Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Май 2017 Кӯришлар: 2099
Печат

 

v putin i e.rahmon 2017Инсоният тарихида эзгулик ва яхши амаллар доимо ғолиблик шоҳсупасини забт этиб келган. Дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик дунё халқлари ҳамда миллат ва элатлар ҳаётининг ёрқин саҳифаси ҳисобланади. Россия Тожикистоннинг стратегик ҳамкори бўлиши билан бирга энг яқин дўсти ҳамдир. Тожик ва Рус халқлари дўстлиги олис ўтмишдан бошланган бўлиб, бу икки халқ йиллар мобайнида ҳамма соҳада бир-бирини ўзаро тушуниш фазосида ҳамкорлик

қилиб келишади.  

Собиқ Иттифоқ таназзулидан сўнг, СССР таркибида бўлган иттифоқдош республикалар ўз мустақиллигини эълон қила бошлади. Бу табиий жараён бўлиб, 1991 йилнинг 9 сентябрида Тожикистон Республикаси ҳам ўз давлат мустақиллигини эълон қилди. Ўша суронли даврларда демократик тамойиллар тўла ғалаба қилган  Россия  Федерацияси биринчилардан бўлиб, Тожикистон мустақиллигини тан олган ва қўллаб-қувватлаган эди. Бу тарихий жараён,  республикамиз ҳаётида  туб ўзгариш ва янгича бошқариш системасини бунёд этишни ўз  ичига оларди. Худди шу муносабатлар юзасидан 1992 йил 8 апрел куни Душанбе шаҳрида ҳар икки мамлакат орасида дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш учун илк протокол имзоланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан асос солинган ва шу кунга қадар ўзининг ижобий самарасини бериб келаётган, «Очиқ эшиклар» сиёсати  натижаси ўлароқ, бу йиллар мобайнида Тожикистон ва  Россия  ўртасида икки юз ўттизта давлатлар, ҳукуматлар ва идоралараро турли хил ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

Давлатлар бошлиқлари  Эмомали  Раҳмон ва Владимир Путиннинг турли доирадаги учрашувларида халқаро ва минтақавий муаммолар ёхуд ҳалталаб масалалар ўзаро тушуниш оҳангида ижобий якун топиб келмоқда. Бундай ҳаётан муҳим учрашув ва мулоқотларда,  асосан, савдо ва иқтисодий алоқалар, гидроэнергетика, нефт-газ маҳсулотлари, фойдали қазилмалар, ҳарбий-техник ва чегара соҳалари, минтақа осойишталиги,  ишчи-муҳожират масалалари ўзининг ижобий натижасини бериб келаётир.

Тожикистон ҳамда  Россия давлат бошлиқларининг дўстона муносабатлари мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик алоқалар ривожида муҳим рол ўйнайди.  Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг жорий йилнинг 27-28 февралдаги юртимизга расмий ташрифи халқаро аренада Тожикистон ва Россиянинг нақадар муҳим стратегик ҳамкор эканлигини яна бир  бор тасдиқлади. Россия  Президентининг бу  сафари доирасида ҳамкорликка оид олтита  ҳужжатлар имзоланди. Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш, атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш, сайёҳлик ва спорт соҳасидаги муносабатларни янада ривожлантириш шулар жумласидандир. Бу каби эзгу ишларнинг амалга ошишида муносиб шароитлар яратиб беришга ҳаракат қилаётган, Тожикистон ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирликларининг хизматларини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Икки томонлама бу каби муносабатлардан нафақат Тожикистон, балки Россия ҳам фойдали манфаатга эга эканлигини кўздан қочирмаслик лозим. Айни замонда, дунёда рўй бераётган глобал масалаларнинг ижобий ечими минтақа мамлакатларининг хоҳ ижобий бўлсин, хоҳ салбий муносабатларига бориб тақалади. Давлатлараро муносабатларда муштарак ҳаракатлар вужудга келмаса, кўпгина соҳаларда тараққиёт боши берк кўчага кириб қолиши турган гап. Дунё сиёсат саҳнасида мавжуд мамлакатлар ўз геосиёсий мавқеига эга.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқилса, Тожикистон ва Россиянинг икки томонлама ҳамкорлиги, минтақа хавфсизлиги масаласи, замонавий хавф-хатарлар, жумладан, халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний оборотини жиловлаш ва уларга қарши курашда асосий рол  ўйнайди.  Хусусан, Афғонистондаги мураккаб сиёсий вазият шуни тақозо этади.

Тожикистон ва Россия Федерациясининг ҳамкорлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотларда янада ёрқинроқ намоён бўлади.

Тожикистон Республикаси минтақада қулай геосиёсий нуқтага жойлашган бўлиб, КХШТининг жанубий чегараси ҳисобланади. Афғонистондаги ноором вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тожикистоннинг жанубий чегараларини қаттиқ ҳимоялаш давр тақозосидир.

Шу нуқтаи назардан, Тожикистон-Россия ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Россиянинг Тожикистонда жойлашган 201-дивизияси ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик учун қулайлик туғдирибгина қолмай, икки давлатнинг ҳарбий салоҳиятини янада мустаҳкамлайди. Сир эмаски, Афғонистонда етиштирилган наркотик моддалар таъсири  Россия Федерацияси ҳамда КХШТнинг бошқа аъзо давлатларига ҳам жиддий хавф туғдиради. Аср вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш мақсадида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги ҳамда Россия салоҳиятли идоралари билан зич алоқалар йўлга қўйилгандир. Бу муҳим соҳалар пойдеворини мустаҳкамлаш борасида, минтақавий бўлимлар ташкил қилиш, кадрлар тайёрлаш ва моддий-техник базаларнинг яратилишида ҳар икки томон ҳам жиддий эътибор қаратиб келмоқда.

Бу икки дўст мамлакатларнинг бошқа соҳадаги ҳамкорликлари, хусусан, табиий офатларни биргаликда бартараф қилиш мақсадида амалга оширган салмоқли ишлар кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Тожикистон Республикаси ва Россия Федерациясининг дўстона муносабатларини, моддий ва маданий алоқаларини биргина мақолага сиғдириш қийин. Бу икки дўст мамлакатлар дипломатик алоқаларининг вужудга келганлигининг йигирма беш йиллиги арафасида ишонч билан айтиш мумкинки, бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама алоқалар кўлами кенгайиб бораверади.

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУЙЧИСИ

 

Ҳасанбой Ғойиб жуда сермаҳсул шоир ва публицист. У йигирма йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида саккизта китоб нашр этиб, бадиий сўз ихлосмандларига тавсия этган. Шунингдек, унинг мақола ва қиссалари доимий равишда «Халқ овози» республика газетаси ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилиб келинади. Унинг шеър ёки насрда ёзган ҳар бир мисраси Ватан, Тожикистон, она, яхшилик, хайрихоҳлик, қадр, бирлигу жипслик, ватанпарварлик фахри каби

Муфассал...

БИР ОҚШОМ ЭРТАГИ

 

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаворотдан эса, «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?»- дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» -деб бақиришади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2584497

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10228304
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
666
6528
18092
10179764
125397
138877
10228304

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 29-10-2026 01:54:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015