16 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бохтар ноҳиясига иш сафари якунига етганидан кейин, Вахш ноҳиясига ташриф буюрди. Бу ерда мамлакат Президенти тамал тошини қўйиб, Аграр коллежи қурилишини бошлаб берди.
Мазкур бино лойиҳаси тақдимоти жараёнида Давлат бошлиғига унинг
қиймати 38 миллион сомонийни ташкил қилиши ва 3000 нафар ўқувчига мўлжаллангани ҳақида хабар берилди.
Уч қаватли бўлиши кутилаётган мазкур иншоот кенг таълим синфхоналари, мажлислар зали, спорт майдончаси ва бошқа ёрдамчи иншоотлардан иборат бўлади.
Шу билан бир вақтда, коллеж ёнида 400 киши учун тўрт қаватли ётоқхона қурилиши режалаштирилган. Бинонинг умумий майдони 8 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Мамлакат Президенти тегишли масъул шахсларга ушбу таълим муассасаси қурилишини ўз вақтида ва сифатли якунлашга доир аниқ кўрсатма-ю топшириқлар берди.
Меҳнат бозори талаботига жавоб берувчи юқори малакали мутахассислар таълими ва тайёрланиши учун қулай шароит яратиш мақсадида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита қўллаб-қувватлашида бир қатор фойдали чора-тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатимизнинг барча шаҳар ва ноҳияларида янги замонавий таълим муассасалари бунёд этилди.
Вахш ноҳияси Аграр коллежи қурилиши якунига етказилганидан кейин, мамлакатимизнинг ушбу аграр минтақаси учун соҳанинг тажрибали мутахассисларини тайёрлаш бўйича имкониятлар пайдо бўлади.
АТЛАС ВА АДРАС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ
Вахш шаҳарча жамоатининг Исмоил Сомоний кўчасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон атлас ва адрас ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш-таълим маркази ҳамда савдо маркази фаолиятини расман бошлаб берди. Миллат пешвоси марказда яратилган шароитлар билан танишиб, масъул шахслар ва ҳунар ўрганувчилар билан суҳбат ўтказди.
Мазкур марказ сўнгги бир йил мобайнида маҳаллий тадбиркор Зоҳир Давлатов томонидан қурилган бўлиб, атлас ва адрас ишлаб чиқариш бўйича тўқимачилик ҳунарини ўргатиш учун барча имкониятларга эга. Масъул шахслар берган маълумотга кўра, айни пайтда мазкур устахонада 25 нафар маҳаллий хотин-қизлар иш билан таъминланган бўлиб, шу билан бирга, ёшларнинг бошқа гуруҳи ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қисқа муддатли махсус курсларда машғулдирлар. Бундан ташқари режага биноан, ишлаб чиқариш билан бир қаторда, ишсиз хотин-қизлардан хоҳловчилар ҳар уч ойда мазкур марказда бепул касбий таълим олишлари мумкин.
Давлат бошлиғига маълум қилинганидек, устахонанинг иккинчи қаватида мазкур марказ маҳсулотлари ва турли форматдаги гиламлар сотуви йўлга қўйилган бўлиб, бу ноҳия аҳолисига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотини қўлга киритиш имконини беради.
Номи зикр этилган тадбиркор томонидан ишлаб-таълим чиқариш маркази ёнида савдо маркази ҳам фойдаланишга топширилди.
Мазкур марказ Хатлон вилояти Вахш ноҳияси аҳолиси ва меҳмонларига турли хил озиқ-овқат ва кунлик талаботдаги бошқа маҳсулотларни арзон нархда таклиф этади.
Танишув чоғида Миллат пешвоси маҳаллий тадбиркорларнинг бундай бунёдкорона ташаббусларини ибрат намунаси ва қўллаб-қувватлашга муносиб, дея атади.
Лаёқатли болалар учун таълим муассасаси
Хатлон вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Вахш ноҳиясидаги янги таъмирдан чиқарилган лаёқатли болалар учун 56-ўрта умумтаълим муассасасида ҳам бўлиб таълим шароитлари билан танишди.
Мактабда икки сменада 1100 ўқувчи таҳсил олади. Таълим муассасаси 30та синфхона ва ўқитувчилар иш кабинетларидан иборат.
56-таълим муассасаси биноси талаботга тўлиқ жавоб бермасди. Унинг аксарият синфхоналари авария ҳолатида эди. Мактаб эшиклари, деворлари, поли ва шифтлари таъмирталаб эди. Ноҳия тадбиркорлари шуни ҳисобга олган ҳолда, капитал таъмирни амалга ошириш ва ноҳия аҳолиси фарзандлари учун таълимнинг қулай шароитини яратишга қарор қилишди.
Таълим муассасасига Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети томонидан қизлар тикувчилик ишини ўрганишлари учун 10та тикув машинаси совға қилинди.
Мазкур муассасада таълим шароитлари билан танишувдан кейин, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон 330 нафар ногирон ва ота-онасиз қолган болаларга Тожикистон Республикаси Президенти Захира фонди ҳисобидан 500 минг сомоний ҳажмида, жумладан, ногиронлар аравачаси, велосипедлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар ва молиявий ёрдам кўрсатди.
Таъкидлаш жоизки, Давлат бошлиғи аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бундай моддий ва маънавий мунтазам ёрдам бериб келади ва бу уларнинг ижтимоий даражаси яхшиланишига ҳисса қўшади.
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШУВ
Вахш ноҳиясида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон деҳқон хўжаликлари фаолияти ва ушбу ноҳия деҳқонларининг ютуқлари билан танишди.
Вахш ноҳиясининг Рўдакий номли қишлоқ жамоатида Давлат бошлиғи дастлаб "Мажид" деҳқон хўжалигига ташриф буюрди. Маълум бўлишича, мазкур хўжалик фаолиятининг асосий йўналишини токпарварлик ташкил қилади. Хўжалик токзорлари умумий майдони 1,2 гектарни ташкил қилиб, бу ерда узумнинг турли нави, жумладан, ҳусайни ва ҳафизи (ғалаба) етиштирилади.
Ўтган йили хўжалик токпарварлари 17 тоннадан зиёд юқори сифатли ҳосил олишган. Жорий йилда токлар яхши ривожланаётгани сабабли, хўжалик меҳнаткашлари 25 тоннагача ҳосил олишни ният қилишган.
Миллат пешвоси учрашув чоғида Тожикистонда узумнинг кўп тури етиштирилиши ва уларнинг ҳар бири ўзгача мазага эга эканлигини таъкидлади.
Мамлакат Президенти "Шукрона-2013" деҳқон хўжалигининг фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу хўжалик ихтиёрида 0,45 гектар суғориладиган ер бўлиб, унинг ҳар бир участкасидан самарали фойдаланилади. Жумладан, жорий йил деҳқонлар бу майдоннинг ҳар гектаридан 45 центнердан буғдой ҳосили олишнинг уддасидан чиқишди. Такрорий экин учун деҳқонлар мош, беда ва чорва озуқаси учун маккажўхори экишди. Вахш ноҳиясида ердан самарали фойдаланиш, икки ва ундан кўп ҳосил олиш мақсадида 7667 гектар майдонда такрорий экин амалга оширилган.
Миллат пешвоси деҳқонлар фаолиятидан қониқиш билдирар экан, заҳматли меҳнат ўз самарасини беришини, деҳқон ўзининг ҳалол меҳнати билан ўз ҳаётини яхшилабгина қолмасдан, балки республика барча аҳолисининг дастурхонини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашини таъкидлади.
Рўдакий қишлоқ жамоатида Давлат бошлиғи халқ хўжалиги кўргазмасига ташриф буюрди. Кўргазмада Вахш ноҳияси барча деҳқон хўжаликлари маҳсулотлари намойишга қўйилди. Ноҳиянинг моҳир аёллари томонидан нон маҳсулотлари ва миллий таомларнинг турли хили кўргазмага кўрк бағишлади.
Давлат бошлиғи ноҳия деҳқонлари фаолиятига юқори баҳо берар экан, ернинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш, янги боғлар барпо этиш, пахта ва бошқа экинлар майдонларини кенгайтириш ҳамда экспорт маҳсулотлари ҳажмини оширишга доир аниқ топшириғу кўрсатмалар берди.
Соғломлаштириш маркази қурилиши бошланди
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Вахш ноҳиясининг Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги қишлоқ жамоатида Исмоил Сомоний номли соғломлаштириш тиббий маркази қурилиши учун тамал тошини қўйиб, шу ернинг ўзида ноҳия аҳолиси ва фаоллари билан самимий, яратувчанлик руҳидаги суҳбат ўтказди.
Соғломлаштириш маркази қурилиши маҳаллий тадбиркор, уруғчилик ва зотчилик деҳқон хўжалиги раҳбари Қурбонали Юсупов томонидан Миллат пешвосининг жамиятни соғломлаштириш, аҳолининг тиббий хизматдан фойдаланишини осонлаштириш борасидаги тавсиялари асосида амалга оширилаётган бўлиб, бир йил мобайнида ниҳоясига етказилади.
Ватанпарвар тадбиркорнинг Давлат бошлиғига хабар беришича, аҳолининг яхши тиббий хизматдан фойдаланишини осонлаштириш ва аҳоли ижтимоий муаммолари ҳал этилишига ёрдамлашиш мақсадида янги соғломлаштириш марказида фуқароларга бепул хизмат кўрсатилади.
Марказ биноси тўрт қаватли бўлиб, тўлиқ фойдаланишга топширилганидан кейин 60дан зиёд киши доимий иш жойи билан таъминланади.
Биринчидан тўртинчи қаватгача 25та таълим синфхонаси, 15та иш кабинети, беморлар учун 70та каравот, ётоқхона ва мажлислар зали бўлади.
Мамлакат Президенти бунёдкор, ватанпарвар, ташаббускор тадбиркорларга миннатдорчилик билдириб, уларга ушбу шарафли ишларида муваффақиятлар тилади.
"Ховар" ТМАА.
«Тожикистон ўзбек насри» туркумидан
Бир ҳодисадан хижолат бўламизки, Жанубий Тожикистон адабий муҳитида яратилаётган ўзбек адабиёти намуналари билан вақтида ва етарли танишолмай келдик. Ақли ожизимча, уларга эътиборсизлик майли ҳам йўқ эмас.
Камина кейинги пайтларда айрим наср намуналарини ўқиб, бу адабий муҳитда қисса ва ҳикоя жанрларида катта бадиий юксалиш тамойили юзага
Муфассал...
Санъатга ҳеч қандай чегара ва тўсиқларни назар-писанд қилмайдиган қудратли куч, диллару элларни бир-бирига боғловчи сеҳрли ришта, дея баҳо беришади. Чиндан ҳам, санъат ва маданият халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарликни мустаҳкамлашда салмоқли ўрин тутади. Жорий йилнинг 9 март куни муҳташам “Борбад” қасрида тожик ва ўзбек санъаткорлари иштирокида бўлиб ўтган “Дўстлик оқшоми”да бу қадим ҳақиқатга яна бир карра имон
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015