Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 1722
Печат

 

rogun 2018Азиз ватанимиз истиқлолиятга эришгандан сўнг, барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз бериб, порлоқ келажак сари шахдам қадамлар ташлана бошланди. Давлатимиз ва республика Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида истиқлолият даврида эришилган муваффақиятлар сифатида «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1», «Душанбе-2» иссиқлик – энергия маркази, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли, Қулма-Қароқурум автомобил

йўллари, «Анзоб», «Истиқлол», «Чормағзак» ва «Шар-Шар» туннеллари қурилишлари давлатимизни дунёдаги буюк мамлакатлар даражасига кўтарганлигини эслаб ўтиш мавридлидир.

Республиканинг коммуникацион боши берк кўчасидан чиқиши ва тўлиқ энергетик мустақилликка эришиши йўлидаги саъй-ҳаракатлари қадамма-қадам ушбу эзгу ниятлар сари элтаётгани, шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «Роғун»ни қуриш ташаббуси ҳамма ташкилоту муассаса, вазирликлар ва бутун аҳоли томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланганлиги ҳақиқат. Чунки шу йўл билан мамлакатимизнинг коммуникацион боши берк кўчадан чиқиши, энергетика соҳасида мустақилликка эришиши мумкинлигини муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон раҳбарлигидаги республика Ҳукумати англаб етиб, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Тарихга назар солсак, республикага Давлат бошлиғи этиб сайланганига ҳали унча бўлмай, 1993 йилдаёқ илк сафарларидан бирини «Норак» ГЭСидан бошлаган Эмомали Раҳмон ГЭС ишчилари билан суҳбат ўтказиб, улар аҳволи руҳиясини кўтариб, мамлакат энергетикаси келажаги порлоқ эканлигини башорат қилганди ва республика Ҳукуматининг ишчилар меҳнатини қадрлашини ҳам айтиб ўтди.

Истиқлолиятнинг дастлабки йилларида мамлакат дуч келган энергетик тақчиллик олдини олиш ва ўзгаларга бу борада қарам бўлиб қолмаслик учун ҳам мазкур йўналишда жиддий ва устувор қадамлар ташланмоғи лозим эди. Шу боис, Давлат раҳбари дастури билан «Норак» ГЭСи қайта таъмирланиб, камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.

Давлат бошлиғининг истиқлолият дастлабки йилларида энергетика соҳасига бўлган ғамхўрлиги ва узоқни кўзлаган сиёсати натижаси ўлароқ қийин лаҳзаларда ҳам эсанкираб қолмадик. Ва учта муҳим стратегик мақсад ечими сари саъй-ҳаракат қилина бошланди. Шулардан бири энергетик мустақилликка тўлиқ эришиш бўлиб, унинг учун «Роғун» ГЭСи майдонларида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоғи лозим эди. Шундай бўлди ҳам – 2016 йилнинг 29 октябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг шахсан ўзи ГЭС қурилиш ишларини бошлаб берди. Ўшанда – 2016 йилнинг 29 октябри куни дунёдаги энг катта тош-шағал тўғони – «Роғун» ГЭС қурилишига старт берилганди. Унда Миллатнинг муаззам пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари шахсан ўзи булдозер рулига ўтириб, эрталабки соат 10:00дан 11:30гача, яъни бир ярим соат Вахш дарёси бўйлаб шағал ташиди ва шу тариқа халқимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган «Роғун» ГЭСи қурилишини бошлаб берган эди.

Бир ярим соат давомида булдозер рулини бошқариб, шағал ташиган Давлат раҳбари иншоот қурувчиларига ўрнак-намуна бўлди. Бу лаҳзаларни ойнаи жаҳон орқали томоша қилган бутун Тожикистон халқи қалбида ифтихор ҳисси уйғонгани айни ҳақиқат.

Бугун эса, ўша шодиёналар тўйга айланди. Жорий йил 16 ноябрида азиз халқимиз биратўла уч байрам – тарихий XVI сессия, Президент айёми ва «Роғун» ГЭСи илк агрегатининг ишга туширилишини юксак шукуҳу шаҳомат билан қайд этишди. Бунга бутун жаҳон гувоҳ бўлди! Бу ифтихор барчамизнинг қалбларимизни то ҳануз жунбушга солмоқда.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки инсон вафот этса, ундан унинг амали кесилади. Фақатгина уч нарса: садақаи жория, манфаат олинадиган илм ёки унинг учун дуо қиладиган солиҳ фарзанд (кесилмайди)”, – дейдилар.

Биз бу ерда садақаи жория сўзини изоҳлаб ўтмоқчимиз. Садақаи жория - башариятга доимий манфаат етказиб турувчи нарсадир. Бунга кўприк қуриш, йўлларни таъмирлаш, масжид-мадраса ва ўқув юртларни обод этиш, камбағал, бева-бечоралар, етимларга ёрдам бериш, мевали ёки соя бериб турувчи дарахтлар экиш каби ишларни мисол қилиш мумкин. Бунга малакатимизда қурилган туннеллар, гидроиншоотлар, жумладан, «Роғун» ГЭСини ҳам қўшиш мавридлидир. Чунки «Роғун» ГЭСи ҳам инсониятга манфаати доимий ҳолда етиб турувчи иншоотдир.

Модомики шундай экан, ушбу ГЭСнинг қурилишида бош-қош бўлганлар – муҳтарам Президентимиздан тортиб, ГЭСнинг энг кичик мутахассис ишчисига қадар ушбу чексиз савобларга ноилу мушаррафдирлар, албатта.

Сўзим охирида Парвардигори азимуш-шаъндан ушбу эзгу ишларнинг давомли бўлишини, мамлакатимизнинг тобора ободу гўзал бўлиб, халқимизга амну амниятда, осойишталик, хуррамлигу вофирликда истиқомат қилишларини насиби рўзи айлаган бўлсин, омин ё роббал оламийн!

 

Абдулвоҳид ҲОМИДОВ, Абу Ҳанифа Имоми Аъзам (р.а.) номидаги Тожикистон Ислом олийгоҳи катта ўқитувчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Истиқболи порлоқ ватаним

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси парламентига йўллаган навбатдаги Паёмига ҳам бир йил тўлиб, мамлакатимиз тарихи саҳифасига 2018 йил - Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея битилди.

Муфассал...

Шафтимижгон

 

Қизчани гўдаклигидаёқ кўпчилик меҳр билан қўлга олмади. Ҳатто, ота-онаси ҳам уни бошқа фарзандларидек юрак-юракдан суйиб эркалашмади. Андаккина бўй чўзиб, бошқа қизчалар билан қўни-қўшниникига кирганида ҳам, уни алоҳида ажратиб қўйишгандай, хушламайгина қарши олишарди. Дарҳақиқат, унда кишини беихтиёр ром этадиган, юракни жизиллатадиган нимадир етишмасди. Ана шу «нимадир» кўп йиллар уни таъқиб этди, ҳаётда ўз ўрни ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2380321

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9493757
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3407
3888
7295
9457148
133644
133128
9493757

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.16
Бугун: 28-04-2026 22:19:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015