Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1643
Печат

 

ronald pollett 201714 июл, куннинг иккинчи ярмида Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Американинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги «Женерал Электрик» компанияси Вице-президенти – Бош ижроия директори Роналд Поллеттни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистоннинг Америка компанияси билан энергетик лойиҳаларни амалга татбиқ этиш йўналишидаги ҳамкорликлари истиқболи кўриб чиқилди.

Мамлакат Президенти «Женерал Электрик» компанияси раҳбариятини мамлакатимизнинг гидроэнергетик соҳасига алоҳида эътибор қаратиш, иқтисодиётимизнинг бу ва бошқа истиқболли соҳаларини сармоялаштиришда фаол иштирок этишга таклиф қилди.  

Учрашув чоғида суҳбатдошлар Тожикистоннинг катта гидроэнергетик захираларидан самарали фойдаланиш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш имкониятлари, жумладан, гидроэлектростанциялар қурилиши учун сармоялар жалб этиш, электростанциялар реконструкцияси, электр узатиш линиялари қурилиши,  истиқболли соҳаларни турли энергетик ускуналар билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқишди.

Америка тадбиркорлик доиралари, жумладан, нуфузли «Женерал Электрик» компаниясининг фаол иштироки икки мамлакат савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалари ривожланиши ҳамда кенгайишига жиддий туртки бериши қайд қилинди.

Учрашувда ҳамкорликнинг иккала томон учун ҳам манфаатли бўлган бошқа мавзулари юзасидан мазмунли суҳбат қурилди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Умри узоқ ва боқий кўприк

 

ёки Шоир Одил Икромнинг яна бир хайрли иши

Бадиий асар таржимони бировнинг томорқасида меҳнат қилаётган деҳқонга ўхшайди. Мен уни, ҳатто, мардикор ҳам дегим келади. Ўзини аямай чеккан машаққати, заҳмати учун. 

- “Расул ўзимиз қатори, фақат унинг Масковдаги таржимонлари зўр”, – дея ёзғиришади ўз вақтида шоир ғанимлари. Бу Ҳамзатовнинг ғашини келтиради. Чунки у чиндан ҳам зўр эди.

Муфассал...

Оқ, оппоқ турналар…

 

Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2558905

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10115819
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
134
5837
33227
10039118
12912
138877
10115819

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 00:50:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015