Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 1620
Печат

 

kanask 201726 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон картошкапарварлик ва асаларичилик соҳаларининг ҳолати билан танишиш мақсадида Ваҳдат шаҳрининг Ромит қишлоқ жамоатига қарашли Канаск мавзесига иш сафари билан борди.

Бу ерда Миллат пешвоси картошка ҳосилини йиғиб олиш ишларини

бошлаб бериб, бир қатор қишлоқ хўжаликлари кўргазмасида меҳнаткашлар ютуқлари билан танишди.

Канаск мавзесининг умумий майдони 40 минг гектарни ташкил қилиб, унинг иқлими жуда салқин ва табиати гўзал. Бу мавзенинг ерлари қишин-ёзин яшилликка бурканган. Канаск мавзеси Ваҳдат шаҳрининг шимоли-шарқида, денгиз сатҳидан 2300-2500 метр баландликда, шаҳар марказидан 100 километр узоқликдаги масофада жойлашган.

Бу минтақа ўзининг шифобахш гиёҳлари, совуқ  ва тоза сувли дарёлари ва иссиқ булоқлари билан истеъмолчилар, айниқса, ўз ҳаёт фаолиятининг бир неча ойини бу ерда ўтказувчи чорвадорлар ва асаларичилар учун жуда қулайдир. Шунингдек, бу минтақа касалликлар ва зараркунандалардан озод бўлган уруғлик картошка парвариши учун мувофиқдир. Кўпгина шифобахш гуллар ва гиёҳларнинг мавжудлиги, Канаскнинг яхши экологик шароити асаларичилик ва юқори сифатли асал етиштириш учун ҳам жуда мос. Бу жаннатмакон мавзе ўзининг нотакрор ва гўзал табиати билан сайёҳлик соҳасини ривожлантириш учун ҳам яхши. Шунинг учун, Давлат бошлиғи сайёҳлик соҳаси тараққиётига ёрдам бериш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида сайёҳлик соҳаси барча инфратузилмаси, жумладан, йўллар қурилиши ва алоқа ўрнатилишини таъминлаш топшириғини берди.

Мамлакат Президентининг Канаск мавзесига навбатдаги иш сафаридан мақсад картошкапарварлик, «2016-2020 йилларда уруғчилик соҳасини ривожлантириш давлат дастури» амалга татбиқ этилиши жараёни, асаларичилик соҳаси тараққиёти, янги ерларни қишлоқ хўжалиги оборотига киритиш ва улардан бу минтақада самарали фойдаланишга ёрдам беришдан иборат эди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 13 августида мамлакат Президенти бу минтақага ташриф буюриб, қишлоқ хўжалиги экинларининг сифатли уруғларини ишлаб чиқариш, чорвачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, шифобахш гиёҳлардан фойдаланиш учун бу минтақанинг агроиқлимий шароитлари билан танишди. Ўшанда Давлат бошлиғи мамлакат Ҳукуматига бу минтақадан самарали фойдаланишга доир конструктив топшириқ ва кўрсатмалар берганди.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2016 йил 12 ноябрдаги қарори билан «Канаск ёрдамчи хўжалиги» давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, 2016 йилнинг апрел ойидан Ваҳдат шаҳрининг Ромит қишлоқ жамоати Канаск мавзесининг 40 минг гектар ери бу корхона балансига ўтказилган. «Канаск ёрдамчи хўжалиги» давлат унитар корхонасида 45 киши доимий, 35 киши мавсумий ишга жалб этилган. Корхона 37та чорвачилик хўжалиги билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. 

Миллат пешвоси корхона фаолияти ва хўжалик ишларини олиб бориш учун 800 минг сомонийдан зиёд маблағ ажратди. Картошкапарварлик ва асаларичилик соҳалари тараққиётига ёрдам бериш мақсадида Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Канаскка 340 тонна ҳажмида картошканинг 10 хил нави ва 600та асалари оиласини етказиб берди.

Экин-тикин мавсумида «Тожикагролизинг» давлат унитар корхонаси ҳисобидан Канаск мавзесига 13тадан зиёд техника ва бошқа қишлоқ хўжалиги ускуналари сафарбар этилиб,  текислаш, ер ҳайдаш ва экиш бўйича ишлар охирига етказилди. 2017 йили Канаскда 200 гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экилган бўлиб, шундан 176 гектарига асосий экиндаги картошка, қарийб 4 гектарга сабзавот ва 20 гектар майдонга эртачи картошка экилди. Шунча ер ҳажмидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижарачилар, бир қатор давлат ва маҳаллий органлар, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларига ўз уруғларидан фойдаланган ҳолда, 35 гектар ерга картошка экишни таклиф қилди.

Миллат пешвосининг топшириғига биноан, мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2018 йили уруғлик картошка экин майдонини 400 гектаргача кенгайтириб, унинг ҳосилини 16 минг тоннага етказади. Канаскда ишлаб чиқарилган эртачи картошка уруғидан, асосан, Хатлон вилояти ноҳиялари ва Ҳисор водийсида эртачи картошка экилиши учун фойдаланилади.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва уруғчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида мамлакат аграр соҳаси масъул шахсларини ердан унумли фойдаланиш, юқори сифатли уруғ ишлаб чиқариш, истеъмолчилик бозорида фаровонликни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, Канаск мавзесининг шифобахш гиёҳларини йиғиш ва қадоқлашга ҳидоят қилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

 

10 январ куни Ҳукумат қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.

Фойдали ва бунёдкорлик мулоқоти чоғида суҳбатдошлар Тожикистон пойтахти - Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон

Муфассал...

Ҳар баҳор қайтадан гуллайди юрак…

 

Ҳам наср ва ҳам назмда бемалол қалам тебратиб келаётган иқтидорли ижодкор Ҳуснинисо Аҳмедовани муштарийларга таништиришга ҳеч бир ҳожат йўқ. Зеро, унинг ўзига хос услубда битган қиссаю ҳикоялари ҳамда кўнгилнинг туб-тубидан садо бера оладиган, гоҳо ўйга толган, гоҳида жўшқин мисралари, дилбар шеърияти билан аллақачон халқ кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2550469

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10082351
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
7411
8900
43233
10003284
118321
100591
10082351

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 27-09-2026 22:13:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015