Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Июн 2015 Кӯришлар: 1758
Печат

 

suv hamkorligi9 июн куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон «Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлар якуни бўйича олий даражадаги халқаро конференция доирасида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва БМТнинг кўп қиррали ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистоннинг БМТ 23 та институти, жумладан, давлат бошқаруви, маориф, соғлиқни сақлаш, аҳоли ижтимоий ҳимояси, қишлоқ хўжалиги, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва сув билан таъминлаш соҳаларидаги ҳамкорликларидан қониқиш изҳор этилди. 2010-2014 йиллар давомида мазкур тузилмалар билан ҳамкорликда Тожикистонда умумий маблағи 346 миллион Америка доллари бўлган 100 лойиҳа амалга оширилгани қайд этилди.   

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Тожикистоннинг сув соҳасидаги халқаро ташаббусларига яна бир бор юқори баҳо бериб, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонга бугунги халқаро конференцияни олий даражада йўлга қўйгани учун миннатдорчилик билдирди.

БМТ Бош котиби Тожикистон Президентини жорий йилда Ню-Йоркда бўладиган БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясида сув, энергетика, иқлимнинг исиши ва устувор тараққиётни таъминлаш билан боғлиқ, жумладан, яшил иқтисодиётдан кенг фойдаланиш воситасида дунёвий муаммоларни ҳал этиш ташаббускор мамлакати раҳбари сифатида иштирок этишга чақирди.

Томонлар ҳамкорлик бой тажрибаси ва эришилган самарали натижаларни ҳисобга олган ҳолда, келгусида ҳам ўзаро самарали ҳамкорликларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

**

8 июн куни Эмомали Раҳмон мамлакатимизга «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётлари якунига бағишланган олий даражадаги сув конференциясида иштирок этиш учун ташриф буюрган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий бирлик ҳукумати ижроия раиси доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Афғонистоннинг сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маориф ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон суҳбат бошида: «Тожикистон дўст ва биродар Афғонистон билан икки томонлама ўзаро самарали ҳамкорликлар тарафдори бўлган, ҳозир ҳам шу тарафдорлик мақомидадир ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Биз бу муносабатлар ҳар доим олий даражада бўлиб, иккала томон манфаатларига ҳам жавоб беришига интиламиз. Минтақа мамлакатлари ўртасида сизнинг давлатингиз билан муносабатларимиз ўзига хосдир»,- дея таъкидлади.

Афғонистон ташқи алоқаларида Тожикистон ўрнини юқори баҳолаган доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистондаги президент сайловлари ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Миллий бирлик ҳукумати ижроия раиси вазифасига тайинланганидан сўнг бу ўзининг биринчи хорижий сафари эканлигини қайд қилди.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва Афғонистон икки томонлама ҳамкорликларининг 80 га яқин имзоланган шартномалардан мамнун эканлиги таъкидланди.

Тожикистон ва Афғонистоннинг 220 киловаттли электр узатиш линияси, мамлакатлар ўртасида автомобил кўприклари қурилиши, КАСА-1000 лойиҳаси 500 киловаттли электр узатиш линияси қурилиши ҳамда «Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон» темир йўллари қурилиши бўйича йирик минтақавий лойиҳалар икки мамлакат ўзаро самарали ҳамкорликларини кенгайтиришнинг ёрқин мисоли сифатида айтиб ўтилди. 

Шунингдек, «Афғонистон-Тожикистон» газ қувури ва «Хитой-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон-Эрон» темир йўли қурилиши ҳамда бошқа истиқболли минтақавий лойиҳалар юзасидан мазмунли суҳбат қурилди.

Бу режалар ва чора-тадбирларнинг тезкор ҳамда сифатли амалга оширилишида Тожикистон ва Афғонистон масъул тузилмаларини фаоллаштириш муҳимлиги қайд қилинди.

Суҳбат чоғида асосий эътибор хавфсизлик, жумладан, Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегараолди минтақаларда тинчлигу барқарорлик масалалари, терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши биргаликда кураш олиб боришга қаратилди.

Бундан ташқари, БМТ ва ШҲТ доирасидаги минтақавий ва халқаро ҳамда «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётлари якуни бўйича олий даражадаги халқаро конференция масалалари учрашувнинг асосий мавзуларидан бири бўлди.

ххх

8 июн, куннинг иккинчи ярмида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Эрон Ислом Республикаси энергетика вазири Ҳомид Читчиённи қабул қилди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон суҳбат бошида: «Тожикистон сўнгги йиллар икки мамлакат иқтисодий алоқалари соҳасида фундаментал ҳамкорликлар ўзига хос ўринни эгаллаётганидан қониқади»,- дея таъкидлади.

Айни пайтда юртимизда Эроннинг 150 компанияси самарали фаолият юритаётгани қайд қилинди. Тожикистон ва Эрон ўртасида маҳсулот айирбошлаш 2014 йили 228 миллион Америка долларига етди. Бу Тожикистоннинг 2014 йилдаги ташқи савдоси умумий ҳажмининг 4,3 фоизини ташкил қилади.

Тожикистон ва Эроннинг сиёсий ва маданий алоқалар билан бир қаторда, икки мамлакат ўзаро муносабатлари энг муҳим соҳаларидан ҳисобланган энергетика ва транспорт инфраструктурасини ташкил этиш каби фундаментал соҳалардаги ҳамкорликларидан ҳам қониқиш изҳор қилинди.

Эрон томони «Сангтўда-2» ГЭСи қурилишидаги қўшма тажрибадан фойдаланган ҳолда Тожикистондаги бошқа гидроэлектростанциялар қурилишига ҳам ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирилди.

Шунингдек, Тожикистон, Эрон ва Афғонистон ўртасида темир йўллар, юқори волтли электр узатиш линиялари ва сув қувурлари қурилиши бўйича уч томонлама алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

ххх

8 июн куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатимизга «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётлар якуни бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Қирғизистон Республикаси Бош вазири Темир Сариевни қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакатнинг дўстона ва яхши қўшнилик муносабатлари ҳамда кўп қиррали ҳамкорликлари муҳокама қилинди.

Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг Тожикистонга расмий сафари икки томонлама муносабатлар тараққиёти ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида маҳсулот айирбошлаш жорий йил уч ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 бараварга ўсгани қайд қилинди. Бу 2014 йили 2013 йилга нисбатан кузатилган икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмининг камайиши тенденцияси якунланганидан далолат беради.

2014 йили икки мамлакат ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2013 йилга нисбатан 3,5 бараварга камайгани таъкидланди.

Икки қўшни мамлакат савдо кўрсаткичлари ва транзит имкониятларини келгусида ошириш мақсадида, Қарамиқ чегара пунктига халқаро мақом берилиши муҳимлиги қайд қилинди.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара баҳсли ҳудудлари демаркация ва делимитацияси бўйича ишларни ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистоннинг гидроэнергетик захиралардан самарали фойдаланиш бўйича минтақавий муносабатлари, икки мамлакат яқин манфаатларини биргаликда ҳимоялаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мазмунли суҳбат қурилди.

ххх

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) ижроия котиби Шамшод Ахтарни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва БМТнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ҳукумати номидан БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссиясига мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширгани учун миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон Республикаси 2015 йили бу комиссияга раислик қилаётгани ва унинг йиллик тадбирларини олий даражада ижро этаётгани қониқиш билан қайд қилинди.

Шунингдек, «Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари ижроси якуни бўйича олий даражадаги Душанбе халқаро конференцияси кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашинди. Жаҳон майдонида ташаббусчи давлат сифатида Тожикистон ролига юқори баҳо берилди.

БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси бундан кейин ҳам Тожикистон тараққиётини устувор энергия билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойлар тараққиёти, янги иш жойлари ташкил этиш, умуман, минг йиллик тараққиёт мақсадларига эришишда қўллаб-қувватлаши қайд қилинди.

ххх

9 июн куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Ҳелен Кларкни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва БМТнинг мазкур ташкилоти билан самарали ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукумати номидан БМТ Тараққиёт дастури ва унинг Тожикистондаги офисига мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошираётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Ҳелен Кларк хоним Тожикистонни, энг аввало, тоза ичимлик суви ва энергия, устувор тараққиётни таъминлаш бўйича БМТ билан минг йиллик тараққиёт мақсадларини самарали амалга татбиқ этаётган ташаббускор давлат, дея атар экан, мамлакатимиз раҳбариятига конструктив ташаббуслар учун миннатдорчилик изҳор этди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон БМТ Бош котибининг «Устувор энергетика барча учун» ташаббуси тарафдори эканлигини билдириб, Тожикистон бу мақсадларни амалга ошириш йўлида беш мамлакатдан бири этиб танлангани учун миннатдорчилик баён этди.

ххх

9 июн, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Габон Республикаси Бош вазири Даниэл Она Ондони қабул қилди.

Учрашувда ўзаро самарали ҳамкорликларни ташкил этиш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Бунда асосий эътибор БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа соҳаларда иқтисодий йўллар орқали сиёсий алоқаларни ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Бу Габондан расмий делегациянинг Тожикистонга биринчи ташрифи эканлиги таъкидланиб, келгусида алоқалар кенгайишига ишонч билдирилди.

 

ххх

9 июн куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистонга расмий сафар билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф билан самарали учрашув ўтказди.

Тожикистон ва Покистон дўстона муносабатлари ва самарали ҳамкорликларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш масалалари дастлаб «яккама-якка» форматда, сўнгра кенгайтирилган таркибда муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи суҳбат чоғида: «Покистон Ислом Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликларни кенгайтириш ва ўзаро самарали муносабатларни мустаҳкамлаш Тожикистон Республикаси ташқи сиёсати асосий йўналишларидан бири саналади. Биз Покистон савдо-иқтисодий имкониятлари, унинг геостратегик позицияси, Жанубий Осиёда ва Ислом дунёсидаги нуфузини муҳим дея ҳисоблаймиз»,- деб таъкидлади.

Шу куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон Бош вазири ўринбосари Аннагелди Язмуродов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Бакитжон Сагинтаевларни ҳам қабул қилди.

Учрашув чоғида асосий эътибор мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодиёт, транспорт, юк ташиш, сув, энергетика, маориф ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликлар масалаларига қаратилди.

ххх

10 июн куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Европа иттифоқи муносабатларини босқичма-босқич ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи Питер Бурианни мазкур лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг ўз вазифасида самарали фаолият юритишига ишонч билдирди.

Суҳбат чоғида асосий эътибор Тожикистон ва Европа иттифоқи ўртасида шерикчилик келишувлари ва ҳамкорликлари, Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиялари ҳамда 2014-2020 йиллар учун кўп йиллик индикатив дастурини амалга татбиқ этишга қаратилди. Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур дастур маориф, соғлиқни сақлаш ва Тожикистон қишлоқларини ривожлантириш соҳаларида кўп сонли лойиҳаларни амалга ошириш учун 251 миллион евро маблағ жалб этишни назарда тутади.

Европа иттифоқи ва Тожикистон ўртасида ҳамкорликлар бўйича комитет мажлиси масалалари ҳамда жорий йилнинг 10-11 июн кунлари Брюсселда бўлиб ўтаётган инсон ҳуқуқлари бўйича икки томонлама диалог навбатдаги босқичи борасида фикр алмашинди.

Шунингдек, айни пайтда минтақа ва жаҳондаги вазият, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликларни ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ҳамда Афғонистондаги беқарор вазият, бу қўшни мамлакат билан давлат чегараларини мустаҳкамлаш юзасидан ҳам мазмунли суҳбат қурилди.

ххх

10 июн куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Европа учун Иқтисодий комиссияси ижроия котиби Кристиан Фриц Бахни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва БМТнинг савдо-иқтисодий ҳамкорликлари турли қирралари муҳокама қилинди.

Минг йиллик тараққиёт мақсадларидан келиб чиқаётган аксарият устувор тараққиёт мақсадлари ва бошқа глобал дастурларга эришиш кўп жиҳатдан ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни самарали амалга татбиқ этиш билан боғлиқ эканлиги қайд қилинди.

Тожикистоннинг дунё сув муаммоларини ҳал этишдаги етакчи роли, мамлакатимизнинг яшил энергетикани ривожлантириш воситасида барчани электр энергияси билан таъминлаш, яшил иқтисодиётни йўлга қўйиш орқали иқлим исишини бартараф этиш йўлидаги яратувчанлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаган Кристиан Фриц Бах биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш Марказий Осиё ва бутун жаҳон бўйлаб кўп муаммолар ҳал этилишига фаол ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президентининг «Сув устувор тараққиёт учун» шиори остида янги халқаро ўн йилликни эълон қилиш тўғрисида навбатдаги таклифи жуда долзарб, зарур ва қўллаб-қувватлашга арзийдиган, дея аталди.

«Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётлари воситасида БМТнинг Европа учун қабул қилган сув конференциялари дунёвий характерга эга бўлиши қониқиш билан таъкидланди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон БМТнинг Европа учун Иқтисодий комиссиясига бир қатор лойиҳалар, жумладан, «Тожикистоннинг савдо соҳасидаги эҳтиёжлари баҳоси», экологик жиҳатдан тоза манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш соҳаларидаги истиқболларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ «Тожикистон инновацион тараққиёти баҳоси» лойиҳаларини амалга оширишда қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Мазмунли суҳбат жараёнида томонлар алоқаларни бундан кейин ҳам кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини изҳор этишди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҲУНАР – МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ БОЙЛИК

 

Сўнгги йилларда миллий маънавият, халқимизнинг тарихий ҳунармандчилик меросини жаҳонга тарғиб қилиш ва келгуси авлодни шу руҳда тарбиялаш ишлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита саъй-ҳаракатлари туфайли қулоч ёймоқда. Жумладан, дунёга машҳур атлас, адрас тўқишнинг мамлакатимизда кенг жорий қилинмоқда.

Муфассал...

Бизнинг китобсевар мавлоно…

 

Уни 1994 йили баҳор кунларида танидим. Серҳаракат, чаққон, ҳожатбарор ва энг муҳими, китобсевар экан. Қачон қараманг, қўлида ё китоб ё газета, шошиб қаёққадир кетаётган бўлади. Устозимиз битта бўлгани учун дўстлашиб кетдик. Унинг чапани, жайдари феъли туфайли ўз акам каби менга яқин бўлиб қолди.

Аспирант бўлдим. Илм деган сўқмоқ йўлларда унинг менга қилган яхшилигининг баҳоси йўқ. Хўжанд шаҳрининг "Баҳор" мавзеида ижарада тураман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991143

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478793
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4721
4027
22406
7426653
100437
114875
7478793

Сизнинг IPнгиз: 18.220.200.33
Бугун: 23-11-2024 17:53:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015