожикистонга ташриф буюришини таклиф қилди. Иккала таклиф ҳам ижобий қабул қилинди.

Учрашув ва сўзлашувлар якуни бўйича ҳамкорлик тўғрисида 5 та янги ҳужжат имзоланди:

-Тожикистон Миллий кутубхонаси ва Туркманистон Маданият вазирлиги давлат маданият маркази давлат кутубхонаси ўртасида кутубхона фаолияти соҳасида меморандум;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги телевидение ва радио комитети ҳамда Туркманистон телевидение, радио ва кинематография комитети ўртасида ҳамкорлик келишуви;

-Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Туркманистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги ўртасида ҳамкорлик келишуви;

-Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2016-2017 йиллар учун ҳамкорлик дастури;

-Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовлар қўшма баёноти имзоланди.

Сўнгра ОАВ намояндаларининг кенг иштирокида ўтган матбуот анжуманида икки Давлат раҳбарлари Эмомали Раҳмон ва Гурбангули Бердимуҳаммедовлар  олий даражадаги учрашувлар ва сўзлашувлар натижаларига юқори баҳо беришди.

Хусусан, Тожикистон ва Туркманистон ўзаро муносабатлари шартнома-ҳуқуқий асосини бундан кейин ҳамкорлик тўғрисидаги 75 дан ортиқ ҳужжат тартибга солиши таъкидланди.

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30

МАҚОЛАЛАР

Безовта руҳ

 

Халқимизда:-Қиз чиқарганга қирқ йил тегма,- деган гап бор. Содиқ ака яқиндагина қизи Гулнорани узатди. Энди дўхтирга кўриниб, касалхонада ётиб, даволанишни ният қилганди. Зайнабнинг қўлини сўраб келишди. Тўй яхши нарса-ю, лекин ўз-ўзидан бўлмайди. Айниқса, қиз узатиш. Ҳалима опа ҳам: - Яхши жой, ёлғиз ўғил экан, бир бало қилиб, шу қизимизни ҳам чиқариб олайлик, - дея таъкидлагани-таъкидлаган. 

Муфассал...

Муомала одобини қачон ўрганамиз?

 

Ёхуд маршруткалардаги асабга тегувчи ҳолатлар хусусида

Нафасингдан ўтлар тирилди,

Пул одамнинг хуни эмас-ку,- бу мисралар мен шеърларини севиб мутолаа қиладиган шоир Яҳё Тоғага тегишли. Мисралар менга болаликдан ошно. Қарийбки, ҳаётим шиорига айланган, десам ҳам хато қилмаган бўламан.

Ҳар куни саҳармардондан ишга отланамиз, уззукун руҳият тетиклиги ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2246738

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8802433
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3066
2420
17206
8749866
59174
85496
8802433

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.103
Бугун: 13-11-2025 22:27:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015