Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.
"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.
Юртгинам…
Юртгинам, табиат боқмай бўй-энга,
Ҳадя этмиш улкан тоғларни талай.
Тоғлар билан бирга қизғонмай сенга,
Беқиёс чирой ҳам бермиш ҳар қалай.
Юртгинам, сенга-ку, ҳотам табиат,
Нима лозим кўрса, берибди ортиқ.
Мен эса, қизғониб бировга зиёд,
Ҳатто, бир тошингни этолмам тортиқ!
Ватан
Тоғларинг осмонга устун бўлса ҳам,
Мен митти қалбимга сени жойладим.
Ёвуз, ёт кўзлардан қизғондим ҳар дам,
Кўкрак қафасимни қалқон айладим.
Сахий қучоғингда ҳамма нарса мўл,
Мен учун бари нақд: бойлик, тожу тахт…
Англадим, лозиммас, узатмадим қўл,
Бағрингда яшашнинг ўзи, ахир, бахт!
Манзара
Еру кўкда ҳоким завқ, сурур,
Боғлар аро шўх қушлар сайрар.
Офтоб кўкдан сочар заррин нур,
Бор мавжудот энтикар яйрар.
Мажнунтоллар турар соч ёйиб,
Еллар уни тарар беозор.
Ҳар лаҳзада борар кичрайиб,
Кекса тоғнинг бошидаги қор…
***
Кашф этди, бир инсон ёғочдан дутор,
Сўнг чертиб яратди аламли бир куй.
Бу куй одамларни йиғлатди зор-зор,
Машҳур бўлиб кетди, кейин ўша куй.
Кашфиётчи ўтди бир кун оламдан,
Унга йиғлаб ҳеч ким тутмади мотам.
Аммо унинг куйи чалингани он,
Ёш тўкиб бўзлади бағри тошлар ҳам.
***
Бугун юрагимда қайғу, ҳасрат мўл,
Бугун ҳеч тинмайди кўзларимдан ёш.
Менга хоҳ танишу хоҳ нотаниш бўл,
Ҳол сўраб, кўнглимни кўтаргин, юртдош.
Пайт келар, ўт каби қалбингни ёқиб,
Бу ғамлар сенинг ҳам тушар бошингга.
Ўшанда ўтмасман бепарво боқиб,
Мен ҳам ҳамдард бўлиб келгум қошингга.
***
Одамлар, шерикман шодлигингизга,
Мен ҳам даврангизда хушчақчақ ва шод.
Қўшиқ ҳам куйлагум жўр бўлиб сизга,
Ханда ҳам улашгум, этгум дил обод.
Бироқ шерик юриб доим шод дамда,
Қайғули чоғларда орадан қочсам.
Ўтинчим шу фақат: ёнай оламда,
У вақт бу гуноҳим кечирманг ҳеч ҳам.
Ойдинда
Ой юксакда уриб барқ,
Ёғду сепар бетиним.
Ёғду ичра бўлиб ғарқ,
Симобдай сой оқар жим.
Соҳилда хаёл суриб,
Мажнунтол тарайди соч.
Ёнбошида тик туриб,
Мудрар қоя-яланғоч.
"Қув" ел эса, айланар,
Чиқиб қоя тошига.
Ва тушмоққа шайланар,
Мажнунтолнинг қошига.
Ухлар ёғду бағрида,
Алп келбатли қоялар.
Писиб жарлар қаърида,
Титраб ётар соялар…
***
Яна баҳор келди… яшарди олам,
Яна чопиб қолди шошқин ирмоқлар.
Зўр шиддат бошланди дарёларда ҳам,
Гулгун гилам ёйди сўлим қирғоқлар.
Яна юрагимда сирли ҳаяжон,
Сулув гўшаларга кўчар хаёлим.
Қўлларим кўзимга этиб соябон,
Сен юрган йўлларга термуламан жим.
Гуллар терай дейман, сен-чун саралаб,
Чақиргим келади номингни айтиб.
Гўё келмоқдасан боғлар оралаб,
Ҳув ўша ўн саккиз ёшингга қайтиб.
Кўклам қайтиб келди… ҳали бу кўклам,
Менинг ҳаётимда қайтар неча бор.
Сен эса қайтмадинг, қайтмагайсан ҳам,
Қизиқ, мен кутарман ҳамон умидвор.
***
Қўй, дўстим, ҳеч нима керакмас менга,
Тасалли, ҳамдардлик керакмас шу дам.
Кечир, муҳтожмасман бугунча сенга,
Муҳтожмасман бугун ўзгаларга ҳам.
Мен севгимни излаб тополган куним,
Танҳо ўзим эдим энг бахтли одам.
Эплолмасдан бугун йўқотдим уни,
Танҳо тортмай энди аламини ҳам.
***
Аввал узоқ эдик бир-биримиздан,
Бироқ яқин энди қалблар чинакам.
Мактублар келарди устма-уст сиздан,
Жавоб ёзар эдим пайдар-пай мен ҳам.
Кейин яқин бўлдик… Юзма-юз бугун,
Сокин уйда мана турибмиз шу чоқ.
Билсак, бизлар яқин бўлган ўша кун,
Қалблар бир-биридан тушибди узоқ.
***
Кани, куйчигинам, мана сенга тор,
Шодон қўшиқларни куйлагин бир дам.
Ювилсин диллардан ҳасрату ғубор,
Ўзни ҳис этайлик гўдакдек беғам.
Шодликни куйла-ю, лек куйчигинам,
Ғамгин куйларни ҳам унутма буткул.
Шодлик-ла умр бўйи кўз кўрмаса нам,
Қайғули чоғларда йиғлаш ҳам мушкул.
***
Сен шошиб югурдинг, елдинг ҳамма вақт,
Мен эса, шошмасдан ташладим одим.
Сен барвақт англадинг ишқ недир, не бахт,
Мен эса, англолмай юравердим жим…
Ишқдан жудо бўлдинг, бахт ўгирди юз,
Энди сен пушаймон шошганинг учун.
Мен ҳам сенинг каби бахтсизу ёлғиз,
Шошилмай кеч кўзим очганим учун.
***
Ўзингни бепарво тутмоқ истайсан,
Мени таъқиб этар, бироқ кўзларинг.
Кўрмасликка олиб ўтмоқ истайсан,
Лов-лов ёниб кетар, шу он юзларинг.
Дуч келишдан чўчиб қочасан йироқ,
Ўзни чалғитмоққа излайсан чора.
Содда, ҳақиқатгўй кўзларинг бироқ,
Пинҳон сирларингни этар ошкора.
Бир кун...
Вақт келади, баҳорми ё куз,
Мен дунёдан ўтарман бир кун.
Мен ҳақимда айтиб кимлар сўз,
Ҳаётимга ясарлар якун.
Кузатаркан тобутим лоқайд,
Балки келмас кўзингга ёш ҳам.
Тобутда-чи, ётар ўша пайт,
Пинҳон сени севган бир одам…
Турди Назар, Ёвон ноҳияси.
“Мен бундан йигирма йил бурун бир марта ўлган эдим. Ўшанда суянч тоғи деб билганим, севиб турмуш қурганим – умр йўлдошим тили заҳар онасига аччиқ қилиб, болаларим ва ота-онаси олдида мени тепкилаганди. Иккинчи марта эрим хиёнат қилганида ўлгандим... Бугун учинчи марта ўлдим. Ҳаётимда не кунлар бўлмасин, “Бегим”, деб ардоқлаганим худбин укасининг дастидан келинларим, набираларим олдида ҳақоратлади...
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар -
"Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган олий даражадаги
халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи
20 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015