Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Июл 2015 Кӯришлар: 2061
Печат

 

suriyaЎтган ҳафта биратўла уч давлат шаҳарларида террорчилик амали содир этилди. Ҳар учаласи масъулиятини ўзларини «Исломий давлат» деб атаётган ИШИД зиммасига олди. Бошида Сурия ҳукуматига қарши ўлароқ мухолиф гуруҳ сифатида майдонга чиққан жангарилар тўдаси бугунги кунда қисман Сурия ва Ироқ давлати ерларини тасарруф қилиб, Абубакр Бағдодий бошчилигида «Ислом Давлати» эълон қилишди.

Аммо тез орада бу давлатнинг фақат Ислом номидангина фойдаланаётгани, аслида эса, исломий қадриятлардан, Худо ва Расул (с.а.в.) буйруғу тақиқларидан бехабар эканлиги маълум бўлиб қолди.

Ўзларини «Ислом Давлати» дея эълон қилгач, жаҳоннинг 169 нафар таниқли уламоси ўзини халифа эълон қилган Абубакр Бағдодийга мактуб йўллаб, улар олиб бораётган ишлари, қилаётган хунрезликларининг асл Исломга зид эканлиги, халифа бўлиш учун зарур талаботлар ва ҳоказолар борасида «Дин насиҳатдир» ҳадисига мос равишда фикрларини баён айлаб, насиҳат қилишди. Минг афсуски, ушбу мактубга улар қулоқ ҳам солишмади.

Воқеалар кейинги ривожи шуни кўрсатмоқдаки,  юқорида эслатиб ўтганимиздек, Ислом даъво этувчи давлатнинг номигина Ислом экан… Ҳа, шундай, улар амалга ошираётган хунрезликлар, ёш бола демай, аёл демай бир чеккадан қиришлари, оммавий қатл саҳнасини ташкил этиб, улар видеоёзувини интернет орқали дунё аҳлига тарқатишлари қайси Исломга тўғри келади, ахир. Ўзларини аҳли салаф билгувчи бу кимсалар аслида аҳли хилоф бўлиб қолмаяптиларми? Агар ИШИДчилар ростдан ҳам Муҳаммад (с.а.в.) динида бўлсалар, нега унда Пайғамбар(с.а.в.)га хилоф иш тутмоқдалар?! Макка фатҳида ва бошқа ички-ташқи курашларда тинч аҳолига зарар етказилмаган эди, ёш болалар, бева-бечоралар таҳқирланмаган эди-ку! Ва ҳатто дейиш мумкинки, Расулуллоҳ (с.а.в.) бошчилигида мушрикларга қарши олиб борилган муҳорабалар шаҳарларда эмас, балки очиқ майдонларда, тоғу саҳроларда олиб борилганлиги тарихий ҳақиқат эмасми? ИШИДчилар-чи?

ИШИДчилар минг-минг йиллик тарихга эга шаҳарларни кунпаякун қилишди-ку! Юз минглаб фуқаролар уй-жойсиз, ватансиз дарбадар бўлиб қолишди-ку! Раҳм-шафқат нелигини билмаган ИШИДчилар, ҳатто, муваққат жамлоқ-лагерлардаги муҳожирларга ҳужум қилиб, ҳалок этишганини қандай изоҳлаш мумкин? Пайғамбар (с.а.в.)  тинч аҳоли, қолаверса, қўлида қуроли бўлмаганларга  раҳм-шафқат ила муносабатда бўлганлари, ва ҳатто, амакиси Ҳамза (р) юрагини чайнаган Ҳиндни-да, кечириб юборгани маълум эди-ку, ахир! ИШИДчилар шафқатсизлиги эса, ҳеч бир рисолага тўғри келмайди.

Шафқатсизликда тенги йўқ ИШИД такфирчи гуруҳлари томонидан 3 мингдан ортиқ суриялик, жумладан, 1787 нафар тинч аҳоли, 74 нафар балоғатга етмаган гўдаклар қатл этилган. Улар, ҳатто, ўз сафдошларини ҳам аяб ўтиришмаяпти. ИШИДда хизмат қилаётган 143 нафар  сафдошларини ҳар хил баҳоналару важлар билан турли воситалар орқали қатл этишганининг ўзиёқ бу гуруҳнинг на исломий ва на инсоний эканлигидан дарак беради. Улар амалга ошираётган ваҳшониятдан, ҳатто, «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи-да даҳшатга тушган. «ABC News»нинг хабар беришича, «Ал-Қоида»нинг юқори мартабали вакили Адам Гадан ИШИДчиларнинг Тунис ва Қувайтдаги террор амаллари ортидан даҳшатга тушганини баён этган.

Президентимиз Эмомали Раҳмон турли минбарлардан туриб, ўз фикру ақидаларини баралла айтиб келмоқда.  Ваҳдат  - Миллий бирлик ва тотувлик байрамининг 18 йиллиги муносабати билан Тожикистон Аграр университетида бўлиб ўтган учрашувда ҳам ёшларни турли фирқалар алдовига учмасликка, Ватанни якдиллик билан обод қилишга даъват этди.

Эй, ёлғон ваъдаларга учиб, Сурия сари отланаётган киши, нега сизни жангга юбораётган «муллалар»нинг ўзлари ва уларнинг бола-чақалари иссиқ ўринларини совуқ қилгилари келмайди-ю, сиз ва сиз кабилар қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, Ватандан, ота-онадан, қавму қариндошдан,  барча нарсадан маҳрум қилишаяпти!..

Яна бир факт. Сурияга отланаётган кишиларнинг аксарияти Ислом динидан мукаммал билимга эга бўлмаган кишилардир. Зотан, асл исломий олимлар Суриядаги ишларнинг жиҳод эмаслиги ва ИШИД ғаразли кучлар томонидан ташкил этилганлигини яхши билишади. Шунингдек, мусулмон биродарини ўлдирган мусулмоннинг дўзахда абадий қолиши борасидаги ояти каримадан ҳам яхши хабардор кишилардир. Суриядаги ишлар улкан фитна эканлигини асл уламолар англаб етишган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳам Ироқ ва ҳам Шом-Сурия ҳудудларида ИШИДчилар мавқеи танг бўлаётгани ҳақидаги хабарлар уларнинг тез орада нест-нобуд бўлиб кетишига ишончни орттирмоқда. Зеро, ҳар қандай ёвузлик шайтондан бўлиб, эзгулик ҳамиша бу қора кучлар устидан ғолиб бўлиб келган. Ҳа, шундай!

О. ХАНЖАРОВ.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

РАМАЗОН Раҳимзода - ТОЖИКИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ, МИЛИЦИЯ ГЕНЕРАЛ-ПОЛКОВНИГИ: «МИЛИЦИЯ ОРГАНЛАРИДА ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТАДИ»

 

Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани, хусусан, вазир ташаббуси билан янгича услубда бўлиб ўтди. Видео пресс-конференцияда Хатлон, Суғд, Тоғли Бадахшон, Рашт минтақаси журналистлари ҳам бевосита иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоблар олишди. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал- полковниги Рамазон Раҳимзоданинг бу ташаббусини бошқа вазирлик ва идоралар ҳам қўлласа

Муфассал...

Кесарево жарроҳлиги

 

Ёхуд тиббиёт соҳасидаги баъзи нохуш кўринишлар хусусида

Азиз Ватанимиз мустақиллик йилларида ҳар томонлама гуллаб-яшнади. Турли соҳалар ривожу равнақ топди. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ баъзи соҳаларда ҳанузгача камроқ бўлса-да, негатив ҳолатлар кўзга ташланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида бундай камчиликлар кўзга ташланса, бирам хунук кўринарканки…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2384777

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9517469
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2651
3428
6079
9486462
16605
140751
9517469

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 05-05-2026 18:50:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015