Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Январ 2015 Кӯришлар: 2239
Печат

 

rudakiy8 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Рўдакий ноҳиясининг Султонобод қишлоқ жамоатига ташриф буюриб, кўчатлар ўтқазиш бўйича ҳашарда бевосита иштирок этди.

Султонобод қишлоқ жамоатининг 300 гектар лалми ерларида барпо этиладиган янги боғ яратилишида Рўдакий ноҳиясининг минг нафардан зиёд аҳолиси иштирок этди.

Давлат бошлиғининг ташрифи ва кўчат ўтқазиш ҳашарида бевосита иштирокидан асосий мақсад, энг аввало, янги мавсумда кўчатлар ўтқазиш ишларини бошлаб бериш ва халқни фойдали машғулот – боғдорчиликка тарғиб қилишдан иборат.

Сўнгги ўн йилда боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш бўйича давлат иккита дастури кўрсаткичлари ортиғи билан ижро этилгани таъкидланди. Айни пайтда соҳанинг янги дастури ишлаб чиқилган ва мамлакат Ҳукумати тавсия қилинган бўлиб, унга биноан, 30 минг гектардан зиёд майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилади.

Соҳа мутахассисларининг маълумотига мувофиқ, мазкур ерлар лалми бўлишига қарамасдан, денгиз сатҳидан 1100 метр баландликда жойлашган мавзе иқлими ва тупроғи боғлар ва токзорлар барпо этиш учун жудаям қулай. Агротехник талабларга риоя этилса, бу ерда етиштириладиган мевали дарахтлардан бой ҳосил олиш мумкин.

Режага биноан, ушбу мавсумда бу ерда 300 гектар янги боғлар ва токзорлар барпо этилади. Келажакда эса ушбу мавзе майдонларида 3 минг гектардан ортиқ боғлар ва токзорлар яратиш имконияти мавжуд.

Аввал фақат ғалла етиштириш билан шуғулланиб, ундан кам ҳосил олиб келган ушбу мавзе деҳқон хўжаликлари раҳбарияти ва аъзолари бу ташаббус учун миннатдорчилик изҳор этдилар. Чунки лалми ерлардаги боғдорчилик ғаллакорликдан кўпроқ фойда келтиради.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қишлоқлар аҳолисини боғдорчилик ва токпарварликка рағбатлантириш учун ерларни кўчатлар ўтқазишга тайёрлаш, ўнлаб қишлоқ хўжалиги техникаларини ишга солган ҳолда, давлат ҳисобидан бепул бажарилмоқда. Бундан ташқари, шу тарзда сифатли пайвандланган кўчатлар республика турли бурчаклари, жумладан, Суғд ва Хатлон вилоятлари хўжаликлари ҳамда республика бўйсунишидаги кўчат ўстириш билан шуғулланувчи ноҳиялардан келтирилмоқда.

Шунингдек, кўчатларни тўғри ўтқазиш, боғлар ва токзорларни парваришлаш учун бу ерга Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси соҳаси мутахассислари, Шириншо Шотемур номли Тожикистон аграр университети ўқитувчи ва студентлари жалб этиладилар.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон аҳоли билан суҳбатда йилдан-йилга мамлакат ичкариси ва унинг ташқарисида Тожикистон меваю сабзавотларига талаб ошиб бораётганини қайд қилди. Сифатли боғлару токзорлар барпо этган ва мевалар етиштиришни тўғри йўлга қўйган шахслар катта даромад олишлари таъкидланди.

«Ховар» ТМАА.  

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр…

 

Ҳар қандай тузумда адабиёт ижтимоий ҳодиса – жамиятнинг маънавий асоси сифатида эътироф этиб келинган.

 Ижодкор – ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни ўз асарларида реал ва бадиий тарзда инъикос эттира олсагина, у ҳақиқий ижодкор ва унинг асарлари, ҳақиқий ижод маҳсули ҳисобланади. Аксинча, бадиийликдан йироқ «битиклар»  қуруқ чўпчакдан бошқа нарсага ярамайди.

Муфассал...

Исроф – гуноҳи азим

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон халқ учун, Ватан учун жуда хайрли ишларга қўл урилмоқда. Унинг бевосита ташаббуси билан қатор фойдали қонунлар қабул қилинди. Шулардан бири тўй ва маъракаларни ихчамлаштириш, кам харажат билан ўтказиш кўзланган  муҳим қонундир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598159

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10296178
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4312
5604
21607
10210212
31690
161581
10296178

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 19:15:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015