Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Июн 2015 Кӯришлар: 1854
Печат

 

suvvТожикистон Республикаси Ҳукумати Раиси, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон томонидан илгари сурилиб, БМТ Бош Ассамблеяси Сув резолюцияси томонидан маъқул кўрилиб, қўллаб-қувватланиши натижасида  Душанбе шаҳрида 2003 йилнинг 29 июл -1август кунлари Халқаро тоза ичимлик суви форуми бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, пойтахтимизда ушбу мавзуга оид бир қатор тадбирлар ўтказилди. 

2005 йилнинг 30 май -1 июн кунлари трансчегаравий дарёлар ва кўлларга оид  минтақавий ҳамкорлик халқаро конференция, 2008 йилнинг 27-29 июн кунлари сувга доир бахтсиз ҳодисалар олдини олиш мавзусидаги халқаро конференция, шунингдек, 2013 йилнинг 27-29 августидаги Сув ҳамкорлигига доир конференция шулар жумласидандир.

Айни кунларда мамлакатимиз яна олийқадр меҳмонлар иштирокида «Сув  ҳаёт учун» 2005-2015 йилларда халқаро ўн йиллик амалиётлар якуни бўйича олий даражадаги халқаро конференция ўтказаётгани гувоҳи бўлиб турибмиз. Жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатлари-ю, нуфузли ташкилотларидан 1500 нафар киши, хусусан, БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг шахсан  иштирок этаётганлигидан ҳам сув мавзусининг нақадар актуал эканлигини билиб олсак бўлади.

Сув мавзусига бағишланган конференциялар ҳамда турли-туман тадбирлар ўтказишдан асосий мақсад йилдан-йилга тобора ифлосланиб бораётган сув ҳавзаларининг экологик софлигини имкон қадар сақлаб қолиш ва Яратган Эгам неъматидан софу мусаффо ҳолда баҳраманд бўлишликдир.

Ҳа, сув  Парвардигорнинг бандаларига ато қилган таърифига тил ожиз неъматларидан бири. Буни барча бир хил эътироф этади. Зеро, сувсиз ҳаёт йўқ. Олимлар эътирофича, инсон организмида ҳам энг кўп эҳтиёж сувга бўларкан. Инсон ҳафталаб озиқ-овқат емай юриши мумкин, бироқ сувсиз узоқ яшай олмайди.

Шундай улуғ неъмат Тожикистонимизда сероб эканлигига чексиз шукроналар айтсак ҳам шунча кам. Ахир, жаҳонда бир қатра сувга зор халқлар камми? Бир бидон сув учун бир-бирига қурол ўқтаётганлар борлиги факт-ку, ахир!

Ҳа, азиз Ватанимизда Худованднинг бу неъмати беҳисоб. Етти юзу беш километр квадрат масоҳатни ташкил этувчи 1300 дан ортиқ кўллар ҳам бизда бор. Етти кўл, Сарез, Қоракўл, Яшилкўл… Ўнлаб сув омборларимиз. Вахш дарёсига қурилган Норак, Сирдарё дарёси устига қурилган Қайроққум сув омборларини айтмайсизми? Бундан ташқари минглаб ичимлик, минерал ва шифобахш булоқларимизчи? Аммо биз улар қадрига етаяпмизми? Минг афсуски, ҳамма вақт ҳам бу азиз неъмат қадрига ета олмаётирмиз!

Шу боис ҳам, Республика Ҳукумати ва унинг бошлиғи Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ташаббуси билан дастлаб 2003 йил, сўнгра, 2005-2015 йиллар тоза ичимлик сув халқаро йиллари, дея белгиланди. Ва бу мавзуга атаб қатор халқаро семинарлару конференциялар ўтказилди. Айниқса, сув ҳамкорлиги бўйича конференциянинг (2013 й.) мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида ўзига хос шукуҳу шаҳомот билан ўтказилиши ва унга 70 дан ортиқ мамлакатдан тахминан мингдан ошиқ вакилларнинг қатнашиши давлатимиз  мавқеининг халқаро майдонда янада юксалаётганидан, сув муаммосининг жуда муҳим эканлигидан дарак беради. Шу боис ҳам, ушбу масала бўйича мамлакатимиз Сарвари Эмомали Раҳмон Жанобий олийлари, ҳатто, бундан ўн йиллар бурун халқаро ташкилотга мурожаат этгандилар.

Дарҳақиқат, азиз Тожикистонимиз географик нуқтаи назардан жуда қулай ўринда жойлашган. Бу юртнинг осмонўпар тоғлари-ю,  зилол сувлари шарқираб, ўйнаб оқаётган дарёлари жуда кўп. Сув масаласини қайта-қайта кўтариб чиққан Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бир қултум сувга зор мамлакатлар фойдасини кўзлаб иш қилаётганлиги барчага маълум.

Аслида ҳам шундай - дунёда бир коса сув олтинга баробар юртлар ҳам борлиги сир эмас, буни ҳамма билади…

Агар Давлатимиз сарвари бу масалани халқаро аренага олиб чиқмасалар, ҳаётимиздаги мавжуд чучук сувлар қадрига етишга ундамасалар эди, боридан ҳам айрилишимиз ҳеч гап эмас. Узоққа бормайлик, бундан йигирма-ўттиз йил илгари Душанбе шаҳри оралаб оқаётган ариқлардан ҳам тортинмай ҳўплаб ичаверардингиз. Бугун-чи, нафақат шаҳар оралаб, балки қишлоқда оқаётган ариқлардан сув ичилмай қўйилди. Чунки, Худонинг обиҳаёт саналган беминнат неъматига бефарқ бўлиб қолдик, шекилли…

Сув чинданам  бугунги дунёнинг энг актуал муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. Бу муаммони Давлатимиз бошлиғидан ўрнак олган ҳолда, ўз кунлик вазифамиз, деб билмоғимиз ва келажак авлод яратувчилари саналмиш фарзандларимизга уқтиришдан  ҳеч тўхтамаслигимиз лозим. Зеро, тоза ичимлик суви ҳаёт давомийлиги демакдир!

 

Абдулло Саид,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тожик Мирзачўлидагиўн учинчи завод

 

Зафаробод ноҳиясида янги пахта тозалаш заводи ишга туширилди. У тадбиркор Абдусамад Нормаматов томонидан бунёд этилди. Завод қурилиши учун 2 ярим миллион сомоний маблағ сарфланган.

Янги корхона Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган. Корхона йилига 300 тонна пахта толаси тайёрлаш иқтидорига эга.

Муфассал...

Раиснинг кўчма қабули

 

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода Кўшониён ноҳиясида фуқароларнинг кўчма қабулини ўтказди. Дастлаб вилоят раиси уч нафар меҳнат фахрийларининг уйига ташриф буюриб, уларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатди.

Сўнгра давлат ҳокимияти Кўшониён ноҳияси ижроия органи мажлислар залида вилоят раиси фуқароларнинг арзу шикоятларини тинглади. Кўчма қабул жараёнида вилоят ва ноҳия масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073510

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064215
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
275
3030
5755
8024732
3305
108045
8064215

Сизнинг IPнгиз: 18.220.248.77
Бугун: 02-04-2025 02:10:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015