Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 26 Январ 2018 Кӯришлар: 2016
Печат

 

s abduqodirzoda 2018Ҳудудида турли номлар билан диний партиялар амал қилувчи бир неча мамлакатлар тажрибаси ўша давлатларда ушбу ҳаракатлар ва диний идеологияга эга партиялар «шарофати» билан ҳеч қандай ривожланиш вужудга келмагани исботланган. Аксинча, айнан, ушбу сиёсий бирлашмалар ўртасида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун зўравонликлару қарама-қаршиликлар авжга чиқиб, умуман, ўша давлатларнинг бир маромдаги тараққиёти йўлидаги тўсиққа

айланмоқда.

Бунинг яққол мисоли Афғонистон бўлиб, 40 йилдан зиёд вақт мобайнида халқи турли диний платформага эга сиёсатчиларининг тўқнашувларидан бениҳоят азоб чекиб келишмоқда. Ливия, Судан, Ироқ, Сурия, Филиппин, Тунис ва Шимолий Африканинг кўпгина мамлакатлари узоқ йиллардан буён нотинч бўлиб, ўз тараққиётларининг мўътадил жараёнини қўлдан беришган. Диний партиялар курашларида қарама-қаршиликнинг асосий омили шундаки, диний идеологияга эга бўлган баъзи шахслар ўз мафкурасини кўпчиликка юклашни истайди. Чунки табиий курашда сайлов йўли билан қудрат тепасига кела олишмайди. Шу сабабдан, ноқонуний кураш – давлат тўнтариши ва исён кўтариш орқали ҳокимият тепасига келишга саъй-ҳаракат қилишади.

Тожикистон тажрибаси ҳодисалар бундай шакл олишининг аниқ мисолидир. ТИТП экстремист-террорчи ташкилоти Тожикистон сиёсат майдонида 40 йилдан зиёд муддат амал қилди. Ўтган асрнинг 70-йиллариданоқ, фаолияти тақиқланган ушбу партия масъулларининг тан олишларича, наҳзатчилар ҳокимият тепасига келиш ва дунёвий давлатни диний мамлакатга айлантириш масаласини жамиятда муҳокама қилишарди. Ички қарама-қаршиликлар тугатилганидан кейин, бу партия парламентга киритилди, аммо сайлов воситасида қудрат тепасига келиш имконияти бўлмагани сабабли, охир-оқибат асил башарасидаги ниқоб уларнинг мақсадини очди. Наҳзатчиларнинг охирги имкониятлари давлат тўнтариши бўлиб, бу борада ҳам мағлубиятга учрадилар. Хуллас, баъзи хорижий мамлакатларнинг Тожикистонда экстремистик бузғунчи кучлар воситасида давлат тўнтарувини ташкил этишга оид сценарийлари амалга татбиқ этилмади.

Афсуски, бу тажриба ҳозиргача мафкура ясовчилар учун сабоқ бўлмаган. Ҳозиргача ушбу экстремист ва террорчи, дея эълон қилинган партиянинг қочқиндаги баъзи аъзолари хорижда «адолат» ва «инсон ҳуқуқи бузилиши»дан даъво қилишади, аммо бирор марта ҳам ўз амалларини реал воқеийлик тарозисида тортиш, Тожикистон жамияти учун қандай ёмон ишлар ва миллат учун қандай хиёнатга қўл урганликлари борасида бир хулосага келиш ҳақида ўйламайдилар…

Улар Тожикистоннинг шарафли халқи билан ахборот жангида ёлғиз эмасликлари, «24-гуруҳ», «Ҳизб-ут-таҳрир», «Ваҳҳобия», «Салафия» каби экстремист ва иғвогар ташкилотлар барча ёмонликлар воситасини ишга солиб, халқнинг бошига туҳмату бўҳтон ёмғирини ёғдиришаётгани  назарга ташланади. Бу ўртада уларнинг мафкура ясовчиларидан бири – Сайидюнуси Истаравшаний учун алоҳида жой тайинланган. У муборак Ислом дини ва «исломий ҳақиқатлар» номидан шундай даъволарни илгари сурадики, одамни ҳайратга солади. Инсон ҳуқуқи, шарафи ва манфаати ҳақида ўзи эзгулик ва шараф тимсоли бўлган, яъни эзгу ишлар сийрату суратига мувофиқ бўлган кишининг сўз юритишга ҳақи бор. Бир мунча муддат илгари матбуотда нашр этилган бир гуруҳ истаравшанликнинг Эроннинг Тожикистондаги элчиси номига йўллаган очиқ хати бу шахс ўзини кўрсатишга арзийдиган одам эмаслигидан гувоҳлик беради. У янги ҳаракатни қўзғатувчилардан бири бўлиб, унинг тарафдорлари маълум ҳақиқатларни янгидан текшириш ва гўё «адолат»ни қайта тиклашни исташади. Ғарбнинг баъзи мамлакатларида Кабирий ва «24-гуруҳ» тарафдорларини тинглашлари, уларни баъзи тадбирлар тўрига ўтказишиб, овозларини эфирга узатишлари ташвишланиш боисидир. Аслида инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари республиканинг ўзида вазиятни мушоҳада қилиб, кенг таҳлил қилиши керак, аммо афсуски, улар бундай қилишмайди. Кабирий ва ёронларининг назарида Тожикистонда гўё дин хор бўлиб, ҳеч қандай эътиқод эркинлигига риоя қилинмайди.

Аммо воқеийлик шундаки, ўзини Ислом дини ва унинг мазҳаби издоши ҳисоблаган ҳар бир киши эътиқод эркинликларини тўлиқ татбиқ этиш ҳуқуқига эгадир. Бундан ташқари, танзим қонунига киритилган ўзгартишу қўшимчалар воситасида халқ диннинг асил моҳиятидан янада яхши ва кўпроқ огоҳ бўлди. Энди барча тўй ва мотам маросимлари, урф-одатлару анъаналар асил қоидаларига биноан ўтказилади ва буни халқ диний мафкурасида туб бурилиш, деб ҳисоблаш мумкин. 

Наҳзатчилар муқаддас Ислом динини суиистеъмол қилишни хоҳлашди, чунки хорижлик хожалари уларга бундай муносабатни ҳам маблағ ва ҳам маънавий кўрсатмалари билан ўргатишарди. Ушбу партиянинг Тожикистонда террорчи-экстремистик ташкилот сифатида эълон қилинишига қарамасдан, Кабирийнинг Эронга олиймақом меҳмон сифатида чақирилиши, унинг эронлик юқори мартабали мансабдорлар томонидан қўллаб-қувватланганлиги жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солди. Аслини олганда, ушбу партия ташкил этилган биринчи йилларданоқ уни Тожикистон халқи қабул қилмаганди. Зеро, хорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, уларда исломий партиялар фаол мавқега эга бўлишларига қарамасдан, динни сиёсийлаштириш ҳеч бир тинчлигу барқарорлик ва тараққиётга олиб келмайди. Дин муқаддас ва пок бўлиб қолмоқлиги зарур. Дин иккинчи қуёшга ўхшайди, зеро унинг жонбахш нурларидан барча фойдаланиши лозим. Диндорлик эса, ҳар кишининг Аллоҳ билан доимий шахсий ишидир.

Қуръони Каримдаги далиллар ҳам шуни кўрсатадики, дин халқнинг бирлиги-ю жипслигини назарда тутади: «Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва шаъну шавкатингиз сиздан кетади»  («Анфол» сураси, 46-оят). Ёки: «Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир» («Оли Имрон» сураси, 105-оят).

Аллоҳ таоло мусулмонларга жамоат билан бирлашиш ва унга эргашиш ҳамда парокандалик сабабларидан бўлган омиллардан узоқлашишни зарур санайди. Шундай экан, мазкур оятлар гувоҳлиги ва уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, диний сиёсий партиялар ташкил этиш ҳаромдир. Зеро, унинг энг муҳим нишон ва натижаларидан бири парокандаликдир.

Аслида муқаддас Ислом номи билан партия ташкил этиш ва уни сиёсат йўлида суиистеъмол қилиш, ўз навбатида, жамиятда ихтилофни юзага келтиришдир. Обрў-эътиборга эга бўлиш мақсадида ихтилоф қўзғатиш энг ёмон фитналардандир. Унинг асл мақсади давлату миллат пойдеворини заифлаштиришдан бошқа нарса эмас. Бу борада Сайидо Насафий шундай дейди:

Ҳар ки бар душмании халқ равон аст чу баҳр,

Зуд бошад, ки сари хеш чу гирдоб хўрад…

(Ҳар ким халққа қарши бўлса, душман денгиз каби,

Тез орада ўзининг бошин егай гирдоб бўлиб...)

Саидмукаррам Абдуқодирзода,

Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Исрофгарчиликни танлайсизми ё «қурумсоқлик»ни?

 

Узоқ сафарга чиқишнинг ҳам ўзгача гашти бор. Ҳар дафъа турли хил кишиларни учратасиз. Одатда бундай сафарларда йўловчилар турли мавзуларда суҳбатлашиб кетишади. Уларнинг суҳбатларини тинглаган ҳолда, бунча узоқ йўлни қандай босиб ўтганингизни ҳам билмай қоласиз.

Биз ўтирган йўловчи ташиш машинаси Қабодиён-Душанбе йўналиши бўйлаб ҳаракатланаяпти. Гапдан гап чиқиб, мавзу юртимизда ўн йилдан зиёд

Муфассал...

Паём янги ютуқларга руҳлантираяпти

 

Бобожон Ғафуров ноҳияси меҳнаткашлари янги – 2018 йилни янгича ғайрат билан бошладилар. Ноҳия раиси  Назирий Зариф Вализоданинг айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ноҳия меҳнаткашларини халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўтган йилгига қараганда, самаралироқ ишлашга ва янги марраларни эгаллашга руҳлантирган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990711

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477971
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3899
4027
21584
7426653
99615
114875
7477971

Сизнинг IPнгиз: 3.129.69.134
Бугун: 23-11-2024 17:10:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015