Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 1357
Печат

 

sh i ziyozoda 2017Бугун миллий бирликнинг бунёдкорлик файзи мамлакат ва унинг тинчликпарвар халқига баракату зафар олиб келди. Файласуфу адиблар асарларида инсоният абадийлиги асоси сифатида тасвирланган ўша тинчлик, жипслик ва бирлик бундан йигирма йил муқаддам - тожик миллати унинг қутлуғ қадамини орзиқиб кутаётган бир пайтда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг метин иродаси ва жасорати ўлароқ ўрнатилди.

Тинчлик ва миллий бирлик файзу баракатидан қадимий Панжакент аҳолиси ҳам саодатли ҳаётга эришди. Бироқ ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида миллат бошига тушган аччиқ ва қонли хотиралар ҳозир ҳам одамлар ёдидан кўтарилганича йўқ. Фуқаролик уруши йилларида қуролли тўқнашувлар бўлиб турган минтақалар аҳолиси ўз уй-жойларини ташлаб, мамлакатимизнинг тинч шаҳру ноҳияларига кўчиб келишган эди. Ўша оғир пайтларда Панжакентнинг меҳмондўст халқи ўз эшикларини қочқинлар учун кенг очиб, мажбурий ҳамда тақдир тақозоси ила ўз манзилини тарк этган юзлаб кишиларни оғушига олди. Давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органининг қўллаб-қувватлаши ҳамда меҳрибон ва саховатли инсонлар ёрдамида улар иш ва турар жой, энг муҳими, тинч ва осойишта ҳаёт билан таъминландилар.

Ўша пайтларда жигарбандлари қонли тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлганларнинг оилалари чеккан нола-ю фарёд оламни тутганди. Панжакент шаҳрининг ҳам ўнлаб йигитлари ўша бемаъни тўқнашувлар қурбони бўлди. Улар оилаларининг қалбидаги алам эса, ҳозиргача сақланиб қолган. Ўша пайтлардаги тўй-ҳашамлар яхши кайфиятда ўтмасди. Ота-оналар иложсизлик ва қўли калталиклари боис, ўғилларининг хатна тўйларини жуда ночор ҳолда ўтказардилар. Қарз олиб, рўзғоридаги бор бисотини сотиб, фарзандларини оилали қилардилар.

Маъракаларда ёзиладиган дастурхонларда фақат бир-икки бурда суви қочган нон ва товоқларда бир капгир  ошдан бошқа ҳеч нарса бўлмасди. Чунки ўша йилларда нон топилмас, бозор ва дўконлар расталари бўш, одамларни эса, Ватан ва миллат тақдири хавотирга солиб қўйганди.

Статистик маълумотларга кўра, 1993 йили шаҳарнинг Қўштепа қишлоқ жамоати (ҳозирги Ҳалифа Ҳасан)да атиги ўн битта тўй ўтказилган экан. Ҳозир эса, мазкур жамоатда бир кунда юқорида келтирилгандан кўра кўпроқ тўй-маъракалар учун дастурхон ёзилади. Мазкур жамоатдан яна бир фарқ қилувчи мисол: сўнгги йигирма йил ичида жамоат аҳолиси икки мингдан зиёд замонавий бир ва икки қаватли уйларни қуриб, турмуш шароитини бир неча баравар юксалтирди. Жамоат ҳудудидаги янги Обшорон, Деваштич, Хамиртепа шаҳарчалари аҳолиси  яшаш учун яхши шароитлар билан таъминланган. Хамиртепа шаҳарчасида бунёд этилган замонавий уйлар мамлакат Ҳукумати, давлат ҳокимияти Суғд вилояти ва Панжакент шаҳар ижроия органлари қўллаб-қувватлаши, маҳаллий тадбиркорлар ва ташкилоту идораларнинг бу ишга қўшган ҳиссаси билан қуриб битказилди.

Мустақиллик шарофати ва миллий бирликнинг йигирма йили давомида Панжакент аҳолисининг яшаш шароити буткул ўзгарди. Бунга эса, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «Суғд вилоятининг давлат ҳокимияти Панжакент шаҳар ижроия органига ер участкалари бериш тўғрисида»ги 2010 йил 2 сентябрдаги 441 рақамли қарори катта туртки бўлди. Унинг асосида 2046,72 гектар ер участка сифатида ажратилиб, 14 минг 567 нафар муҳтож оилаларга бўлиб берилди.  Мамлакат Ҳукуматининг бундай ғамхўрлиги орқали панжакентликларнинг ер ва турар жойга бўлган эҳтиёжлари ўз ечимини топди.

Ўтган давр мобайнида Панжакент шаҳар сиймоси ҳам юзлаб ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалар учун бунёд этилган иншоотлар ҳисобидан тубдан ўзгарди. Истиқлол, Шаҳристон туннеллари ва Айний-Панжакент йўлининг қурилиб, фойдаланишга топширилиши билан Зарафшон водийси коммуникацион боши берк кўчадан чиқди.  «Зарафшон» МЧЖ ҚК ва бошқа бир қатор кичик цехлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасининг самарали фаолияти Панжакент иқтисодиёти ўсишига ёрдам берди. Шаҳримизнинг тараққиётга юз тутганлигини исботлаш учун фақатгина Панжакент Суғд вилоятида ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг ўн тўққиз фоизини ташкил этишини айтиш билан кифоялансак бўлади. Жорий йил охирига қадар Панжакентда 14та байрам иншоотлари, жумладан, кўп қаватли маъмурий ва турар жой бинолари бунёд этилиши режалаштирилган.

Бундай ютуқларнинг барчаси Миллий бирлик шарофати ҳисобланиб, Миллат пешвосининг доимий ғамхўрликлари ўлароқ Панжакент халқига насиб этган. Шаҳар аҳолиси бошига тушган оғир кунларда Давлат бошлиғи уларнинг ёнида турганлигидан миннатдордир. Негаки, кетма-кет ёғингарчилик натижасида сел келиши Панжакент хўжаликлари ва аҳолисига катта зарар етказиб, ўнлаб кишилар қурбон бўлган бир пайтда, мамлакат Президенти бу қадимий шаҳарга сафар уюштириб, мазкур табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида мамлакат шаҳру ноҳиялари раҳбарларидан тегишли чора-тадбирлар кўришларини талаб қилди. Қисқа вақт ичида Давлат бошлиғининг бевосита қўллаб-қувватлаши асосида сел оқибатлари бартараф этилди ҳамда зарар кўрган аҳоли янги қурилган уйларга кўчирилди. Шинг қишлоқ жамоатининг селдан зарар кўрган кишилари учун 140та уч хонали ва айвонли уйлар, намунавий мактаб биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Янги уйлар ва мактаб биносини фойдаланишга топшириш маросимида қатнашиш учун Саразм қишлоқ жамоатининг янги бунёд этилган Саразм шаҳарчасига ташриф буюрган Миллат пешвоси уйлар калитини зарар кўрган кишиларга топширар экан, шундай деганди:     - «Сизу бизнинг ёнимизда тожик миллатининг муқаддас жойларидан бири – қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва ҳунармандлик маданияти ибтидоси – қадимий Саразм шаҳри турибди. Шу боисдан, янги шаҳарча Саразм ва қишлоқ жамоати ҳам Саразм, деб номланиши керак. Олти минг йиллик тарихга эга Саразм кўп сонли сайёҳлар зиёратгоҳи ва Тожикистон халқи ифтихорига айланишига ишончим комил. Тожикистон Ҳукумати зудлик билан Саразм қишлоқ жамоатини ободонлаштириш ва суғориш масаласини кўриб чиқади ҳамда ҳал этади».

Миллатнинг суюкли фарзанди бу қадимий диёр ва унинг самимий аҳолисига бўлган меҳри ўлароқ ўз ваъдаларини бажарди. Кўп ўтмай, мамлакат Президентининг доимий ҳаракатлари эвазига Саразм ёдгорлиги ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мерослари рўйхатига киритилди. Аждодларимизнинг қадимий ўлкасида учта сув насос-станциялари ишга туширилиб, иккита қайта тикланган канал билан Саразм гуллаган ва обод воҳага айланди. Шу билан бирга, аҳолининг яхши турмуши учун қулай шароитлар яратиб берилди.

Тожикистонда ўрнатилган тинчлик ва миллий бирлик ҳамда осойишталикнинг йигирма йилида бунга ўхшаш шаҳар ва шаҳарчалар қад кўтариб, қайта тикланди. Улкан саноат корхоналари ишга туширилиб, чўлу биёбонлар гулу гулзорларга айлантирилди. Энг асосийси, мустақил Тожикистон бугун дунё мамлакатлари ва жаҳон ҳамжамияти орасида ўзига хос мавқенинг эгаси бўлди.

Ислом ШАФЕИЁН, Панжакент шаҳри раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

ХАЙЁМ ВОРИСЛАРИ

 

Олма-отада Совет ёш шоирларининг фестивали давом этарди. Мен  билан Ҳабибулло Файзулло шеърият базми-ю суҳбатлардан сўнг, бошқа иштирокчилар билан биргаликда шукуҳли «Алма-Ато» меҳмонхонасига қайтдик. Хонамизга кириб бир оз дам олмоқчи бўлдик. Зеро, соат тунги ўнга яқинлашар ва биз эрта тонгда уйқудан туриб фестивал дастурларини  бажариш пайидан бўлишимиз лозим эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991159

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478832
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4760
4027
22445
7426653
100476
114875
7478832

Сизнинг IPнгиз: 3.149.24.143
Бугун: 23-11-2024 17:55:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015