Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Май 2017 Кӯришлар: 1561
Печат

 

saudiya 2017 120 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Араб ва Ислом дунёси мамлакатлари ҳамда Америка Қўшма Штатлари давлат бошлиқларининг биринчи саммитида иштирок этиш мақсадида Саудия Арабистони Қироллигига сафар қилди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Саудия Арабистони Қироллигининг Ар-Риёд шаҳрида Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва Мисрнинг кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Мамлакат Президенти суҳбат аввалида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликлар кенгайишига катта ишонч билан қараб: - Мисрни минтақада муҳим мамлакатлардан бири ҳисоблаймиз, - дея зикр этди.

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси учрашув чоғида Тожикистон Республикаси Президентининг тинчликсеварлик ва етакчилик истеъдодини юқори баҳолар экан: -Биз сизнинг шахсиятингиз ва намунали интилишларингизни алоҳида эҳтиром этамиз,- дея таъкидлади.

Суҳбатдошлар иқтисодий, техник ва илмий ҳамкорликлар бўйича муштарак ҳукуматлараро комиссия фаолиятини янада жонлантириш муҳимлигини қайд қилишди. Тожикистоннинг сув ва гидроэнергетик захираларини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳада ҳамкорликларни ташкил этиш ва кенгайтиришга кўпроқ эътибор қаратилди.

Суҳбатдошлар иккала мамлакат ҳам ўз замонавий тарихида рўпара келган терроризм, экстремизм, иккиламчи стандарт ва ташқи аралашувлар каби хатарларни эсга олишар экан, махсус ахборотлар ва террорчиликка қарши ўзаро фаолият тажрибаси алмашишдан манфаатдорликларини изҳор этишди. 

Илиқ ва дўстона фазода ўтган суҳбат охирида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз ҳамкасби Абдулфаттоҳ ас-Сисини Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди. Таклиф бажону дил қабул қилинди.

 

АРАБ ВА ИСЛОМ ДУНЁСИ МАМЛАКАТЛАРИ ҲАМДА АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИ САММИТИДА

2017 йилнинг 21 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирол Абдулазизнинг Халқаро форумлар марказида бўлиб ўтган Араб, Ислом дунёси мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари давлат бошлиқларининг биринчи саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонни Саудия Арабистони Қироллиги Қироли, муқаддас Икки Ҳарам ходими Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд самимий кутиб олди.

Саммит ишида дунёнинг 55 мамлакати ва Ҳукуматлар бошлиқлари иштирок этишди.

Тадбир бошланиши олдидан саммит иштирокчиларини суратга олиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатлар тинчлиги, барқарорлиги ва устувор хавфсизлигини таъминлаш, жамиятдаги йирик ва глобал таҳдидлар – терроризм, экстремизмга қарши биргаликда кураш муаммоларига бағишланган олий         даражадаги саммитни Саудия Арабистони Қироллиги Қироли кириш сўзи билан очиб берди.

Сўнгра Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп чиқиш қилди.

Ўз нутқида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тадбир ташкилотчиларига олий даражадаги меҳмондорчилик ва саммит иши учун қулай шароитлар яратганликлари сабабли миннатдорчилик билдириб, энг муҳими, бугун бу ерга саммит иштирокчилари бутун жаҳон ҳамжамиятининг чуқур ташвишига сабаб бўлаётган муаммоларни кўриб чиқиш ва муҳокама этиш мақсадида тўпланишганини қайд қилди.

Давлат бошлиғи катта глобал таҳдидга айланган терроризм ва экстремизмни яна бир марта қаттиқ қоралар экан, саммит иштирокчиларини унинг сиёсий, ҳарбий ва молиявий қўллаб-қувватлаш манбаларини таг-томири билан суғуриб ташлашнинг амалий усул ва йўлларини излашга чорлади.

Тожикистон Республикаси Президенти экстремистик ва террорчилик интилишларга икки тарафлама ёндашув туфайли, радикал гуруҳлар бир қатор жамият фондлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа томонларнинг сиёсий-ахборот ва молиявий ёрдамларидан фойдаланаётганликларини қайд қилди.

Давлат бошлиғи ўз чиқишида терроризм ва экстремизмнинг бир бутун давлатлар йўқ бўлиб кетиши таҳдидини берувчи, юз минглаб кишиларнинг ҳалок бўлиши ва мислсиз бузғунчиликларга олиб келувчи, муқаддас Ислом динини сиёсийлаштиришга уриниш ва унинг покиза номини суиистеъмол қилиш каби даҳшатли шаклларда кенгайишидан ташвиш билдирди.

Тожикистондаги тинчлик тажрибаси ҳақида эслатган Миллат пешвоси бу тажриба ўз ғаразли мақсадларига эришиш йўлида пок Ислом дини номидан фойдаланадиган ҳар қандай кучлар ҳеч қачон жамият томонидан қўллаб-қувватланмаслигини яна бир марта тасдиқлаганини таъкидлади.

Ўз сўзи давомида Давлат бошлиғи Ўрта Шарқнинг баъзи мамлакатларидаги беқарорлик ва Афғонистондаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият борасида конструктив ғояларни илгари сурар экан, Тожикистоннинг бу муаммоларни ҳал этиш, катта минтақавий ва халқаро таҳдидлар олдини олишдаги мавқеини алоҳида қайд қилди.

Сўзи охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тенглик ва ўзаро эҳтиром, сабр-бардош ва шаффофлик, сўз ва иш бирлиги асосида цивилизация диалоги аҳамияти ошиб бораётганини айтиб, бугунги форум натижалари  мамлакатлар халқларининг тинчлик ва барқарорлик ҳақидаги орзу-умидларига мувофиқ тарзда самарали бўлишига умид билдирди.

 

БОШ ВАЗИР БИЛАН УЧРАШУВ

22 май куни Араб, Ислом дунёси мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари давлат бошлиқларининг биринчи саммити доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири хоним Шайх Ҳасина Вазед билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва давлатлараро конструктив ҳамкорликларни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.

Бангладеш билан икки томонлама муносабатларни кенгайтириш Тожикистон Республикасининг Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига нисбатан ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиши қайд қилинди.

Давлат бошлиғи иқтисодий, савдо, сайёҳлик фаолияти ва тўғридан-тўғри сармоялар учун барча шароитлар яратилгани, Бангладешдаги тадбиркорлик ва тижорат доиралари шу асосда тожикистонлик ҳамкорлари билан тўғридан-тўғри ва конструктив алоқаларни ўрнатишлари мумкинлигини таъкидлади.

Тадбиркорлар кенгаши, Иқтисодий ҳамкорликлар бўйича муштарак ҳукуматлараро комиссияси, тўқимачилик ва тикувчилик саноати муштарак корхоналарини ташкил қилиш, гуруч, хом терини қайта ишлаш ва тайёр тери ишлаб чиқариш икки томонлама ҳамкорликларнинг истиқболли йўналишларидан, дея аталди.

Хоним Шайх Ҳасина Вазед ўз мамлакатининг Тожикистон билан БМТ, ШҲТ, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида интеграциясини мустаҳкамлашга тайёрлиги ва бундан манфаатдорлигини айтди.

Суҳбатдошлар, шунингдек, маориф соҳасида ҳамкорликларни ривожлантиришни давлатлараро муносабатларнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида зикр этишди.

Суҳбат давомида икки давлатнинг халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий жиноий гуруҳларга қарши кураш ва хавфсизлик идораларининг тўғридан-тўғри ҳамкорликларини йўлга қўйишда жипсликларини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон хоним Шайх Ҳасина Вазедни Тожикистонга расмий ташриф билан боришга таклиф қилди.

 

СААД ҲАРИРИЙ БИЛАН МУЛОҚОТ

21 май, куннинг иккинчи ярмида Ар-Риёд шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Араб, Ислом дунёси мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари давлат бошлиқлари биринчи саммити доирасида Ливан Республикаси Бош вазири  Саад Ҳаририй билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва Ливан Республикаси конструктив алоқаларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, самимий фазода ўтган учрашувда суҳбатдошлар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, сайёҳлик, сармоявий ҳамда иккала томон учун фойдали бўлган бошқа соҳалардаги ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёрликларини билдиришди.

Томонлар, шунингдек, терроризм, экстремизмга қарши биргаликда кураш ҳамда минтақа ва мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солиш билан боғлиқ бошқа долзарб масалаларни ҳам муҳокама этишди.

Учрашувда, шунингдек, иккала томон учун фойдали бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

МАМЛАКАТЛАР ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР

saudiya 2017Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Араб, Ислом дунёси мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари давлат бошлиқларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони Қироллигининг Ар-Риёд шаҳрида ушбу давлат Қироли Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд, Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп ва бир қатор давлатлар бошлиқлари, жумладан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қувайт давлати Амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ, Қатар давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Оли Соний, Бирлашган Араб Амирликлари шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зойид Оли Наҳаён, Баҳрайн мамлакати Қироли Ҳамид бин Исо Оли Халифа ва Малайзия Бош вазири Нажиб Абдурраззоқ билан самимий ва самарали учрашувлар ўтказди.

Дўстона ва ишончли фазода бўлиб ўтган суҳбатлар чоғида Тожикистоннинг ушбу мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп қиррали муносабатлари масалалари кўриб чиқилди.

Давлат бошлиғи ўз ҳамкасблари билан учрашув имкониятидан қониқиш билдириб, ушбу суҳбатларни алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш омили, дея атади.

Шу тарзда, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қулай фурсатдан фойдаланиб, уларнинг аксарияти билан икки томонлама алоқалар ва дунёнинг нуфузли ташкилотлари доирасида дўстона муносабатларни ривожлантиришу кенгайтириш йўлидаги ҳамкорликлар масалаларини муҳокама қилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Кесарево жарроҳлиги

 

Ёхуд тиббиёт соҳасидаги баъзи нохуш кўринишлар хусусида

Азиз Ватанимиз мустақиллик йилларида ҳар томонлама гуллаб-яшнади. Турли соҳалар ривожу равнақ топди. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ баъзи соҳаларда ҳанузгача камроқ бўлса-да, негатив ҳолатлар кўзга ташланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида бундай камчиликлар кўзга ташланса, бирам хунук кўринарканки…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

Демократик тамойиллар асосидаги шаффоф сайлов

 

Ўзбекистон Республикасида парламентга бўлиб ўтажак сайлови жараёнини ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси даъватига кўра, бир гуруҳ тожикистонлик журналистлар 20 декабр куни Тошкент сари парвоз қилдик.

Ўзбекистонга сафаримиз аслида жорий йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллоевич Шоисматовнинг мазкур сайловга доир ўтказган брифингидан бошланганди, десак ҳам хато бўлмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990535

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477666
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3594
4027
21279
7426653
99310
114875
7477666

Сизнинг IPнгиз: 18.191.200.114
Бугун: 23-11-2024 16:53:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015