Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 21 Декабр 2017 Кӯришлар: 1420
Печат

 

kurgazma 2017 2119 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Сино ноҳиясига ташриф буюриб, «Душанбе-2017 саноат маҳсулотлари кўргазмаси»да мамлакатимизнинг, айни пайтда, минтақа ва жаҳон бозорларида катта мавқе пайдо қилаётган корхона-ю ширкатларининг

муносиб ютуқлари намуналари билан танишдилар.

Ушбу йирик саноат маҳсулотлари кўргазмасида юртимизнинг 50дан зиёд корхона ва компаниялари намояндалари, асосан, йигирув-тўқимачалик, машинасозликнинг турли ускуналари, озиқ-овқат, чарм, қурилиш, алюминий, пластмасса маҳсулотлари, матолар, либослар, пойабзаллар, заргарлик моллари, адрасу атлас, хотин-қизлар қўл ҳунармандчилиги намуналари каби импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган бошқа молу маҳсулотлар билан Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни таништиришди.

Мазкур кўргазма билан танишув чоғида, 2017 йилнинг 11 ойи мобайнида Тожикистон Республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 17 миллиард 845 миллион сомонийликни ташкил қилиб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 2 миллиард 755 миллион сомонийга зиёд экани хабар қилинди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон фақат воқеий соҳалар тараққиёти, сармоя ўтказиш учун қулай муҳитни яратиш, тўғридан-тўғри сармоялар ва янги инновацион технологияларни жалб этиш, мамлакатни саноатлаштириш жараёнини таъминлаб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва янги иш жойлари сонининг мунтазам ошиб боришига имкон яратишини билдирди.

Саноат ва янги технологиялар вазирлиги масъулларининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида республикада 2 минг 803 иш ўрнига эга 163та янги саноат корхона ва цехлари фойдаланишга топширилган.

Жорий йилда цемент ишлаб чиқариш 2,8 миллион тонна, девор маҳсулотлари 236,2 миллион, гипсокартон 1326,4 минг дона, алебастр 39,7 минг тонна, шифер 288,9 минг донани ташкил қилган.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон келгуси йили цемент ишлаб чиқариш ҳажмини уч миллион тоннага етказиш борасида кўрсатма берди. Зеро, ички ва минтақа мамлакатлари бозорларида қурилишнинг бу маҳсулотига нисбатан бўлган талабот каттадир.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон озиқ-овқат саноати корхоналари намояндаларига маҳсулот ишлаб чиқаришда, энг аввало, унинг сифатига алоҳида эътибор беришлари ва ўз шахсий манфаатларини  жамият саломатлигидан устун қўймасликлари борасида кўрсатмалар берди. Бу билан улар ички ва ташқи бозорларда кўпроқ мижоз топишлари мумкин. Зеро, харидорнинг маҳсулот сифатига ишончи корхоналарнинг муваффақиятга эришиш йўлидаги асосий талаблардан бири ҳисобланади.

**

Сино ноҳиясида янги болалар боғчаси

19 декабр куни пойтахтнинг Сино ноҳиясида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда 160 нафар бола учун мўлжалланган 68-болалар боғчасини фойдаланишга топширди.

Боғчанинг янги биноси икки  қаватли бўлиб, асосий ва ёрдамчи иншоотлардан иборатдир. Унда болалар ўйнашлари учун 6та, ухлашлари учун 6та хона, битта ёрдамчи бино, мусиқа зали, ошхона ва бошқа иншоотлар жойлашган.

Боғчани йилнинг барча фаслларида электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш учун 2та 400 киловаттли трансформатор ўрнатилган.

Жорий йилда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқлари асосида, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти пойтахтда бир қатор янги мактабу болалар боғчалари бунёд этиб, таълим-тарбия муассасаларининг катта қисмини қайта тиклади.

68-болалар боғчаси ҳам пойтахт болалари таълим ва тарбияси учун мўлжалланган катта марказлардан бири бўлиб, мамлакат Ҳукуматининг яратувчанлик сиёсати шарофати билан меҳнаткашлар фарзандлари учун бунёд этилди ва фойдаланишга топширилди.

**

Таълим муассасасининг қўшимча бинолари

maktab 2017 2119 декабр куни Душанбе шаҳрининг Исмоил Сомоний ноҳиясида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда 44-ўрта умумтаълим муассасасида ҳунар ўрганиш синфхонаси, 180 ўринли ошхона, 400 ўринли мажлислар ва 150 ўринли замонавий спорт залларидан иборат қўшимча биноларни фойдаланишга топширди.

Мазкур мактаб шароити билан танишув чоғида, Миллат пешвоси  муҳтарам  Эмомали Раҳмон тугатилган ишларга юқори баҳо берар экан, уни Янги йил кириб келиши арафасида бу таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчиларига муносиб совға, дея баҳолади.

Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари Тожикистон Президенти ва мамлакат Ҳукуматига таълимнинг бундай замонавий шароитини яратгани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Эркин суҳбат чоғида, Давлат бошлиғи ўқитувчиларни давлат ва Ҳукумат яратаётган шароиту имкониятлардан фойдаланган ҳолда, ёш авлод таълим-тарбияси сифатини янада яхшилашга ҳидоят этди.

Маълум бўлишича, аввал бу илму маърифат даргоҳи ўқувчилари спорт зали, ошхона ва мажлислар залига эҳтиёж сезишаётганди. Энди Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши туфайли, пойтахт ўқувчилари учун таълим, ҳунар ўрганиш ва жисмоний тарбиянинг қулай шароитлари яратилди.

 

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

«ДЎСТЛИКДАН КИШИЛАР ТОПГАЙ САОДАТ…»

 

Устоз Мирзо Турсунзоданинг тинчликсевар ва инсонпарварлик руҳида ёзилган қуйидаги мисралари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Зеро, улар бугунги кун, жамият ва халқнинг эзгу орзу-умидларини ифодалайди:

Дўстликдан кишилар топгай саодат,

Душманлик халқ узра келтирар офат…

Муфассал...

Навоий асарларида Жомий тимсоли

 

XV аср темурийлар сулоласи даврида яшаб ижод этган буюк мутафаккир сиймолар ва оламга машҳур зотлар Алишер Навоий ва Нуриддин Абдураҳмон Жомий муносабати илиқ, самимий, дўстона ва биродарлик нафаси билан йўғрилган, жумладан, устозу шогирдлик юзасидан келиб чиққан ажойиб маърифий-маданий ҳамкорликлари XV асрдан бошлаб то ҳалигача адабиётшунослик фанимизда тинимсиз ўрганиб келинмоқда. Аммо чуқурроқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990488

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477552
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3480
4027
21165
7426653
99196
114875
7477552

Сизнинг IPнгиз: 3.133.108.224
Бугун: 23-11-2024 16:49:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015