Мамлакат Президенти муҳтарам, Эмомали Раҳмоннинг бу йилги Паёми мамлакат иқтисодий ва ижтимоий соҳаларининг кейинги фаолият йўналишини, ўрта муддатли давр учун белгиланган 2015 йилги стратегик кўрсаткичлар ечимини ўз вақтида таъминлаш ва эришилган ютуқларни таъкидлаган ҳолда, мамлакат Олий Мажлисига йўлланди.
Давлат бошлиғи Паёмда: «2014 йилда давлат бюджетининг 102 фоизга ижро этилиши мамлакат Ҳукуматининг аҳолига ойлик маошлар, нафақалар, стипендиялар, ёрдам пулларини ўз вақтида тўлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳани молиялаштириш, жумладан, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, қурилиш, энергетика, инфратузилмалар ва йўллар коммуникациясини бунёд этиш олдидаги мажбуриятларни тўлиқ адо этишга имкон яратди», дея таъкидлади. Давлат бошлиғининг бу сўзлари ҳар бир масъулият ҳис этган раҳбарнинг самарали фаолияти ўзаги бўлиши керак. Хўжанд шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимият ижроия органида мамлакат Президентининг ҳар бир дастур ва кўрсатмаларининг юқори даражадаги ижросини таъминлашда бир талай яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари йўлга қўйилган. Саноат корхоналари фаолияти ҳам самарали даражада олиб борилмоқда. 2014 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 21,6 фоизга ўсиб, унинг ҳажми 490,1 миллион сомонийга етказилди.
2015 йилнинг биринчи январ кўрсаткичларига кўра, саноат корхоналарининг экспорт қилган маҳсулотлари 107,3 миллион сомонийни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 фоиз ёки 7,7 миллион сомонийга кўпайган. Бу ўсишлар, асосан, масъулияти чекланган жамиятлар - «САТН» (тикув маҳсулотлар), МЧЖ «Дин Шин Хе», «Сапсан», «Сано», «Тажпет» ҳисобидандир. 2014 йилда Хўжанд шаҳрида 122,9 мингдан зиёд бўш иш ўринлари ташкил этилдики, улардан 1314 иш жойи муассаса ва корхоналарга тегишли бўлиб, 11 минг 636 нафар патент ва шаҳодатномалар билан ўз фаолиятларини йўлга қўйганлар. Айтиб ўтиш керакки, ўтган йилда 4 та ишлаб чиқарувчи корхоналар - «Лаъл» ЁШҲЖ, «Некон», «Идораи сохтмони 1» ва «Ворис» МЧЖ лар турли сабабларга кўра, ўз фаолиятларини тўхтатишди. 2015 йилда бу корхоналарни тўлиқ ишга тушириш ниятимиз бор.
Зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш натижасида режалаштирилган давлат бюджети 108,1 ва маҳаллий бюджет 106,9 фоизга бажарилиши таъминланиб, белгиланган режадан 17,9 ва 6,2 миллион сомоний зиёд бажарилди. Маҳаллий бюджетнинг 83 фоизи ёки 75 миллион сомоний чиқим маблағлари маориф, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, маданият соҳаларига йўналтирилган. Бу даврда шаҳар иқтисодиётига 34,4 миллион доллар жалб этилдики, бундан 20,2 миллион долларини ички ва қолганларини ташқи сармоялар ташкил қилади.
Маблағлаштиришнинг асосий ҳажми қурилиш соҳасига 152,5 миллион сомоний тўғри келиб, ундан 60,3 миллиони давлат бюджети ҳисобидандир. Шунингдек, 150 миллион сомоний маблағ асосидаги жамғармалар ишга туширилиб, шаҳар пудратчи корхоналари томонидан 167,6 миллион сомонийлик ишлар охирига етказилди. Тадбиркорлар иштирокида 100 дан ортиқ маданий-маиший, турар-жой ва коммунал иншоотлар фойдаланишга топширилди. 2015 йилда 47 та саноат корхоналарини ишга тушириш ниятимиз бор.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқлари бўйича, бу йил халқаро Наврўз байрами Суғд вилоятида ўтказилди. Шу муносабат билан Камол Хўжандий боғида Камол Хўжандий оромгоҳи ва бир неча маданий-маиший иншоотлар, жумладан, миллий чойхона ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари Лойиқ Шерали номли Ёшлар саройи олдида миллий ва қадимий нақшлару безаклардан фойдаланган ҳолда, миллий чойхона қурилиши жадаллик билан олиб борилганлиги гувоҳи бўлдингиз. Хўжанд шаҳрининг тўртта маҳалласида ҳам миллий чойхоналар бунёд этиш кўзда тутилган. Шаҳар раиси қарори асосида, шаҳарнинг обрўли ва етук фарзандлари хотирасини тиклаш ва уларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида шаҳардаги Фахрий лавҳа ва унинг олдидаги фаввора қайта қурилди.
Тожикистон Республикаси Президентининг 2015 йилни «Оила йили» деб эълон қилиш тўғрисидаги фармони асосида шаҳар давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органида ҳам керакли чора-тадбирлар режасини тузиб чиқдик. Шу асосда, 22 маҳалла комитетлари ўртасида «Энг яхши оила» кўрик-танловини эълон қилдик. Бу танловни Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги байрами арафасида якунлаш ниятимиз бор. Талабалар ва мактаб ўқувчилари ўртасида ҳам «Бизнинг оила - энг яхши оила» мавзусида энг яхши саҳна кўриниши танлови ҳам эълон қилинди.
Суғд вилоят раиси қарори асосида 2015 йил вилоятда «Маданият ва гуллар йили» деб аталди. Шу мақсадда кутубхона, маданий-маърифий иншоотлар ва маданият саройларини, агар таъмир талаб бўлса, таъмирлаб, шунингдек, стол-стул ҳамда керакли адабиётлар билан таъминламоқчимиз. Шаҳар кутубхоналари ўртасида «Энг яхши кутубхона» танлови бошланган. Бу танлов ҳам Давлат мустақиллиги байрами арафасида якунланади. Шаҳарни янада чиройли ва кўркам этиш мақсадида, гулзор ва хиёбонларга бир миллиондан ортиқ лола ва яна 3000 туп турли манзарали гуллар кўчати ўтқазилди.
Ҳисобот даврида камтаъминланган оилалар, етимлар, ногиронлар, Улуғ Ватан уруши иштирокчилари ва ногиронларига моддий ёрдам кўрсатилиб, 44 нафарларини ногиронлар аравачаси билан таъминладик. Тўртта ёрдамга муҳтож оилаларга турар-жой уйлари қуриб бериб, 12 оилага қурилиш маҳсулотлари ва 250 минг сомонийлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Шаҳар давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи жиноятчилик ва ёшларнинг террорчи ва экстремистик гуруҳларга қўшилишлари олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, имом-хатиблар ва намозхонлар иштирокида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми энг муҳим нуқталарини ёшлар ва ўсмирлар ўртасида «Кескинлик ва мазҳабий келишмовчиликлар жамият манфаатига зид », «Ёшлар - жамиятни олға бошловчи куч», «Салбий ва нохуш ҳодисалар, жумладан, экстремизму терроризм ва уларнинг олдини олиш йўллари » мавзуларида тушунтириш ишлари ўтказилди ва уларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, фаоллар, жанг ва меҳнат фахрийлари иштирок этишмоқда.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг «Чет элларда ноқонуний тарзда диний таълим муассасаларида таълим олаётган Тожикистон Республикаси фуқароларини ортга қайтаришга» оид топшириқ ва дастурларини ижро этиш юзасидан ҳам керакли ишлар охирига етказилди. Шаҳар маҳалла комитетлари томонидан берилган маълумотларга кўра, чет эллардаги диний мактабларда таҳсил олаётган 54 нафар фуқаролардан, 50 нафари ватанимизга қайтарилди, қолганлари курсларининг охирлашгани сабабли таҳсилларини давом эттиришмоқда.
Шунинг баробарида , ноқонуний тарзда фаолият юритаётган масжидларда махсус амалиётлар ўтказилиб, 15 масжид фаолияти тўхтатиб қўйилди. Сари Баланд маҳалласидаги «Насрулло хўжа» ва Масжиди Савр маҳалласидаги «Абдуғани» беш вақтлик масжидларини жамият жойларига айлантириш тўғрисида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш комитетининг диний бирлашмалар бошқарувига мактуб юборилди.
Ўтган йил давомида фуқароларнинг 6055 ёзма мурожаатлари рўйхатга олинди ва ўтган йилнинг шу даврига мувофиқ, 870 мурожаат кўп эканлиги аниқланди. Шаҳар раиси томонидан 1078 нафар фуқаро қабул қилинди ва уларнинг арзу шикоятлари тингланди. Улар, асосан, ҳовли олди ерлари билан таъминлаш, қурилиш моллари, болаларни боғчаларга жойлаштиришга ёрдам бериш, ҳаж сафари, кўчаларни асфалтлаш, бепул табобат олиш, моддий ёрдам кўрсатиш масалаларида шаҳар раҳбариятига мурожаат қилганлар. Аризалар бўйича муаммолар ўз вақтида ҳал этилди.
Хўжанд шаҳар давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи 2015 йилда шаҳар иқтисодий кўрсаткичларини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш, одамлар мушкулликларини ўз вақтида ҳал этиш ва уларга яхши турмуш-тарзи тақдим этишни ўз фаолиятининг асоси қилиб олган. ишончим комилки, хўжанд шаҳри аҳолиси аждодларимиздан қолган мулкни обод қилиш, давлат ва миллат манфаатларини ҳимоялаш учун очиқ қўлу яхши ният ва садоқат билан хизмат қилади.
Ражаббой АҲМАДЗОДА, Хўжанд шаҳар раиси.
Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,
Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.
Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,
Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.
Муфассал...
30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.
Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015