Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 2342
Печат

 

guterrish 2017 212 июн куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистонга келди. У сафар доирасида Сарез кўлига бориш чоғида Помир тоғи устидан парвоз қилиб ўтди. 

Бош котибнинг Тожикистонда кузатган иқлим ўзгариши оқибати уни ҳайратга солган - бу мамлакатдаги музликларнинг қарийб ўттиз фоизи аллақачон эриб кетганини таъкидлади.

Ташрифи чоғида Антониу Гутерриш дунё мамлакатларини иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтиришга яна бир бор ҳидоят қилди. Унинг сўзларига кўра, инсоният вақтни йўқотиш ҳуқуқига эга эмас.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон жаҳон ҳамжамияти эътиборини музликлар эриши муаммоларига неча марта қаратган.

-"Иқлим ўзгариши натижаси музликларнинг тезлик билан эриши ва дарёлар суви кўпайишига олиб келиб, шу билан бирга, миллий иқтисодиётнинг гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби асосий соҳалари ҳолатига салбий таъсир кўрсатади",- дея таъкидлаганди Давлат бошлиғи "Замонавий таҳдид ва хатарлар шароитида устувор тараққиётга эришиш бўйича ҳамкорликларни мустаҳкамлаш" мавзусида олий даражадаги симпозиум очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

Миллат пешвоси буларнинг барчасини назарда тутган ҳолда, сўнгги бир неча йил мобайнида мамлакат Ҳукумати иқлим ўзгариши билан боғлиқ мушкулликлар ва хатарларни енгиб ўтиш заруратига доимий эътибор қаратиб, халқаро форумлар минбарларидан туриб жаҳон ҳамжамиятини бу соҳада ташвиш туғдирувчи масалалар юзасидан ҳамкорликларни ривожлантиришга чақиришини қайд қилди.

 

***

guterrish 2017 3- Тожикистонга иш ташрифи доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Бартанг водийсидаги Сарез кўлини бориб кўрди, - деб хабар беришди "Ховар" Тожикистон Миллий ахборот агентлигига Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидан.

Бу сафарда унга мамлакат Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ҳамда маҳаллий ва хорижий идораларнинг бошқа намояндалари ҳамроҳлик қилишди. Ушбу кўл тўғонида меҳмонларни Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси Шодихон Жамшед истиқбол олди.

Эслатиб ўтиш жоизки, бу сафар "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги дастурини амалга ошириш доирасида ташкил этилди. Мазкур дастур Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан таклиф этилиб, БМТ ва жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланди. Дунё, жумладан, Марказий Осиёнинг бир қатор мамлакатлари ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир пайтда, Сарез кўли 17 миллиард куб метр тоза сувга эга бўлиб, ундан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш яқин келажакда сув билан боғлиқ муаммоларни орадан кўтариши мумкин.

Сарез кўли ва унинг атрофидаги манзаралар меҳмонларни ҳайратга солди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Бадахшон - нафақат Тожикистон, балки дунё бўйича энг гўзал минтақа, эканлигини таъкидлади. Сарез кўли томошасидан кейин, БМТ Бош котиби:  - Ҳар йили дунёнинг турли минтақаларида сув омбори бунёд этиш учун катта пул сарфлаймиз. Аммо сизлар учун Парвардигорнинг ўзи сув омбори бунёд этибди. Сизлар музликлар, поку мусаффо сувлар ва диёрингизнинг афсонавий табиатини ҳимоялаб, асрашингиз таҳсинга лойиқдир, - деди.

 

***

(БМТ Бош котибининг Сарез кўли ва Тожикистоннинг гўзал табиатига нисбатан мулоҳазалари)

Сарез кўли, Помирнинг бу минтақасини бориб кўришдан биз иккита сабоқ олишимиз керак. Энг аввало, биз музликлар эриётганини кўрамиз. Шунинг учун, бутун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгариши таъсири олдини олиш йўлида долзарб чора-тадбирлар қабули учун  саъй-ҳаракат қилишга жалб этилиши керак. Парижнинг иқлим ўзгаришига доир келишуви татбиғи учун зарур ташаббуслар амалга оширилиши лозим. Шундай чоралар қабул қилиниши зарурки, биз сайёрамиз ва инсоният келажагини иқлим ўзгаришининг турли хатарларидан қутқарайлик. Бошқа томондан, бу нодир кўлга назар ташлаган пайтимиз, энг аввало, табиатнинг бебаҳо неъмати - сувни кўрамиз. Сарез кўли сув захираларини қандай сақлашимиз кераклиги учун яхши мисол бўла олади. Биз сувдан самарали фойдаланишимиз керак. Зеро, табиатнинг бу неъмати - сув электр энергияси ишлаб чиқариш учун муҳим бойлик ҳисобланади.

Шу сабабли, биз уни дунёда самарали ҳимоя қилиб, ундан оқилона фойдаланайлик. Табиатнинг бу бебаҳо бойлиги ер куррасининг барча аҳолиси нафига хизмат қилишини эсдан чиқармайлик. Тожикистон Республикаси халқаро майдонда сув масаласига доир фойдали таклифларни илгари суриб, бу йўналишда ўзининг етакчи эканлигини кўрсатди. Уни жаҳон ҳамжамияти қўллаб-қувватлаб, таҳсинга муносиб билади.

Тожикистон Республикаси сув захираларидан самарали, оқилона ва устувор фойдаланишда намунадир. Жаҳон ҳамжамияти фойдаланишнинг бу усулидан сабоқ олиб, унга амал қилиши жуда муҳимдир.

Бу, ниҳоят, муҳим йўналиш бўлиб, бизни сув захираларини биргаликда бошқаришни янада яхшилаш йўлида саъй-ҳаракат қилишга ундайди. Тожикистон Республикаси "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги ташаббусини илгари сургани мамлакатнинг олий раҳбарияти, Тожикистоннинг муҳтарам Президенти жаҳон сув масаласига алоҳида эътибор қаратишидан гувоҳлик беради. Бу йўналишда мазкур ташаббусни ташвиқу татбиқ этиш учун биргаликда шошилинч тадбирларни амалга оширишимиз жуда муҳимдир.

Ўз мухбир.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Ислом институти иншоотлари қурилишида

 

30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.

Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар

Муфассал...

Диний сиёсий партия таъсис этиш ҳаромдир

 

Ҳудудида турли номлар билан диний партиялар амал қилувчи бир неча мамлакатлар тажрибаси ўша давлатларда ушбу ҳаракатлар ва диний идеологияга эга партиялар «шарофати» билан ҳеч қандай ривожланиш вужудга келмагани исботланган. Аксинча, айнан, ушбу сиёсий бирлашмалар ўртасида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун зўравонликлару қарама-қаршиликлар авжга чиқиб, умуман, ўша давлатларнинг бир маромдаги тараққиёти йўлидаги тўсиққа

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2437176

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9715730
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4185
5858
26948
9654609
82813
132053
9715730

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.79
Бугун: 19-06-2026 21:15:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015