Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Май 2018 Кӯришлар: 2230
Печат

 

tarbiya 2018Бугунги кунда терроризм ва экстремизм сўзларининг маъносини билмаган, бу кўриниш инсоният учун ўта хавфли эканлигини тушуниб етмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бутун олам аҳлини зир титратишга қодир бўлган, кутилмаганда дунёнинг тўғри келган минтақасида кучли портлашлар содир қилишдан қайтмайдиган, инсон ҳаётининг қадрини тушунишни истамайдиган қора ниятли кишилар террорчи, деб аталишини ҳамма билади.

Менимча, кенг халқ оммасига мўлжаллаб ёзилаётган мақолалар аҳолига осонгина тушуниладиган йўл билан ёзилиши лозим. Чунки терроризм ва экстремизмнинг моҳияти, негизи, келиб чиқиш тарихи ва бугунги фаолиятини ўзимиз зўрға тушунадиган илмий атамаларда ифодалаб, ижтимоий-фалсафий фикрлар билан қориштириб ёзсак, оддий ўқувчи уни атрофлича тушуниб етади, дея олмайман.

Илмий тадқиқот ўз аудиторияси, яъни шу мавзуни ўрганаётганлар учун қаратилган бўлиб, унда масаланинг моҳияти теран таҳлил қилинади. Олимларнинг тадқиқоти натижасида яратилган илмий мақолалардан олинган тушунча муаллифлар томонидан халқ тушунадиган тилда берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Боланинг сиёсий тушунчасини шакллантириш оиладан бошланади. Оила бошлиқларининг маърифати қай даражадалиги тарбияланаётган бола онгига ўз таъсирини ўтказади. Агар ота-онанинг маърифати юксак бўлиб, ўз касбий қизиқишларидан ташқари дунёда бўлаётган воқеалар, жамиятда юз бераётган ўзгаришлар ва замоннинг илгарилаб бораётганини яхши тушунса ва ундан тегишли хулоса чиқара олса, албатта, бундай оилада катта бўлган бола ҳар томонлама билимдон ва ҳушёр бўлиб камол топади. Фарзандининг ўқишига эътиборсиз бўлмаган, турли нотўғри таъсирлар комига илиниб қолмаслиги учун ҳаракат қиладиган ота-она боласининг саволларига тўғри ва атрофлича жавоб беради. Боланинг саволларига жавоб бериш ҳам уларнинг тўғри фикрлаш қобилиятини ўстиради. Аслида, бола сезгир бўлади. Ҳар бир кўрган нарсасига қизиқади, у тўғрида ҳар нарсани билгиси келади. Телевизор қаршисида бирор дастурни томоша қилиб ўтирган фарзанд ота ёки онасига: - Дада, ойи, мана бу шаҳар мунча чиройли? Бу қаер? Ўша ерга борайлик, - дейиши, табиий. - Ие-е, ишинг нима, мен қаердан биламан? Кўп гапиравермай, кўравер. Сен билан шаҳарма-шаҳар юришдан бошқа ишим йўқми? - десангиз, албатта, болани ҳамма нарсага бепарво инсон қилиб тарбиялаш учун биринчи қадамни қўйган бўласиз. Унинг ўрнига: - Болам, бу ер фалон шаҳар. У ернинг одамлари ўз шаҳрини чиройли қилиш учун меҳнат қилади. Ёмонларнинг гапига кирмайди, болалари қўлидаги қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларини кўчага улоқтирмайди. Сен ҳам катта бўлсанг, одамларга мана шунақа чиройли уйлар қуриб берасан, - десангиз, албатта, оилангизда юрт ободлиги учун жон куйдирувчи ватанпарварни тарбиялайсиз.

Агар эътибор берган бўлсангиз, хоҳлаган одам билан истаган мавзуда гаплаша оладиган, суҳбатдоши билан ҳам табиат, ҳам жамият, ҳам технология ва коинот ҳақида бемалол яйраб чақчақлашадиган йигит-қизларнинг ота-онаси, албатта, билимдон ва боласи тарбиясига вақт ажрата олган кишилар бўлиб чиқади. Фарзанд билан суҳбатлашиш, унинг энг оддий саволларига ҳам эринмай атрофлича жавоб беришни касб қилган ота-онанинг боласи ҳаммадан ажралиб туради. Бундай бола ҳамма вақт ота-онаси билан фахрланади, уларни дунёдаги энг билимдон ва меҳрибон киши, деб билади. Вақти келиб, албатта, шу ота-она ўз меҳнатлари мевасини кўради, яъни ўз боласи билан фахрлана олади.  

Ота-она болаларга ўзи яшаётган мамлакат бир оила сингари эканлиги, атрофидагилар тинчлигини кўзлаш, оилани ёмонлардан асраш билан баравар эканлигини тушунтириши лозим. Оилада бирор кишининг авзойи ўзгаргани дарров маълум бўлади ва ҳамма унга эътибор қаратиб, ҳол-аҳвол сўрайди. Кўнглида бирор ғаразми, бировга нисбатан ёмонликми ниш ураётган бўлса, дарров унинг давосини ахтаришади. Жамиятда ҳам худди шундай бўлиши керак. Атрофингиздаги одам қандайдир нотўғри фикрлар билдира бошласа, нимадандир норози эканлиги намоён бўлса, уни зийраклик билан пайқаш ва ёмон фикридан қайтара олиш зарур. Фарзандларга эзгуликни кўра олмайдиган, тирноқ остидан кир ахтарадиган кишилар яхши одам эмаслигини тушунтириш лозим. Улардан нари юриш, нотўғри фикрларига қўшилмаслик кераклигини айтиш зарур. Болаларга ёшлигидан яхши-ю ёмоннинг фарқини кўрсата олиш, найранг ва фириб билан шуғулланиб, бойлик орттирувчилар борлигини айтиш, уларнинг мақсади: халқни қўрқитиш эканлигини тушунтириш, уларнинг сиёсий зийраклигини оширади ва турли гуруҳларга кириб қолишининг олдини олади.

Кўпгина ҳолатларда ота-онанинг бепарволиги туфайли ўсмирлар ва ёшлар ўзлари билмаган ҳолда, номатлуб гуруҳлар ғоялари гирдобига тушиб қолади. Ёшларнинг сиёсий билим ва ижтимоий тушунчаси етишмаслиги уларнинг гумроҳ бўлиб қолишига замин яратади.

Агар оилада Ватанимизнинг гуллаб-яшнаётгани, халқ тинч ва фаровон яшаётгани, дунё давлатларида тинчлик ҳукм суришини хоҳламайдиган баъзи мамлакатлар ўз қуролларини сотиш учун атайлаб дунё аҳли орасида низо кўтаришга ҳаракат қилиши, бойлик тўплаш учун ҳеч қандай нопокликдан қайтмасликлари, имони суст кишиларни домига илинтириб, улардан фойдаланишлари, хорижлик хўжалар ҳеч қачон, ҳеч кимга дўст бўлмаслиги ҳақида фикр алмашилиб турилса, болалар ҳеч бўлмаганда, ёмон ниятли кишини ажрата оладиган бўлишади. Олтиндан тоғ ваъда қилаётган ўша корчаллонлар нима учун ўзининг қариндош-уруғларини мана шу ишга тортмаётганини ўйлаб кўришнинг ўзигина кифоя. Ўз она-юртидек муқаддас замин ҳеч ерда бўлмаслигини болалар онгига воқеий мисоллар билан сингдира олиш керак. Бунинг учун, аввало, ота-онанинг ўзи сиёсий ҳушёр, маданиятли, маърифатли ва ватанпарвар бўлмоғи лозим.

 

Ойдин СУЛАЙМОНОВА, Хўжанд шаҳри.  

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Паём янги ютуқларга руҳлантираяпти

 

Бобожон Ғафуров ноҳияси меҳнаткашлари янги – 2018 йилни янгича ғайрат билан бошладилар. Ноҳия раиси  Назирий Зариф Вализоданинг айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ноҳия меҳнаткашларини халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўтган йилгига қараганда, самаралироқ ишлашга ва янги марраларни эгаллашга руҳлантирган.

Муфассал...

Муҳтожликми ёки қаллоблик?!.

 

Дам олиш куни бўлганлиги учун уйдагиларнинг бариси ташқарига чиқиб кетишганди. Компютерда айрим битикларни кўздан кечириш билан машғул эдим. Уйимиз эшиги таҳдидли тақиллади. Аслида свет ёки сув пули квитанциясини олиб келган ҳисобчилар эшикни шундай тақиллатишади. «Қай бири экан?» - шундай хаёл билан эшикни очдим.

Эшик оғзида ғўлабирдай бўзбола эркак турарди. Бўйи бўйимдан анча

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559371

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10117586
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1901
5837
34994
10039118
14679
138877
10117586

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 12:09:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015