Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Май 2015 Кӯришлар: 3099
Печат

 

Душанбеда бўлиб ўтадиган халқаро тадбир арафасидаги ўйлар

toza suvСув – ҳаёт манбаи, илоҳий неъмат, Яратганнинг буюк мўъжизаси…

Азиз Тожикистонимиз зилол ва шаффоф сувлар ватанидир. Серсув дарёлар – мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойлиги.

Ўлкамиздаги Панж, Вахш, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Кофарниҳон каби дарёлар юксак тоғ чўққиларидаги музликлардан бошланади.

Уларнинг ҳар бири мамлакатимиз халқ хўжалиги тараққиёти учун қон томири каби муҳимдир. Ўлкамиз тараққиётида бу дарёларнинг аҳамияти жуда катта.

Тожикистоннинг катта дарёларидан бири Панж дарёси ҳисобланади. Бу дарё ватанимизнинг жанубий чегараси бўйлаб 921 километр масофада оқади. Унинг йирик тармоғи ҳисобланган Вахш дарёси 525 километр узунликка эгадир. Панж ва Вахш дарёлари бирлашиб, республикамизнинг энг серсув дарёси – Амударёни ташкил қилади. Аммо, бу буюк дарёнинг оз қисми, фақатгина 85 километри Тожикистонимизга тегишлидир..

Марказий Осиёдаги яна бир йирик дарё - Сирдарё бўлиб, Шимолий Тожикистон ҳудудини 105 километр масофада кесиб ўтади. Мамлакатимиз марказида жуда ҳам шиддатли Зарафшон дарёси оқади. Жаннатмакон ўлкамиз жанубидаги Кофарниҳон дарёси  Амударёга бориб қуйилади.

Бундан ташқари, Муксу, Бартанг, Язғулом, Шоҳдара, Яғноб, Обихингов каби дарёлар ҳам табиатимизнинг янада гуллаб-яшнашига хизмат қилаётганлиги табиий. Юртимиз дарёлари характери жиҳатидан жуда хилма-хилдир. Улар юксак тоғ чўққиларидаги музликлардан бошланиб, тоғ дараларида шиддатли оқади. Водийларда эса, бу дарёлар сокинлашиб, мамлакатимиз далаларини суғоришда уларнинг ҳаётбахш сувидан унумли фойдаланилади. Тожикистон дарёлари баҳор фаслида тўлиб-тошиб оқса, саратонга келиб, бу дарёларнинг суви бир оз пасаяди.

Тожикистон дарёларининг яна бир ижобий томони шундаки, бу дарёлар ниҳоятда катта энергетик захирага эгадир. Айниқса, Вахш ва Панж дарёлари чексиз энергия манбаи ҳисобланади. Гидроэнергетиклар унча йирик бўлмаган дарёларнинг энергетик захираларидан ҳам унумли фойдаланишади. Ўлкамиз кўлларидан оқиб чиқадиган кичикроқ дарёлар – Искандардарё, Бартанг ва Ғунт шундай энергетик захира манбалари ҳисобланади. Бу дарёлар  юксак тоғ ораларидан оқиб, сунъий сув ҳавзалари яратиш учун  қулай табиий шароитларга эгадир. Табиий имкониятлар гидроэнергетик станциялар қуриш учун қулай бўлиб, бу дарёларда гидроэнергия ишлаб чиқарадиган станциялар қуриш арзонга тушади. Тожикистоннинг бой тарихида шундай дарёлар тоғ ўпирилиши натижасида тўсилиб, ҳосил бўлган табиий тўғонлар юқорисида кўллар пайдо бўлганлигига мисоллар жуда кўп.

Помир тоғларида жойлашган Сарез кўли ва Яшилкўл тоғ кўчкилари натижасида пайдо бўлган. Сарез кўлида кўп балиқ зотлари бор. Бу кўл жуда чуқур бўлиб, у 500 метрдан ошади. Мазкур табиий сув омборида жуда катта чучук сув захираси мавжудлиги ҳам унинг аҳамиятини оширади.

Бундан ташқари, Шарқий Помирда 4000 метр баландликда жойлашган Қоракўл, Зарафшон тоғ тизмалари орасидан ўрин олган Искандаркўллар ҳам ўлкамизнинг нодир табиий бойликлари сирасига киради. Искандаркўл нафақат ичимлик суви манбаи, балки табиий бойлиги билан кўпсонли сайёҳлар диққатини жалб қиладиган дурдона саналади.

Республикамизда сунъий сув омборлари ҳам кўпдир. Сирдарё ва Вахш дарёларида Фарҳод, Қайроққум ва «Головной» сув омборлари қурилган. Вахш дарёси юқори қисмида Норак ва бошқа сув омборлари мавжуд. Сунъий денгизлар электр энергияси ишлаб чиқарадиган трубиналарнинг мўътадил фаолиятини таъминлабгина қолмай, балки суғориш ҳамда аҳолини сув билан таъминлашда катта аҳамиятга эгадир.

Тоғ дарёлари ва кўллар кўплиги жиҳатидан мустақиллик йилларида Тожикистон экстремал спорт иштиёқмандлари ҳамда сайёҳлар диққатини жалб қилаётганлиги сир эмас. Шунинг учун ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбарияти ўлкамизда сайёҳликни ривожлантириш истиқболли соҳа эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мустақил Тожикистонимиз муҳим халқаро маърака – 2005-2015 йиллар учун мўлжалланган «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллиги дастурини амалий этиш якунларига бағишланган олий даражадаги Халқаро конференция арафасида турибди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ўзининг 23 декабр 2003 йилда ўтказилган 58-сессиясида 2005-2015 йилларга мўлжалланган «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллиги тўғрисида резолюция қабул қилганди. «Сув ҳаёт учун» ўн йиллигининг асосий мақсадлари - 2015 йилгача халқаро миқёсда қабул қилинган сув ва ичимлик сув билан таъминлаш бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, сув захираларини бошқариш комплекс режаларини ишлаб чиқиш ва ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беришда сувдан самарали фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат эди. 

Бугун ўн йил давомида амалга оширилган тадбирларни баҳолаш пайти келди. Шунингдек, ўн йиллик мақсадларини амалга оширишда пайдо бўлган қийинчиликларни аниқлаш, 2015 йилдан кейинги даврдаги фаолиятни режалаштириш зарурдир.

2005-2015 йилларга мўлжалланган «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллиги якунларига бағишланган олий даражадаги халқаро конференциянинг жорий йил 9-11 июн кунлари мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилиши Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мазкур ўн йиллик қабул қилинишидаги ташаббусидан келиб чиқади. Бу тадбир жаҳон ҳамжамиятини сув соҳасидаги анъаналардан хабардор қилиш, ҳукуматлар, БМТ муассасалари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек, манфаатдор томонларнинг бу йўналишдаги ҳаракатларини бирлаштиришга шароит яратади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигидан хабар берилишича, Душанбе шаҳрида 9-11 июн кунлари бўлиб ўтадиган 2005-2015 йилларга мўлжалланган «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллиги якунларига бағишланган олий даражадаги Халқаро конференцияда қатнашиш учун БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Душанбега келади. Олийқадр меҳмоннинг ташриф буюриши мазкур тадбирнинг БМТ ва жаҳон ҳамжамияти учун аҳамияти жуда катта эканлигининг нишонасидир. Айниқса, бўлиб  ўтиши кутилаётган конференция йўналишларидан бири Сув захираларини меъёрий бошқариш ҳамда барчага тегишли санитария устувор тараққиёт мақсадлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши арафасида бу тадбирнинг оламшумул аҳамияти янада кучаяди. 

2005-2015 йилларга мўлжалланган «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллиги якунларига бағишланган олий даражадаги Халқаро конференция БМТ Бош Ассамблеясининг 19 декабр 2014 йил қабул қилинган «2005-2015 йилларга мўлжалланган «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллигининг халқаро ўн йиллик фаолияти ва сув захираларининг устувор тараққиёти бўйича келгуси ҳамкорлик», деб номланган резолюцияси асосида ўтказилади.

Конференциянинг асосий мақсади «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллигининг амалга оширилиши натижаларини муҳокама қилишдан иборатдир. Бу муҳокама келгусида халқаро ўн йиллик якунларининг таҳлилини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим рол ўйнайди.

Конференция режасига кўра, у олий даражадаги иккита пленар сессиядан, Ўн йилликни амалга ошириш якунлари мавзусига бағишланган иккита сессия, олий даражадаги меҳмонлар давра столи, «Сув ва болалар», «Сув ва аёллар», «Сув ва кам тараққий этган ҳамда орол  давлатлар», шунингдек, «Сув ва тоғли мамлакатлар» мавзуларига бағишланган тўртта матбуот-конференциясидан иборат бўлади. Матбуот конференциялари Миллий кутубхона биносида ўтказилади.

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозиргача конференция котиботида БМТга аъзо-давлатларнинг 72 делегацияси тадбирда иштирок этишларини тасдиқлашган. Жумладан, бу делегациялар таркибида Бош вазирлар, Бош вазирлар ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Сув хўжалиги ва ирригация вазирлари бордир.

Манбанинг маълум қилишича, БМТ институтлари ва махсус ташкилотларидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), ЮНЕСКО, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТ-Сув, БМТ-Аёллар, UNEP, UNU, UN-Habitat, ISDR ва бошқа ташкилотлар  конференцияда иштирок этишларини маълум қилишган.

Шунингдек, БМТ минтақавий комиссиялари – БМТ Европа иқтисодий комиссияси, БМТнинг Африка учун Иқтисодий комиссияси (UNECA) ва БМТнинг Осиё ҳамда Тинч океани мамлакатлари учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссиялари (UNESCAP) конференция ишида иштирок этишларини тасдиқлашди.

Халқаро ва минтақавий молиявий институтлардан конференция ишида Бутунжаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки, Европа тараққиёт банки раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишлари кутилмоқда.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирилиги маълумотига кўра, айни пайтгача 50 дан ортиқ халқаро ва минтақавий ташкилотлардан конференция ишида иштирок этиш тасдиғи олинган.

- Бутун дунёдан бўлган ва қайддан ўтган тадбир умумий иштирокчилари 700 киши атрофидадир, - дейилади, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Июн ойида ўтказилиши кўзда тутилган Душанбе конференцияси барча манфаатдор томонларга фикрлар алмашиш, билимлари билан ўртоқлашиш, ютуқларини муҳокама этиш учун катта имконият яратади. Шунингдек, халқаро ўн йилликни ҳаётда амалга ошириш тажрибалари, бу йўналишда юзага келган қийинчилик ҳамда муаммолар юзасидан муҳокама юритиш учун бу тадбирда қулай имкониятлар юзага келиши табиий. Конференцияда 2015 йилдан кейинги даврда сув захираларидан унумли фойдаланиш асосий режалари белгиланиб олиниши ҳам кўзда тутилган.

Мамлакатимиз пойтахти яна бир муҳим тадбир арафасида турибди. Халқаро нуфузли ташкилот – БМТ «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллиги якунига бағишланган Халқаро конференцияни юртимизда ўтказишни режалаштирганлиги ҳам мамлакатимизнинг дунё миқёсида, аллақачон, нуфузга эга бўлганлигининг нишонасидир.

Тожикистон – зилол сувлар ватани! Ичимлик суви захиралари бўйича ўлкамиз дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. Яратганнинг бизга инъом этган бебаҳо неъматига шукроналар қилиш, унинг ҳар бир қатрасини беҳуда сарфламаслик, сувларимиз мусаффолигини келгуси авлодлар учун сақлаб қолиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Лойиҳалар татбиқи билан танишув

 

Япониянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаока Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозода билан JICA лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ этилиши билан танишиш мақсадида, яқинда Панж ноҳиясида бўлишди.

Синичи Китаоко 2014-2016 йиллар татбиқ этилган «Хатлон вилояти Панж ноҳиясида ичимлик суви тизимини қайта тиклаш» лойиҳаси билан танишди.

Муфассал...

Аҳоли билан ҳамкорлик самараси

 

Сўнгги бир йил мобайнида Тожикистон фуқароларининг экстремистик ва террорчи гуруҳларга аъзо бўлиш ёхуд дунёнинг турли оловли нуқталари, хусусан, Сурия, Ироқ, Афғонистонда кечаётган қонли муҳорабаларда иштирок этувчилар сони сезиларли даражада камайганлиги қайд этиб ўтилди Тожикистон ички ишлар вазири милиция генерал-лейтенанти Раҳимзода Рамазон Ҳамро билан бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990918

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478259
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4187
4027
21872
7426653
99903
114875
7478259

Сизнинг IPнгиз: 3.129.63.252
Бугун: 23-11-2024 17:31:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015