Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2014 Кӯришлар: 2217
Печат

 ЮКСАКЛИКНИ ЗАБТ ЭТИШ ИБТИДОСИ (давом)(Давоми. Бошланиши ӯтган сонда)

КОММУНИКАЦИОН БОШИ БЕРК КӮЧАДАН ЧИҚИШ

Шубҳасиз, ӯтган юз йилликлар ва ҳатто, минг йилликлар давомида бугунги Тожикистон ҳудуди бӯйлаб Буюк Ипак йӯлининг турли шохалари ӯтган. Бизнинг тоғли ӯлкамиз ӯзининг қийинчилик билан ӯтиладиган азим тоғларига қарамасдан, Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ӯртасида бирлаштирувчи кӯприк сифатида хизмат қилган. Минг йиллар давомида ишончли тарихий манбаларда кӯрсатилган улкан карвонсаройлари ва миллий бозорларига эга бӯлган кӯпгина кӯҳна тожик шаҳарлари юқорида зикр этилган фикрлар далилидир.

            Саразм, Панжакент, Истаравшан, Хӯжанд, Ҳисор, тахти Сангин, Қабодиён, Фархор, Ҳулбук, Кӯлоб, Мунк, Дарбанд, Рашт, Дарвоз, Вахон водийси ва бошқа қадимий шаҳарлар бугунги замонавий Тожикистон манзилгоҳларига киради. Қадимда улар бӯйлаб минтақавий ва халқаро савдо йӯллари йӯналишлари ӯтган.

Бироқ, Ӯрта Осиёнинг индустриализациялаштирилиши ва 19-асрнинг иккинчи ярмида бошланган темир йӯллари қурилиши давридан бошлаб, бугунги Тожикистон ҳудуди, Шарқий Бухоро янги замон тараққиётидан бир четга қолиб кетди. Фақат Тожикистоннинг шимолий минтақасигача бироз бӯлса-да, янги давр ютуқлари, жумладан, темир йӯли шохачаси етиб келди.

Халқ турмушини тубдан ӯзгартириб юборган совет давридаги прогресс ва тараққиётга қарамасдан, Тожикистон минтақалари ӯртасида йил бӯйи давом этадиган автомобил алоқаси таъминланмаган эди. Жумладан, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Суғд вилояти (собиқ Ленинобод области) қиш мавсумининг 6 ойи давомида республика маркази билан фақатгина ҳаво алоқалари орқали боғланарди. Ер бетидаги авто алоқалари имконияти фақатгина қӯшни республикалар ҳудуди орқали мавжуд эди. Шубҳасиз, туннеллар ва йирик кӯприклар қуриш билан Тожикистоннинг тоғли минтақаларини республика маркази билан бирлаштириш мумкин эди, бироқ, бундай ишларнинг жуда катта маблағ талаб этиши сабабли ушбу лойиҳаларни амалга оширишни тӯхтатиб туришга қарор қилинди.

           Куз ва қишда республиканинг марказий ноҳияларини боғлаб турувчи Анзоб, Шаҳристон ва Хабуробод довонлари ёпиларди.

Айнан шунинг учун ҳам, Совет давлати емирилгандан сӯнг ва Ӯрта Осиё республикаларининг мустақилликка эришганларидан кейин минтақавий йӯллардан фойдаланиш борган сари қийинлашиб бормоқда.

Жумладан, Ӯзбекистон Республикаси ӯзининг ҳудудидан ӯтиш учун тӯсиқлар ташкил этишдан ташқари, Тожикистон билан бӯлган чегарани миналаштирди, виза режими жорий этди ва ҳатто, Термиз-Қӯрғонтепа темир йӯли Амузанг участкасини бузиб ташлади. Шундай қилиб, 2012 йилдан буён Хатлон вилояти темир йӯлидан ажралиб қолди. Шунингдек, Ӯзбекистон Тожикистонни Марказий Осиёнинг ягона энергетик тизимидан узиб қӯйди. Кейин эса, Ӯзбекистон Тожикистонга табиий газ беришни тамоман тӯхтатди.

Айнан ана шу воқеалар мамлакатни коммуникацион боши берк кӯчадан олиб чиқиш масаласи мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон томонидан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг уч стратегик мақсадларидан бири, деб эълон қилишига хизмат кӯрсатишди.

Шубҳасиз, ҳамжиҳат бӯлиш ва миллий бирлашиш учун, энг аввало, республика ичида алоқани таъминлаш зарур. Эмомали Раҳмон ушбу бирлашув учун замина тайёрлаш муҳимлигини жуда аниқ ҳис этди. Республиканинг барча минтақаларини боғламасдан (бирлаштирмасдан) туриб, бирликка эришиш мумкин эмас.

Сӯнгги ӯн йил давомида мамлакатни коммуникацион боши берк кӯчадан олиб чиқиш ва жаҳон денгиз йӯлларига чиқиш мақсадида 3,2 миллион сомонийлик 23 та давлат инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқдаки, улардан 17 таси 2006-2013 йилларга тӯғри келди.

Натижада, 1650 километр автойӯллар, кӯприк ва туннеллар қурилиб, қайта таъмирланди, шунингдек, Душанбе-Қӯрғонтепа, Душанбе-Хӯжанд-Бӯстон-Чаноқ, Душанбе-Рашт-Жирғатол-Қирғизистон чегараси, Қӯрғонтепа-Дӯстий-Қуйи Панж ва Душанбе-Данғара автомобил йӯлларини қайта тиклаш бошланиб, тугатилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида ӯнлаб йирик кӯприклар қурилди, маҳаллий жойларда юзлаб километр йӯллар қайта тикланди. Айни пайтда мунтазам равишда Кӯлоб-Қалайи Хум, Душанбе-Турсунзода ва Айний-Панжакент автомагистралларида қурилиш ва қайта тиклаш ишлари давом этмоқда.

Ушбу даврда, шунингдек, 2223 метр масофада Дӯстий (Шаршар), Шаҳристон - 5 километрдан ортиқ ва Хатлон (Чормағзак) - 5 километрга яқин масофада автомобил туннеллари қурилиши тугалланди.

Шу давр мобайнида фақатгина Панж дарёсида Тожикистон ва Афғонистон ӯртасида, яъни Ишкошим, Қуйи Панж ва Ванжда 3 та йирик кӯприк қурилиб, фойдаланишга топширилди ва Шӯрободда тӯртинчи кӯприк қурилиш тугатилиш арафасида. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, айнан ушбу автомобил кӯприклари орқали сӯнгги йилларда Тожикистон ва Афғонистон ӯртасида товар айирбошлаш 100 мартадан ортиқ ҳажмда кӯпайди.

Айни пайтда транспорт соҳасида 11 та давлат инвестицион лойиҳаси 5,5 миллиард сомоний эвазига амалга оширилмоқда.

Йӯлларни қайта тиклаш давом этмоқда ва 2015 йилгача Кӯлоб-Ховалинг автойӯли қайта тикланиши, Душанбе халқаро аэропортида замонавий терминал қурилиши, Душанбе-Қӯрғонтепа, Қӯрғонтепа-Қуйи Панж ва Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон темир йӯллари қурилиши кӯзда тутилган. Бундан ташқари, Хитой-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон-Эрон темир йӯлини ишлаб чиқиш ва қуриш учун инвестициялар жалб этишга оид чора-тадбирлар режалаштирилган.

2012 йилдан бошлаб ва бугунгача халқаро транспорт фаолияти 37 та давлат билан биргаликда амалга оширилмоқда. 2006 йилгача эса бу фаолият фақат 16 та давлат билан амалга оширилар эди. 2006 йилда юк ташиш ҳаммаси бӯлиб, атиги 8 та узоқ давлатлар билан амалга оширилар эди, 2012 йилдан бошлаб эса, бундай мамлакатлар сони 24 тага етди. 2006 йилда товарлар экспорт қилиш ҳаммаси бӯлиб, 40,0 минг тоннага етди, 2012 йилга келиб эса, ушбу кӯрсаткич 230 минг тоннага етди ва қарийб 7 баробар ошди.

Йӯл қурилиши мазкур кӯрсаткичларига таяниб, ишонч билан айтиш мумкинки, Тожикистон аллақачон коммуникацион боши берк кӯчадан чиқиб олди. Йӯлларни ва транспорт хизмати кӯрсатишни яхшилаш бӯйича ишлар халқаро стандартларга мувофиқ давом эттирилмоқда.

 

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон 2006 йилнинг 18 ноябр куни қасамёд қабул қилиш маросимида сӯзлаган дастурий нутқида қайд этиб ӯтганидек, яратувчилик янги жараёнида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мамлакат Ҳукуматининг уч стратегик мақсадидан бири ҳисобланади. БМТда эълон қилинган Мингйиллик Тараққиёт Мақсадларига ҳамоҳанг ушбу режани амалда татбиқ этиш учун Тожикистонда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди ва амалга оширилмоқда. Улардан асосийлари «2015 йилгача тараққиёт миллий стратегияси», «Тожикистон Республикаси Аграр сиёсати концепцияси ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноати бӯйича ҳужжатлар» ҳисобланади.

Шу ва бошқа давлат ҳужжатларини амалга ошириш доирасида мамлакат иқтисодиёти турли соҳаларида ислоҳотлар йӯлга қӯйилди, янги иш жойлари барпо этиш, ватанимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини кӯтариш ва уларни экспортга чиқариш борасида кӯпгина ишлар амалга оширилди.

2007 йилдан бошлаб бугунгача озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мустақил Тожикистон учун ҳаётан муҳим аҳамиятга эга, чунки ӯша йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб шу кунгача озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг доимо кӯтарилишини сунъий равишда қӯзғатаётган жаҳонда молиявий-иқтисодий бӯҳрон давом этмоқда.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон жаҳон молиявий бӯҳрони оқибатларини яхши англаган ҳолда, 2008 йилнинг феврал ойида махсус чақириқ билан мамлакат Ҳукумати ва аҳолисига мурожаат қилди. Жумладан, жаҳон молиявий-иқтисодий бӯҳрони мусбий таъсир кӯрсатиши олдини олиш ва мамлакатда озиқ-овқат устуворлигини таъминлаш асосий чораси ишлаб чиқариш кӯрсаткичларини юксалтириш, истеъмол бозорида ватанимиз ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан фаровонлигини таъминлаш ҳисобланади.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон   мамлакат Ҳукумати ва халқини баҳорги экин ишларини тезлаштириш, аграр хӯжаликларни имтиёзли қарзлар, техника, ускуналар, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ӯғитлар, сифатли уруғликлар билан таъминлаш, шунингдек, экин экиладиган ерларнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш, айниқса, такроран экишни йӯлга қӯйиш йӯли билан суғориладиган ерлардан икки ва ундан ортиқ марта ҳосил олишга ҳидоят қилди.

Ӯша дамдан бошлаб ушбу мурожаат топшириқларини бажариш доимий назорат остига олинди ва шуниси қувонарлики, бу кутилган натижаларни берди. Ӯша йили мамлакат қишлоқ хӯжалиги меҳнаткашлари суғориладиган ерлардан икки ва ундан ортиқ ҳосил йиғиштириб олиш учун 109 минг гектар ерга такроран экин экдилар. Ушбу кӯрсаткич кӯзда тутилган режадан 8 минг гектар ва 2007 йил кӯрсаткичидан 41 гектар ортиқ бӯлди.

Статистик маълумотларга кӯра, 2008 йилнинг 1 ноябрида барча хӯжалик юритиш турларида ғалла тайёрлаш ҳажми 841 минг 500 тонна, картошка - 540 минг тонна, сабзавотлар эса - 738 минг тоннага етди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг топшириғи билан 2008 йилда 170 минг гектар суғориладиган ерларда кузги ғалла экинлари экилди, 2009 йилда эса, 160 минг гектар ерга такрорий экин экилди.

2009 йилда Тожикистон тарихида ушбу чоралар натижасида 1 миллион 300 минг тонна ғалла ҳосили ундирилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон томонидан Олий Мажлисга юборган Паёмлари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлисларида, республика шаҳар ва ноҳияларига иш сафарларида ӯтказилган кенгашларда айтилган топшириқ ва вазифалар натижасида қишлоқ хӯжалиги ялпи маҳсулотлари ҳажми 2012 йилда 16,4 миллиард сомонийга етди.

Ушбу кӯрсаткич 2006 йилгига нисбатан, 7,3 миллиард сомоний ёки 2,2 марта ортиқдир.

Ушбу даврда, жумладан, ғалла маҳсулотлари ишлаб чиқариш 35 фоиз, картошка 73 фоиз, сабзавотлар 2,3 баравар, полиз экинлари 2,1 баравар, мева 50,4 фоиз, гӯшт 58,8 фоиз ва сут 43 фоизга ошди.

Юқорида айтиб ӯтилган давр мобайнида мамлакат қишлоқ хӯжалиги соҳасида халқаро молия институтларидан 900 миллион сомоний маблағ жалб қилиш йӯли билан қишлоқ инфраструктурасини тиклаш, қишлоқ хӯжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, дарёлар ҳавзаларини бошқариш, пахтакорликни устувор ривожлантириш, қишлоқлар, чорвадорлик ва отарларни ривожлантириш бӯйича 10 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди.

Хӯжалик юритиш барча шаклларида ғалла маҳсулотлари етиштириш сезиларли тарзда кенгайтирилди ва 2012 йилда 424332 гектарни ташкил этди. Бу эса, 2006 йилга нисбатан 22420 гектар ёки 5,5 фоиз ортиқдир. Ғалла маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 миллион тоннага етди ва бу кӯрсаткич 2006 йилдагига қараганда, 320 минг тонна ортиқдир.

Картошка ишлаб чиқаришни кӯпайтириш ва ички бозорни тӯлиқ таъминлаш, шунингдек, уни экспорт қилиш учун мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон топшириғи билан «2012-2016 йилларда Тожикистон Республикасида картошкачилик секторини ривожлантириш давлат дастури» ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ушбу дастурга биноан, картошка экиш майдони кенгайтирилиши ва уни етиштириш 1 миллион тоннагача кӯпайтирилиши лозим.

2006 йилда республика хӯжалик юритиш барча шаклларида картошка етиштириш майдонлари 27935 гектарни ташкил этди ва бу майдонлар 2012 йилга келиб, 41738 гектаргача кӯпайтирилди, бу эса, 2006 йилга нисбатан 13803 гектар ортиқдир.

Картошка етиштириш ҳажми республика хӯжалик юритиш барча шаклларида 2006 йилда 573685 тоннани ташкил этган, 2012 йилда эса, бу кӯрсаткич 99104 тоннага етказилди.

2012 йилга келиб, сабзавот ва полиз экинлари етиштириш барча хӯжалик юритиш шаклларида 2006 йилга қараганда, 13227 гектар ва 9299 гектар шунга мувофиқ, ушбу маҳсулотларни етиштириш эса, 582516 ва шунга мувофиқ 246886 тоннани ташкил этди.

Мамлакат аҳолиси йил давомида турли хил сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш учун деҳқон ва жамоа хӯжаликларида доимий иссиқхоналар майдони 62 гектарга етказилди, улардан 589 тонна помидор, 624 тонна бодринг, 207 тонна сабзавот бошқа турлари, умуман, 1421 тонна ҳӯл сабзавот етиштирилди. Экин майдонлари 2006 йилга нисбатан 44 гектар, ишлаб чиқариш ҳажми эса, 1092 тоннани ташкил этди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ӯтиш лозимки, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг ниҳол ӯтқазиш оммавий ҳашарларда доимий ва бевосита иштирок этиши натижасида 2 йил мобайнида тӯрт йиллик дастур кӯрсаткичлари бажарилди. Шунинг учун 2009 йилда Тожикистон Республикаси Президентининг «2010-2014 йилларда боғдорчилик ва узумпарварлик соҳаларини ривожлантириш бӯйича қӯшимча чоралар тӯғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга кӯра, шу давр мобайнида 50 минг гектар ерга янги боғлар ва узумзорлар барпо этилиши лозим.

Айнан шунинг учун 2012 йилгача республикада боғлар майдони 122009 гектарга етказилди, 4409 гектар майдондаги боғлар қайта тикланди ва 1506 гектар майдонда эса эски узумзорлар қайта тикланди. Сӯнгги 6 йил мобайнида республикада боғлар майдони 31374 гектарга кӯпайтирилди.

2012 йилда мева етиштириш барча хӯжалик юритиш шаклларида 481   тоннага етказилди, бу эса, 2006 йилга нисбатан 167 тонна ортиқдир.

2008-2012 йиллар давомида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қӯллаб -қувватлаши орқали бюджет ҳисобидан 3,1 миллион сомоний эвазига 333 гектар ерга Мастчоҳ, Панжакент, Данғара, Бохтар, Восе, Мӯминобод ва Дарвоз ноҳияларида намунали боғлар барпо этилди. Бундан ташқари, Ҳисор ноҳиясида инновацион технологиялар асосида 5 гектар ерда боғ вужудга келди. Шунингдек, дастлабки - боғни кенгайтириш учун 1 миллион сомоний эвазига республика хӯжаликларига 14200 Хитой олмаси ниҳоллари ва 14300 япон гилоси ниҳоллари, умуман олганда, ҳаммаси бӯлиб, 28 минг 500 ниҳол сотиб олиниб, келтирилди.

2006-2012 йилларда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қӯллаб-қувватлаши натижасида бюджет ҳисобидан республика ичкарисида ва ундан ташқари 15,1 миллион сомоний эвазига 7021 тонна уруғли картошка, 10,1 миллион сомоний эвазига 2938 тонна ғалла уруғлиги ва 1,5 миллион сомонийга 165 тонна маккажӯхори уруғлиги харид қилинди.

2006-2012 йиллар давомида Тожикистон Республикаси Президенти қӯллаб-қувватлаши натижасида чорвачилик сектори ҳам ривожланиб кетди ва ушбу йӯлда сезиларли натижалар қӯлга киритилди.

Юқорида айтиб ӯтилган давр мобайнида йирик қорамол сони 342878 бош, қӯй ва эчки - 914643 бош, паррандалар сони 1605929 , гӯшт етиштириш - 43099 тонна, сут - 194693 тонна, жун - 1291 тонна ва тухум етиштириш - 180431 минг донага етказилди.

2006 йилгача чорва зотини яхшилаш мақсадида хӯжалик юритиш барча шаклларида 80 дан ортиқ сунъий қочириш нуқтаси фаолият юритган эди ва ӯша давр мобайнида ҳар йили 3300 бош сигир сунъий равишда қочириларди. 2013 йилнинг 1 сентябрига келиб, шундай нуқталар сони 260 тага етказилди.

Қӯтоспарварлик республика баланд тоғли ноҳиялари чорвачилик секторининг асосий тармоқларидан биридир. Хӯжалик юритиш барча шаклларида қӯтоспарварлик соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида қӯтослар сони 23300 бошга етказилди, бу эса, 2006 йилга нисбатан 8300 бош ортиқдир.

Бундан ташқари, қӯтоспарварлик билан шуғулланувчи хӯжаликлар сони 38 дан 62 тагача кӯпайтирилди, яъни 2006 йилга нисбатан 24 тага кӯпайди.

Шуни ҳам қайд этиб ӯтиш лозимки, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон қӯллаб-қувватлаши натижасида 2008-2012 йилларда Мурғоб ноҳиясида бюджет ҳисобидан 1610 бош қӯтос сотиб олинди ва республика тоғли ноҳиялари ӯртасида тақсимлаб берилди. Давлат бошлиғи берган топшириқ ва вазифалари асосида, Варзоб, Балжувон ва Айний ноҳияларининг туристик зона, деб эълон қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда, келгусида сайёҳларга қӯтос парҳез гӯштини тавсия этиш учун ушбу ноҳияларда қӯтос парвариш этиш тажрибаси йӯлга қӯйилди.

Йилқичиликни ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида 2010 йилда «Асппарвар» РДУК барпо этилди, айни пайтда у ерда 87 бош инглиз ва тожик отлари парвариш қилинмоқда.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг қӯллаб-қувватлаши натижаси ӯлароқ, Тожикистонда асалпарварлик кенг қулоч ёзди. 2006 йилгача барча хӯжалик юритиш шаклларида республикада 49600 асалари оилалари боқиларди, бир йилда 800 дан 900 тоннагача асал олинарди. 2013 йилнинг 1 январига келиб, асалари оилалари 190 мингтага етди, асал етиштириш эса, 3280 тоннага етказилди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг топшириқлари асосида аҳолини асал билан таъминлаш мақсадида ҳар йили август-сентябр ойларида асал байрами ӯтказилади. Ана шундай тадбирларни ташкил этиш асалпарварлик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради.

Давлат бошлиғининг кӯрсатмалари натижасида паррандапарварлик ҳам ӯсиб бормоқда. Ушбу соҳани ривожлантириш тӯғрисидаги давлат дастурини қабул қилгунга қадар республикада атиги 8 та паррандапарварлик фабрикалари амал қилар, 434 минг парранда боқиларди ва 24 миллион 800 минг дона тухум етиштирилар эди.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қӯллаб-қувватлаши натижасида изчил тарзда паррандапарварлик фабрикалари қайта тикланди, улар сони 23 тага етказилди. Ушбу фабрикаларда 1 миллион 546 минг бош парранда мавжуд ва 2012 йилда уларда 171 миллион дона тухум етиштирилди. Таҳлиллар шуни кӯрсатмоқдаки, 2006 йилга нисбатан паррандалар сони ушбу паррандапарварлик фабрикаларида 3,5 марта, тухум етиштириш эса, 7 марта оширилган.

Ушбу соҳани қӯллаб-қувватлаш мақсадида Тожикистон Республикаси Президенти топшириғи асосида парранда озуқаси келтириш божхона хизмати ва қӯшимча қиймат солиғи (НДС) тӯловларидан озод қилинди, корхоналар биринчи даражали энергиядан фойдаланувчилар қаторига қӯшилди ва мунтазам электр энергияси билан таъминланадилар. 12 та фабрикада Эрон Ислом Республикаси, Туркия, Россия ва Украинадан келтирилган илғор технологиялар ӯрнатилди.

Балиқчилик соҳасини ривожлантириш давлат дастурини бажариш орқали балиқпарварлик хӯжаликлари сони 8 тадан 150 тагача кӯпайтирилди, бу эса, 2008 йилга нисбатан 19 баравар кӯпдир. Шу билан боғлиқ ҳолда балиқ етиштириш ӯсди, жумладан, статистик маълумотларга кӯра, балиқ етиштириш 2013 йилнинг 1 январига келиб, барча хӯжалик юритиш шаклларида 1113 тоннани ташкил этди, бу эса, 2006 йилга нисбатан 862 тонна, (яъни 4 баравар) ортиқдир.

2007 йилда мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ташаббуси билан «Тожикагролизинг» ташкилоти барпо этилди, унинг вазифасига шаҳар ва ноҳияларни қишлоқ хӯжалиги техникаси ва жиҳозлари билан таъминлаш киради. 2008-2012 йиллар мобайнида корхонада давлат бюджети ва хӯжалик фаолияти ҳисобидан республикага 25 миллион сомоний эвазига 598 та трактор ва 433 дона қишлоқ хӯжалиги ускуналари сотиб олинди.

Ушбу даврда мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон совға сифатида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига 37 дона, республикага тобе ноҳияларга 34 дона, Хатлон вилояти шаҳар ва ноҳияларига 25 дона плугли трактор топширди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Япониянинг «JICA» халқаро ҳамкорлик агентлиги қӯллаб-қувватлаши орқали камтаъминланган деҳқон хӯжаликларига ёрдам бериш дастури амалга оширилмоқда ва унга кӯра, фақатгина 2010 йилда 7 миллион АҚШ доллари эвазига 51 та плугли трактор ва ғалла йиғиб-териб олувчи комбайнлар сотиб олинди. 2012 йилда яна 55 та плугли трактор ва 11 та ғалла йиғиб-териб олувчи комбайнлар келтирилди.

Қишлоқ хӯжалиги техникаси сонини кӯпайтириш ва зарур агротехник муҳлатда экин экишни тугаллаш мақсадида 2007 йилнинг октябр ойидан мамлакат Ҳукумати Қарорига кӯра, чет элдан келтириладиган техника ва қишлоқ хӯжалиги ускуналари бир қисми қӯшимча қиймат солиғи ва божхона хизмати тӯловларидан озод қилинди. Бунинг натижасида 2012 йилда янги келтирилган техника сони 666 тани ташкил этди, уларга техник хизмат кӯрсатиш марказлари сони 63 тага етди, 2006 йилнинг 2,9 кӯрсаткичига нисбатан бу кӯрсаткич 5,9 ни ташкил этди.

Ички бозорни импорт маҳсулотлар ӯрнини оладиган маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида республикага ун, қандолат, нон, макарон ва шарбат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун янги кам чиқимли технологиялар келтирилди.

Шунга қарамасдан, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини янада кӯпроқ ишлаб чиқариш, қабул қилинган соҳавий дастурларни амалга ошириш учун ҳали ҳам имкониятлар мавжуд.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг яратувчилик ва ободонлаштириш сиёсатини амалга ошириш 2006 йилдан буён, яъни Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганлигидан сӯнг, ӯзгача қулоч ёйди.

Натижада 2007 йилда давлат бюджети ҳисобидан қӯшимча 272 миллион сомоний маблағ қабул қилиш имконияти туғилди. Бу маблағларнинг қарийб ҳаммаси яратувчилик ва ободонлаштириш ишларига йӯналтирилди.

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши сӯнгги 7 йил мобайнидаги натижалари кӯрсатишича, ушбу давр республика учун муваффақиятли бӯлди. Ушбу давр мобайнида бир қатор давлат дастурлари ишлаб чиқилди ва қабул қилинди, уларнинг самарали амалга оширилиши яратувчилик ва ободонлаштиришни кенгайтиришга ёрдам берди.

(Давоми бор)

 

 

Абдуфаттоҳ ШАРИФЗОДА, тарих фанлари доктори, профессор

Заробиддин ҚОСИМИЙ

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

НАВБАТДАГИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),

Муфассал...

Ўзбекистон элчиси: - ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ ТАШРИФИГА КАТТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

 

- 2018 йилни дўсту биродар Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги алоқалар янги тарихининг олтин саҳифаси дейиш мумкин, - деди Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар ушбу марказ томонидан ташкил этилган «Тожикистон ва Ўзбекистон маданий ҳамкорликлари» мавзусидаги давра столи кириш қисмида.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991174

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478870
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4798
4027
22483
7426653
100514
114875
7478870

Сизнинг IPнгиз: 3.137.198.143
Бугун: 23-11-2024 17:56:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015