Интерпол (Interpol) Халқаро жиноий полиция ташкилоти 1956 йили ташкил этилган ва қароргоҳи Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. Айни пайтда дунёнинг 194та мамлакати, жумладан, Тожикистон Республикаси ҳам ушбу ташкилотнинг аъзоси ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий вазифаси аъзо давлатлар ҳуқуқни ҳимоялаш органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.
Интерполга аъзо давлатларнинг ҳар бирида Интерпол маркази миллий бюроси ташкил этилган бўлиб, ушбу тузилмани ташкилот Бош котиботи фаолияти билан мувофиқлаштиради.
Тожикистон Республикасида ҳам Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси ташкил этилган. Бу тузилма қандай вазифа ва мажбуриятларга эга? Террорчи-экстремистик гуруҳлар, жумладан, ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотини қўлга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қандай тадбирларни олиб бормоқда? Шу ва куннинг бошқа долзарб масалалари юзасидан «Жумҳурият» газетасининг ҳуқуқий масалалар бўйича шарҳловчиси Додожон Рўзиевнинг ушбу тузилма раҳбари, генерал-майор Абдуғаффор Азизов билан уюштирган суҳбатини муштарийлар эътиборига ҳавола этамиз.
- Суҳбатимиз аввалида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси ваколат ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот берсангиз?
- Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси ички ишлар органидаги муҳим тузилмалардан бири ҳисобланиб, жиноятчилар, ном-нишонсиз йўқолган шахслар, топилган номаълум жасадларга нисбатан халқаро қидирув эълон қилиш, шунингдек, ўғирланган транспорт воситалари, тарихий ва қадимий ашёларни қидириш бўйича аниқ чораларни кўради.
Бюро шахсий ҳайъати хизмат вазифаларини бажариш баробарида, ички ишлар органи олиб борадиган бошқа фаолият йўналишлари бўйича оғир, ўта оғир жиноятларни очиш, оператив аҳамиятга эга ахборотни тавсия этишга вазифадор этилган.
- Айни пайтда неча киши халқаро қидирувда турибди ва улар жиноятчиларнинг қайси категориясига киради?
- Бугунги кун ҳолати бўйича Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси томонидан 2528 нафар жиноятчи Интерпол Бош котиботининг ахборот хазинасига киритилган бўлиб, уларга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. Бу шахслар оғир ва ўта оғир, жумладан, одам ўлдириш, йўлтўсарлик, ўғрилик, қаллоблик, террорчи-экстремистик хусусиятга эга ва бошқа жиноятларни содир этганликлари учун қидирувга берилган.
- Сиз айтиб ўтган шахсларнинг умумий сонидан қанчасини ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг аъзолари ташкил этади ва ушбу фаолияти тақиқланган партия аъзолари томонидан яна қайси турдаги жиноятлар содир этилган?
- Умумий сондан 1873 нафарини террорчи-экстремистик гуруҳларнинг аъзолари ташкил этади. Шундан 35 нафари ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг фаол аъзолари ҳисобланади. Улар террорчилик ва экстремизмга алоқадор бўлган жиноятларни содир этганликлари учун Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 179-моддаси (террорчилик), 186 (бандитизм), 187 (жиноий уюшмалар ташкил этиш), 185 (қуролли тузилмалар ташкил этиш), 306 (ҳокимиятни босиб олиш), 307 (экстремизмни амалга ошириш учун оммавий чақириқ), 313 (қуролли қўзғолон) моддаларига мувофиқ айбдор ҳисобланади.
Биздаги маълумотларга биноан, ТИТП аъзолари террорчи ва экстремистик жиноятлар баробарида, шунингдек, бошқа бир қатор жиноятларни содир этиш, жумладан, қотиллик, йўлтўсарлик, пулга сотилиш, номусга тажовуз, наркотик моддаларнинг ноқонуний обороти, гаровга олиш, одам ўғирлаш, қуролни ноқонуний сақлаш ҳамда бошқа оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбдор ҳисобланади.
Умуман олганда, ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг аъзолари томонидан 1610та жиноят содир этилган. Партия аъзолари Тожикистон Республикасида расмий фаолият юритган пайтларида Ислом динини ниқоб қилиб, мана шундай мудҳиш ва аянчли жиноятларга кўл урганлар.
- Қидирув эълон қилиш тартиби қандай амалга оширилади ва қидирув эълон қилинган шахслар рўйхати Интерполга аъзо давлатлар чегара пунктларида мавжудми?
- Қидирувдаги шахсларга оид керакли маълумотлар ахборот хазинасига киритилгандан кейин, ходимларимиз мавжуд ҳужжатларни яна бир марта тўлиқ ўрганиб, сўнгра зарур маълумотни рус ва инглиз тилларига таржима қилиб, зудлик билан махсус система воситасида Интерпол Бош котиботига юборадилар.
Ўз навбатида, котибот маълумотни Интерполга аъзо барча давлатлар намояндаликларига жўнатади. Шунингдек, жиноятчи ҳақидаги маълумот сурати билан «Қидирилаётган шахслар» бурчагига қўйилади. Қидирув эълонининг шакли икки хил бўлади: очиқ ва ёпиқ. Очиқ эълон шаклини барча фуқаролар Интерполнинг расмий сайти (www.interpol.int)да кўра оладилар. Қидирув эълонининг ёпиқ шакли махфий бўлиб, уни фақат аъзо давлатларнинг Интерпол ходимлари кўра оладилар.
- Баъзи пайтларда ТИТП террорчи-экстремистик ташкилоти раҳбари Муҳиддин Кабирийнинг номи интернетда нашр этилган Интерпол қидирувидагилар рўйхатидан йўқ бўлиб қолишининг сабаби нимада? У қидирувда эмасми?
- Бу хабар ва овозаларда бирор-бир асос йўқ. Юқорида айтиб ўтганимдек, қидирув эълони шакли икки хил бўлади. ТИТП террорчи-экстремистик ташкилоти раҳбари М.Кабирий ва бошқа фаол аъзолари расмий равишда қидирувнинг ёпиқ шаклида турибди. Шу боис, бу рўйхатни ҳамма ҳам кўра олмайди.
Ишончли далиллар асосида Кабирий ва ТИТПнинг бошқа раҳбарлари-ю аъзоларининг давлат тўнтарувида қўли борлиги тўлиқ исботланган. Тожикистон Республикаси Олий судининг жиноий ишларга оид суд коллегиясининг 2016 йил 2 июндаги ҳукмига кўра, ТИТП олий бошқарувининг 14 нафар аъзоси Тожикистон Республикаси конституцион тузумини зўрлик билан ўзлаштириш учун оммавий чақириқ, қуролли қўзғолон, терроризм ва уни маблағлаштириш каби жиноятларни содир этганлиги учун гуноҳкор ҳисобланиб, ҳукм этилган. Мазкур жиноятларда қўли борлиги учун М.Кабирий ва баъзи ҳамтовоқлари халқаро қидирувда турибди.
- Сизнинг фикрингизча, 2015 йилнинг 4 сентябридаги давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишдан асл мақсад нимадан иборат эди?
- Албатта, барчага маълумки, ҳар бир сиёсий партиянинг мақсади ўша мамлакатда амал қилувчи қонунлар доирасида ҳокимиятни қўлга киритиш ҳисобланади. Собиқ Тожикистон Ислом тикланиш партияси ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида жамият учун аниқ ва манфаатли режани тополмади ҳамда кундан-кунга жамиятдаги обрў-эътиборини қўлдан берарди. Сиёсий курашларда енгилгани ва партиянинг хорижий қўллаб-қувватловчиларининг кўплаб маблағлари шамолга совурилганидан кейин, унинг раҳбарлари охирги имкониятни ишга солиш учун топшириқ олдилар. Яъни ҳарбий йўл билан ҳокимиятни босиб олиш. Муҳиддин Кабирий ва Ҳалим Назарзода раҳбарлигидаги ТИТПнинг қуролли ва душманларга хос қўзғолонини мамлакат қудратли органлари Тожикистон бутун халқининг қўллаб-қувватловида бостирди. Қисқа вақт ичида душман мақсади барбод бўлиб, қуролли жиноятчи гуруҳ аъзолари зарарсизлантирилди.
Илгари ҳам ихтилоф ва ажратишлардан ТИТП ўз фаолияти давомида бошқа давлату миллат ва халқ учун манфаат келтирувчи ишни амалга оширмаган эди. Вақт ўтиши билан ушбу партиянинг Тожикистон янги жамиятида душманлик мақсади ва келажакда хатар туғдиришини англаб етишиб, партиянинг кўплаб аъзолари уни тарк этдилар.
Тожикистон халқи учун ушбу экстремистик партиянинг асил башараси очилиб, 2015 йилнинг 29 сентябрида Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан террорчи-экстремистик ташкилот сифатида эълон қилинди.
- Сизнингча, ТИТПнинг қолган аъзолари Тожикистон Республикаси келажаги учун қандай таҳдид сола оладилар?
- Агар ТИТПнинг фаолияти ўз вақтида тақиқлаб қўйилмаганида, ўтган асрнинг 90-йилларидаги воқеалар тожик миллати бошига келиши мумкин эди, деб ўйлайман. Бироқ айни пайтда ушбу гуруҳ бир бурда нон топиш учун ўз халқу миллатини бошқалар олдида қора қилишдан бошқа бирор-бир таҳдид сола олмайди.
Ишончим комилки, Тожикистоннинг шарафли халқи 1992 йил одамларни фуқаролик уруши домига тортган ушбу гуруҳ ёлғонларига ҳеч қачон алданмайди.
- Сиздаги маълумотларга биноан, ТИТП террорчи-экстремистик ташкилоти молиявий ёрдамни қаердан оларди ва Тожикистон Республикасидан қочиб кетгандан кейин, бу ташкилот аъзолари қаердан паноҳ топди ҳамда қаердан молиявий томондан дастакланадилар?
- ТИТП ўзининг расмий ва ундан кейинги фаолиятида доимий равишда мамлакат ташқарисидан молиялаштирилиб туриларди. Тожикистон халқига маълумки, молиялаштириб турган мамлакат бугун ҳам ТИТПнинг қолган аъзоларини қўллаб-қувватламоқда. ТИТП томонидан 2015 йилнинг 4 сентябридаги конституцион тузумга бўлган тажовуз ҳам хориждан туриб режалаштирилган ва маблағлаштирилган. Айни пайтдаги мавжуд маълумотларга биноан, ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг фаол аъзолари Европа давлатларидан бирида қўним топишган бўлиб, ўз хорижий хўжайинлари томонидан ҳозиргача молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Яқинда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан суратга олиниб, халққа намойиш қилинган филмда ушбу хўжайинлар ҳақида маълумот берилганди ва уни такрорлашнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Мазкур филмда ҳақиқат ва воқеийлик тўлиқ очиб берилган ҳамда у ТИТП террорчи-экстремистик ташкилоти ва ҳомийлари учун энг яхши далилдир.
- Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси мамлакат ташқарисидан қўним топган ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг бошқа фаол аъзоларини қўлга олиш учун қандай чора-тадбирларни амалга оширмоқда?
- Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси 2004 йили Интерпол халқаро ташкилотининг тенгҳуқуқли аъзоси бўлгандан сўнг, ушбу тузилмага аъзо 194та давлат билан яхши муносабатларни йўлга қўйиб, доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Қидирувдаги шахслар жойи ҳақида аниқ маълумотларни олгач, Интерпол маркази миллий бюроси шу заҳоти Интерпол Бош котиботи билан боғланиб, жиноятчиларни қўлга киритиш учун аниқ чораларни кўради. Бизнинг ҳаракат ва интилишларимиз натижасида ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг Европа давлатларидаги 6 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларни Тожикистонга келтиришга муяссар бўлдик. Шунингдек, яқинда Грецияда чегарани кесиб ўтиш ва Теҳрон шаҳрига парвоз қилиш пайтида ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг сиёсий кенгаши аъзоси ва фаоли Шоҳнаими Каримий (Мирзораҳим Кузов) қўлга олиниб, уни Тожикистонга олиб келиш масаласи кўриб чиқилмоқда. ТИТП фаол аъзоларини қўлга олиш ва Тожикистонга қайтариш борасида бир қатор давлатлар билан сўзлашувлар олиб бормоқдамиз ҳамда бу алоқаларимиз кўнгилдагидек натижа беришига умид қиламиз.
-Айтганингиздек, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси дунёнинг 194та давлати билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ҳамкорликлар қай даражада турганлигини айта оласизми? Модомики, муносабатлар яхши бўлса, ТИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг фаол аъзолари, хусусан, унинг раҳбарларини қўлга олиш учун қандай тўсиқлар бор?
- Ҳақиқатдан ҳам, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол маркази миллий бюроси Интерполга аъзо дунё давлатларининг барча намояндаликлари билан дўстона ва қалин муносабатларга эга. Буни барча йиғилишу конференцияларда таъкидлаб келамиз. Шунга қарамасдан, баъзи давлатлар намояндаликлари иккиюзлама сиёсатни илгари суриб, бизга номаълум сабаблар билан жиноятчи ва террорчи-экстремистларни қўлга олишда етарлича ҳаракат қилмайдилар. Албатта, афсуслар бўлсинким, мана шундай нуфузли халқаро ташкилот аъзолари жиноятчи ва террорчиларга минбар берадилар.
Мана шу далилга ишора қилган ҳолда, 2017 йилнинг 26 сентябрида Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида Интерпол Бош ассамблеясининг 86-сессиясида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал-полковниги Рамазон Раҳимзода иштирок этиб, бу йўналишдаги ҳамкорликларнинг барча томонларини таъкидлади ва жумладан, шундай деди: «Афсуслар бўлсинким, гоҳида қонундаги бўшлиқлар ва сиёсий тамойиллар имкон яратиб бериб, жиноятчилар оғир ва ўта оғир жиноят содир этганларидан кейин ҳам жавобгарликдан қутулиш учун Интерпол қидирув рўйхатида бўлишларидан қатъий назар, бошқа мамлакатлардан паноҳ топиб, эркин юрибдилар».
Бир нарсани таъкидламоқчиманки, давлату миллатга хиёнат қилганлар хорижий хўжайинларининг душманлик мақсадларини ўз Ватанида амалга оширмоқчи бўладилар. Бироқ эсдан чиқармаслик керакки, бу Ватан ва миллат хоинлари бугун бўлмаса, эртага, албатта, қўлга тушадилар ҳамда қонун ва халқ олдида жавоб берадилар. Зеро, Интерпол халқаро ташкилоти оинномасининг 31-моддасига мувофиқ, бу ташкилотга аъзо давлатлар ўз вазифаларини бажаришда доимий ва барқарор ҳамкорликни йўлга қўйишлари ҳамда ишларини чин кўнгилдан бажаришга мажбурдирлар.
«Жумҳурият» газетасидан таржима.
Қўрғонтепа шаҳрида «Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришда аёллар роли» шиори остида аёллар биринчи форуми ўтказилди.
Форум доирасида ўтказилган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишига Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Қўрғонтепа шаҳри раиси Абдуалим Исмоилзодалар ташриф буюрди. Тожикистоннинг жанубий минтақаларидан бўлган аёлларнинг ҳунарлари маҳсули мазкур намойишда тақдим
Муфассал...
Левакант шаҳри раиси Санавбар Самизода давлат ҳокимияти Левакант шаҳри ижроия органи масъуллари ҳамда шаҳар умумтаълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Шаҳар раиси соҳада кўзга ташланадиган камчиликлар юзасидан йиғилиш қатнашчилари билан юзма-юз суҳбатлашди.
Мажлисда ўқувчиларнинг дарсларда тўлиқ қатнашиши, уларнинг билими даражасини юксалтириш, ягона мактаб либоси талабларига риоя этиш, таълим
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015