22 март, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахт «Наврўзгоҳи»да ўтказилган халқаро Наврўз тантаналарида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Мамлакат Президенти ўз табригида барча ватандошлар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларни халқаро Наврўз байрами, табиатнинг уйғониши, янги истиқболлар, баҳорий ниятлар ва режа-ю тадбирлар бошланиши байрами билан табриклади.
Давлат бошлиғи минг йиллар қаъридан сарчашма олган Наврўз байрами тарихи тожик халқининг мураккаб, бироқ фахрли ва ибратомўз тақдири билан узилмас алоқага эга эканлигини таъкидлади. Маданиятпарвар халқимиз бу қадимий байрамни ўз аждодларидан мерос олиб, уни суннату анъаналар, халқ ҳунарлари, ёзма ва оғзаки адабиётларда кенг, муносиб инъикос эттирган.
Халқаро Наврўз тантаналари санъат усталари ва ҳаваскорларининг халқаро Наврўз байрамига хос бўлган анъаналарни акс эттирувчи театрлаштирилган ранг-баранг ва мазмунли дастури билан давом этди.
**
2019 йилнинг 21 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали иштирокида Душанбе шаҳрининг «Дўстий» майдонида халқаро Наврўз байрамига бағишланган «Наврўз шодиёнаси карвони» юқори даражада ўтказилди.
Миллат пешвосини «Наврўз шодиёнаси карвони» иштирокчилари чексиз самимият билан пешвоз олишди.
Мамлакат Президенти шукуҳли Наврўз маданий дастури бошланишидан аввал нутқ сўзлаб, барча иштирокчилар ва Тожикистоннинг шарафли халқини халқаро Наврўз байрами билан табриклади.
Шундан кейин байрамона дастур бошланди.
«Наврўз рамзи», «Баҳор элчилари», «Баҳор келиши», «Гуллар маросими», «Сумалак пишириш маросими», «Жуфт чиқариш маросими», «Она – абадийлик рамзи», «Сув сайри» ва бошқалардан иборат бўлган «Наврўз шодиёнаси карвони» халқаро Наврўз байрами рамзларини ўзида акс эттирди.
Унда 24 мингдан зиёд киши иштирок этиб, турли бўлимлар ташкил этиш билан маърифатпарвар тожик халқининг қадимий байрамона анъаналарининг барча турларини кўрсатиб беришди.
Таъкидлаш жоизки, «Наврўз шодиёнаси карвони» мамлакат пойтахти – Душанбе шаҳрида биринчи марта ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида масхарабоз ва дорбозлар иштирокчилар кўнглини шод этишди.
Мамлакат Президенти Душанбе шаҳри органлари раҳбарлари, режиссёрлар, санъаткорлар ва санъат шайдоларига «Наврўз шодиёнаси карвони»ни юқори даражада ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
**
«Ховар» ТМАА.
**
20 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллий янги йил – халқаро Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш, ободончилигу бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш ва бир қатор иншоотларни фойдаланишга топшириш мақсадида, Хатлон вилоятининг Норак шаҳрига ташриф буюрди.
Мамлакат Президентини Хатлон вилояти раҳбарияти, Норак шаҳри илм, маданият ва ёшлар вакиллари кўтаринки ва байрамона руҳда кутиб олишди.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон Норак шаҳрида ««Норак» гидроэлектростанциясини тиклаш» лойиҳаси татбиқини расман бошлаб бериб, агрегатларни қайта тиклаш ишлари билан танишди.
Дастлаб мамлакат Президентига ГЭСни капитал таъмирлаш лойиҳаси тақдим этилди.
Бугун «Норак» ГЭСида 710 нафар ишчи, жумладан, 160 нафар хотин-қизлар фаолият юритишмоқда. ГЭСнинг муҳандис-техник ходимлари 204 нафарни ташкил этади.
««Норак» гидроэлектростанциясини тиклаш» лойиҳасини татбиқ этиш натижасида, унинг лойиҳавий иқтидори 3000дан 3300 мегаваттга оширилиб, қайта тикланувчи кучни инобатга олган ҳолда, ГЭСда электр энергияси ишлаб чиқариш иқтидори 700 мегаватт зиёд, хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади ва мамлакатда электр қуввати таъминоти бир неча баравар оширилади.
Лойиҳанинг биринчи босқичи 4 қисм – 3та агрегат ва уларнинг ёрдамчи ускуналари, автотрансформаторлар (220/500 киловатт бир фазли 6та автотрансформаторлар)ни алмаштириш ва тўғон хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлиб, унинг татбиқи учун 5 йил (2019-2023 йиллар) назарда тутилган.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида қолган 6та агрегат ва уларнинг ёрдамчи ускуналари қайта тикланиб, у 5 йил (2024-2028 йиллар) давомида 148,6 миллион АҚШ доллари эвазига татбиқ этилади.
Лойиҳани амалга татбиқ этиш вақтида «Норак» ГЭСи агрегатларини самарали тиклаш мақсадида, пудратчилар янги техника ва технологиялардан фойдаланишади.
Таъкидлаш лозимки, қайта тиклаш ва янгилаш ишлари охирига етиши билан ГЭСнинг бутун тизими соҳанинг янги ва илғор технологиялари билан алмаштирилади.
Танишув чоғида Давлат раҳбари республика Энергетика ва сув захиралари вазирлиги раҳбарияти, лойиҳанинг пудратчиси – Австриянинг «Andritz Hydro», лойиҳа маслаҳатчиси – Швецариянинг «Stucky Ltd» ширкатлари ҳамда кичик пудратчи – «Тожик СГЭМ» маҳаллий ширкатига лойиҳани ўз вақтида ва сифатли татбиқ этиш борасида фойдали маслаҳатлар берди.
***
Миллат пешвоси иш сафари давомида «Норак» ГЭСидан унчалик узоқ бўлмаган хушманзара маскан ва Вахш дарёси соҳилида битта замонавий меҳмонхона бунёдига тамал тоши қўйиб, қурилиш ишларини расман бошлаб берди.
Мазкур меҳмонхона 0,46 гектар майдонда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Ҳукумат иншоотларини қуриш дирекцияси томонидан бунёд этилади. Меҳмонхона биноси 4 қаватдан иборат бўлиб, унда спорт зали, сузиш ҳавзаси, конференциялар зали, иш ҳужралари ва олиймақом меҳмонлар учун алоҳида хоналар ҳамда истироҳат зали ташкил этилади. Шунингдек, замонавий меҳмонхона ҳудудида қўшимча бинолар ва автомобиллар тураргоҳи ҳам қурилади.
***
20 март куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Норак шаҳрида «Тажриба-механика заводи» ЁҲЖнинг резина плиталар ишлаб чиқарувчи янги цехи фойдаланишга топширилди.
Ушбу цех 3 миллион сомоний маблағ эвазига бунёд этилган бўлиб, унинг иқтидори бир кунда 35 квадрат метр ва бир йилда 9 минг квадрат метр резина плиталар ишлаб чиқаришга тенг.
Цехнинг технологик тармоқлари Хитой Халқ Республикасидан келтирилган бўлиб, улар воситасида рақобатбардош ва замон талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Цехнинг иш бошлаши билан 20 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш ўринлари билан таъминланиб, «Тажриба-механика заводи» ЁҲЖдаги ишчилару мутахассислар сони 150 нафардан ортди.
Давлат сарвари мазкур корхонада янги рақамли компютер ускуналари билан жиҳозланган 2 ва 150 миллиметрли темирларни кесиш ва безаш цехи фаолияти билан танишди. Цех 3,7 миллион сомоний маблағ эвазига қурилиб, унда, асосан, болорлар, турли қолиплар ва темир безаклар ишлаб чиқарилади.
Миллат пешвоси танишув чоғида янги цехлар фаолиятига юқори баҳо берди.
***
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Норак шаҳри саноат минтақасида «Тожикгидромонтаж» Очиқ ҳиссадорлик жамиятининг «Гидромехсаноат» корхонаси фаолиятининг биринчи босқичини фойдаланишга топширди.
Давлат сарварига маълум қилишларича, корхонанинг фаолият йўналиши гидромеханик ускуналар ва ГЭС металлоконструкцияларини ишлаб чиқариш бўлиб, бу борада Тожикистондаги ягона корхона саналади.
«Гидромехсаноат» корхонасида ГЭС учун барча турдаги дарвозалар, жумладан, таъмир, асосий, авария дарвозалари ва турбина сув етказиб бериш қувурларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, 250 нафардан зиёд киши доимий иш ўринлари билан таъминланган.
Шу куни Миллат пешвоси иштирокида корхона қошида ташкил этилган ГЭСлар қурилишини лойиҳалаштириш институтининг тақдимоти ўтказилди. Таъкидланганидек, институтда соҳанинг илғор мутахассислари жамланган бўлиб, улар мамлакат энергетика соҳаси тараққиётига муносиб ҳиссаларини қўшишади.
«Гидромехсаноат» корхонасининг иккинчи босқичи ишга тушиши билан унинг ишлаб чиқариш иқтидори ва ишчилари сони оширилади. Таъкидлаш лозимки, корхона қошида тикувчилик цехи фаолият юритаётган бўлиб, унда хотин-қизлар «Тожикгидромонтаж» ОҲЖ ишчилари учун иш либослари ва бошқа зурур кийимлар тикиш билан шуғулланишади.
***
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон Норак шаҳрида Тожикистон Республикаси Давлат нишони мажмуасини фойдаланишга топширди.
Мазкур иншоот 1570 квадрат метр майдонда бунёд этилиб, бир йилдан кам муддатда қуриб битказилган. Давлат нишони сутунининг баландлиги 20 метрни ташкил этиб, сифатли ва чидамли материаллардан тайёрланган. Нишон узунлиги икки метрдан иборат.
Майдонни кечки пайт 76та ҳамда Нишон ва унинг сутунини эса, 10та чироқ ёритади.
Танишув чоғида Миллат пешвоси қурилиш ишларига юқори баҳо бериб, иншоотни яхши сақлаш ва атрофини янада ободонлаштириш борасида масъулларга файдали маслаҳатлар берди. Давлат нишони мажмуаси ёнида аҳоли учун иккита сайру саёҳат майдони ҳам қурилган. Ушбу мажмуа замон талабларига тўлиқ жавоб бериб, Норак шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг севимли мавзеларидан бирига айланиши, шубҳасиз.
***
Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Норак шаҳри марказий стадиони қошида спорт майдони бунёди учун тамал тоши қўйиб, иншоот қурувчилари билан суҳбат ўтказди.
Спорт майдони шаҳар марказий стадиони асосида бунёд этилади ва 10 минг ўринга эга бўлади. Лойиҳага биноан, ҳозирги футбол майдони сақлаб қолинади ва унинг атрофида замонавий ўриндиқлар қурилади. Янги иншоот 4,3 гектар майдонда бунёд этилади.
Лойиҳага кўра, стадионда бошқа қўшимча бинолар, жумладан, электр подстанцияси, чиқиндилар учун жой, ёнғин ўчириш ҳавзи, автотураргоҳ ва баскетболу волейбол майдонлари қурилади.
Танишув чоғида Миллат пешвоси масъуллару қурувчиларга ишларни ўз вақтида бажариш, сифатни қатъий назорат қилиш ва сифатли материаллардан фойдаланиш борасида фойдали маслаҳатлар берди.
***
Халқаро Наврўз байрами ва Миллий янги йилни нишонлаш кунларида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон эзгу анъанага кўра, Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларидаги умумтаълим муассасаларида таълим оладиган 250 нафар етим болаларга байрам совғаларини тақдим этди.
Дастлаб Миллат пешвоси тақдир тақозоси билан қаровчисиз қолган ўсмирлару ёшларни баҳорнинг гўзал байрами – Наврўзи олам ва Миллий янги йил билан самимий табриклаб, уларни аъло баҳоларга ўқиш, намунавий хулқ-атвор ҳамда билимли ва маърифатли бўлишга ҳидоят этди.
Давлат бошлиғининг совғалари ёзги ва қишки кийимлар, жумладан, кастюм-шим, кўйлак, пойафзал, қизлар учун 12 метрли сифатли атлас матоси ҳамда ширинликлардан иборат эди. Шунингдек, шу куни етим болалар учун байрам дастурхони безатилиб, ҳар бирига Миллат пешвоси томонидан пул маблағлари тақдим этилди. Маълум қилишларича, Хатлон вилоятида 648 нафар етим болалар қайдга олинган бўлиб, қолган 400 нафарга Давлат раҳбари совғалари етказиб берилади.
***
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Норак шаҳрида Давлат байроғи майдонини фойдаланишга топширди.
Байроқ сутунининг баландлиги 50 метр, матосининг узунлиги 14 ва эни 7 метрдан иборат.
Иншоот 0,4 гектарда бунёд этилган бўлиб, атрофи турли гуллару буталар ҳамда ёритиш ускуналари билан безатилган.
***
Давлат раҳбарининг Норак шаҳрига сафари доирасида шаҳарнинг марказий майдонида илк тожиклар давлати асосчиси – шоҳ Исмоил Сомоний ҳайкали очилди.
Ҳайкал сутуни 7,5 ва ҳайкалнинг баландлиги 7 метрни ташкил этади. Ҳайкал Тожикистон Рассомлар иттифоқи аъзолари Мансур Мажидов ва Рустам Ҳожибоевлар томонидан ясалган.
Шоҳ Исмоил Сомоний ҳайкали маҳаллий тадбиркорлар, шаҳарнинг савховатли аҳолиси томонидан давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига бунд этилган. Қурилиш ишлари вақтида 100дан зиёд маҳаллий аҳоли вақтинчалик иш ўрни ва яхши маош билан таъминланган.
***
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Норак шаҳрида халқаро Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Давлат раҳбари йиғилганлар ва улар сиймосида вилоят аҳолисини гўзал баҳор ва Наврўзи олам билан самимий табриклади.
Халқаро Наврўз байрами тантаналари «Наврўз карвони» театрлаштирилган дастури билан давом этди. Унда Хатлон, Бадахшон, Рашт, Зарафшон ва Ҳисор наврўзларининг ўзига хос хусусиятлари билан намойиш этилди.
Байрам сўнгида Давлат раҳбари тадбирни юқори даражада ташкил этган масъуллару санъаткорларга миннатдорчилик билдирди.
«Ховар» ТМАА.
**
23 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари ва бир қатор иншоотларнинг очилиш маросимида иштирок этиш мақсадида, Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларига иш сафари билан борди.
Мамлакат Президенти Хатлон вилоятининг Кушониён ноҳияси Бўстон-қалъа қишлоқ жамоатида маҳаллий тадбиркор томонидан бир гектар майдонда қурилган ёғ ишлаб чиқариш корхонаси – «Ганж ишлаб чиқариш корхонаси» МЧЖ фаолиятини расман бошлаб берди.
Мамлакат Президентига ушбу корхона 8,5 миллион сомонийдан зиёд маблағга қурилгани, унинг йиллик ишлаб чиқариш иқтидори 35 минг тонна кунгабоқар, зиғир, рапс ва масҳарни қайта ишлаб, 10 минг тонна ўсимлик мойи ва 21 минг тонна кунжара ишлаб чиқариши маълум қилинди.
Бу ерда 40 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойи билан таъминланди. Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш учун Россия Федерацияси ва Чехиядан энг илғор технологиялар келтириб ўрнатилган, айни пайтда, минтақа мамлакатларида мислсиздир. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда соҳада фаолият юритаётган йирик корхоналар чигитдан мой ишлаб чиқаради. Кунгабоқар, зиғир, рапс ва масҳардан мой ишлаб чиқариш шу пайтгача кичик корхоналарда кам миқдорда йўлга қўйилган бўлиб, бозор талаботи импорт маҳсулотлари билан таъминланади.
«Ганж ишлаб чиқариш корхонаси» МЧЖда ишлаб чиқариш жараёни, асосан, бир неча босқич, совуқ сингдириш, тозалаш, зарарсизлантириш, чучитиш ва икки, беш литрлик идишларга жойлашдан иборат бўлиб, маҳсулот халқаро стандартларга жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, зиғир, рапс, масҳар ва кунгабоқар мамлакат шаҳру ноҳиялари қишлоқ хўжаликларида парвариш қилинади ва ишлаб чиқарилади, аммо корхона талаботини қондиришга етарли эмас. Фаолиятни таъминлаш мақсадида, хом ашёнинг асосий қисми Қозоғистон Республикасидан келтирилиб, қайта ишланади. Корхонада бир вақтда 2,5 минг тонна хом ашёни захира қилиш имконияти мавжуд.
Ишлаб чиқариш жараёни билан танишув чоғида, Миллат пешвоси корхона масъулларига маҳсулот ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари таъсис этиш ва ички бозорни ўсимлик мойи билан таъминлаш учун фойдали маслаҳатлар берди. Давлат бошлиғининг таъкидлашича, бундай корхоналар таъсис этиш билан аҳолини ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини қондириш имконияти мавжуд. Тадбиркорлар мамлакат Ҳукумати томонидан назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда, янги технологик линияларни киритиб, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни оширишлари мумкин. Хатлон вилояти раҳбариятига ёғ берувчи ўсимликлар экилишини кенг йўлга қўйиш борасида аниқ топшириқлар берилди.
Йўловчи ташиш терминали қурилмоқда
23 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бохтар шаҳрида тамал тошини қўйиш билан 3 гектар майдонда йўловчи ташиш терминали қурилишини расман бошлаб бериб, Хатлон вилояти жамоатчилик транспортини ривожлантириш лойиҳаси билан танишди.
Ушбу лойиҳа билан танишув чоғида, унинг умумий маблағи 10 миллион Америка долларидан зиёдни қамраб олиши ва у Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликлари доирасида татбиқ этилиши маълум қилинди.
Ушбу лойиҳа татбиғидан мақсад: Бохтар, Левакант, Кушониён ва Вахш каби шаҳру ноҳиялар аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун янги ва замонавий автобуслардан фойдаланган ҳолда, шаҳар ичкариси ва яқинида жамоатчиликка транспорт хизмати кўрсатишни жорий этиш, йўловчи ташишда хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, автомобил йўлларида транспортлар тиқини ҳолатини камайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.
Мамлакат Президенти лойиҳа билан танишиш ва масъуллар билан суҳбат чоғида, лойиҳани мақсадли татбиқ этиш ва жалб этилган маблағлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Йўловчи ташиш терминали Бохтар шаҳрининг жанубий-ғарбий қисми - Бохтар-Кўлоб автомобил йўлида қурилиб, жамоатчилик транспорти воситалари ҳаракатини тартибга солиш ва аҳоли-ю меҳмонларнинг атрофдаги шаҳру ноҳияларга бориш-келишларини осонлаштиришга ҳисса қўшади.
Сиёсат ва давлат бошқаруви факултети
Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Носир Хусрав номидаги Бохтар Давлат университетига ташриф буюриб, Сиёсат ва давлат бошқаруви факултетини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.
Мамлакат Президенти янги таълим биноси шароити билан танишиб, студентлар билан самимий суҳбат ўтказди. Ушбу жиҳозланган таълим биноси Бохтар Давлат университети маблағлари ҳисобига қурилиб, замонавий шароитлар билан таъминлангани маълум қилинди.
Қайд қилиш жоизки, «Носир Хусрав номидаги Бохтар Давлат университети» Давлат таълим муассасаси Хатлон вилоятида энг катта олий касбий таълим муассасаларидан бири бўлиб, республиканинг бошқа олийгоҳлари орасида ўзига хос мавқега эга. Айни пайтда университетда 6 минг 340 киши бюджет, 10 минг 420 киши шартнома ва 586 нафар студент Президент квотаси асосида таҳсил олмоқда. Бу ерда, шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси, Ўзбекистон ва Туркманистондан 111 нафар хорижий студент таҳсил олмоқда.
Мамлакат Президенти олийгоҳ саҳнида 40 нафардан зиёд етим студентларга Наврўз совғаларини тақдим этди.
Сўнгра мамлакат Президенти олийгоҳнинг 4 минг ўринли спорт мажмуасини фойдаланишга топширди. Бу ерда турли масофаларга югуриш йўлаклари, баландликка сакраш, футболу волейбол майдонлари ва бошқалар мавжуд. Спортнинг барча турлари учун шароитлар яратилган.
Давлат бошлиғи олийгоҳ устозлари ва студентлари олдида нутқ сўзлаб, уларни Наврўз байрами ва ушбу кунларда фойдаланишга топширилган иншоотлар билан табриклади.
Беҳбудий номли савдо кооперативига ташриф
Хатлон вилоятининг Кушониён ноҳиясида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Беҳбудий номидаги савдо кооперативида қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, эртачи картошка парвариши билан танишди.
Ушбу кооператив 2009 йили хўжалик субъекти сифатида таъсис этилиб, унинг экин майдонлари 21 гектарни ташкил этиши ҳақида хабар берилди. Деҳқонлар қарийб барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, истеъмол бозорини янги маҳсулотлар билан таъминлашга сезиларли ҳисса қўшишмоқда.
Ушбу иссиқхонада ҳосилдорлиги юқори бўлган «Шукрона» навли картошка ўтган йилнинг декабр ойида экилгани ва апрел ойи бошида ҳосили йиғиштирилиши айтиб ўтилди. Учинчи йилдирки, Кушониён ноҳиясида эртачи картошка парвариши йўлга қўйилган бўлиб, бу усул ноҳия иқлимига мувофиқдир.
Беҳбудий номли савдо кооперативининг бошқа иссиқхонасида асосан лимон парваришланади. Бу ерда лимон дарахтлари сони 90 тупни ташкил этади. Ўтган йили 2,6 тонна лимон жамғарилиб, бу йил 3 тонна ҳосил олиниши назарда тутилган. Ердан самарали фойдаланиш учун бу иссиқхоналарда лимон дарахтлари қаторидаги помидор ва картошка жўягига бодринг экилган.
Ушбу савдо кооперативида 35 киши доимий иш ўрни ва яхши маош билан таъминланган бўлиб, ҳосилни йиғиштириш пайтида 100 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли мавсумий ишларга жалб этилади. Беҳбудий савдо кооперативи мева ва сабзавотларни қайта ишлаш корхонасига ҳам эга. Бу корхонанинг ишлаб чиқариш иқтидори 200 тоннага баравардир.
Бу ерда Миллат пешвоси меҳнаткашлар ютуқлари кўргазмаси билан танишди.
Деҳқонлар билан суҳбат чоғида, мамлакат Президенти фаолият, айниқса, иссиқхоналарда картошка етиштириш яхши йўлга қўйилганига юқори баҳо берди.
«Бўстон-2010» МЧЖда пахта экиш жараёни
Хатлон вилоятига иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Вахш ноҳиясининг «Бўстон-2010» МЧЖда пахта экиш ишларини бошлаб берди.
Ушбу жамият жорий йилда ўз ихтиёрида бўлган ерлар умумий майдонидан 25 гектарига пахта экади. Зеро, масъулларнинг маълумотига кўра, бу минтақа об-ҳавоси ва ҳосилдор ерлари пахта етиштириш учун жуда қулай бўлиб, кўнгилдагидек ҳосил олиш мумкин.
Миллат пешвосига гектаридан 35-40 центнергача ҳосил олиш имконияти мавжуд бўлиб, бу йил «Хатлон-2014» навли пахта экиш йўлга қўйилгани маълум қилинди.
«Бўстон-2010» МЧЖ ихтиёрида 35,5 гектар экин майдони бўлиб, пахта билан биргаликда ҳар йили арпа, юнғичқа, ғалла, узум ва қулупнай ҳам парвариш қилади.
Бу йил хўжалик деҳқонлари илк бор 0,50 гектар майдонда иссиқхона бунёд этиб, режага биноан, май ойигача ўзларининг биринчи эртачи маҳсулотларини бозорга чиқаришади. Помидор ва булғор қалампири етиштириш йўлга қўйилган.
Суҳбат чоғида мамлакат Президенти масъулларга ердан самарали фойдаланиш, яхши ҳосил олиш ва агротехник қоидаларга риоя этиш борасида фойдали маслаҳатлар берди.
Шу ерда мамлакат Президенти Вахш ноҳияси деҳқонларининг меҳнат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
«Ховар» ТМАА.
Тарихни инсонлар тарихи ташкил этиб, бу тарихий босқич ўз бошидан бешта иқтисодий-ижтимоий формация – ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик тузумларни бошидан кечирган бўлиб, ҳар бири тарихда ўз изини қолдирган ва бу излар жаҳон тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Жонажон Ватанимиз Тожикистон, Россия Фанлар академияси ва кўпгина шарқ мамлакатларида ҳар йили декабр ойи академик Б.Ғафуров ойи,
Муфассал...
Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015