Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Апрел 2017 Кӯришлар: 1689
Печат

 

terrorizm. 2017 1Ишдан уйга қайтиб, сўнгги янгиликларни билиш мақсадида телевизорни ёқаман. Жаҳонда рўй берадиган энг сўнгги янгиликларни кетма-кет эфирга узатиб турадиган «Evronews» телеканалидан қисқагина ахборотни тинглаганимдан сўнг, хотиржам бўламан. Жуда тез ўзгарувчан даврда яшаётганлигимиз ҳам шуни тақозо этади.  

Ўша куни ҳам ишдан келган заҳоти телевизорни ёқдим.

«Evronews» телеканалида атиги икки соат бурун Санкт-Петербург шаҳри метросида рўй берган фожиа жойидан мустақил кўрсатув берилаётганди.

Юрагим увишди. Яна бегуноҳ кишилар қони тўкилибди. Экранда қўрқинчдан юзларига даҳшат инган санкт-петербургликларни кўриб, вужудимни қайғу чулғади. Афсус…

Апрел ойининг бошида биз учун дўст ва стратегик ҳамкор – Россия яна бир қалқди. Бепоён мамлакатнинг юраги – Санкт-Петербург шаҳри метросида террорчилик амалиёти содир этилди. Санкт-Петербург шаҳри метросининг «Сенная плошад» станциясидан «Технологический институт» бекатига йўл олган поездда қўлбола бомба портлади. Бу фожиа оқибатида 14 киши қурбон бўлиб, 50 нафардан ортиқ фуқаро тан жароҳатлари билан беморхоналарга ётқизилди. Жаҳон ҳамжамияти санкт-петербургликларга қайғудош эканликларини изҳор этишди.

Замона ўзгаришлар ҳалқаси, давр эврилишлар тизгинига юз бурди. Инсоният технологик тараққиётлар оқимида сузмоқда. Замондошларимизнинг бугунги тафаккур даражасини бундан 30-40 йил бурунгиси билан солиштириш ўнғайсизлик туғдиради.

Афсуслар бўлсинки, технологик тараққиёт фақатгина бунёдкор, эзгу ниятли амалларгагина имконият туғдириб қолмасдан, балки ёвузлик этагини тутган, инсонларга хос бўлмаган ғоялар билан суғорилганларга ҳам бирдек хизмат қилмоқда. Бутунжаҳон глобал ахборот тармоғи – Интернет фақатгина янгиликлару яратувчан ахборотлар манбаи бўлмай, балки қўпорувчилик, бузғунчилик билан шуғулланувчилар учун ҳам қулай тарғибот майдони бўлиб қолганлиги аянчлидир.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда 2011 йил «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни негизида ҳам эврилишлар замонида ёшларимиз тарбияси масъулиятини кенг жамоатчилик зиммасига юклайди. Бу қонун моҳиятини англаб етиш, уни ҳаётга татбиқ этиш – ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Зеро, ёшларимизда миллий ифтихор, ватанпарварлик, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, келажакка ишонч ҳисларини шакллантирмай туриб, уларнинг ёрқин келажагини таъминлаш мушкул бўлади. Ота-онага меҳр-муҳаббат туйғуси сингдирилмаган болада Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялаш қийин. Шунинг учун ҳам, Давлатимиз сарвари ана шундай юксак масъулиятга жиддий муносабатда бўлиш, ёшларимиз онгининг бегона ғоялар билан суғорилиши олдини олишда ҳар бир тожикистонликни ҳушёрликка даъват этади.

Келиб чиқиши қирғизистонлик, Россия фуқароси бўлган ва бугунги кунда Санкт-Петербург шаҳри метросидаги террорчилик амалиётини содир этганликда гумонланаётган Акбаржон Жалиловни ҳам ота-онаси ҳеч қачон бунчалик жирканч ва ноинсоний амалга қўл уради, деб ўйлаган эмас. Ижтимоий тармоқларда унинг онаси Одинахон Жамилова ва отаси Санкт-Петербург шаҳри аэропортига келиб тушган лаҳзалар видеоси тарқатилди. Минг бир эзгу умид билан фарзандини камолга етказган онахоннинг юзидаги ғам-алам, қайғу ва мунгни кўриб, бу аёлга ачинмай иложингиз йўқ. Ҳеч бир она фарзанди қотил бўлишини, айниқса, оммавий қотилликка қўл уришини хоҳламайди. Зеро, оналар – буюк, оналар – яратувчи!

Афсуски, онадек буюк зотнинг умидини чилпарчин қилаётган фарзандлар ҳам йўқ эмас. Ўша бегона, ғайриинсоний, ваҳший ва маъносиз ғояларга берилиб, қўпорувчилик ва қотилликка қўл ураётган ёшлар деярли барча ҳолатларда ҳам ижтимоий тармоқлар орқали бу чексиз ўпқонга тушиб қолганликлари ўз исботини топмоқда.

Ҳа, глобал ахборот тармоғи фақатгина тараққиётга хизмат қилмаяпти. Ундан фойдаланиш маданияти, бўлмағур тарғиботлардан ёшларни эмин сақлаш учун, энг аввало, ёшларимизни фазилатли инсонлар этиб тарбиялашимиз давр тақозосига айланиб бормоқда.

- Бугунги даврда ёшларимизнинг хориж юртларида таҳсил олиш, ишлашлари учун кенг имкониятлар мавжуд, - дейди қабодиёнлик таниқли шоир Неъматулло Муҳаммадсаид. – Биз таълим-тарбия жараёнида ана шу жиҳатга ҳам эътибор қаратишимиз ҳаёт тақозосига айланган. Ёшларимизни миллий суннатлар, қадриятларимизга эҳтиром кўрсатиш, она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашимиз, уларга ўзимизнинг дуруст ва тўғри ғояларимизни ишончлироқ сингдира олишимиз зарур. Ёшларимиз бегона ва зарарли ғояларга берилмасликлари учун, улар қаерда бўлмасин, зич алоқада бўлишимиз лозим. Шундагина фарзандларимизу невараларимизнинг комил шахс сифатида шаклланишига имконият яратамиз. Ишончим комилки, миллий қадриятларимиз, аждодларимиз удумларига содиқ фарзандлар ҳеч қачон манфур ғояларга берилмайдилар.

Бугун дунёда қон тўкиш билан ўз мақсадларига эришиш учун нопок қилмишлар этагини тутганлар ҳеч қачон ниятларига эриша олмайдилар. Зеро, соғлом тафаккур ҳамиша ёвузлик устидан ғалаба қозониб келган ва шундай бўлаверади ҳам…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Менинг кўргим келар СИЗни…

 

Ёмғирли куй, беором оқшом,

Тун қадаҳин тутар юлдузга.

Қутлар бу кеч кекса ойни ғам,

Мен ҳам кетгим келади Сизга!

Олисдаги яқиним, негадир дилим безовта!

Муфассал...

Кўнгил

 

Қор тушиши билан бизга жон кирарди. Тонг бўзарганда қарабсизки, милтиқ елкада, ҳали из тушмаган боғ кўчадан ғизиллаб кетиб боряпмиз тоққа қараб.

Гоҳ ўртоқлар билан чиқсак, гоҳо… якка ўзим чиқардим. У ерда Назрулла деган ўртоғимнинг томи кекса толларга кўмилган уйлари бор. У ёлғиз онаси билан яшарди. Отаси урушда ўлган. Қизиқ бола эди у. Ким, овга юр деса, эргашиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2146658

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8402551
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
633
2601
5092
8370164
51120
99827
8402551

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.192
Бугун: 16-07-2025 01:53:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015