6 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Варзоб ноҳиясидаги «Пугус» шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари бошлиқларининг учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Олий даражадаги учрашув ўтказилаётган жойда меҳмонларни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Суратга тушиш маросимидан кейин «Пугус» қароргоҳининг катта залида Тожикистон, Покистон, Афғонистон ва Қирғизистон давлат ва ҳукуматлари делегациялари ҳамда бир қатор халқаро молиявий ташкилотлар намояндалари иштирокида CASA -1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Олий даражадаги учрашувда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбековлар иштирок этишди.
Давлат бошлиғи олиймақом меҳмонларни самимий кутиб олар экан, Тожикистон томонининг CASA-1000 муҳим ва самарали минтақавий лойиҳасининг ўз вақтида амалга татбиқ этилишида фаол иштирок учун тайёрлиги ва бундан манфаатдорлигини қайд қилди.
Давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг муҳим энергетик чора-тадбирлари ҳақида эслатар экан, Давлат бошлиғи бу йўналишда бажарилган ишлар нафақат бизнинг давлатимиз, балки минтақа барча мамлакатлари манфаатларига йўналтирилганини зикр этди.
Мамлакатимизнинг «яшил энергия» ишлаб чиқариш ишидаги имкониятларини бир неча баравар оширадиган Тожикистон кичик ва йирик гидроэнергетик лойиҳаларини амалга татбиқ этиш муҳимлиги қайд қилинди.
CASA-1000 лойиҳаси йирик минтақавий энергетик лойиҳалардан бири ҳисобланиши, унинг ўз вақтида амалга татбиқ этилишида Тожикистон ҳам лойиҳанинг бошқа иштирокчи мамлакатлари каби манфаатдор эканлиги, бу муҳим энергетик инфратузилма амалга татбиқ этилишидан яқиндан ҳамкорлик ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш билан бир қаторда, минтақа мамлакатларини қудратли энергетик кўприги билан бирлаштириши, мамлакатларимизнинг ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ҳамкорликларини кенгайтириб, чуқурлаштириши қайд қилинди.
Бундан ташқари, CASA-1000 лойиҳаси минтақаларимизда электр энергияси ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларини бирлаштирадиган минтақавий энергетик бозорнинг муҳим унсури сифатида аталди. Шунингдек, давлатимизнинг бутун йил давомида ички электр энергияси ишлаб чиқариш иқтидорларини ошириш воситасида электр энергияси узатишдаги имкониятлари намойиш қилинди.
Давлат бошлиғи CASA-1000 лойиҳасини давлат иқтисодиётида савдо ва инновацион меъёрларни амалга татбиқ этишнинг замонавий воситаси дея атар экан, тараққиёт бўйича шерикларнинг лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги муҳим ролини қайд қилди.
Тожикистон Республикаси Президенти бугунги тадбирнинг мақсади CASA-1000 лойиҳасини амалга татбиқ этиш бўйича аввал белгиланган режалар ижросининг боришини баҳолаш ҳамда муҳим ва биринчи навбатдаги вазифалар борасида фикр алмашишдан иборатлигини айтар экан, делегациялар раҳбарларини барча режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, тўртта давлат ҳудудида лойиҳанинг алоҳида қисмларини амалий якунлаш, Афғонистон ҳудудида юқори босимли электр узатиш линиясини имкон қадар тезроқ қуриш, янги механизмлар ва усуллардан самарали фойдаланиш, муаммоларни ҳал этишнинг ўзаро самарали, ён берилган ва замонавий йўлларини излаб топиш, 1342 километрдан зиёд доимий ва алмашув токи юқори волтли узатиш линиялари қурилиши, конвертер подстанциялари бунёд этиш, энг янги ускуналардан фойдаланиш, лойиҳани бошқариш амалдаги механизмлари фаолиятини оптимизациялаш йўлларини кўриб чиқишга чақирди.
CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари бошлиқларининг учрашувида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ҳамда Бутунжаҳон банки намояндаси Ранжит Ламеклар чиқиш қилишиб, ўз давлатларининг CASA-1000 йирик минтақавий лойиҳасининг амалга оширилиши йўлидаги роли ва мавқеларига доир конструктив ҳамда асосли таклифу тавсияларини билдиришди.
Саммит иши охирида CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви якуни бўйича муштарак декларация қабул қилинган бўлиб, бу мазкур минтақавий даражадаги тадбирга муваффақиятли якун ясаш белгиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2016 йилнинг 12 майида Турсунзода шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Ижроия Раиси Абдулло Абдулло, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбековлар иштирокида CASA-1000 электр узатиш линияси минтақавий лойиҳаси амалга татбиқ этилишига тамал тоши қўйилганди.
CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи мамлакатлари давлат ва ҳукуматлари бошлиқларининг учрашуви тугагандан кейин, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиймақом меҳмонлар - Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбековларни «Пугус» қароргоҳида Тожикистон деҳқонлари ютуқлари билан таништирди.
Кўргазмада меҳмонлар мазали, сархил мевалар, қуруқ мевалар, полиз экинлари ва асалнинг турли хили билан танишдилар.
«Ховар» ТМАА.
Шаҳристон ноҳияси меҳнаткашлари ҳам азиз Тожикистонимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш илинжида ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг миқёсда йўлга қўйишган. Давлат ҳокимияти Шаҳристон ноҳияси ижроия органи бу санага атрофлича тайёргарлик кўриб, 68 банддан иборат юбилей иншоотлари бунёд этиш чора-тадбирларини белгилаган. Ўтган йил ноҳияда 19та иншоот қурилиб,
Муфассал...
Қуёш ботар томони очиғу, уч томони ярим қувурсимон тоғлар оғушида ястанган мўъжизавий жаннат макон. Бир-бирига сира ўхшамас гўзалликлар касб этган дарадан чиқиб дарага кириб борар экансиз, ҳали одам зотининг қадами етмаган, осори атиқа сингари сизни ҳайратга соладиган бундай жозибадор гўшаларни тоғли тожик диёрида кўп учратиш мумкин. Бироқ сиз назарда тутган манзил айланма тоғнинг кунчиқар томонида, асрий ёнғоқзор кўрки билан оро
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015