XVI тарихий ва тақдир яратувчи сессия иштирокчиси, Тожикистон Олий Кенгаши XII чақириқ депутати, адиб ва журналист Абдурасул Ҳабибовга ушбу қутлуғ сананинг 25 йиллиги арафасида қатор саволлар билан мурожаат қилдик.
- Ҳурматли Абдурасул Ҳабибович, ушбу сессия ҳақида кўплаб китоблар, мақолалар чоп этилган. Бироқ ҳар бир иштирокчининг ўз нигоҳи
бор. Сизнингча, XVI сессия пойтахт Душанбе ёки мамлакатимиз бошқа бир минтақасида ўтказилганида, шунчалик самара берармиди?
- Хўжанд «Арбоб»идан бошқа жойда ўтказилганда, бунчалик самара бермасди, албатта. Ўша пайтда турли жойларда ва ҳатто, республикадан ташқарида МДҲнинг баъзи мамлакатларида, жумладан, Москва, Теҳрон ва ҳоказоларда ушбу сессияни ўтказиш таклифлари бўлган. Айниқса, мамлакатда юз берган фуқаролик қарама-қаршилиги туфайли, Душанбеда сессия ўтказишнинг ҳеч иложиси йўқ эди. Уни, ҳатто, Хўжанд шаҳрининг марказида ҳам ўтказиш мумкин эмасди. Масалан, А. Пушкин (ҳозирги Камол Хўжандий) номли театрда ўтказилса эди, ташриф буюрадиган депутатлар, дала қўмондонлари ва бошқаларни шаҳарнинг бу ҳудудига жойлаш учун театр атрофидагиларни вақтинчалик бўлса-да, бошқа ёққа кўчиришга тўғри келарди. Сессияга ташриф буюрувчи депутатлар ва бошқа кишилар хавфсизлигини таъминлаш, сессия ишига босим бўлмаслиги, унинг демократик принциплар асосида ўтиши учун ҳам, Хўжанддаги «Арбоб» қасри ўзининг жойлашиш нуқтаи назаридан ҳамма томонлама қулай эди. Гирду атрофига хавфсизлик ва милиция ходимларини жойлаш имкони борлиги учун ҳам сессияни шу ерда ўтказишга қарор қилинганди, ўшанда. Ва бу тўғри қарор эди. Юқорида эслатиб ўтганимдек, мазкур сессия агар Душанбеда ўтказилганида, кутилган самарани бермасди. Самара деганда, мен яна шуни тушунаманки, сессияда ҳаётан муҳим қарорлар чиқарилди ва сессия ўз олдига қўйган мақсадига эриша олди.
- Сессия давомида қабул қилинган қарорлардан кўнглингиз тўлмаган жойлар ҳам бўлганми?
- Йўқ, сессия давомида қабул қилинган қарорлардан кўнглим тўлган эди. Биринчидан, сессия ўз олдига қўйган тарихий вазифани бажарди. Иккинчидан, қабул қилинган қарорлар тўлиқ демократик принциплар асосида амалга оширилди. Олий Кенгаш регламенти Конституция ва жорий қонунлардан келиб чиқувчи барча талабларга имкони борича амалга оширилди ва риоя қилинди. Бундан ташқари, иқтидорли Муроса комиссияси ва оқсоқоллар кенгаши каби чиғириқлар бор эдики, сессия кун тартибида хомаки қонунлар қабул қилинмади.
- Ушбу сессиянинг асосий ютуғи нимада, деб ўйлайсиз?
- Сессиянинг асосий ютуқлари қуйидагилардир:
Биринчидан, республикадаги бошбошдоқликка барҳам берилди. Ҳақиқатдан ҳам, республика жанубий ноҳияларида, ўша, 1992 йилнинг май ойи бошларидан ноябр ойигача ҳокимият деган нарса қолмаган эди. Мисол учун, ҳуқуқ-тартибот органлари ўзларини нейтрал эълон қилганди. Амалдаги Президент бир гуруҳ кишилар тазйиқи остида истеъфо берганди. Марказий ҳокимият ҳам, инчунин. Фақатгина Олий Кенгаш ва унинг халқ томонидан сайланган 230 нафар депутати қолган эди. Ўша кеча-кундузда республика миқёсидаги масалаларни ҳал қиладиган ягона орган эди, у. Иккинчидан, тинчлик пойдевори ташланди. Айнан, ана шу сессиядан сўнг, мамлакат бўйлаб тинчлик ва осойишталик шошилинч йўлга қўйилиб, оқибатда, мамлакат фазосини халқ кутган, истаган тинчлик бутунлай қамраб олди. Учинчидан, муросасозлик принциплари йўлга қўйилди ва бунинг оқибатида, барча ушбу принцип атрофида бирлашди. Тўртинчидан, сессиянинг яна бир улкан ютуқларидан бири шуки, у ҳокимият фалажлигини бартараф этди. Чунки ўша кезлар маҳаллий ҳокимиятдан то юқоригача бўлган ҳокимият ва унинг арконлари – суд, милиция, прокуратура тўлиқ ишламаётган бўлиб, давлатнинг емирилиб кетиш хавфи бор эди. Бешинчидан, сессия жамиятни ҳокимиятсизликдан қутқариб, ҳокимиятни ҳақиқий эгалари қўлига топширди. Президентлик институтига барҳам берилиб, мамлакатда парламент ҳокимияти жорий этилди. Олтинчи ва энг асосий ютуқ шу эдики, ҳамманинг талабини қондира оладиган шахсни, яъни Эмомали Шарифович Раҳмоновни Олий Кенгашга раҳбар этиб сайлади. У кишининг номзоди шимолликларни ҳам, жанубликликларни ҳам, илмий жамиятлару борингки, барчани қониқтира оларди. Менинг назаримда, ўша пайтда энг муросали ва лойиқ номзод Эмомали Раҳмон эди ва депутатлар у кишига овоз бериб, жуда тўғри иш қилишган. Бугунги кунда, Тожикистонни жаҳонга танита олган Эмомали Раҳмон шахсиятини барча бирдек билади. Сессия ўз тарихий миссиясини қойилмақом қилиб бажарганлиги йиллар ўтавергани сайин янада ойдинлашаверади. Эмомали Шарифович Раҳмоновни сайлаб, сессия тарихий ва тақдирсоз миссиясини бажарганлигига юз фоиз аминман.
- Сиз, асли, таниқли журналист, қалами ўткир публицист ёзувчи ҳамсиз. Эсдаликлар ёзганингиз йўқми?
- Мен журналист сифатида сессия залида ўтирганимдаёқ мақолалар ёза бошлагандим. Факс борлиги ишимни осонлаштирганди. Ўшанда мен «Ленинабадская правда»нинг махсус мухбири эдим. Сессия очилиши арафасида «Сегодня или никогда» («Бугун ёки ҳеч қачон») сарлавҳали илк мақолам чоп этилди. «Мы из мирного Арбоба» («Биз осуда Арбобдан») иккинчи мақолам бўлиб, бир қатор депутатлар билан мусоҳабам эди. Депутатлардан: «Арбобдан нима кутяпсиз, нима истайсиз?» қабилидаги саволимга улар: -«Фақат ва фақат тинчлик истаймиз!» - дея жавоб бергандилар. Мазкур мақолам «Коммунист Таджикистана» республика газетасида ҳам чиққан. Кейинги йирик мақолам «Он обещал нам всем мир» («У бизнинг ҳаммамизга тинчлик ваъда қилди») дея номланган, Эмомали Шарифович ҳақида бўлиб, у кишининг таржимаи ҳоли, фаолияти ва сессияда Олий Кенгашга раҳбар этиб сайланганлиги борасида эди. Олий Кенгаш янги Раиси ҳақидаги дастлабки мақола муаллифи эдим ва у «Ленинабадская правда»да чоп этилди. Ушбу материалларнинг бари оператив-тезкорлик билан ёзилган. Кейинчалик эса, Россиянинг «Правда», «Сельская жизнь» ва бошқа газеталарда сессия залидаги муҳит ва умуман, ушбу сессия ҳақида туркум мақолаларим босилган. «И мои уроки демократии» («Демократиядан олган сабоқларим»), «Рукописи Арбобской сессии» («Арбоб сессияси битиклари») номли ҳар бири 200-220 бетлик китобларим ҳам нашр этилди. «И мои уроки демократии» китобим тожик тилига ҳам таржима қилинган. Сўнгги икки йил ичида тарих фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Холжўраев билан ҳамкорликда «Ваҳдат», «Факты и анализы», «Мысли и домысли» деган икки томлик китоб чиқардик. Айни пайтда, сессия арафасида «Судьбоносная сессия Арбоба» («Арбобнинг тақдирсоз сессияси») номли ҳар бири 650-680 бетлик китобимиз нашр этилаяпти. Худо хоҳласа, Арбоб юбилей конференцияси қатнашчиларига биттадан тарқатиш ниятимиз бор. Ва яна «Арбоб арбоблари» номли эсдалик қисса ёзиш ниятим бор…
- «Халқ овози» газетахонларига тилакларингиз…
- «Халқ овози» – менинг она тилимда чиқадиган энг севимли нашрим, республика миқёсидаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий минбар. Айниқса, Ёқубжон Абдуманонзода бошлиқ таҳрир ҳайъати ва жонкуяр қалам аҳлига алоҳида ҳурматим бор. Бир ветеран журналист сифатида газетада чоп этилаётган мақолаларни ўқиб бораман ва улар остидаги янги номлар билан қизиқиб бораман. Яхши, мириқиб ўқийдиган мақолалар мутолаасидан сўнг, журналистикамиз оқсаб қолмаётганидан, аксинча, янги-янги журналист кадрлар етишиб чиқаётганидан хурсанд бўламан. Бизнинг давримизга қиёсан айтсак, иқтисодий жиҳатдан оладиган маоши ва қалам ҳақи гарчи унча кўпни ташкил этмаса-да, сабр-матонат билан маърифат тарқатаётган матбуот яловбардорлари саналган йигитларга таҳсин айтгим келади. Шунингдек, улар, нафақат, халқнинг тилида турган, балки дилидагиларни ёзаётганларидан қувонаман ва бир кекса журналист, қолаверса, бир Ҳожибобо сифатида уларни ёмон кўзлардан, совуқ ниятли кишилар зараридан ҳамиша Худонинг ўзи асрасин, дея дуо қиламан. Шунингдек, газета муштарийлари-ю барча мухлисларига эзгу тилаклар тилайман. Сўзим ниҳоясида айтмоқчиманки, халқимиз севган ва ардоқлаган инсон – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари атрофида янада жипслашиб, бирлашсак, барча эл бир ёқадан бош чиқариб, бунёдкорлик ишлари билан машғул бўлсак, азиз Ватанимиз янада ободу озод ва келажагимиз янада нурафшон бўлади, Худо хоҳласа.
- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!
Абдулло САИДОВ суҳбатлашди.
24 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор вазирликлар ва давлат идоралари раҳбарлари, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти ҳамда пойтахт фаоллари билан иш кенгаши ўтказди.
Кенгашда Давлат бошлиғи Душанбе шаҳри иқтисодий-ижтимоий
Муфассал...
25 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон яратувчанлигу ободончилик ишларининг бориши билан танишиш ва бир қатор иншоотлар очилишида иштирок этиш мақсадида, Рўдакий ноҳиясига иш сафари билан борди.
Бу ерда мамлакат Президенти нону қандолатчилик маҳсулотлари, миллий
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015