(Давоми. Бошланиши газетамизнинг 46-сонида)
Шундай қилиб, бугунги диний бузғунчи гуруҳларнинг фаоллашувини баъзи қудратли давлатлар томонидан мусулмон мамлакатларини босиб олиш ва улардан фойдаланишнинг бир йўли, дейиш мумкин. Шу сабабдан, диний бузғунчи гуруҳлар режалаштирувчиларининг улар олдига қўйган вазифаси Ислом қадриятларини тарқатиш эмас, балки мусулмон мамлакатларини босиб олиш, улардаги сиёсий ҳокимият ҳамда табиий бойликларни кўлга киритиш сифатида
белгиланган.
Ушбу таъкиддан ҳам шундай хулоса чиқариш мумкинки, диний бузғунчилик босиб олишнинг янги йўли, истилочиликнинг ўта нозик ва янги варианти бўлиб, аввало, мусулмон мамлакатларининг истиқлолияти ва мавжудлигига таҳдид солади. Мазкур таъкидни тушуниш ва бундай гуруҳларнинг кимлигини англаб олиш ҳар бир мусулмон ва фуқаронинг уларга нисбатан бўлган муносабатини белгилаб бериши лозим.
Диний бузғунчи гуруҳлар давлатчилигимиз ва эркин яшашимизга қарши бўлиб, унинг ўрнига қуллик ва ҳуқуқсизликни сингдиради
Диний бузғунчи гуруҳлар нуқтаи назарига кўра, Ислом дунёсида демократик ва дунёвий давлат тузуми йўқ қилиниб, унинг ўрнига «Ислом давлати» жорий этилиши лозим. Улар дунёвий демократик давлат тузумини мусулмонлар учун кераксиз ҳисоблаб, унга қарши кураш олиб боради. Бу фикр бузғунчиларнинг барча адабиёт ва тарғибот варақаларида расмий равишда зикр этилган ва улар буни очиқ-ойдин тарғиб этадилар.
Масалан, «Ҳизби таҳрир» гуруҳининг энг муҳим китобларидан бири «Демократия - куфр тузуми» бўлиб, номидан кўриниб турганидек, демократик жамиятни йўқ қилишга қаратилган. «Ислом давлати» террорчи ташкилоти эса, дунёвий ва демократик давлатларни йўқ қилишни ўз олдига мақсад қилиб, ҳатто Ислом меъёрларига тўлиқ амал қиладиган ҳамда аҳолисининг аксариятини мусулмонлар ташкил этадиган мамлакатларни ҳам мусулмон давлати сифатида эътироф этмайди.
Масалан, ушбу ташкилот охирги пайтда Саудия Арабистони, Урдун, Эрон ва ҳатто, бир қарашда Исломнинг ашаддий гуруҳи ҳисобланган Фаластиннинг «Ҳамос» гуруҳига ҳам таҳдид қилиб, уларни «ноисломийлик»да айбламоқда. Яъни «Ислом давлати» террорчи ташкилоти, фақатгина, бугунгача ўзи ишғол этган минтақаларда жорий этилган тор, шафқатсиз ва қоронғу Ислом тушунчасини эътироф этади, холос.
Шу ўринда бир савол туғилиши табиий: Диний бузғунчилар биз ва давлатимизу халқимиз учун амалий жиҳатдан қандай маънога эга ва қандай таҳдид сола олади? Бу борада, аввало, ушбу таъкидларга эътибор қаратиш лозим:
Биринчи таъкид: Модомики, диний бузғунчиларнинг мақсад ва дастурлари демократик ва дунёвий давлатлар тузумини йўқ қилиш экан, унда уларнинг Тожикистонга келиши ҳам демократик ва дунёвий давлатчилигимизнинг йўқ бўлиши сабабига айланиши мумкин. Бу халқимиз, нафақат, ўз давлату давлатчилигидан, балки тарихий курашлар давомида қўлга киритган барча ҳуқуқ ва эркинликларидан ҳам бирданига маҳрум бўлиб, жамиятимиз қоронғу ва ҳуқуқсиз бир жамиятга айланиб қолади, деган маънога эга.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги ҳуқуқ ва эркинликларимиз табиий равишда жорий этилган бўлиб, биз айрим пайтларда уларнинг қадрига етмай, уларнинг қанчалик муҳимлигини, ҳатто сезмаймиз ҳам. Биз кўчаларда эркин сайр этамиз, эркин таълим оламиз ва телефонда озод гаплашамиз… Аммо бугун «Ислом давлати» террорчи гуруҳи ҳудудида бўлган аҳоли, ҳатто бу каби оддий ҳуқуқларидан ҳам мосуводирлар. Бирорта аёл уйидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга эмас, умуман, хотин-қизлар бир ашё, канизак ва ёки жинсий фойдаланиш матоси сифатида олди-сотди қилинади. Мобил телефонлардан фойдаланиш эса, оддий халқ учун бутунлай тақиқланган, ундан фойдаланганларга «жосус» сифатида қатл ҳукми берилади.
Бугун ахборот агентликлари тарқатаётган хабарлардан кўриш мумкинки, Ироқ, Сурия, Яман, Ливия ва бошқа мамлакатларнинг миллионлаб мусулмон халқи диний бузғунчи гуруҳлар томонидан шаҳар ва қишлоқларининг босиб олиниши ортидан олов аланганси ва ўлимга элтувчи юқумли касалликлар қаршисида ожиз бўлиб, гуруҳ-гуруҳ бўлишиб, уй-жой, мол-мулк ва мамлакатларини ташлаб, золим ва шафқатсиз диний бузғунчилар ҳокимияти тасарруфида қолмасликлари учун ўзларини денгизу дарёларга ташлаб, Европага ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, бузғунчилар бизни барча ҳуқуқларимиздан маҳрум этиши ва уларнинг келиши билан барчамиз ҳуқуқсиз қулларга айланишимизни ҳар биримиз англаб етсаккина, бузғунчиларнинг ҳар биримиз, оила аъзоларимиз бошига соладиган кулфат ва хатарларини тушуниб етган бўламиз.
Иккинчи таъкид: Баъзи фуқаролар бу гуруҳлардаги «Ислом» сўзини эшитиб ёки уларнинг тарғиботлари домига илиниб, диний бузғунчилар дунёвий ва демократик давлат тузумини йўқ қилиб, унинг ўрнига Ислом қадриятларини жорий этадилар, дея ўйлашлари мумкин.
Лекин ҳеч қачон бундай эмас. Уларнинг адабиёту ҳужжатлари, дунёқараши, таълимоти ва «давлатчиликлари»нинг амалий тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатдики, агар диний бузғунчилар қудрат тепасига келадиган бўлса, Ислом динининг буюк ва инсонпарварлик меъёрларини эмас, балки Ислом тўғрисидаги ўзларининг тор ва қоронғу тушунчаларини жорий этадилар.
Уларнинг Ислом тўғрисидаги тушунчалари ушбу муқаддас дин таълимоти, жумладан, Куръони Карим оятлари ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадислари мазмуни билан бирор-бир уйғунлиги йўқ. Аксинча, уларнинг Ислом тўғрисидаги тушунчалари даҳшатли террорчилик ва ноинсоний қараш бўлиб, Ислом дини қадриятларининг барчасига қаршидир.
Диний бузғунчиларнинг ақидалари Ислом дини таълимотидан қанчалик фарқ қилишини исботлаш ва тушуниш учун бир неча мисол келтириш етарли бўлади. Масалан, «Толибон» бузғунчи гуруҳининг бир неча йилдан бери Афғонистондаги фаолияти ушбу гуруҳ илм-фан, маданият, мактабу маориф, хотин-қизлар ва умуман, жамиятга нисбатан қандай даҳшатли амалларни раво кўрганлигига жаҳон ҳамжамияти гувоҳ. Ислом илму маърифатни тарғиб этиб, пайғамбар (с.а.в.) ўзини фахр билан «муаллим», деб атаган бир пайтда, «Толибон» бузғунчи гуруҳи қудратни босиб олиш баробарида Афғонистондаги барча мактаб ва университетларни ёпиб қўйди.
Улар, ҳатто хотин-қизларни кўчага чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиб, мамлакатни улкан бир зиндонга айлантирди; техника ва маданият воситалари, жумладан, телевизор, магнитофон, диск, видеоларни одамлар уйларидан зўрлик билан йиғиб олиб, майдонларда булдозер билан мажақлаб, нобуд қилди; махсус шариат полициясини ташкил қилиб, кўчаларда одамлар соқолининг неча сантиметр эканлигини линейка билан ўлчардилар! Мана шу «Толибон» башарият аҳлини ҳайратга солган одамни тириклайин тошбўрон қилишдек даҳшатли маъракани расмий равишда қайта тиклади. Агар яқинда Кобулда Фархундани тириклайин тошбўрон қилиш ва ёқиб юборилиши ҳодисасидан даҳшатга тушган бўлсак, «Толибон» ҳукмронлиги пайтида бундай ҳодисалар «Толибон» шариат судининг расмий қарори билан ҳар куни амалга ошириларди…
Аммо айни пайтда Ироқ ва Суриянинг бир қисмида ҳукмронлик қилаётган «Ислом давлати» терорчи гуруҳи Исломнинг бундан ҳам тор ва даҳшатли тушунчасини ўйлаб топиб, жорий қилмоқда. Буни мушоҳада этган «Толибон» ва «Ал-Қоида» бузғунчи гуруҳлари эса, ундан ҳайратда қолишди. Улар инсонларни қатл этишнинг ўнлаб шафқатсиз ва ваҳший усуллари, жумладан, гўдакларнинг бошини ошкора узиш, ҳомиладор аёлларни ўлдириш, одамларни тириклайин ёқиб юбориш, уларни панжаралар ортига қамаб, сувга чўктириш, ўнлаб асрларнинг оммавий равишда бошини узиш ва бошқаларни амалга ошириб, ушбу саҳналарни видеога тушириб, халқ орасида кўрсатишмоқда. Таҳлилчиларнинг ҳисобларига кўра, бугунгача «Ислом давлати» террорчи гуруҳи томонидан қатл саҳнаси видеога олиниб, тарқатилган кишилар сони беш минг нафарга етган. Бундай амалларнинг раҳм-шафқат ва инсонпарвар дин бўлган Исломга бирор-бир алоқаси йўқлиги, шубҳасиздир.
Исломнинг дунё миқёсидаги барча мўътабар уламолари «Ислом давлати» террорчи гуруҳининг даҳшатли, ноинсоний ва ноисломий амалларини инобатга олиб, уни ноисломий гуруҳ сифатида эътироф этдилар. Жумладан, 2014 йили дунёнинг 126 мамлакатидаги буюк Ислом уламолари намояндалари муштарак фатво имзолаш ва «Ислом давлати» террорчи гуруҳи раҳбарларига биргаликда мактуб йўллаш билан ушбу гуруҳнинг амаллари Ислом таълимотига қарши эканлиги ҳамда улар ўз гуруҳини Ислом гуруҳи, деб аташга ҳеч қандай ҳақи йўқлигини эълон қилдилар.
Шунингдек, 2015 йилнинг июл ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Ислом диний бузғунчилик ва терроризмга қарши» халқаро конференцияси сўнгида буюк уламолар ва жаҳон миқёсида танилган муфтийлар, жумладан, Ислом дунёси уламолари ташкилоти, Покистон, Афғонистон, Қатар, Эрон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Кавказ минтақаси, Россия, Европа мусулмонлари раҳбарлари ва бошқалар ягона фатво чиқариш орқали диний бузғунчи ва террорчи гуруҳларни ноисломий, Ислом динини қораловчи ва унга қарши бўлган гуруҳлар сифатида эълон қилишди.
(Давоми бор.)
Умумтаълим муассасалари учун тузилган адабиёт дастурида Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини кенг қамровда ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилган. Мутафаккир шоирнинг шахсияти ва бой ижодий мероси ўқувчилар учун битмас-туганмас ибрат манбаи эканлиги, шубҳасиз. Улар шоирнинг ҳаёти билан танишишгандан сўнг, унинг лирик жанрда яратилган асарлари ҳамда достонлари, илмий асарлари билан яқиндан танишадилар.
Муфассал...
Қўшничилик муносабатлари ҳақида қоғоз қораламоқчи бўлдим. Кенг-тор, катта-кичик, пасту-баланд хонадонларда турфа хил тақдирга, дунёқарашга эга бўлган кишилар умргузаронлик қиладилар. Қадим-қадимдан қўшнининг уйи қўшнининг тўю азадорлигига яраган. Халқимизда тўй, азадорлик маросимларини ўтказишда қўшни қўшнидан маслаҳатлар сўрашган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015