Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2014 Кӯришлар: 1989
Печат

ЭЗГУЛИК-ЛА КӮРКАМДИР ИСТИҚЛОЛ БОҒИ…Ватанимизнинг мусаффо табиати, зилол сувли дарёлари, беназир иқлими қора тупроқдан дур ундириш – улуғ ризқу рӯз яратишнинг бебаҳо манбаи.

Бу эса, Тожикистонда умргузаронлик қилаётган халқларнинг порлоқ саодатли, фаровон ҳаёт соҳиби эканлигининг ёрқин далилидир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ана шу фаровонлик тамал тошининг янада мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни илгари сурмоқда.

Хусусан, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг 2009 йил 27 августда қабул қилинган «2010-2014 йилларда Тожикистонда боғ-узумчилик соҳасини ривожлантиришга доир қӯшимча тадбирлар тӯғрисида»ги фармонининг қабул қилиниши, мазкур фармон асосида боғ-узумчиликни ривожлантириш тӯғрисида давлат дастурининг ишлаб чиқилганлиги мамлакат Ҳукуматининг бу борадаги хайрли саъй-ҳаракатлари сирасига киради.

Жумладан, Давлат сарварининг Ҳисор ноҳияси уч минг йиллик юбилейи муносабати билан «Ҳисорнинг 3000 йиллиги» номли боғни яратиш тӯғрисидаги ташаббуси ҳам олиб борилаётган оқилона иқтисодий сиёсатнинг ажралмас таркибий қисмидир.

Тожикистон Республикаси Президенти ӯтган ҳафта Ҳисор ноҳиясига қилган иш сафари чоғида минглаб ноҳия меҳнаткашлари ҳузурида эзгу ният билан уч минг гектар майдонни эгаллаши лозим бӯлган янги боғнинг илк туп кӯчатини ӯтқазди.

Кейинги олти йил бадалида бунёд этилиши кӯзда тутилган боғ, Давлат раҳбарининг кӯрсатмаси бӯйича минглаб иш жойларининг пайдо бӯлиши, ҳӯл ва қуруқ мева маҳсулотларининг четга чиқарилишига хизмат қилиши керак. Ва шунингдек, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда ҳам қӯл келади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Ҳисор водийси шаҳар ва ноҳиялари раисларига Ҳисор тизма тоғлари этакларида Душанбе - Турсунзода автомобил магистрали бӯйлаб янги боғларни бунёд этишни маслаҳат берди.

Республика Ҳукумати раиси минтақада мева маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарни таъсис этиш борасида ҳам жӯяли йӯл-йӯриқларни ӯртага ташлади.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакат раҳбарияти томонидан ободончилик, боғ-узумчилик соҳалари ривожи суръатини оширишга қаратилган ишлар кӯламини кенгайтиришга жиддий эътибор берилмоқда.

Республикада кӯчат етиштиришга ихтисослашган хӯжаликлар сонини кӯпайтириш, уларнинг фаолиятини яхшилаш бӯйича самарали ишлар рӯёбга чиқарилмоқда.

Биргина, Тожикистон ӯрмон хӯжалиги жамоаси томонидан 1,5 миллион туп мевали ва манзарали дарахтлар кӯчатларининг етиштирилганлиги фикримизни тасдиқловчи далилдир.

Тожикистон Республикаси Президенти Ҳисорга уюштирган хизмат сафари чоғида ноҳиядаги «Боғистон» қишлоғи аҳли билан учрашиб, уларнинг ижтимоий ҳаёти, турмуш тарзи билан яқиндан танишди.

Маълум бӯлишича, аҳоли яшаш нуқтасида битта асосий умумтаълим муассасаси бӯлиб, юқори синф ӯқувчилари бошқа ӯрта таълим муассасасига бориб таҳсил олишга мажбур эканлар.

Шунингдек, қишлоқ меҳнаткашлари томонидан тиббий хизмат кӯрсатиш борасида ҳам камчиликлар борлиги тӯғрисидаги фикрлар билдирилди.

Давлат бошлиғи яқин келажакда қишлоқда янги замонавий ӯрта умумтаълим муассасаси ва тиббий хизмат кӯрсатиш нуқтаси қуриб, фойдаланишга топширилишини ваъда берди.

Кези келганда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Ҳисор ноҳиясининг 3000 йиллик юбилейи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНЕСКО бӯлими томонидан халқаро миқёсда нишонланадиган тантаналар рӯйхатига киритилган.

Шу боис, Тожикистон Республикаси Ҳукумати бу қутлуғ юбилей байрамини юқори савияда ӯтказиш учун мавжуд имкониятларни ишга солмоқда.

Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигидаги ташкилий комиссия бу йӯналишда самарали фаолият юритмоқда.

Катта юбилей муносабати билан Ҳисор ноҳиясида икки юзга яқин маданий, маъмурий ва спорт иншоотларининг фойдаланишга топширилиши кӯзда тутилган.

Хайрли ниятлар билан амалга оширилаётган ободончилик ишлари Ҳисорни мамлакатимизнинг қадимий ва навқирон гӯшаларидан бирига айлантириши, шубҳасиз…

-Умид билан суқилган таёқ, бир кун берар меваю япроқ,- деб ёзади шоир. Мустақилликни қӯлга киритганимизга ҳали кӯп вақт бӯлган эмас. Аммо ана шу қисқа вақт мезони билан Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилган ободончилик ишлари ҳажмини ӯлчайдиган бӯлсак, катта муваффақиятларга эришиб қӯйдик. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас. Халқларимизнинг пок нияту эзгуликларга йӯғрилган орзу – умидларининг барчаси олдинда.

Ана шу эзгуликлар йӯлида қилинадиган ҳалол меҳнат, чекиладиган заҳматлар, албатта, Ватан ободлиги, элнинг фаровон ҳаёти сари элтади.

 

Эркин ШУКУР,

Абдуҳафиз   МИРЗААҲМАД, «Халқ овози»

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ОНАЖОНИМ ДУО ҚИЛСАЛАР

 

Юрагимдан ғам, алам қочар,

Кўнглим қуёш каби ёришар,

Гўё олам сирларин очар,

Онажоним дуо қилсалар.

Муфассал...

КЕЧМОҚ АЙБ...

 

Баъзан кечмоқ мумкин ҳамма нарсадан,

Чексиз бойлигингу зеру зевардан.

Кечасан баъзида ғурур, кибордан,

Аммо кечолмайсан ота – онангдан.

Воз кечишинг мумкин севган ёрингдан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990543

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477676
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3604
4027
21289
7426653
99320
114875
7477676

Сизнинг IPнгиз: 18.218.73.233
Бугун: 23-11-2024 16:54:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015