Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 13 Август 2015 Кӯришлар: 1956
Печат

 

prezident7 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Намояндалар мажлиси томонидан қабул қилинган ва Миллий мажлис томонидан тасдиқланган бир қатор қонунларга имзо чекди.

Улар орасида Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги конституцион қонунлари, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Конституцион суди тўғрисида»

, «Тожикистон Республикаси судлари тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, Тожикистон Республикасининг «Ўрта касбий таълим тўғрисида», «Автомобил транспорти экологик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги қонунлари,  Тожикистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қонунлари бор.

Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги конституцион қонуни янги таҳрирда тавсия қилинган бўлиб, Тожикистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Унда Тожикистон Республикаси фуқаролиги асоси, принциплари, шарти, фуқароликни қабул қилиш ва ундан маҳрум бўлиш тартиблари назарда тутилган.

Тожикистон Республикасининг «Автомобил транспорти экологик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги қонуни Тожикистон Республикаси қонунчилик тизимида янги тажриба ҳисобланиб, Тожикистон Республикаси автомобил транспорти экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ жамоатчилик муносабатларини тартибга солади.

Тожикистон Республикасининг «Ўрта касбий таълим тўғрисида»ги қонуни ҳам маориф соҳаси қонунчилик тизимида янгилик бўлиб, ўрта касбий таълим ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва бошқарувчилик асослари, унинг субъектлари фаолияти тартибини аниқлайди ҳамда фуқароларнинг ўрта касбий таълим олиш ҳуқуқларини кафолатлайди.

Қабул қилинган қонунлар, умуман, инсон ҳимояси, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат, ташкилотлар, муассасалар манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик олдини олиш ва жамоатчилик тартиботини таъминлаш, ижтимоий ва иқтисодий фаолиятни кенгайтириш, жамият ҳаётининг илм, маориф ва бошқа соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Қабул қилинган қонунлар тўлиқ матни мамлакат расмий нашрияларида эълон қилинмоқда.

 

«Ховар» ТМАА.

**

ТОЖИКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ  ФАРМОНЛАРИ

Ш. М. Султоновни Тожикистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод этиш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Султонов Шўҳрат Музафарович Тожикистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод этилсин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон,

Душанбе шаҳри,10 август, 2015 йил.

№532.

***

Ф. С. Холбобоевни Тожикистон Республикасининг МДҲ Иқтисодий кенгаши қошидаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссиясидаги ваколатли намояндаси, Тожикистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти қошидаги доимий намояндаси вазифасидан озод этиш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Холбобоев Файзулло Самадович Тожикистон Республикасининг МДҲ Иқтисодий кенгаши қошидаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссиясидаги ваколатли намояндаси, Тожикистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти қошидаги доимий намояндаси вазифасидан озод этилсин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон,

Душанбе шаҳри,10 август, 2015 йил.

№533.

***

Ф. С. Холбобоевни Тожикистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Холбобоев Файзулло Самадович Тожикистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон,

Душанбе шаҳри,10 август, 2015 йил.

№534.

***

Ғ. Ж. Бобозодани Тожикистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод этиш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Бобозода Ғуломжон Жўра Тожикистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод этилсин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон,

Душанбе шаҳри,10 август, 2015 йил.

№535.

***

Ҳ. Зарифийни Тожикистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида

Тожикистон Республикаси Конституциясининг 69-моддасига мувофиқ фармон бераман:

Ҳамрохон Зарифий Тожикистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин.

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон,

Душанбе шаҳри,10 август, 2015 йил.

№536.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ГУЛДАН ГЎЗАЛРОҚДИР ОНАЛАР МЕҲРИ

 

Дариғо, кўп йилким тўкилади қон,

Мусулмон давлатлар аро беомон.

Гуноҳсиз мусулмон сақлаш учун жон,

Мусулмон бўлмаган юртларга томон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Муфассал...

Шарафли касб фидойилари…

 

Турли таассуротларга бой инсонлар ҳамиша умрлари давомида завқланиб яшайдилар. Улар танлаган касбларини севадилар. Биз ҳикоя қилаётган инсонлар ҳам ўқитувчиликдек улуғ ва шарафли касбда масъулиятни ҳис этиб, чин дилдан самарали фаолият юритаётган тажрибага бой устозлардир. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳиясидаги Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғида жойлашган 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳақида гап бормоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2575844

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10181056
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1292
3780
1292
10151415
78149
138877
10181056

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.14
Бугун: 19-10-2026 08:37:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015