Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Август 2015 Кӯришлар: 2356
Печат

 

prezident14 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармаси масъулиятли вазифаларига тайинланган кадрларни қабул қилди.

Абдураҳмон Азимов нафақага чиққанлиги сабабли Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари

бош бошқармаси олий чегара таълимгоҳи бошлиғи вазифасидан озод этилди.

Назиров Сафарали Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармаси Олий чегара таълимгоҳи бошлиғи вазифасига тайинланди.

Жаъфарзода Муҳаммад Ҳайдар Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармаси тарбиявий ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-тарбиявий ишлар бошқармаси раҳбари вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармаси Суғд вилояти  бўйича чегара қўшинлари бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди. 

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Хатлон вилоятларидаги Чегара қўшинлари бошқармалари бошлиқлари тайинланди.

Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармасининг Суғд вилояти Мастчоҳ, Ғончи, Ашт ва Истаравшан ноҳиялари чегара отрядлари ва кузатув пунктлари бошлиқлари лавозимларига тажрибали ва малакали офицерлар тайинландилар.

Бугун жаҳон ҳамжамиятини қамраб олган ҳар қандай номаъқул кўринишларга қарши курашни кучайтириш мақсадида Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари олий бош қўмондони Эмомали Раҳмон Ишкошим, Шўрообод, Панж чегара постларидаги масъулиятли вазифаларга  янги тайинланган раҳбарлардан Ватан чегаралари ҳимоясида ҳушёр бўлиб, азиз юртимиз ҳар бир қарич заминини давлату миллатга садоқат туйғуси билан қўриқлашни талаб қилди.

«Ҳалқаёр» ва «Лангар» таълим марказлари раҳбарлари ҳам ёш ва малакали офицерлар орасидан тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари бош бошқармасида раҳбарлик лавозимларига тайинланган барча кадрлар мамлакатимиздаги университетларни битирганларидан сўнг хорижий давлатлар, жумладан, Россия Федерацияси ва Қозоғистон университету институтларини юксак профессионал билим ва малака билан тугатишган.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон қўшни Афғонистон давлатидаги нотинч вазият, бу мамлакатнинг Тожикистонга яқин ҳудудида экстремистик ва террорчилик гуруҳларининг қуролли кучлари билан тўқнашувлари ва қарама-қаршиликлари ҳақида эслатар экан, қисмлар ҳар бир раҳбаридан халқ хавфсизлиги ва хотиржамлигини таъминлаш учун кечаю кундуз кузатув олиб боришни қатъий равишда талаб этди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон чегара ҳимоясида моддий-техник таъминланиш ва замонавий жиҳозланиш билан бир қаторда, ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш, ҳарбий қисмлар ерларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда ободончилигу кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд қилди. 

**

ЯНГИ  КАДРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

17 август куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Миллий гвардияси масъулиятли лавозимларига тайинланган кадрлар гуруҳини қабул қилди. 

Таъкидлаш жоизки, бу кадрлар Миллий гвардия – қудратли ҳарбий тузилма қисм ва бўлинмалари раҳбарлик лавозимларига тайинландилар.

Барча кадрлар юртимиз ёки  чет эл давлатларининг бир ва иккита олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари ҳисобланиб, етарли даражада бошқарувчилик тажрибасига эгадирлар.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон уларни халқ ва Ватанга ҳалол ҳамда виждонан хизмат қилиш, Миллий гвардия офицерлари, қисмлари, бўлинмалари касбий ва ҳарбий тайёргарликларини ошириш, интизомни кучайтириш ҳамда ёш ва истиқболли кадрларни тарбиялаш, ватанпарварлик масъулияти туйғусини мустаҳкамлаш, Тожикистон муқаддас замини ҳар бир қаричини муносиб ҳимоялашга ҳидоят этди.

Ҳар биримиз Ватан учун масъулият ҳис этмоғимиз, унинг тараққиёти учун мунтазам ҳисса қўшишимиз, Тожикистон давлат мустақиллиги ютуқларини ҳимоялашимиз зарурлиги таъкидланди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

ПРЕЗИДЕНТ КУБОГИ ХАЛҚАРО ТУРНИРИ

 

Амалдаги йилнинг 2-6 октябр кунлари Душанбедаги «Теннис қасрида» курашнинг дзюдо тури бўйича «Тожикистон Республикаси Президенти кубоги» VI халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада дзюдочилар етти вазн тоифаси: 60, 66, 73, 81, 90, 100, +100 килограммда ўзаро ғолиблик учун беллашадилар.

Муфассал...

«Яна баҳор қайтармикан, сен қайтмасанг…»

 

Опажон, менинг меҳрибоним, мунисгинам. Яна кўм-кўк, яшилликларга бурканиб баҳор келди, сиз севган баҳор. Шу кунларда сизни жуда-жуда соғиндим. Ҳамиша меҳр билан айтган донишмандона сўзларингизни соғиниб, энтикиб, қўмсайман. Отажонимни, эллик саккиз ёшида ҳаётдан жуда эрта кетган гўзал онажонимнинг ўлими етмасмиди? Мунглиғ фарёдлар-ла  яқинларимга, жиянларимга назар ташлайман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2501944

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9927773
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
162
3047
11535
9895679
64334
107749
9927773

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.169
Бугун: 21-08-2026 00:57:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015