Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 1714
Печат

 

vkd 2017- Ички ишлар органи жиноятчилик ва қонунбузарликка қарши курашда етакчилардан бири ҳисобланади, - деди 2017 йил биринчи ярмидаги хизмат фаолияти якунига бағишланган матбуот конференцияси аввалида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг олти ойи давомида республика бўйлаб 12 минг 639та жиноят қайд этилган бўлиб, жиноятларни ошкор этиш

даражаси 83 фоизни ташкил этган.

Матбуот конференцияси жараёнида, шунингдек, ҳисобот даврида 2233та оғир жиноят қайд этилгани, бундан 49таси қотиллик, 23та қароқчилик, 77та ўғирлик - тунаш, 26та номусга тажовуз, 60та қасддан саломатликка зарар етказиш, 564та безорилик, 3119та ўғирлик ва 1408тасини қаллоблик жиноятлари ташкил этиши қайд этиб ўтилди.

Жорий йил давомида республикада 591та йўл транспорт ҳодисалари қайд этилган. Унинг натижасида 194 киши дунёдан кўз юмган ва 623 нафар турли тан жароҳатлари олган.

Вазирнинг берган маълумотларига биноан, 2017 йилнинг олти ойи бадалида 597та ёнғин ҳодисалари юз берган. Натижада эса, 14 киши ҳалокатга учраган. Улардан 5 нафарини вояга етмаганлар ташкил қилса, яна 20 киши турли тан жароҳатлари билан жабрланган. Ёнғинлардан кўрилган зарарнинг умумий маблағи 4 миллион сомонийни ташкил этган бўлса, фуқароларнинг 140 миллион сомонийдан ортиқ  мол-мулклари ёнғиндан асраб қолинган.

Шу ўринда, Фархор ноҳияси марказий бозоридаги ёнғин ва унинг оқибатлари ҳақида гапирган вазир, асосан, ёнғин кучли шамол бўлган пайтда симларнинг бир-бирига тегишидан чиққанлигини айтиб ўтди. Бозор ёниши ортидан, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармасининг Хатлон вилояти бошқармаси, Кўлоб минтақаси бўлими ва Фархор ноҳияси бўлими бошлиқлари иш вазифаларидан озод этилганликлари ҳам қайд этиб ўтилди.

Душанбе шаҳридаги «Корвон» бозоридаги ёнғиннинг тезда ўчирилмаганлигига фуқароларнинг Ёнғинга қарши давлат хизмати ходимлари фаолиятига халақит берганлиги сабаб сифатида кўрсатилди.

- Биз бундан кейин тегишли қонунга ёнғин ўчирувчилар фаолиятига халақит берадиган кишиларни жавобгарликка тортишни назарда тутадиган ўзгартириш киритмоқчимиз. Чунки «Корвон» бозорида чиққан ёнғинни ўчиришга уринаётган ўт ўчирувчилар фаолиятига у ерга тўпланган кишилар халақит беришди. Улар ёнғинни ўчиришга ёрдам бериш ўрнига, бу нохуш ҳодисани сурат ва видеога олиш билан овора эдилар, - деди вазир.

Матбуот конференцияси давомида журналистлар томонидан республикадаги жиноятчилик ҳолатлари, оғир ва кибер-жиноятлар, милиция ислоҳоти, икки мамлакат фуқаролигига эга шахслар, жиноят ва ҳуқуқбузарликка қўл урган вояга етмаганларга нисбатан кўрилган чоралар, йўқолганлар сони, қаллоблик, йўл четидаги савдолар, автомашиналарнинг ўғирланиши, йўл транспорт ҳодисалари ва бошқа масалалар юзасидан тегишли жавоб олдилар.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал -лейтенанти Рамазон Раҳимзода матбуот конференцияси сўнгида  оммавий ахборот воситалари намояндаларига жамият тартиби, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш ва қонунга хилоф амаллар содир этилишининг олдини олишда ички ишлар органи билан ўрнатган  ҳамкорликлари учун миннатдорчилик билдирди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ноумид шайтон

 

   «Аросатдаги одамлар» романидан парча    

Шоирга мактуб йўллаб, бутун умид-орзуларимни унинг жавобига боғлаган ҳолда почталон йўлларига нигорон эдим. Вақтнинг ўтиши бу қадар қийин бўлмаса! Орадан бир ой ўтди, қирқ беш кун ўтди... Жавобдан дарак йўқ. “Шоир халқи ҳам шеърларида лоф ураркану бировга ёрдам қўлини чўзиш зарурати туғилганда ўзини четга олар экан”, деган андишаларга бориб қолдим. Ҳа, ҳозир кимдан ҳам гина қилиб бўлади, дейсиз.

Муфассал...

ИЖОДКОРЛИК МАСЪУЛИЯТИ

 

ёхуд «тўйга бировнинг тўнини кийиб бораётган» шоввоз қаламкашлар хусусида

"Халқ овози" газетасининг жорий йил 29 сентябр сонида чоп этилган ушбу газета бош муҳаррири ўринбосари Эркин Шукурнинг "Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр…" сарлавҳали мақоласини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада ёш шоирлар ижоди ҳақида, уларнинг бадиий ижодда ҳар бир

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2589804

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10263778
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
10122
14165
53566
10179764
160871
138877
10263778

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 31-10-2026 21:29:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015