СЕССИЯНИНГ ЮТУҒИ – ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ САЙЛАНИШИ ЭДИ
Маълумки, Тожикистон Республикасининг янги тарихи XVI сессиядан бошланди. Ва мамлакат халқининг бу тарихи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Тожикистон Халқ демократик партияси Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг номи ва самарали фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.
Биз ушбу тарихий сессияга, шунинг учун ҳам, эҳтиром кўрсатамизки, унинг шарофати билан нафақат, уюштирилган ички урушни тўхтатиб, фалаж бўлган Конституцион тузумни қайта тикладик.
Ҳақиқатдан, тожик халқи тарқалиб кетиш ҳолатида турганди. Тожиклар мамлакати - биз учун азиз ва муқаддас Ватанимизнинг мавжудлиги хатар остида қолган эди. Бахтимизга, шарафли тожик халқининг метин иродаси ва юксак маданияти билан ушбу тарқаб кетишликнинг олди олинди.
Қадимий Хўжанд шаҳрида республика Олий Кенгашининг XVI сессияси чақирилиши билан бошбошдоқлик замонига барҳам беришнинг янги босқичи бошланди. Ушбу муҳим ва тарихий сессиянинг ютуғи шунда бўлдики, халқ депутати муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси этиб сайланди.
Саидмурод ФАТТОҲЗОДА,
Тожикистон Халқ демократик партияси раисининг биринчи ўринбосари, фалсафа фанлари доктори.
***
XVI СЕССИЯ МИЛЛИЙ ИФТИХОР ҲИССИНИ ЮКСАЛТИРДИ
Олий Кенгашнинг XVI сессияси биз учун улкан ҳаёт мактаби ва давлату давлатчилик бобида такрорланмас сабоқ, тинчлигу миллий бирликка эришишнинг ибратли босқичи, бунёдкорлик йўналишидаги режаларнинг амалга ошишида жиддий бир қадам бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI сессияси давлат ҳокимиятини такомиллаштириш, миллий истиқлолиятни шакллантириш, кейинги йиллардаги жамият тараққиёти йўналишларини белгилаш, демократик, дунёвий, ҳуқуқий ва ягона жамият бунёд этиш принципларига эргашиш учун ҳақиқий замина яратди.
Тожикистон халқи XVI сессия шарофати ўлароқ жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми сифатида, шахс ҳуқуқ ва эркинлигини муқаддас санаб, давлат мустақиллигини таъминлаш зарурлигини англаб, барча миллату халқларнинг тенгҳуқуқлилиги ва дўстлигини эътироф этиб, давлатнинг янги Конституциясини қабул қилди.
Олий Кенгашнинг XVI сессияси Тожикистон халқининг бунёдкорлик даврини бошлаб бериб, фуқароларнинг миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик ва миллий ифтихор ҳисларини юксалтирди.
Абдуфаттоҳ ШАРИФЗОДА,
Тожикистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати раҳбари, профессор.
***
БУНЁДКОРЛИК ДАВРИНИНГ ИБТИДОСИ
Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI сессияси ўтказилиши давлатчилигимиз босқичидаги янги муносабатлар ва жиддий ўзгаришларни бошлаб берди.
Биз тарих материалларига назар соладиган бўлсак, шу нарсани кўришимиз мумкинки, ўша пайтдаги мушкул вазиятга қарамасдан, 230 нафар депутатдан 197 нафари сессия ишида қатнашган. Шу билан бирга, XVI сессия ўтказилишини ўша замоннинг сиёсий хусусиятларига боғлиқ ҳолда, халқ депутатлари ўртасидаги тушунмовчилик ва қаршиликларни босқичма-босқич ҳал этиб, ўз ишининг муваффақиятли бўлишини таъминлаган поғона сифатида таърифлашимиз мумкин.
Сиёсий мушкул вазиятда бошқарув самарадорлигини таъминлайдиган юқоридаги хислатларнинг барчаси буюк тарихий шахс - Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сиймосида ўз аксини топган эди.
Миллат пешвосининг саъй-ҳаракатлари ўлароқ, мамлакатда янги сарварлик тизими шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятига низоларни ҳал этиш жараёнида, нафақат, ғалаба ва мағлубият, балки кечириш ва келишув стратегияларининг ҳам мавжудлигини, улар воситасида кўплаб ютуқларга эришиш мумкинлигини исботлади.
Махфират ХИДИРЗОДА,
Хатлон вилояти раиси ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор.
***
ЭМОМАЛИ РАҲМОН СИЁСИЙ ЛИДЕР МАҚОМИГА ЭРИШДИ
Эмомали Раҳмон ўз раҳбарлик фаолиятидаги - Олий Кенгашнинг XVI сессиядан бошлаб, бугунги кунга қадар бажарилган ишлар: Тожикистонни фуқаролик уруши гирдобидан қутқариб қолиш, миллий яхлитлигимизни парокандаликдан асраш, минтақавий ва ташқи сиёсий ўйинчиларнинг шум режаларини чиппакка чиқариш, республика халқ хўжалигини қайта тиклаш, миллий давлатни қуриш ва миллий сиёсатни мустаҳкамлаш, ҳақиқатдан ҳам, унга муносиб сиёсий лидер мақомини ато этди.
Узоқ йиллардан буён давлат сиёсати, миллий давлатчиликни бунёд этиш, такомиллаштириш ва тараққий эттириш йўналишида беғараз хизмат қилган буюк шахс, шубҳасиз, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон сиймосида кўриш мумин.
Зеро, ўша пайтларда тинчлигу барқарорлик ва бир-бирини тушунишлик муҳитини вужудга келтириш осон иш эмас эди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида 1992 йилнинг ноябрида Тожикистон Олий Кенгашининг XVI сессияси чақирилди.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон 2012 йилнинг 19 ноябрида тақдирсоз XVI сессиянинг 20 йиллигига бағишланган тантанали мажлисда ўша кунларни эсга олиб, шундай деганди: - "Эсимда, ўша оғир кунларда ҳеч ким Миллий келишув ҳукуматини эътироф этмасди ва мамлакатнинг қонуний сайланган Президентини пойтахт аэропортида истеъфо беришга мажбур қилишди, айрим халқ депутатлари уларга кўрсатилган босим ва жонларига бўлган хатар сабабидан сессия ишида иштирок этишни аниқ айта олмасдилар. Шунга қарамасдан, аксарият халқ депутатлари сессияга келишди. Зеро, ҳамма мамлакатдаги тартибсизликларга чек қўйиш фақат сессия ўтказиш орқали ҳал этилишини яхши билишарди. Шундай қилиб, сессияда 230 нафар депутатдан 197 нафари иштирок этди".
Фарҳод РАҲИМИЙ,
Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик.
Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан
Муфассал...
26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли яшаш шароити ва яратувчанлигу бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида, Суғд вилоятига иш сафари билан борди.
Иш сафари доирасида мамлакат Президенти Ворух қишлоқ жамоатига ташриф буюрди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015