Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Май 2015 Кӯришлар: 1981
Печат

 

xushqadam va dono sarvarЎз қадимий тарих ва маданиятига эга бўлган тожик халқи ХХ асрнинг охирида бир неча юз йилликлар ўтгандан кейин, тақдир ва тарихдаги омадсизлик ва келишмовчиликларни ўз бошидан кечиргандан сўнг, хайриятки, давлат ва ватан эгаси бўлди. Мустақилликни эндигина қўлга киритган ёш давлатни обод ва қудратли этиш ҳамда ички ва ташқи душманларнинг совуқ назари, нопок ниятларидан сақлаш қанчалик масъулият ва машаққат талаб қилиши барчага маълум.

Миллатни кўра олмайдиганлар тожикларнинг ёш давлатини янги давлатчилик даврида қон гирдобига ноҳақ ботириб, азиз Тожикистон номини йўқотиб юбормоқчи эдилар.  Бу ҳиссиётли даврларда мамлакат пароканда, вайрона, тор-мор этилган ва ҳокимиятсизлик босқичига келиб, халқ ёрқин келажак ва ободу тинч ватан ҳақида умид ҳам қилмасди. Мамлакат аҳолиси ғам-ғусса ва умидсизлик гирдобига тушиб қолган эди.

Аммо буларнинг барчасига қарамай, маданиятли ва яратувчан, инсонпарвар ҳамда сабр-тоқатли тожик халқимиз бир кун келиб, ор-номусли бу миллатнинг донишмандлиги ғалаба қилиши, миллатга жонкуяр ва ғамхўр, ватанпарвар ва юртсевар бошлиқ раҳбарлик қилишидан умидвор эдилар.

Мана шундай яхши ниятлар билан халқ вакиллари миллатга эгалик қилувчи, аждодлар мулки бўлган ватанимизнинг ҳар бир томчи суви ва ҳар бир зарра тупроғини ажнабийлар ва ватанфурушлардан эҳтиёт қиладиган бошлиқни сайлаб, ватаннинг бундан кейинги йўлини аниқлаб олиш учун машҳур Арбоб қасрида Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI тарихий сессиясига йиғилдилар. Вакиллар миллат сарвари ва посбонини сайлашда хато қилмадилар ва бу юқори масъулиятли вазифани ватаннинг доно фарзанди, халқпарвар ва эркпарвар шахс Эмомали Раҳмоннинг зиммасига юкладилар.

Унчалик кўп бўлмаган тарихий муддат мағрур тожик миллати ўзининг раҳнамо ва толеи баланд Сарварини сайлаб хато қилмаганини исботлади. Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинимсиз саъй-ҳаракати ва яхши ватандорлик ниятлари туфайли мамлакатнинг бир меъёрдаги устувор тараққиёти йўлга қўйилди.

Ҳаммадан аввал, мамлакатнинг барча минтақаларида тинчлик ва осойишталик таъминланди, халқ ободончилик ва яратувчанликка бел боғлади. Жумҳуриятнинг фалаж бўлган ва бузилган иқтисодий-ижтимоий тизими тўғри тараққиёт йўлига ўтди. Мамлакатнинг азиз халқи Ватаннинг ёрқин келажагига катта ишонч ҳосил қилди. Мамлакат сарвари хоксорлик, ишбилармонлик, халқпарварлик, ватандўстлик, ободкорлик ва шу каби хусусиятлари билан халқнинг дил тўридан жой олиб, халқнинг ишончли ва севимли кишисига айланди. Халқ Президентнинг сиймосида миллат нажоткори ва ватанни ҳимоя қилувчи шахсни кўрарди.

Тожиклар давлатдорлигининг янги тарихи ва бундан кейинги тақдири учун Жаноби олий, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг чеккан заҳматлари жуда катта бўлиб, у миллат тарихи саҳифаларига абадий ёзилади. Мамлакатнинг озод бир фуқароси сифатида менинг нигоҳимда мамлакат сарварининг арзирли яратувчан ва тарихий хизматлари қуйидаги ютуқларда кўринади:

1. Давлат сарвари шахсиятида миллий давлатга асос қўйган ва бунёд этган кишини кўраман. Бу даврда мамлакат сарвари, Жаноби олий, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳаракатлари туфайли мамлакатда ўзликни англаш, ватанпарварлик, юртсеварлик, яратувчанлик, ободончилик, бир-бирини тушуниш ва ҳурмат қилиш ҳамда бирга яшайдиган халқлар анъаналарини эътироф қилиш юзага келди.

2. Мамлакатда давлат ҳокимияти бунёд этилиб, тўғри низом ва давлатдорлик келажаги йўлга қўйилди.

3. Миллий бирлик тушунчасини мамлакатнинг турли минтақасида яшовчилар чуқур ҳис этдилар. Республика коммуникацион тангликдан чиқарилди. Ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган йўллар қуриб фойдаланишга топширилиши билан Суғд ва Хатлон, Рашт ва Бадахшон ҳамда марказ бўйсунишидаги ноҳиялар боғландилар. Бу минтақаларнинг халқлари янада яқин бўлдилар, бир-бирларини яхшироқ танидилар ва ўргандилар ҳамда Миллий бирликни янада мустаҳкамлаш учун барчалари бирлашиб ҳаракат қилмоқдалар.

4. Тожиклар тинчлигининг жаҳонга ибрати. Бугунги кунда урушлардан толиққан аксарият давлатлар тожикларнинг тинчлик ўрнатиш тажрибасини ўрганаётгани мамлакатнинг ҳар бир ўзлигини англаган шахсининг фахрланишига сабаб бўлиши керак. Бу яна бир марта биз тожикларнинг инсондўст ва тинчликпарвар эканлигимизни исботлайди. Осойишта ва тинчликпарвар диёримиз билан фахрланиб, унинг бошида тинчлик ва бирлик меъмори бўлган муҳтарам Эмомали Раҳмон турганига шукур қиламиз.

5. Маорифпарварлик сиёсати. Мамлакат сарварининг оқилона сиёсатида мактаб ва маорифнинг ҳеч қандай тўсиқсиз ривожланиши биринчи ўринда туришини биз соҳа ходимлари жуда яхши ҳис қиламиз. Маориф ходимларининг ойлик иш ҳақлари тадрижий равишда ошиб бораётгани, замонавий мактаб ва синфхоналар қурилаётгани, умумтаълим мактабларининг компютерлаштирилиши, Президент мактаблари, коллеж, лицей, гимназияларнинг ташкил этилиши, Россиянинг нуфузли олий ўқув юртлари филиаллари очилиши, маориф соҳасида янги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, миллий тест марказининг фаолият бошлаши, янги таълимий китобларнинг чоп этилиши, мамлакатнинг чекка қишлоқларида яшовчи қизларни Президент квотаси асосида ўқишга жалб қилиш кабилар мамлакат сарварининг жамият тақдирини белгиловчи бу соҳага қилган ғамхўрликларининг қисқача шарҳи ҳисобланади.

Мустақиллик даврида шарафли тожик халқи хушқадам ва раҳнамо сарвар Эмомали Раҳмоннинг оқилона раҳбарлигида кўплаб иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий қийинчиликларни енгиб ўтди ва олам аҳлига улар демократик, ҳуқуқий, дунёвий ва ягона давлат яратганлари, бу давлатнинг обод этиш ва мустаҳкамлаш йўлида бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишларини исботладилар.

Қайд қилиш жоизки, тарихий қийинчилик даврларида давлат бошлиғи вазифасини зиммасига олиб, миллатни парокандаликдан, давлатни йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолган, халқни бирлаштириб, Миллий бирликни мустаҳкамлаган, мамлакатни жаҳон аҳлига тинч ва ривожланаётган диёр сифатида таништирган, миллатнинг турли тарихий даврларда ёддан чиқарилган буюк фарзандлари номига иккинчи марта ҳаёт бағишлаган, миллатимизнинг қадимий тарихий ва маданий анъаналарини тиклаган, бутун дунё тожикларини бирлаштириб, юқори масъулиятли раҳбарлиги билан миллий давлат барпо этган шахсни миллат Пешвоси, деб номлаймиз.

Толеи баланд ва давлат эгаси бўлган фуқаро сифатида Тожикистон Республикаси Президенти, Жаноби олий, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг миллат Пешвоси, деб эътироф этилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайман. Барча азиз ватандошларимнинг мазкур таклифни қўллаб-қувватлашларига ишончим комил.

 

Хайрулло Сабуров,

Педагогика фанлари доктори, Хўжанд давлат университети касбий фаолият педагогика

ва психологияси кафедраси мудири.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

ОНА - АЗИЗ

 

Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.

Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.

Муфассал...

ҲЕЧ НАРСА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАГАН...

 

Ўтган йили Исфара шаҳрида давлат бюджети кирими ижроси 100,1 фоиз қилиб бажарилди. Бу борадаги режа кейинги тўрт йил давомида биринчи марта ижро этилганини қайд қилиб ўтиш ўринлидир. Рақамларга мурожаат этсак, бюджетга 97 миллион 91 минг сомонийдан кўпроқ маблағ келиб тушди. Маҳаллий бюджет эса, 102 фоизга бажарилди. Бунда бюджетга назарда тутилганига қараганда бир миллион 534 минг сомонийдан кўпроқ маблағ қўшилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2147947

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8410379
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
475
2437
12920
8370164
58948
99827
8410379

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.227
Бугун: 19-07-2025 04:22:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015