Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 1913
Печат

 

mukofot 201725 август куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан меҳнат фаолиятида сезиларли натижаларга эришган турли касб намояндаларининг катта гуруҳини давлат мукофотлари, олий ҳарбий ва махсус унвонлар билан тақдирлади.

Давлат мукофоти топширилиши маросими аввалида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти   муҳтарам    Эмомали Раҳмон иштирокчиларни Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан самимий табриклаб, миллатнинг мард ўғлонларининг самарали ва фидокорона заҳматлари ҳамиша муносиб қадрланиши, эзгулик, Ватан гуллаб-яшнаши ва тараққиётига йўналтирилган бунёдкорона меҳнатлар мамлакат раҳбарияти томонидан рағбатлантирилишини қайд қилди.

Давлат бошлиғи давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигини муҳим тарихий ютуқлар ва воқеалар билан эсда қолишини таъкидлади. Чунки ушбу хурсандчилик воқеа сабабли бутун мамлакат бўйлаб, пойтахтдан энг узоқ  минтақаларгача кенг кўламда ободончилик, бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Айниқса, Тожикистон Республикасининг сиёсий, илмий ва маданий маркази ҳисобланган мамлакат пойтахти – Душанбе шаҳрида йўллар, боғлар ва хиёбонлар, спорт ва болалар майдончалари, ўнлаб ижтимоий, маъмурий ва хизмат кўрсатиш биноларини таъмирлаш, қайта тиклаш ҳамда қуриш ишлари тугатилиш босқичида бўлиб, шаҳар бош режага мувофиқ замонавий қиёфага эга бўлади.

Бу давлат мукофотлари топшириш маросимини Тожикистон Республикаси Президенти мамлакат бутун халқини ҳар бир мукофотланувчи ютуқлари билан таништириш учун муносиб, дея атар экан, турли касб мутахассислари, жумладан, педагоглар, дўхтирлар, ишчилар, қурувчилар ва тадбиркорлар билан учрашув ва мулоқотдан шахсий қониқишини изҳор қилди.

Шу тарзда, юксак ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик ютуқлари, давлат хизмати ҳамда мамлакат илм ва маданиятини ривожлантиришда самарали фаолият, фуқаролар конституцион ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамият тартиботини сақлашга муносиб ҳиссаси, жасурлик ва фидойилик учун илм, маданият, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, давлатнинг бошқа хизматчилари ва тадбиркорлар, ҳуқуқ тартиботи органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар – ҳаммаси бўлиб, 300 киши Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Тожикистон Республикасининг давлат мукофотлари – II даражали Зарринтож ордени, II даражали Спитамен ордени, I ва II даражали Шараф орденлари, «Жасорат», «Муносиб хизмати учун», «Шафқат» медаллари, «Тожикистон халқ ёзувчиси», «Тожикистон халқ артисти», «Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвонлари ва Тожикистон Республикаси ифтихорномалари билан тақдирландилар.

Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида турли касб намояндалари, жумладан, педагоглар, адабиётшунослар, дўхтирлар, ишчилар ва қурувчилар, йўл қурувчилари, ҳуқуқ тартиботи органлари ва кучга эга тузилмалар намояндалари бор.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш йилида мукофотланган аёллар ва ёшларнинг кўпчиликни ташкил қилиши ёшлар, айниқса, аёлларнинг жамиятдаги ролини фаоллаштириш ва уларнинг давлат томонидан янада кўпроқ қўллаб-қувватланишидан гувоҳлик беришини қайд қилиб ўтиш жоиздир.

Мукофотлаш маросимида Миллат пешвоси ижтимоий-иқтисодий соҳалар, хусусан, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, илм ва маданият соҳаси намояндалари, давлат ҳокимияти органлари, хусусий тадбиркорлар, ҳуқуқ тартиботи, суд ҳокимияти органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг муносиб хизматларини алоҳида таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Президентининг фармонлари билан ҳуқуқ тартиботи органлари, жумладан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат комитети раҳбарияти «адлия генерал-полковниги», «милиция генерал-полковниги», «генерал-полковник» каби махсус ҳарбий унвонлар, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари ва Миллий гвардия хизматчиларининг алоҳида бир гуруҳи «милиция генерал-майори», «генерал-майор», «гвардия генерал-майори» каби унвонлар билан тақдирландилар.

Шунингдек, республика илм соҳаси турли йўналишларининг бир қатор олимлари Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан  2017 йилда Исмоил Сомоний номли мукофотга сазовор этилдилар.

Исмоил Сомоний мукофоти, шунингдек, табиий фанлар, математика, тиббиёт, фундаментал илм, иқтисодиёт, техника ва гуманитар фанлар соҳаларининг ёш олимларига ҳам топширилди.

Тантанали мукофотлаш маросими охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбарияти номидан жамият тараққиёти ва ривожи йўлидаги самарали фаолияти учун юксак давлат мукофотлари билан мукофотланганларнинг барчасини самимий табриклаб, уларга давлат ва миллат манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнатларида муваффақиятлар тилади.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Антониу Гутерриш билан учрашди

 

21 март куни Ню-Йорк шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Антониу Гутерришга

Муфассал...

Устозлик фидойиликдир

 

Ҳар гал Хўжанд шаҳри, у ердаги оқибатли одамлар ҳақида ўйлаганимда талабалик даврининг ширин хотиралари кўз ўнгимда бирма-бир намоён бўлади. Айниқса, биз шогирдларни тўғри йўлга ҳидоят этиб, эзгулик сари чорлаган яхшилик тимсолидаги фариштанамо устозларимга, илм ва маърифат бобида Табризу Боғдод, Самарқанду Бухородан нуфузи асло кам бўлмаган Хўжанд шаҳрига ҳамиша таъзим қилгим келади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2505494

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9941422
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
727
3052
727
9916238
77983
107749
9941422

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.141
Бугун: 24-08-2026 03:25:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015