Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Январ 2015 Кӯришлар: 1925
Печат

 

payom 2Мамлакат Президентининг парламентга йўллаган Паёми республика халқ хўжалиги, ижтимоий ҳаёт ва аҳоли турмуш даражаси ошиши асосий  йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжатдир. Навбатдаги бу ҳужжат ўтган йил мамлакат ҳаётининг жуда кенг қамровли таҳлили ва келгуси йил учун чуқур мулоҳазали андишалар билан суғорилганлиги билан катта аҳамият касб этади.

Ҳар галгидан фарқли ўлароқ, бу сафар Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём йилнинг бошидаёқ ўқиб эшиттирилди. Бу ўзига хос маъно касб этади. Халқ хўжалиги тараққиёти, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланиши асосий йўналишлари барвақт белгиланишини давру замон тақозо этмоқда. Зеро, азиз Тожикистонимиз жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми бўлиб, дунёдаги бугунги ўзгарувчан иқтисодий-сиёсий вазият бизни ҳам бефарқ қолдирмайди.

Албатта, Паёмда таъкидланганидек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири – ҳар бир тожикистонлик учун муносиб яшаш шароити яратиш, аҳоли турмуш даражасини ўстиришдан иборатдир. Жаҳонда юзага келган иқтисодий ва сиёсий  беқарорликларга қарамасдан, ўтган йили мамлакатимизда бу йўналишда қўлга киритилган ютуқлар қувонарлидир. Паёмда ўтган йили бажарилган ишлар таъкидлаб ўтилди ва уларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан режалаштирилган бир қатор тадбирлар амалга оширилганлиги ҳам қайд қилинди. Худди ана шу тадбирлар самараси ўлароқ мамлакатимиз яна бир ишончли иқтисодий қадам билан олға босди. Бир йил давомида ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичи 6,7 фоизга ўсганлиги ҳам Тожикистон шарафли халқи ютуғи эканлиги таъкидланди.

Мамлакат бўйлаб 252 минг янги доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш жойлари яратилганлиги ҳамда бошқа тадбирлар қўлланиши боис, республикамизда камбағаллик даражаси ўтган йили 35,6 фоиздан 32 фоизгача пасайтирилди.

Президентнинг ҳар йилги Олий Мажлисга йўллаган Паёмида белгиланган энергетик мустақилликка эришиш, мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан буткул олиб чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби стратегик мақсадларга эришиш йўлида катта ишлар амалга оширилган. Бу вазифалар бажарилиши йўлида пайдо бўлаётган муаммолар республика Ҳукумати томонидан изчил ечимини топиб келмоқда.

Албатта, бугун дунё миқёсида юзага келган иқтисодий, молиявий инқироз, сиёсий беқарорликлар мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунинг учун ҳам биз ҳушёрликни қўлдан бермасдан, барча эврилишлардан ҳимояланмоғимиз зарурлиги ҳам Паёмдан ўрин олди. Ҳужжатда, энг аввало, хусусий тадбиркорлик, соҳибкорликни қўллаб-қувватлаш бизнинг иқтисодий ислоҳотимизга ижобий таъсир кўрсатиши қайд этиб ўтилди. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан йўлга қўйилган Миллий ривожланиш стратегиясининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳар бир тожикистонликнинг ватанпарварлигига бевосита боғлиқ эканлиги таъкидланди. Жорий йилда Ҳукумат томонидан мамлакатимизнинг 2030 йилгача тараққиёти режаси ишлаб чиқилиши ҳам саодатли келажагимизни кўзлаб қилинаётган эзгу амаллардан биридир.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган тадбирларидан бири – жорий йил сентябр ойидан бюджет соҳаси ишчиларининг маошлари яна бир бор оширилиши ҳам Паёмда алоҳида таъкидланди. Энг асосийси, бу ғамхўрлик жамиятнинг ижтимоий камтаъминланган табақалари – нафақахўрлар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда студентларни қамраб олиши қувонарлидир. Энг кам иш ҳақи миқдорининг 250 сомонийдан 400 сомонийга етказилиши жамият қатламлари ўртасидаги тенгликни таъминлашда катта аҳамият касб этади. Фақатгина ана шу тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши мақсадида давлат бюджетидан бир йилда 1 миллиард 320 миллион сомоний ажратилиши ҳам ғамхўрлик намунасидир.

Албатта, мамлакатимиз иқтисодиётида электроэнергия ишлаб чиқариш муҳим аҳамият касб этади. Ўтган йили республикамизда бу соҳада ҳам катта ютуқларга эришилди. Мамлакатимиз энергетик мустақиллигини кўзлаб яқин келажакда талай ишларни бажариш режалаштирилган. Ва Тожикистон минтақадаги энг бой энергетик ресурсларга эга мамлакат сифатида табиий имкониятлардан самарали фойдаланаверади. Бундан ташқари, мамлакатимиз ерости бойликларини ҳам излаб топиш ва қазиб чиқаришни кенг йўлга қўйиш яқин келажакдаги вазифалар сирасига киради.

Нафақат мамлакат Президентининг Паёмида белгиланган, балки реал турмушда ҳам ўз исботини топиб турган коммуникация соҳаси ютуқлари, шубҳасиз, халқимизни ёрқин келажак сари бошлайди. Мамлакатимизни тўрт томондаги давлатлар билан туташтирувчи замонавий йўллар қурилганлиги ва бу тадбир изчил давом эттирилаётганлиги, айниқса, тарихий «Буюк Ипак йўли»нинг асосий тармоқлари ўлкамиз бўйлаб ўтиши бизни бутун дунё билан боғлашда муҳим рол ўйнайди.

Республикамиз аҳолиси азалдан қишлоқ хўжалигида катта ютуқларни кўлга киритиб келган. Деҳқонларимиз учун мустақиллик йилларида янада кенг имкониятлар берилди. Бугунги кунда янгидан-янги боғлар барпо этилиши, экин майдонларининг очилиши ҳамда харидорталаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилаётганлиги мамлакатимизда бу соҳанинг келажаги порлоқлигидан далолат беради.

Ижтимоий соҳада ҳам қўлга киритилаётган ютуқлар бошқа соҳалардан қолишмайди. Айниқса, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашда республика Ҳукумати йўлга қўйган тадбирлар самара бераётганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Маориф, Соғлиқни сақлаш ҳамда маданий соҳаларда ҳам изчил ислоҳотлар ўтказилмоқда. Яқин келажакда бу ислоҳотлар самара бера бошлаши табиий.

Паёмда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қатор йиллардан бери йўлга қўйган «очиқ эшиклар сиёсати»ни яна давом эттириши таъкидланди. Шу билан бирга, мустақиллигимизни ҳимоялаш, сиёсий ҳушёрлик ҳамда мамлакатда пойдор этилган тинч-осойишта вазиятни сақлаб қолиш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Дарҳақиқат, Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмини тинглар эканман, унинг кенг қамровли таҳлил ва чуқур мулоҳазали андишалардан иборат муҳим ҳужжат эканлигини ҳис этдим. У ҳар бир ватанпарвар тожикистонлик учун фаолият дастурамали бўлиб қолишига аминман…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Улкан тарихий воқеа

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқини тинглаб…

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, аввало, Мирослав Лайчак жанобларига 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбирни ташкил этгани ва унда қатнашиш учун таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Муфассал...

Афсона

 

Мен бу китобни қандайдир иш билан чиқиб, болохонамизнинг бир бурчагида ўтган йиллар мобайнида ғарам-ғарам қилиб тоғдай уюб ташланган эски журналлар орасидан топиб олган эдим. Худо ҳаққи, тан олишим керак, бу яқин ўрталарда дўстларим айтгандай таниқли китоб жинниси бўлсам-да, бундай аянчли қисмат парчалари битилган китобни ҳали туғилиб қўлга олмаган эдим. Китоб кўп вақтлардан бери сақланиб келинганлиги боис муқовалари сичқонларга ем бўлиб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991090

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478678
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4606
4027
22291
7426653
100322
114875
7478678

Сизнинг IPнгиз: 3.149.23.123
Бугун: 23-11-2024 17:48:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015