Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 1528
Печат

 

suv 2019«Жорий йилнинг йигирма иккинчи мартиХалқаро сув захиралари кунида бизнинг сув соҳасидаги тўртинчи халқаро ташаббусимиз – 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи Давлат бошлиғининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Давлат раҳбари иштироки билан бошланди.

Тоза ичимлик суви манбалари ва захираларини ҳимоялаш масаласи сайёра аҳолисининг асосий муаммосига айланган иқлим ўзгариши шароитида Тожикистон халқаро майдонда бу йўналишда ташаббускор ва етакчи мамлакат сифатида эътироф этилган».

Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмидан.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018 йилнинг 26 декабрида Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмини Тожикистон Республикасининг ташаббуси билан 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги нуфузли халқаро ташкилот - БМТ томонидан қабул қилинганлиги ва унинг татбиқи расман ўтган йили 22 март – Халқаро сув захиралари кунида бошланганлиги азиз Тожикистонимиз ва шарафли халқимиз учун ифтихор эканлигини таъкидлаш билан бошлади.

Дарҳақиқат, азиз Тожикистонимиз истиқлолиятни қўлга киритган дастлабки кунларданоқ Давлатимиз бошлиғи саъй-ҳаракатлари билан жаҳон миқёсида тоза ичимлик суви етишмаслиги глобал муаммога айланиб бораётганлиги ва унинг ечимларини излашда Тожикистон - етакчи мамлакатга айланган эди. Ва инсоният учун ҳаётан муҳим бўлган бу масалада жаҳоннинг 190дан ортиқ давлатлари Тожикистон ташаббусини қўллаб-қувватлаётганлиги унинг долзарблигини тасдиқлайди.

Жаннатмакон ўлкамиз – шаффоф сувлар макони. Мамлакатимизнинг бой сув захиралари, катта гидроэнергетик имкониятлари, нафақат, Тожикистон, балки минтақа тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади.

Тожикистон сув захиралари бўйича, нафақат, Марказий Осиё, балки жаҳонда етакчи ўринлардан бирида туради.

Мамлакатимизда жуда катта ҳажмдаги қор ва музлик захиралари мавжуд. Маълумотларга кўра, республикамиздаги музликлар сони 14509тани ташкил этади. Бу музликларнинг умумий майдони 11146 квадрат километр эканлиги эса, уларда жуда катта ҳажмда сув захиралари мавжудлиги сўзимиз далилидир. Ўлкамиз музликларида 845 куб километр муз тўпланган бўлиб, бу кўрсаткич барча дарёларимизда йил давомида оқадиган сувдан 13 марта кўпдир.

Бундан ташқари, Тожикистон ҳудудида 947та дарё оқади, уларнинг умумий узунлиги 28500 километрни ташкил этади. Амударё сувининг 80 ва Сирдарёнинг 1 фоиз суви ўлкамиз тоғларидан бошланади. Бу сувларнинг умумий ҳажми бир йилда 64 куб километрни ташкил этиб, Орол денгизига қуйиладиган сувнинг яқин 56 фоизини ташкил этади.

- Табиатнинг беминнат неъмати сувдан оқилона фойдаланиш – миллий тараққиётимиз асоси эканлиги мамлакат Президентининг Паёмида алоҳида таъкидлаб ўтилди, - дейди сув юзасидан қатор йиллар илмий тадқиқотлар олиб борган фахрий ўқитувчи Жуманазар Ҳасанов. – Аслида ранги, таъми бўлмаган ва Яратган бизга ато этган мўъжизавий неъмат – сув тириклик манбаидир. Мамлакатимизда мавжуд сувнинг катта захиралари миллий бойлигимиз ҳисобланади. Жаҳоннинг айрим минтақаларида бир қатра сувга зор бўлиб яшаётган инсонлар борлигини кўз олдингизга келтирсангиз, жаннатмакон ўлкамизнинг шаффоф ва зилол сувларига шукроналар айтасиз. Биз бу мўъжизавий неъматни авайлаб-асраб, келгуси авлодларга соф ҳолда мерос қолдиришимиз бугунги глобал тараққиёт замонида янада долзарб масалага айланиб бормоқда. Давлатимиз бошлиғининг тоза ичимлик суви танқислиги муаммосини жаҳон миқёсида кўтараётганлигининг асосини ҳам худди шу нуқта ташкил этади.

Катта ҳажмда сув захиралари тўпланган музликлар, зилол сувли дарёлардан ташқари, Тожикистонда 1300та кўл мавжуд бўлиб, уларнинг умумий майдони 705 квадрат километрни ташкил этади. Ўлкамиз кўлларида 46,3 куб километр сув захиралари мавжуд бўлиб, унинг 20 куб километрини тоза ичимлик суви ташкил этади.

- Йиллар давомида мамлакатимизда жуда йирик сув омборлари вужудга келди, - дейди Ж. Ҳасанов. – Уларда 15344 куб километр сув сақланади. Бу жуда катта ҳажмдаги сув захираларидир. Улардан электроэнергия ишлаб чиқариш, суғориш тизимларида оқилона фойдаланиш эса, азиз Тожикистонимизнинг тараққиётига хизмат қилаверади. Шунингдек, мамлакатимиз ҳудудининг ер ости сувлари захираси бир йилда 6,9 куб километрни ташкил этади ва унинг 2,5 куб километридан халқ хўжалиги турли соҳаларида унумли фойдаланилади. Президентимизнинг Паёмида таъкидланганидек, шунчалик мўл сув захиралари мавжуд бўлган Ватанимизнинг айрим минтақаларида барибир ичимлик суви муаммоси мавжуддир. Шунинг учун ҳам, биз сувдек бебаҳо неъматга тежамкорлик билан муносабат қилиб, унинг софлигини сақлаб қолишимиз шарт ва зурурдир.

Милодий Янги йил арафасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон номига Тожикистон Республикаси делегацияси ташаббуси ва БМТга аъзо 190та мамлакат ҳаммуаллифлигида илгари сурилган БМТ Бош Ассамблеясининг «2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи жараёнини қамраб олувчи ўрта муддатли шарҳи» номли резолюцияси бир овоздан қабул қилиниши муносабати билан табрик телеграммаси жўнатганлиги эса, Тожикистон Республикаси ва мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси жаҳон миқёсида юксак аҳамиятли эканлигини яна бир марта тасдиқлайди.

Табрик телеграммасида БМТга аъзо мамлакатларнинг Тожикистонга сув масалаларини илгари суришда етакчи мамлакат ва Устувор тараққиёт учун 2030 кун тартиби сувга доир мақсаду вазифаларини амалга ошириш халқаро жараёни ҳомийси сифатида ишончини ўзида акс эттириши тан олинган.

БМТ Бош котиби БМТга аъзо мамлакатлар сув соҳасидаги муштарак фаолиятни олиб бориш йўлида мазкур резолюция янги ваколатлари, жумладан, 2023 йилда режалаштирилган ўн йиллик мақсадлар татбиқи ўрта муддатини баҳолаш воситасида самарали фойдаланишларига ишончини билдирган.

Нуфузли халқаро ташкилот Бош котиби Миллат пешвосининг халқаро миқёсда сув масалалари муаммосини илгари суришдаги садоқати учун миннатдорчилик билдирганлиги бу – Тожикистон халқига БМТ сингари нуфузли халқаро ташкилотнинг ишончини билдиради. Мазкур табрик телеграммаси эса, Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига Паём йўллаши арафасида жўнатилганлиги халқимизнинг ифтихорига сабаб бўлганлиги табиий.

Давлатимиз сарварининг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёми ҳаётимиз дастури бўлиб, саодатли келажакка бошлайди.

 

С. МАҲМАДАЛИЕВ, Тожикистон давлат молия ва иқтисод университети

4-курс талабаси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ошиқ кўнглим зор йиғлади…

 

Саҳар чоғи чуғур-чуғур чумчуқлар,

Жар солади жўшқин олам қўйнида.

Соғинчлардан сарсон бўлган юрагим,

Зор йиғлайди мендай одам қўйнида.

Кўксим торлик қилганида қалтираб,

Муфассал...

Балоғат (Қиссадан парча)

 

Таниқли ёзувчи, А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Юсуф Акобировнинг ижодида «Балоғат» қиссаси алоҳида ўрин тутади. Унда ҳаёт мавзуси замондош тасвири, ёшларнинг интилиши, илк муҳаббат, инсон ва унинг тақдири ҳикоя қилинади.

Бемор чол уй бурчагида кўрпага ўралиб ётарди. У етмишдан ошган бўлса ҳам, бардам эди. Нима сабабдандир касал бўлиб, оёқдан қолди. Мана бир ойдан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074106

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067133
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
399
2794
8673
8024732
6223
108045
8067133

Сизнинг IPнгиз: 3.138.119.145
Бугун: 03-04-2025 03:45:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015