Жорий йилнинг 1 мартида Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, вилоятлар, Душанбе шаҳри ва шаҳру ноҳиялар, жамоатлар мажлислари халқ депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Мухбиримиз Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси, Сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси аъзоси Акбарали Сатторов билан мулоқот ўтказиб, унга оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнини ёритишига оид саволлар билан мурожаат этди.
- Муҳтарам устоз, айтинг-чи, жорий йил 1 мартида бўлиб ўтажак сайловга оид тайёргарликлар жараёни қандай кечмоқда? Мавзуга доир қандайдир мулоқотлар ўтказилмоқдами?
-Албатта. Ушбу сайловни ўтказиш муддати аниқлангандан буён Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссия жойларда қарийбки, ҳар куни учрашув-мулоқотлар ўтказмоқда, сайлов ҳақидаги янгиликлар эса мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритилиб борилмоқда.
Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси, маҳаллий ва жамоатлар халқ депутатлари сайлови жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситалари роли» мавзусида давра столини ҳам ўтказдик.
-Бу каби йиғилишларда халқаро кузатувчилар ҳам иштирок этишадими?
-Ҳа. Бу каби йиғилишларда Сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси раиси, аппарат раҳбари ва бошқа масъул ходимлари, комиссия аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлардан вакиллар ҳам иштирок этишади. Жумладан, яқинда ўтказилган бир йиғинимизда ЕХҲТ (ОБСЕ)нинг Тожикистондаги штаби сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Невинг Рудшэр ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади, Тожикистонда бўлиб ўтган 2013 йилги Президент сайлови ҳамда Олий Мажлис Намояндалар мажлиси, маҳаллий ва жамоатлар халқ депутатлигига бўлиб ўтажак сайловлар борасида ўз ижобий фикрини баён этди.
-Сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси раиси Шермуҳаммад Шоҳиён ва комиссия аъзоларининг шу кунларда серкорлиги мушоҳада этилади, шундайми?
-Албатта. Бўлиб ўтиши кутилаётган Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, вилоятлар, Душанбе шаҳри ва шаҳру ноҳиялар, жамоатлар мажлислари халқ депутатлари сайловига тайёргарлик юқорида эслатиб ўтганимдек, сайлов муддати эълон қилинган кундан бошлаб юборилган. Ўшандан буён депутатликка номзодларни қайдга олиш, улар билан суҳбатлар ўтказиш, жойлардаги сайлов участкаларини ушбу муҳим сиёсий тадбирга тайёрлаш ишлари бошида Сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси раиси Шермуҳаммад Шоҳиён турганлиги барчага маълум. Шунингдек, Сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси аппарати раҳбари Абдуманнон Додозода ва комиссиянинг бошқа аъзолари хизматлари катта бўлмоқда.
-Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси, Сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси аъзоси сифатида ушбу муҳим сиёсий маъракани ёритиш борасида нима дейсиз?
-Оммавий ахборот воситалари вакилларини сайлов жараёнини ёритишда барча чора-тадбирларда бўлгани каби улкан сиёсий тадбир – парламент сайлови жараёнида ҳам журналистик одобга риоя қилишга чақираман. Ўрни келганда айтиб ўтмоқчиманки, хорижий журналистларни сайловга аккредитация қилиш Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади. Маҳаллий журналистлар эса маълум бир нашрия ходими бўлмоғи лозим.
-Бу нима дегани? У ёки бу Журналистлар уюшмасига аъзо, шунингдек, мустақил журналистлар сайлов жараёнини ёритиша олмайдиларми?
-Ҳа, шундай. Тожикистон Журналистлар иттифоқига ёки бошқа шу журналистлар уюшмасига аъзолик ҳужжати сайлов жараёнига дахолат қилиш, уни ёритиб бериш ҳуқуқини бермайди. Бу гап мустақил журналистларга ҳам тааллуқли. Юқорида эслатиб ўтганимдек, журналист маълум бир, аниқ ОАВ идораси вакили сифатида сайлов жараёнларига иштирок эта олади. Масалан, Сиз, аниқ бир нашрия – «Халқ овози» газетаси мухбири сифатида бу ҳуқуққа эгасиз.
-Илгари сайловларда журналистлар томонидан баъзи бир негатив воқеалар кузатилганми?
-Ҳа, бундай ҳодисалар кузатилган. Ҳатто уларнинг баъзилари бевосита сайлов жараёнига, бюллетенлар санаш ишларига аралашиб, сайлов участкаларида жанжал кўтарганлари ҳам бўлган.
-Оммавий ахборот воситаси ролига тўхталиб ўтсангиз.
-Ҳар қандай сиёсий-ижтимоий тадбирларни ёритишда ОАВ вакиллари хизматлари катта эканлиги барчага маълум. Энди бевосита сайлов масаласига тўхталсак, ушбу жараённи шартли равишда учга бўлиш мумкин – сайловгача бўлган давр, сайлов куни ва сайловдан кейинги даврга.
Ана шу давр мобайнида барча ахборот воситалари интернет, радио-телевидение, даврий матбуот, уларнинг қайси идорага мансублигидан қатъий назар, улардан Тожикистон Республикасининг Сайлов ҳақидаги қонунларига амал қилиш сўралади. Зеро, Қонун барча учун баравар. Давлатга тегишлими, партиявийми, хусусийми, қайси ахборот воситаси бўлишидан қатъий назар, барча Қонунга итоат этиши шарт.
-Модомики, шундай экан, сайловга иштирок этишни истаган у ёки бу ахборот воситалари вакили сайлов жараёнида қандай ҳуқуқларга эга ва ёки аксинча?
-Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси, маҳаллий ва жамоатлар мажлислари халқ депутатлари сайлови жараёнини ёритишда уларга Марказий сайлов комиссияси қулай шароит яратиб беради, токим улар ушбу жараён билан оммани таништириб борсинлар. Сайлов участкаларида эркин ҳаракат қилишиб овоз бериш жараёнини кузатсинлар, сайлов натижалари билан танишсинлар, у ёки бу томондан тушган арзу шикоятлар билан ҳам танишиб, ўз хулосаларини Марказий сайлов комиссиясига тақдим эта олсинлар.
Шунингдек, ОАВ вакилининг овоз бериш кабиналарига овоз берувчилар билан бир вақтнинг ўзида кириши мумкин эмас. Улардан сайлов натижасига таъсир этувчи ташвиқот олиб бормаслиги, таблиғ этувчи адабиётлар тарқатмаслиги, сайловчилардан кимга овоз берганлигини сўрамаслиги, сайловнинг махфийлигига таъсир этувчи иш қилмаслиги, бюллетенларни санашда сайлов комиссияси ишига дахолат этмаслиги талаб қилинади.
Ушбу қоидалар маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳам бир хил тегишлидир.
Нима бўлганда ҳам олдимизда турган муҳим сиёсий тадбир - Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси, маҳаллий ва жамоатлар мажлислари халқ депутатлари сайловига фаолона иштирок этиб, уни юксак даражада ўтказишимиз барча қатори ОАВ вакилларининг фуқаролик бурчи эканлигини яна бир бор эслатмоқчиман. Бу барчамизнинг фуқаролик бурчимиз!
Ҳа, жорий йилнинг 1 мартида бўлиб ўтиши назарда тутилаётган сайловнинг шаффоф, ҳуқуқ нуқтаи назаридан олий даражада ўтказилиши марказий комиссия ҳамда Сизу биз Тожикистон барча фуқаролари асл мақсади бўлиб қолмоғи лозим.
- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур, устоз.
Абдулло САИДОВ суҳбатлашди.
Акмал эрталаб барвақт турди… Кечаси билан майингина ёққан ёмғир тиниб, ҳаво ярқираб очилган. Эсаётган тонгги шабада турли хил гулу гиёҳларнинг муаттар ҳидини атрофга таратар эди.
У баҳорнинг беғубор ҳавосидан тўйиб нафас олди. Ҳовли четидан оқиб ўтадиган муздек сувга ювиниб, ўзини тетик сезди.
Муфассал...
СЕН МЕНИНГ УМРИМСАН
Азизам!
Мен бугун англаган ҳақиқатлар ичра бир теранликни ҳис этдим. Сен менинг умримга айланиб қолибсан. Мен то ҳануз, бу ҳақиқатни ҳис этгунча қандай яшадим? Ўзимга ишонгим келмайди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015