Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Июн 2017 Кӯришлар: 1346
Печат

 

vahdat 2017 11327 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш ташрифи ва Миллий бирлик байрамининг 20 йиллик тадбирларида иштирок этиш мақсадида Ваҳдат шаҳрига сафар қилди. Ваҳдат шаҳри аҳолиси Давлат бошлиғини шаҳарга кириш жойида чексиз хурсандчилик билан кутиб олишди.

Илиқ ва самимий истиқболдан кейин шу ерда мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 20 қаватли турар жой биносини тантанали тарзда фойдаланишга топширди. Бу ҳашаматли бино 270та бир ва икки хонали квартирадан иборат. Маълум қилинишича, бу замонавий бинода қурилиш ишлари 2015 йилнинг август ойида «Комил-2010» МЧЖ томонидан бошланган бўлиб, қурилиш даврида 200 нафар маҳаллий фуқаро иш жойлари билан таъминланди.  

Бу ерда Давлат бошлиғи дастлаб 30 нафар ёш оиланинг никоҳ ва камтаъминланган оилаларнинг 20 нафардан зиёд фарзандларнинг суннат тўйларида иштирок этиб, ёш оилаларга никоҳ гувоҳномалари ва болаларга эса, эсдалик совғаларни тантанали вазиятда топширди.

vahdat 2017 11 2Миллат пешвосига маълум қилишларича, бу иншоот 20 миллион сомонийдан зиёд маблағ ҳисобидан қурилган бўлиб, бинонинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, иккинчи қаватида  саломатлик маркази, учинчи қаватида касб ва ҳунарларга ўргатиш марказлари фаолият юритади. Бу ҳашаматли 20 қаватли бино 42та автомашина учун икки қаватли ертўла ва иккита подъездга эга. Бу яна 80 кишини доимий иш жойи билан таъминлашга имкон яратади. Мазкур иншоот шароити ва имкониятлари билан танишув чоғида мамлакат Президенти қурилиш ишларини юқори баҳолаб, бу бино ёнида яна шундай иморатдан тўрттасини қуриш, «Комил-2010» МЧЖ томонидан режалаштирилган болалар уйи ва клиника қурилиши борасида аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

 

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ БЎЛИМИ БИНОСИ ОЧИЛДИ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида 20 қаватли турар жой биносини фойдаланишга топширганидан кейин, рамзий лентани кесиш орқали Ички ишлар вазирлигининг Ваҳдат шаҳридаги бўлими биносини ҳам очди.

Маълум қилинишича, бу бино 60 нафар маҳаллий қурувчиларни жалб этган ҳолда, 8 миллион 970 минг сомоний маблағ ҳисобига 3 йил мобайнида қуриб битказилган. Бу бино қурилишига тамал тошини мамлакат Президенти 2015 йилнинг 6 сентябрида қўйган бўлиб, бугун – Миллий бирликнинг 20 йиллигини нишонлаш кунларида у Давлат бошлиғи томонидан Ички ишлар вазирлигининг Ваҳдат шаҳридаги бўлими ходимларига совға қилинди.

Мазкур иншоот Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекцияси томонидан 2 минг 518 квадрат метр майдонда бунёд этилган. Иншоот бош пудратчиси Ички ишлар вазирлигининг 2-рақамли қурилиш ва монтажлаш бўйича давлат корхонаси ҳисобланиб, иншоотнинг алоҳида ишларига «Насби Нур», «НЕКО» ва «Сохтмони Кўлиён» МЧЖлари ҳам жалб этилган.

Давлат бошлиғига хабар беришларича, мазкур иншоот уч қават ва ертўла, 100 ўринли мажлислар зали, ошхона, спорт зали, 50та иш кабинети, 4та автомашина учун гараж, ёрдамчи бинолар ва 15та транспорт учун машиналар тўхташ жойига эга.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ваҳдат шаҳридаги бўлими биносига ташрифи чоғида Давлат бошлиғи қурилиш ишларини юқори баҳолаб, идора ходимларини зиммаларига қўйилган вазифаларини виждонан ва садоқат билан ижро этишга ҳидоят қилди.

 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМАСИГА ТАШРИФ

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрига иш ташрифи доирасида Ражаб Исмоилов қишлоқ жамоатининг Шаҳдбод қишлоғида президент ерларидан фойдаланиш ҳолати билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди.

Қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Давлат бошлиғи биринчи навбатда президент ерларидан фойдаланиш ҳолати билан танишди. Миллат пешвоси бу ер участкаларининг эгалари билан учрашувда мамлакат фуқароларига президент ерлари тақсимлаб берилиши икки босқич – 1995 ва 1997 йиллар амалга оширилгани, бу ташаббус ўша даврда халқ ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш учун шароит ва имконият яратганини таъкидлади. Тожикистон Республикаси Президенти президент ерларидан хусусий ёрдамчи хўжалик сифатида самарали ва унумли фойдаланишлари зарурлигини, бу ишда тажрибали деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари мўл ҳосил олиш мақсадида ҳамкорлик қилишлари лозимлигини қайд қилди.

Ҳақиқатдан ҳам, Ваҳдат шаҳри Шаҳдбод қишлоғида яшовчи Танзира Одинаеванинг 6 сотихдан иборат президент ерида биринчи ҳосил йиғиштириб олинганидан кейин, такрорий экинда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб 20 тури экилган. У республика Ҳукумати қўллаб-қувватлашидан қониқиш билан президент еридан олинган маҳсулотлар оилаларининг бир йиллик захираси учун етарли бўлибгина қолмасдан, балки бозорга ҳам чиқаришини айтди.

Давлат бошлиғи бу ерда Ваҳдат шаҳри хўжаликлари ютуқлари кўргазмаси билан танишди. Бу кўргазмада шаҳар деҳқонлари етиштирган маҳсулотлар намуналари, жумладан, буғдой, арпа, гуруч, нўхат, ловия, мош, кунгабоқар, картошка, карам, бодринг, помидор, лавлаги, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, булғор қалампири, сабзавотлар уруғлари, олма, нок, олхўри, зардоли, шафтоли ва қулупнай чиқарилганди. Жорий йилда шаҳар деҳқонлари томонидан 7 минг гектар майдонга баҳорга ғалла экилиб, гектаридан 52 центнердан ҳосил олингани маълум қилинди. Айни пайтда шаҳарнинг барча хўжаликларида такрорий экин режа асосида давом этмоқда. Режага биноан, Ваҳдат шаҳрида 730 гектар майдонга картошка экилган. У яхши ўсаётган бўлиб, ҳосил йиғиб олиш шу пайтгача давом этаётган бўлишига қарамасдан, деҳқонлар мўл ҳосил олишга умид қилишмоқда. Давлат бошлиғи деҳқонларни ердан самарали фойдаланиш ва кўзланган ҳосилни олишга чорлади.

Ваҳдат шаҳри ўзининг ширин-шакар мевалари билан нафақат республикамиз, балки унинг ташқарисида ҳам машҳурлиги таъкидланди. Бу шаҳар боғбонлари ҳар йили Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига минглаб тонна янги мева ва қуруқ меваларни экспорт қилишади. «2016-2020 йиллар боғдорчилик ва токпарварлик соҳаларини ривожлантириш дастури» ижросини таъминлаш мақсадида Ваҳдат шаҳрида 51 гектар майдонда янги боғлар ва токзорлар барпо этилган бўлиб, шундан 32 гектарини интенсив боғлар ташкил қилади. Давлат бошлиғи масъул шахсларга экспорт учун тайёр мева ва сабзавотлар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шаҳарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини сонини икки баравар ошириш топшириғини берди. Айни пайтда, Ваҳдат  шаҳрида консервалаш бўйича доимий фаолият юритадиган корхона ҳамда мева ва сабзавотларни қайта ишлаш бўйича битта мавсумий цех фаолият юритиши маълум қилинди. Ваҳдат шаҳри хўжаликлари ҳар йили бу иккита корхонанинг йиллик иқтидоридан ортиқ маҳсулот етиштириши сабабли, мазкур маҳсулотларнинг бир қисми қайта ишланмаган ҳолатда фойдаланилади.

 Ваҳдат шаҳрида, шунингдек, балиқчилик соҳаси ҳам ривожланган. Кўргазмага чиқарилган форел балиқлари манзарали Ромит дарасида жойлашган «Форел» МЧЖда етиштирилади. Форел балиқнинг ноёб тури ҳисобланиб, тоза ва оқар сувда яшайди. Умуман, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида шаҳарнинг балиқчилик хўжаликларида 220 минг сомонийлик маҳсулот етиштирилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 минг сомонийга ёки 22,2 фоизга зиёддир.

Кўргазмага, шунингдек, асал ҳам чиқарилган бўлиб, унинг мазаси мамлакат бошқа минтақалари маҳсулотларидан фарқ қилади. Ваҳдат шаҳрида асаларилар, асосан, Ромит дарасининг тоғли минтақаларида парваришланади. Айнан шунинг учун ҳам бу минтақада етиштирилган асал мазали ва юз хил дардни даволайди. Ваҳдат шаҳри асали истеъмолчиларининг сони Тожикистон ташқарисида ҳам ошгани айтилди.

Миллат пешвоси қишлоқ хўжалигининг алоҳида секторлари тараққиёти ва деҳқонларнинг кеча-ю кундуз меҳнатларидан хурсанд бўлган ҳолда, давлату Ҳукуматнинг доимий қўллаб-қувватлаши ва шаҳар меҳнаткашларининг ватанпарварона фаолияти туфайли бугун Ваҳдат шаҳри мамлакатимизнинг ривожланган қишлоқ хўжалиги ва саноат минтақаларидан бирига айланиб, унинг корхона ва муассасаларининг мамлакат иқтисодий тараққиёти ҳамда халқ, жумладан, пойтахт аҳолиси дастурхонлари ноз-неъматлар билан тўлишига ҳиссаси узлуксиз ошиб бораётганини таъкидлади.

 

КИЧИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ўз иш ташрифи доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрининг Зарнисор қишлоғида кичик ишлаб чиқариш корхонаси ва транспорт воситаларини таъмирлаш нуқтасини фойдаланишга топширди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ва транспорт воситаларини таъминлаш нуқтаси «Хушрўз» Масъулияти чекланган жамият раҳбари Шамсулло Саъдуллоев томонидан бунёд этилган. Корхона майдони 3 гектарни ташкил қилади. Шарбатлар ишлаб чиқариш бўйича цех ва мазкур корхона ер участкасида 100 нафарга яқин маҳаллий аҳоли доимий иш жойига эга бўлди.

Давлат бошлиғининг танишуви чоғида, шунингдек, корхона ҳар куни 2,5-3 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш иқтидорига эга эканлиги маълум қилинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасининг самарали фаолият юритиши ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариши  учун «Хушрўз» МЧЖга 27 гектар ер ажратилган бўлиб, унга помидор, бодринг, карам, булғор қалампири, пиёз ва консервалаш учун бошқа маҳсулот турлари экилган. Мазкур жамият, шунингдек, сабзавот ва меваларни қайта ишлаш билан ҳам шуғулланиб, улардан қарийб 10 хил консерва, яхна ичимликлар, шарбатлар ва турли ширинликлар ишлаб чиқарилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси ёнида «Хушрўз» МЧЖ томонидан транспорт воситаларини таъмирлаш маркази ҳам қурилган бўлиб, бу ерда 60 киши иш жойи билан таъминланган. Марказда бир вақтнинг ўзида 25та енгил автомашина ва кичик юк ташиш транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш мумкин. Марказ бир йилда тахминан 6500та автомашинани таъмирлаш иқтидорига эга. Маҳаллий тадбиркор Шамсулло Саъдуллоевга корхона даромадлари ҳисобидан келажакда ўз тижоратчилик фаолиятини кенгайтириш, янги цехлар ва корхоналар, 250 тоннагача маҳсулот сиғадиган 4та совутиш камералари ҳамда катта юк машиналари учун битта марказ қуриш топшириғи берилди.

Мазкур цехлар шароитлари билан танишувдан кейин Давлат бошлиғи маҳаллий тадбиркорларга мамлакат Ҳукуматининг бунёдкорона сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва мамлакатнинг бир минтақасини ободонлаштириш бўйича ташаббуслари учун миннатдорчилик билдириб, уларга муваффақиятлар тилади.

 

МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИ ЯНГИ МАКТАБНИ ОЧДИ

27 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида шунингдек, 71-ўрта умумтаълим муассасасининг янги ва замонавий биноси фойдаланишга топширилиши расмий маросимида ҳам иштирок этди.

Меъморчилик, қурилиш, таълим ва тарбиянинг замонавий имкониятлари ва шароитлари нуқтаи назаридан ўзига хос бўлган ушбу таълим муассасаси Давлат бошлиғининг бевосита кўрсатма ва топшириқлари доирасида Хитойнинг ТВЕА компанияси томонидан молиялаштирилган 12 миллион сомоний эвазига бунёд этилган бўлиб, у асосан, Ваҳдат шаҳри Бозорбой Буронов номли қишлоқнинг 20-маҳалласи мактаб болалари учун мўлжалланган.

71-ўрта умумтаълим муассасасида қурилиш ишлари 2015 йилнинг сентябр ойида бошланиб, бино Миллий бирликнинг 20 йиллигини нишонлаш кунларида тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

Таълим ва тарбия шароитлари билан танишув чоғида мамлакат Президентига мазкур мактаб икки сменада 1280 нафар ўқувчига мўлжаллангани, қурилиш ишлари «Диаман-К» МЧЖ ишчилари ва мутахассислари томонидан қурилишу меъморчиликнинг ноёб лойиҳаси ва усули асосида олий даражада ниҳоясига етказилгани маълум қилинди.

Мактабнинг бош корпуси тўрт қаватдан иборат бўлиб, 28та жиҳозланган синфхона, жумладан, химия, биология, компютер билан ишлаш асослари, физика, математика, хорижий тилларни ўрганиш, бошланғич ҳарбий тайёргарлик, ҳунар ўргатиш синфхоналари ва ўқитувчилар иш кабинетларини ўз ичига олади.

Ҳунар ўргатиш синфхоналари мазкур қишлоқ қизларининг касб-ҳунар ўрганишларида катта рол ўйнаши мумкин.

Давлат бошлиғи мазкур таълим муассасаси ўқувчилари билан танишув чоғида уларни дунёдаги глобал тараққиёт, жумладан, илм ва техниканинг мислсиз ривожланиб бораётган даврда мунтазам таълим олиш ва келажакда юқори малакали кадрлар сифатида мустақил Тожикистоннинг гуллаб-яшнаши ва тараққиётига муносиб ҳиссаларини қўшишга ҳидоят қилди.

Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мақсади ҳам барча шаҳру ноҳияларда замонавий таълим муассасаларини қуриш, болалар ва ўсмирларни тўғри таълим-тарбия билан қамраб олиш, ушбу муассасаларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришдан иборат эканлигини қайд қилди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Миллий бирликнинг навбатдаги санасини нишонлаш кунларига тўғри келган янги мактаб очилиши ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб раҳбарияти учун бебаҳо совға, дея аталиб, улар ушбу муассасада яратилган яхши шароитлардан самарали фойдаланиш, ўсиб келаётган ёш авлод таълим ва тарбияси сифату даражасига янада кўпроқ эътибор қаратишга чақирилди.

Мактабнинг барча синфхоналари энг илғор технологиялар, илм ўрганишнинг электрон тахта ва компютер каби замонавий воситалари билан таъминланган бўлиб, шу билан бир қаторда, ўқувчилар билимларини ривожлантириш учун маориф соҳасининг фойдали тажрибаларидан бири бўлган лингафон синфхоналари ҳам бунёд этилган.

Мактабда, шунингдек, тиббий нуқта, 150 нафар ўқувчи учун замонавий ошхона, 380 ўринли кўркам мажлислар зали, кенг ва шинам спорт зали мавжуд.

Спортнинг турли йўналишларида машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган спорт зали, энг аввало, ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва бўлғуси спортчиларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ушбу мактабда, шунингдек, кўмир орқали фаолият юритувчи замонавий ускуналарга эга сауна ҳам қурилган ва фойдаланишга топширилган. Иситиш ускуналари кўмирдан фойдаланган ҳолда, қиш мавсумида бутун мактабни иссиқлик билан таъминлайди.

71-ўрта умумтаълим муассасаси ҳудуди 2,6 гектарни ташкил қилиб, шу билан бирга, кенг майдонда замонавий спорт майдончалари, жумладан, мини футбол, баскетбол, волейбол ва теннис майдонлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ўтказиш учун замонавий майдонча қурилган.

Мазкур таълим муассасаси қурилиши лойиҳаси келажакни ҳам ҳисобга олиб ишлаб чиқилган бўлиб, яқин йилларда бу ерда яна битта янги тўрт қаватли таълим биноси қурилиши маълум қилинди.

 

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ УСТУНИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ

Ваҳдат шаҳрида 71-ўрта умумтаълим муассасаси янги биноси очилганидан кейин Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Давлат байроғи устуни очилиш маросимида иштирок этди.

Баландлиги 50 метр бўлган Тожикистон Республикаси Давлат байроғи устуни янги улуғвор стадион ёнида ўрнатилган. Тожикистон Республикаси Давлат байроғи кенглиги 7 ва узунлиги 14 метрни ташкил қилади.

Миллат пешвоси Байроқни кўтарар экан, Ваҳдат шаҳри марказида давлатчиликнинг бу рамзини расман очиб берди.

Тожикистон Давлат байроғи қурилиш ишлари «Некзод» МЧЖ томонидан ижро этилган. Ушбу иншоотни фойдаланишга топшириш чоғида Байроқнинг лойиҳавий қиймати 1 миллион 650 минг сомонийни ташкил қилиши, маблағ маҳаллий бюджетдан ажратилгани маълум қилинди. Тожикистон Давлат байроғи атрофи кўкаламзорлаштирилган бўлиб, бу мавзе чиройли ва кўркам боғни эслатади.

Ваҳдат шаҳридаги Давлат байроғи майдони атрофи гулзорга айлантирилиб, ҳар бир ташриф буюрувчининг кўнглини кўтарадиган фавворалар ва ёритиш мосламалари ўрнатилган. Бу гўзал масканда давлат рамзларига садоқат ва муҳаббат белгиси сифатида турли тадбирлар ўтказилиб, Давлат байроғининг янги стадион ёнида ўрнатилиши Ваҳдат шаҳрининг ҳар бир фуқароси миллий ифтихорини юксалтириб, уларнинг ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.

 

МИЛЛИЙ БИРЛИКНИНГ 20 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛАР

27 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳрида 25 минг ўринга эга марказий стадионни фойдаланишга топширди.

Стадион қурилиши учун шаҳар маҳаллий бюджетидан 47 миллион сомоний ва республика маблағларидан 20 миллион сомоний маблағ ажратилган.

Стадион олти қисмдан иборат бўлиб, унда меҳмонхона, спорт заллари, савдо нуқталари, маъмурий биноларни қўшиб ҳисоблаганда турли иншоотлар қурилган. Шунингдек, келажакда стадион атрофида маданий-маиший боғ, «Миллий бирлик» мажмуаси, Никоҳдан ўтиш қасри ва амфитеатр биноси қурилиши назарда тутилган бўлиб, улар 2018 йилгача охирига етказилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, стадион қурилиши учун тамал тошини Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон 2014 йилнинг 28 августида қўйганди. Ўшанда Давлат бошлиғи стадион атрофидаги барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юқори даражада ижро этилиши, меъморчилик ва қурилиш меъёрларига жавоб бериши, мазкур иншоот Миллий бирликнинг 20 йиллигини нишонлаш кунлари фойдаланишга топширилиши зарурлиги борасида топшириқ берганди.

Қурилиш ишлари давлат ҳокимияти Ваҳдат шаҳри ижроия органи, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Ҳукумат иншоотлари қурилиши буйича дирекцияси, пудратчилар «Авлиёхўжа» МЧЖ ва «Алянс Сомон» ЁҲЖлари томонидан ижро этилган. Қурилиш ишлари ва стадионни жиҳозлашга, шунингдек, «Мунис-С», «Ҳамсафар», «Насби Нур», «Салмон-Сохтмон», «Фаридун», «Темуржон», «ИМО» ва «Нури Ҳамадон» МЧЖлари ишчилари ва мутахассислари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ваҳдат шаҳри марказий стадиони очилганидан кейин Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон янги ва замонавий иншоотда Миллий бирликнинг 20 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган тантанали тадбирларда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ушбу муҳим тадбир ва мазкур тарихий санани тантанали нишонлашда иштирок этиш учун республикамизнинг барча минтақалари меҳмонлари, мамлакат зиёлилари, Душанбеда аккредитацияси бўлган дипломатик корпуслар намояндалари, Ваҳдат шаҳри фуқаролари ва фаоллари йиғилишганди.

Дастлаб Миллат пешвоси байрамнинг барча иштирокчилари ва улар сиймосида мамлакатимиз барча фуқаролари ҳамда хориждаги ватандошларни Миллий бирликнинг 20 йиллиги билан табриклаб, тинчликпарвар тожик халқининг 20 йил мобайнида босиб ўтган шарафли йўли ҳақида сўз юритди.

Мамлакат Президенти чиқишидан кейин байрамона тадбир иштирокчилари диққатига ранг-баранг бадиий дастурлар намойиш қилиниб, улар Миллий бирликнинг 20 йили мобайнидаги ютуқларни ўзида акс эттирганди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ИШНИНГ КЎЗИ

Эски шаҳар четидаги маҳаллада Эргаш ота исмли мўйсафид яшар эди. Ёши тўқсонни қоралаб қолган бўлса ҳам бозор-ўчарга ўзи қатнар, қувватига яраша харид қилар, ҳар куни касалманд аёли учун шиша кўзачада сут сотиб олар эди. Бир куни бозордан қилган харидларини кўтариб ҳовлига кираркан, ҳанг-манг бўлиб қолди. Ҳайратдан кўзаси қўлидан тушиб, чил-чил синди. Сути остонада оппоқ кўлмак ҳосил қилди.

Муфассал...

Қишлоқми бу, шаҳарми?!

 

Мен ҳар гал Деваштич ноҳиясидаги Яхтан қишлоғига борар эканман, энг аввало, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўринбек Ёқубов, донгдор «Ленинград» совхозига омилкорлик билан раҳбарлик қилган, собиқ СССР Олий Совети депутатлигига сайланган Тожимурод Ражабалиев ва ҳамкасбим Абдураззоқ Умаров ҳақида эслайман.

Яхтанга кираверишда, йўлнинг ўнг томонидаги янги токзорларни кўрар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990385

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477319
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3247
4027
20932
7426653
98963
114875
7477319

Сизнинг IPнгиз: 3.133.139.164
Бугун: 23-11-2024 16:40:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015