Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Феврал 2019 Кӯришлар: 1542
Печат

 

d mansuriy 2019Янги дунё тажрибасида ҳар йилнинг охири ва янги милодий йил арафасида Давлат раҳбарининг мамлакат парламенти ҳамда унинг сиймосида бутун республика халқига Паём йўллаши мустақил давлат рукнлари ва демократик, ҳуқуқий давлатчиликнинг асосий рамзларидан бири ҳисобланади. Бу тажриба мамлакатимизда 2000 йилда бошланди. Зеро, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти ўз нутқларидан бирида таъкидлаганидек,

мамлакат Ҳукумати мустақилликни қўлга киритгандан 2000 йилга қадар, фақат сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ҳаракат қилди. Кейинчалик Тожикистон давлат яратишдан давлатчиликка ўтди.

Президент 2000 йилда янги ташкил этилган Мажлисга йўллаган илк Паёмида шундай таъкидлаганди: - "…Бугун халқнинг сиёсий тафаккури ва маданияти жуда юксалган. Конституцияга ўзгартишу қўшимчалар киритишга доир референдум, Президент сайлови, аҳолини рўйхатга олиш, Намояндалар мажлиси, Миллий мажлис, халқ депутатлари маҳаллий мажлислари сайловлари бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси юқори даражада ўтказилди".

Давлат раҳбарининг фикрича, мамлакатда конституцион ва сиёсий ислоҳотлар даври 2000 йилда мантиқий ниҳояланди. Ҳақиқатдан ҳам, халқнинг мустақиллик йилларидаги тушуниш ва англаш қобилияти шу даражага етдики, 2000 йилда муҳим тақдирсоз маъракалар юқори даражада ўтказилди ва бу нарса Давлат раҳбари илк Паёмининг асосий мавзусига айланди.

2001 йилдаги Паёмда Ҳукуматнинг энг муҳим вазифаси қамбағаллик сатҳини пасайтириш ва иқтисодиёт ўсишига хизмат қилувчи иқтисодий ислоҳотлар дастурини устувор татбиқ этиш саналарди. Ҳақиқатдан, уруш натижасида миллий иқтисодиёт орқага кетганди. Мазкур ислоҳотни давом эттириш давлат бошқарув тизими такомиллаштирилиб, хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган сармояларни жалб этиш ва Ҳукуматнинг хусусийлаштириш, банк ислоҳотини кенгайтириш ва инфратузилма сектори ислоҳотини тезлаштириш борасидаги ҳаракатлари самарадорлигини оширишга олиб келди.

Ана ўша йилларда Давлат раҳбарининг тавсияси билан ўрта муддатли камбағаллик сатҳини пасайтириш стратегияси ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш учун биринчи ташаббуслар ўртага ташланган эди.

Президент 2001 йилги Паёмида қуйидагича айтиб ўтганди: - "… Камбағаллик - Тожикистон учун янги масала эмас. Мустақилликка қадар мамлакатимиз ҳар бир аҳолиси учун даромад собиқ Шўро республикалари орасида энг паст ва камбағал аҳоли фоизи энг юқори эди.

1999 йилда ўтказилган Тожикистонда ҳаёт даражасини ўрганиш тадқиқоти натижалари шуни кўрсатдики, энг қамбағал аҳоли, асосан, қишлоқларда яшайди.

Бундан ташқари, фуқаролик уруши, табиий офатлар, мамлакатнинг маъмурий тизимидан бозор иқтисодиётига ўтиш даврига боғлиқ бўлган иқтисодий-ижтимоий турткилар аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими имкониятларини чегаралаб қўйди".

Мамлакат Президенти 2003 йилги Паёми аввалида 2017 йилдаги Паёми сингари дунёнинг мушкул сиёсий вазиятига тўхталиб, шундай деганди: - "… Асосий сиёсий-иқтисодий мақсаду ғаразлар нигоҳлардан четда қолиб, қавм ва этник хусуматлар, идеологик-диний низолар ва бошқа инқирозу сабаблар биринчи ўринга чиқади. Катта-ю кичик давлатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий устакорона найранглари натижасида, Осиё, Африка ва Европа қитъалари манфаатли давлатларнинг ғаразли ўйинлари гирбодига тортилиб, уларнинг таъсир доирасида дунёнинг турли гўшалари ва бутун сайёрадаги мўътадил ҳаёт халалдор этилади". Миллат пешвоси 2003 йилги Паёмида мамлакат жамоатчилик аҳлини сиёсий ҳушёрликни қўлдан бермаслик ва ўз сиёсий мафкураларини юксалтириб, миллий идеяни сақлаб қолишга даъват этди.

Тадбиркорлик сектори, хусусан, унинг мамлакат иқтисодиёти турли соҳаларидаги кичик ва ўрта турлари 2004 йилги Паёмнинг асосий мавзуси ҳисобланарди. Зеро, мазкур соҳаларни кенгайтириш ва ривожлантириш иқтисодий вазият ҳамда турли қатлам вакилларини доимий иш ўринлари билан таъинлашга оз бўлса-да ёрдам берарди. Давлат бошлиғининг фикрича, бу соҳалар ўша йилларда ўз мавқеини тиклай олмади, зеро, уларни кенгайтириш йўлида кўплаб бюрократик тўсиқлар мавжуд эди. Якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва катта-ю кичик корхоналар қарз олиш, божхона расмийлаштирилиши, экспорт-импорт амалиётларини бажариш, солиқ тўлаш, турли органларнинг кўплаб текширувлари, маҳаллий ҳукумат томонидан ерларнинг адолатсиз бўлиб берилиши каби муаммоларга дуч келарди. Ана шундай қийин тўсиқлар соҳа тараққиётига имкон бермасди. Давлат бошлиғи бу борада масъул шахсларга барча йўналишлар ва ҳокимият тармоқларида бундай номатлуб ҳодисаларга қарши курашишни кучайтириш борасида қатъий кўрсатмалар берди.

2005 йилдаги Паёмда Президент, асосан, сайлов натижаларини таҳлил қилиб, мамлакат янги бунёдкорлигу яратувчанлик босқичига ўтиб, аҳолининг сиёсий иродаси юксалганлиги ҳамда сайлов натижалари сайловчилар юқори масъулият билан мамлакат келажагини танлаганликларини кўрсатганини таъкидлади. Паёмда, жумладан, шундай қайд этилди: - "Яна бир ижобий ҳодиса шуки, тожик миллатининг тинчликпарварлик ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган фалсафаси бугун ҳам инсонпарварлик ғояларини ифодаловчи бўлиб, у инсонларни ёмон кўриш фикрини тарғиб қиладиган, инсон ҳаёти қийматини инобатга олмайдиган, миллий маданиятимиз ва халқимиз турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатадиган адоват ва гина-кудрат ҳиссиётларига йўғрилган усул ва андишаларни инкор этади.

Миллатимиз ўтган йилларда жиддий иқтисодий-ижтимоий муаммолар босимида қолган бўлса-да, бироқ ҳаётнинг қимматли асослари, ўзининг маданият яратувчи анъаналарини йўқотмасдан, аксинча, мустақилликнинг ҳар бир йилида миллатнинг янги тарихини азалий донолик ва ютуқлару сабр-тоқатлилик билан бойитиб боради".

2006 йилдаги Паёмнинг асосий нуқтасини мамлакат муносиб ҳаётга юзланаётгани ташкил этади. Паёмда таъкидланишича, Тожикистон тараққиётга юз тутган 82та давлат орасида биринчилардан бўлиб, Минг йиллик тараққиёт мақсадларига эришиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида 2007-2015 йиллар учун Миллий тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларини ишлаб чиққан. Ундан кўзланган асосий мақсад самарали ва шаффоф давлат бошқаруви тизимини жорий этиш, фуқаролик жамиятини қуриш ва кейинги устувор иқтисодий тараққиётни таъминлаш ҳисобланади.

Қайд этилишича, кейинги 9 йилда мамлакатимизга 41,6 миллиард сомоний (13 миллиард АҚШ долларига тенг) миқдоридаги хорижий сармояларни жалб этиш назарда тутилган.

Унинг самарали татбиқ этилиши мамлакат иқтисодий-ижтимоий соҳаларининг бир маромда ва устувор ўсишига ёрдам бериб, ялпи ички маҳсулот ҳажми аҳоли сони ошишини инобатга олган ҳолда, 2015 йилда ҳар бир кишига 3 минг сомонийни ташкил этиши лозим.

2007 йилги Паёмда мамлакатнинг асосий муҳим соҳаси саналган маориф соҳасининг чуқур ва аниқ таҳлили кўпроқ кўзга ташланади. "2003-2007 йиллар учун Тожикистон Республикаси асосий ва ўрта таълим мактабларини компютерлаштириш дастури" охирига етгани, бироқ бу масала тўлалигича ўз ечимини топмаганлиги сабабли, ушбу ислоҳотнинг иккинчи босқичи 2008-2015 йилларда давом эттирилиши қайд этилди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, агар биз фарзандларимизнинг келажаги порлоқ бўлишини истасак, ҳозирданоқ янги авлоднинг техник ва технологик билимларини кенгайтиришимиз лозим. Шунингдек, Паёмда келтирилишича, "… Маориф соҳасини маблағлаштириш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар 2006 йилда 336 миллион сомоний маблағ ажратилган бўлса, 2007 йилда у 506 миллион сомонийга етказилди. Мактаблар қурилиши ва дарслик китобларни чоп этиш учун бюджет ва бошқа маблағлар ҳисобидан 52 миллион сомоний сарфланган. Натижада, маориф соҳасининг 125та иншооти қурилиб, таъмирланиб, қайта тикланди. Охирги йилларда янги типдаги мактаблар, гимназия, лицей ва хусусий мактаблар сони кўпайиб бормоқда".

Президент 2008 йилдаги Паёмнинг бошидан озиқ-овқат хавфсизлиги ҳақида гапирди. Ана ўша йилнинг ўзида Президентнинг мамлакат шарафли халқига Мурожаатномаси йўлланди. Унда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш ва дунё молиявий инқирозининг кучайиши сабабли, мамлакат ҳар бир фуқароси кейинги икки йил учун уйида ғалла захира қилиши лозимлиги таъкидланди.

2009 йилдаги Паёмда Давлат бошлиғи электр энергияси етишмовчилиги инқирози, қиш фаслининг совуқ келгани ва баҳорнинг қурғоқчилиги ҳақида эслаб, шундай деди: - "…Ўтган қишнинг совуқ ва узоқ давом этиши, шунингдек, иссиқ ва қурғоқчилик нишонаси бўлган кам ёғингарчилик ва зарарли ҳашаротларнинг тарқалиши халқимиз ҳаётига салбий таъсир кўрсатди". Давлат бошлиғининг фикрича, аҳолини электр энергияси билан таъминлашнинг йўлларини қидириш лозим эди. Миллат пешвосининг тавсияси билан кичик гидроэлектростанциялар қурилиши бошланиб, халқ орасида электр энергиясидан фойдаланиш маданияти тарғиб қилинди.

Президент 2010 йилдаги Паёмида яна бир марта жаҳон иқтисодий инқирози хатари ҳақида эслатиб, шундай деди: - "… дунё аҳолисининг 17 фоизи очарчиликда ҳаёт кечиради ва олимларнинг прогнозларига қараганда, бу кўрсаткич яқин ўн йилликларда сайёра аҳолисининг чорак қисмини ўз ичига олади". Миллат пешвосининг фикрича, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ва масъуллар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Тожикистон қишлоқ хўжалиги соҳаси келажагига жиддий муносабатда бўлишлари лозим.

Жумладан, ердан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, янги илмий, техник ва технология ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш юқори ҳосил олинишига сабаб бўлиши мумкин. Зеро, қишлоқ хўжалиги миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, Ҳукуматнинг стратегик мақсади, яъни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш унинг ривожига боғлиқдир. Президент деҳқонлар муаммосининг ечимини, уларнинг сармоячилар олдидаги карзларини камайтиришда, деб билиб, 2 миллиард 400 миллион сомонийни эътибордан соқит қилди. Давлат раҳбарининг бу қўллаб-қувватлаши бутун мамлакат аҳолисини руҳлантириб юборди.

2011 йилдаги Паёмда аёлнинг жамиятдаги ўрни ва мақоми, мамлакат Президентининг "Жамиятда аёл мақомини юксалтириш тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг ҳаётга татбиқ этилиши, шунингдек, Ҳукуматнинг 2010 йилдаги "2011-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида аёллар ролини фаоллаштириш миллий стратегияси" қарори фуқаролик жамияти қуриш даврида аёллар мақомини юксалтириш чуқур таҳлил қилинди.

Президент аниқ мисоллар келтириш орқали аёлларнинг давлатчилик, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш ишларидаги иштироки, квоталар воситасида узоқ ноҳиялардаги қизларни олийгоҳларга жалб қилиш ҳақида гапириб, жумладан, шундай деди: - "… 1997-2010 йилларда Президент квотаси орқали мамлакат олий таълим муассасаларига ўн мингдан ортиқ ёшлар қабул қилинди. Шундан 7500 нафарини тоғли узоқ ноҳиялардан бўлган қизлар ташкил этади". Мамлакат Президенти тегишли органларга аёлларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, хотин-қизлар учун кучли инфратузилма яратиш борасида қатъий кўрсатмалар берди.

Давлат бошлиғи 2012 йилда йўллаган Паёмида кўпроқ иқтисодиётнинг устувор тараққиётини таъминлаш, халқ турмуш даражаси-ю сифатини яхшилаш, давлат бошқарув тизими ислоҳотини амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, сармояларни жалб этиш, илғор технологияларни киритиш ҳамда шу асосда янги иш ўринлари яратиш масалаларига тўхталиб ўтди. Мамлакатимиз стратегик мақсадларидан бири - энергетик мустақилликка эришиш мақсадида, соҳа ривожини таъминлайдиган бошқа чора-тадбирлар қаторида соҳа иқтисоди ва тизими ислоҳоти кўзда тутилди. Қувонарлиси шундаки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг "Устувор энергия барча учун" ташаббусини ҳаётга татбиқ этиш жараёнида, Тожикистон дунёнинг бешта мамлакати қаторида пилот мамлакат сифатида тавсия этилди.

2013 йилги Паёмнинг асосий мавзуси мамлакат иқтисодий-ижтимоий вазиятининг чуқур таҳлили эди. Президентнинг таъкидлашича, зикр этилган тадбирларнинг амалга ошиши натижасида, мамлакатда камбағаллик сатҳи 1999 йилдаги 81 фоиздан 38 фоизга тушган, яъни 45 фоиз пасайтирилган. Ҳақиқатдан, камбағаллик сатҳининг пасайиши, асосан, иқтисодий ривожланиш натижаси ва макроиқтисодий-ю ижтимоий барқарорликнинг таъминланишидандир. Давлат раҳбарининг фикрича, мамлакат иқтисодий-ижтимоий вазияти яхшиланганлигининг яна бир далили шуки, республика аҳолиси турмуш даражаси юксалгани она ва бола ўлими кўрсаткичларининг тез суръатда камайиши ҳамда узоқ умр кўришнинг ошгани ва аҳолининг табиий кўпайишига сабаб бўлган. Мамлакат Президенти Паёмда келтирган таҳлилларга мувофиқ, агар 2000 йилда аҳолининг узоқ умр кўриш кўрсаткичи ўртача ҳисобда 68,2 ёшни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2011 йилда 72,5 ёшга тенг бўлган.

Таълим сифатини ошириш, ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари дастурларини ишлаб чиқишу татбиқ этиш, кафедраларнинг тадқиқот йўналишларини кенгайтириш, талабаларнинг илмий фаолияти тўгараклари, истеъдодли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, ўқув дарсликларини давлат тилида ёзиш, ёш ўқитувчиларни рағбатлантириш, бирлик, миллий ўзликни англашу таниш мавзуларида конференция-ю семинарлар ўтказиш, ёшларнинг ватанпарварлик тарбияси, билим, одоб-аҳлоқ даражасини юксалтириш, ўқувчиларнинг миллий ўзликни англаш ва ватанпарварлик ҳиссини талқин қилиш Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми асосида 2014 йилда олийгоҳларда амалга оширилган тадбирлар сирасига киради.

2015 йилдаги Паёмнинг асосий мавзуси оила ва оиладорлик бўлиб, соҳа вазиятини таҳлил қилиш чоғида, Президент ёш оилаларнинг тезда ажралиб кетиши ва бу ҳолатнинг йилдан-йилга ортиб бораётганидан ташвиш билдирди. Паёмда қайд этилишича, фақат 2014 йилда қайдга олинган 95 минг 500 никоҳдан 9 мингтаси бекор қилинган. Бу 2013 йилга нисбатан 9,5 фоизга кўпдир. Бу ҳолатнинг сабаби, аввало, ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр эмасликларидадир. Ёшлар орасида яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ ҳолати ҳам кўпайиб бормоқда ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг ҳосили эса, 18 ёшгача бўлган 13 минг нафар ногирон ўсмирлару болалардир. Оилалар ажралиб кетишининг яна бир сабаби шундаки, кўплаб ота-оналар фарзандларини тиббий ташхиссиз оилали қилиб, уларнинг саломатлигига эътибор беришмайди. Оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида, мамлакат Президенти 2015 йилни Оила йили, дея эълон қилди.

Давлат сарвари 2016 йилги Паёмининг аввалида яна бир марта ўтган асрнинг мудҳиш йилларини эсга олиб, халқимиз учун тинч ва осойишта ҳаёт, яратувчанлигу ободончилик даври 2000 йилдан бошланганлигини таъкидлади. Қабул қилинган дастурларнинг амалга ошиши натижасида, ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳар йили ўрта ҳисобда 7 фоизга ошиб, тўрт баробар кўпайган.

Мамлакат Президенти ўз нутқида давлатнинг учта стратегик мақсади - энергетик мустақилликка эришиш, боши берк коммуникацион кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг босқичма-босқич амалга оширилаётганини эсга олиб, йўлсозлик, энергетика соҳалари ривожи, ердан самарали фойдаланишни охирги 15 йилда қўлга киритилган ютуқлар сифатида баҳолади.

Масалан, халқаро ва маҳаллий йўлларнинг қурилиши-ю қайта тикланиши, ички йўлларни қайта тиклаш йўналишида 6,5 миллиард сомоний миқдоридаги 19та давлат лойиҳаларининг амалга ошиши, КАСА-1000 юқори қувватли электр узатиш линияси қурилишининг расман бошланиши, "Роғун" ГЭСи тўғонининг қурилиши, ғалла маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 400 минг тоннага етказилиши, картошка ва бошқа сабзавотлар етиштириш ҳажмининг ошиши мамлакат раҳбариятининг бунёдкорлик ва ободончилик йўлидаги устувор қадамларига мисол бўла олади.

Миллат пешвосининг 2017 йилда йўллаган Паёми ўтган йиллардаги паёмларнинг мантиқий давоми бўлиб, республика халқ хўжалиги соҳалари фаолиятининг якуни ҳамда кейинги йўналишларини қамраб олади.

Паёмда халқаро ва минтақавий жараёнлар, янги дунёдаги Тожикистон мавқеи, иқтисодий тараққиёт ва молиявий тизим ислоҳоти вазияти, саноат ва тадбиркорлик соҳаларининг истиқболдаги ривожи, давлат ижтимоий сиёсатининг ютуқлари ва истиқболи, ҳуқуқий жамиятни такомиллаштириш ҳамда янги шароитда миллий хавфсизликни таъминлаш, Тожикистоннинг янги тараққиёт босқичига кириши ва вазифалари ҳақида сўз юритилади.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилди. Бу сабабсиз эмас. Зеро, Тожикистон бетакрор табиатга эга бўлиб, аҳолиси у ёки бу ҳунарда тенгсиз малака соҳибидир. Хусусан, ҳунармандларнинг солиқдан озод этилиши уларнинг руҳиятини кўтариб юборди. Бу ташаббус мамлакатда халқ ўз манзили, шаҳру қишлоқларини обод қилишга бел боғлашига сабаб бўлди.

Миллат пешвоси вазифа қўйиш жараёнида доим халқ билан эди ва уларнинг ҳуқуқу эркинликларини ҳимоя қилишни вазирлигу идоралар раҳбарлари ҳамда парламент депутатларининг муҳим вазифаси сифатида атаб, халқ муносиб яшаш учун маънавий ҳуқуқга эга ва Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига қадар барча ютуқлар оширилиши лозим, дея таъкидлади.

Хуллас, Давлат раҳбарининг мамлакат парламентига йўллаган Паёми халқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантириш учун амалий дастур сифатида хизмат қилади. Ушбу ҳужжатда кўрсатилган йўналишлар биз учун, нафақат, бир йил, балки фаолиятимизнинг доимий дастуриламали ўлароқ хизмат қилиши, табиий.

Дилрабо МАНСУРИЙ,

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутати, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси мухбир-аъзоси, техника фанлари доктори.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

«Мо барои васл кардан омадем…»

 

Ёхуд яхши қўшничиликнинг эзгу удумлари сайқали хусусида

Яшариш, янгиланиш, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-муҳаббатни ўзида мужассам этган баҳор – Наврўз байрами арафасида икки қондошу жондош – тожик ва ўзбек халқлари ҳаётида нурли саҳифа очилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг

Муфассал...

Матбуотчилар касбий байрами тантанаси

 

1912 йилнинг 11 мартида тожик тилидаги биринчи рўзнома – «Бухорои шариф» газетаси Когон чопхоналаридан бирида дунё юзини кўрди. Газета ўша вақтдаги жамиятда мавжуд муаммо, нуқсон ва оғриқли нуқталарни қўрқмасдан кўтариб чиққан, миллат ва халқ манфаатларини ўз саҳифаларида акс эттирганлиги билан ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга лойиқдир. «Бухорои шариф» газетасининг нашр этилиши тожик журналистикаси ибтидоси сифатида ҳам махсус

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1996079

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7529154
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3767
27024
42312
7456387
150798
114875
7529154

Сизнинг IPнгиз: 18.219.207.11
Бугун: 27-11-2024 09:05:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015