Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Июн 2017 Кӯришлар: 1782
Печат

 

majlis 201726 май куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда дастлаб кадрлар масаласи кўриб чиқилди.

Сўнгра Хатлон вилояти Панж ноҳияси раисининг Тожикистон Республикаси «Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари тўғрисида»ги конституцион қонуни ва «Шаҳарча ва қишлоқлар ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуни ижросининг бориши ҳақидаги ҳисоботи тингланди.

Хатлон вилояти Бохтар ноҳияси Исмоил Сомоний шаҳарчаси ва Хатлон вилояти Жайҳун ноҳияси Дўстий шаҳарчаси Бош режаси тўғрисида Бохтар ва Жайҳун ноҳиялари раисларининг ҳисоботлари тингланди.

majlis 2017 1Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ҳокимияти Панж, Бохтар ва Жайҳун ноҳиялари маҳаллий ижроия органлари раҳбарияти диққатини ердан самарали фойдаланиш, дала ишларини кенгайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш, қурилиш ва бунёдкорлик ҳамда давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг бошқа кўрсатма-ю топшириқларини ўз вақтида ижро этиш масалаларига қаратди.

Мажлисда бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан, «Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Олий Мажлис тўғрисида»ги конституцион қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги конституцион қонун лойиҳаси тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги конституцион қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституцион қонун лойиҳаси тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг 2017 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида» ҳамда «Тожикистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида»ги қонунлари тасдиқланиб, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун жўнатилди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тожикистон Республикаси «Тожикистон Республикасининг «Милиция тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ҳамда «Тожикистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолият тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларига хулосаси ҳам Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун жўнатилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати аъзолари, шунингдек, Ҳукуматнинг «Тожикистон Республикаси Фанлар академияси қошида Инновацион технологиялар тадқиқот маркази» давлат муассасасини таъсис этиш тўғрисида», «Ёш мутахассисларни ишга  жойлаштириш тақсимоти ва иш ўринлари билан таъминлаш тўғрисида», «Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт ишлари бўйича комитет тўғрисида», «Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги сайёҳликни ривожлантириш бўйича комитет тўғрисида», «Тожикистон Республикасида 2017-2021 йиллар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш комплекс дастури тўғрисида» ҳамда «Тожикистон Республикасида 2017-2021 йиллар футболни ривожлантириш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари лойиҳаларини ҳам кўриб чиқишди.

Мажлис охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон вазирликлар, идоралар, давлат ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, мамлакат вилоятлари, шаҳарлари ва ноҳиялари раисларига ободончилик ва бунёдкорлик, такрорий экин ишларини кенгайтириш, ҳосил йиғиштириш, ички бозорни сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, Рамазон ойи кунларида нархлар кўтарилиши олдини олиш, ушбу кунларда эзгу амалларга қўл уриш, айниқса, эҳтиёжмандлар ва қаровчисиз қолганларга ёрдам бериш борасида аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

САНДИҚСОЗ АЁЛ

 

Мўъжазгина устахонада ёғоч тилиш-йўниш станоги қулоқни қоматга келтиргудек ғувиллаб ишлайди. Атрофга чанг-тўзон сочилади. Қиринди шувиллаб тўкилади. Станокни усталик билан ишлатаётган, тилинаётган, силлиқланаётган тахтани ишонч билан тутганча олдинга сураётган ўрта бўйли, нозик қоматли аёл ишини кузатар эканман, унинг сал олдинроқ айтган гапларини эслайман.

Муфассал...

Асрларга татигулик лаҳзалар

 

Ёхуд Миллат пешвоси раҳбарлиги остида амалга оширилган бунёдкорликлар хусусида

Роппа-роса 27 йил муқаддам тожиклар давлати мустақилликка эришиб, ўз герби, байроғи, мадҳияси ва ҳудудий бирлигига эга бўлди. Бу, халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа эди, десак янглиш эмас.

Аммо истиқлолиятнинг илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб, мамлакат баъзи ноҳияларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587656

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10243788
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4297
11853
33576
10179764
140881
138877
10243788

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 06:15:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015