Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 1654
Печат

 

yaftali- 201728 август куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Афғонистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Шариф Яфталийни қабул қилди.

Биродар Афғонистон мамлакати билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш Тожикистон ташқи сиёсатининг истиқболли

йўналишларидан бири сифатида зикр этилиб, Тожикистон Афғонистон билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ўз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш тарафдори ҳисобланиши қайд қилинди.

Тожикистон Афғонистон билан икки томонлама ҳамкорликларни янада кўпроқ кенгайтириш, кўп қиррали механизмлар доирасида келгусидаги алоқаларга зарур даражада эътибор қаратишга ҳамиша тайёрлиги таъкидланди.

Хитой, Покистон, Тожикистон ва Афғонистон тўрт томонлама ҳамкорликлари тизимини ташкил этиш, муҳим чора-тадбирлар сифатида зикр этилиб, бу ташаббуснинг имкон қадар тезроқ амалга татбиқ этилиши, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик жараёнини мустаҳкамлашнинг муҳим омилига айланишига ишонч билдирилди.

Шу асосда, Тожикистоннинг халқаро ҳамжамият диққатини Афғонистон ҳудудида умумий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масаласига жалб этиш йўлидаги ҳаракатлари юқори баҳоланди.

Шунингдек, икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорликлар ва хавфсизликнинг бошқа йўналишларидаги алоқаларни кучайтиришга доир конструктив ғоялар илгари сурилиб, чегара ҳимоясини кучайтириш, халқаро террорчи тармоқлар, радикал ҳаракатлар ва наркотик моддалар контрабандасига қарши шафқатсизларча кураш бўйича биргаликдаги қадамлар мақсадга мувофиқ, дея аталди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Сен кўзгумнинг кўнглига боққил…

 

ОНАМНИНГ СУВРАТИ

Укам Маҳмуднинг хотирасига

Онам бағримиздан кетган фурсатда,

Гўдаклик давримиз кулган чоғ эди.

Қандай кетиб қолди? Билмадик, аммо,

Муфассал...

Нон ҳиди

 

Қўшни Деҳқонобод қишлоғи катта йўл ёқасида жойлашганлиги туфайли ноҳия марказига борган-келган қишлоқдошларим шу қишлоқ кўчаларидан ўтишади.

Бугун ҳам йўлим ушбу қишлоққа тушди. Кўчалари тоза ва озода, йўл четидаги ариқлардан зилол сувлар шилдираб оқиб ўтмоқда. Йўл четидаги чиройли деворлар, бир-биридан кўркам қурилган уйлар кишининг ҳавасини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2603269

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10322222
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1793
3882
5675
10274571
57734
161581
10322222

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 10:30:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015