Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 18 Март 2017 Кӯришлар: 1566
Печат

 

t rizoqulov 2017Мен сўзимни Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг унутилмас гапларидан бежиз бошламадим. Чунки бу борада у кишининг ўзлари ҳаммамизга ўрнак бўлмоқдалар. Айнан Миллат пешвосининг оқилона сиёсати шарофати билан ватандошларимиз ғайрат-шижоат, меҳнатсеварлик кўрсатиб, мамлакатимиз шаҳар-қишлоқларида юзлаб замонавий, қулай ва чиройли иморатлар бунёд этишди.

Юртимиз тобора ривожланмоқда, халқимиз ҳаёти борган сари яхшиланмоқда. Юртимизда яшаётган инсонлар қалби Истиқлол нури билан мунаввар, Ваҳдат эса, катта-кичикни, азиз Тожикистонимизда яшаётган ҳар бир кишини янгидан-янги ютуқларга эришиш йўлида бирлаштирган.

Ҳар йили Президентимизнинг республика Олий Мажлисига йўллайдиган Паёми мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва маданий ҳаётида муҳим бир воқеага айланаётгани ҳаммамизга маълумдир. Чунки Паёмда Тожикистоннинг ички ва ташқи сиёсатидаги асосий йўналишлар, келажакда кўзда тутилган муҳим ишлар аниқ-тиниқ кўрсатилади. Бу жиҳатдан олганда, Президент Паёми мамлакатимиз тараққиётининг кўзгуси мисол бўлиб, ватанпарварлик ва миллатимизнинг ёрқин келажагини кўзловчи йўлланма сифатида бизни  буюк бунёдкорликлар томон бошлайди.

Паёмда Президентимизнинг халқ ҳаёти учун зарур энг муҳим соҳаларни ривожлантириш борасидаги аниқ таҳлиллар, асосли, ишончли далилларнинг келтирилиши азиз Тожикистонимизнинг келажаги қанчалик порлоқ эканлигига бўлган ишончимизни яна бир карра мустаҳкамлайди.

Миллат Пешвоси, мамлакатимиз Президенти навбатдаги Паёмида бошқа соҳалар каби илм, маориф, мактабни ривожлантириш борасида ҳаммамиз учун манфаатли фикр-мулоҳазаларни билдирди. Паёмдаги қуйидаги сўзларни қизиқиш ва қониқиш билан ўқидик:

«Зикр этилган даврда, ижтимоий соҳалар, жумладан, илм, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, иш билан таъминлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси соҳаларида ривожланиш таъминланди. Маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 1500тадан зиёд таълим биноси ва 1000тадан ортиқ соғлиқни сақлаш муассасаси қурилди ва қайта тикланди. Улар замонавий таълим тиббий жиҳозлари ва ускуналари, бошқа замонавий шароитлар билан таъминланди.

Фақатгина «2008-2015 йилларда мактаблар қурилиши, таъмири ва қайта тиклаш давлат дастури» доирасида маориф соҳасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан хусусий уйлар ва вагонлардан бутунлай чиқарилган, қайта тикланган ва қурилган таълим муассасалари сони 800тадан ортиқни ташкил этиб, бу ишларга 600 миллион сомонийлик умумий маблағ сарфланди. Фақатгина 2016 йилда барча манбалар ҳисобидан 540 миллион сомонийга 201та таълим биноси қурилиб, қайта тикланди ва 39 минг ўқувчи ўрни яратилди».

Бу мамлакатимиз келажаги – ёш авлодга чинакам оталарча ғамхўрлик намунаси эмасми? Паёмда маориф соҳасидаги вазият чуқур, атрофлича таҳлил этилиб, маорифчилар олдига муҳим вазифалар аниқ-равшан қўйилган. Жумладан, ҳозирги замонда илм олиш, унинг аҳамияти, ўзликни англаш, шахс тарбияси, ота-оналар масъулияти, мактаб ва оила ўртасидаги алоқалар ҳақида гапирилар экан, Президентимиз шундай дея таъкидлаганлар: «Таълим ва тарбия сифатини юксалтириш учун биздан таълимнинг барча даражаси, айниқса, касбий таълим даражасида сонга эмас, балки сифатга жиддий эътибор қаратиб, замон талабларига жавоб берувчи мутахассисларни тарбиялаш талаб этилади. Шу сабабли, педагоглар ва ота-оналардан ўсмирлар, ўқувчилар ва студентлар эътиборини замонавий билимларни эгаллаш, аниқ фанлар, хорижий тилларни ўзлаштиришга жалб этиш ва ахборот-коммуникацион технологияларни ўрганишларини йўлга қўйиш, ўқувчилар ва болалар томонидан касблар ўрганилишига жиддий эътибор қаратиш, уларни билим ва меҳнатга муҳаббат руҳида тарбиялаш талаб қилинади».

Паёмдаги бу сермазмун сатрлардан келиб чиққанидай, замонавий илмларни эгаллаш, миллий одоб меъёрларига риоя қилиш ва умуминсоний қадриятларни эъзозлаш, она тили каби инглиз ва рус тилларини тўлиқ эгаллаш ҳар бир йигит-қизни арзигулик муваффақиятларга олиб боришнинг асосий омилларидан саналади. Билим инсонни мурод-мақсадига элтадиган, эл-юртга танитадиган ажиб бир кучдир. Фарзандлари зеҳни ўткир, заковатли, кучли билим эгаси бўлган мамлакат қудратли, озод ва обод саналади.

Миллат пешвоси маориф соҳасини чуқур таҳлил этар эканлар, кейинги йилларда инсон омилини янада кучайтириш учун замонавий тадбирларни ишга солаверишини таъкидладилар.

«Келгуси беш йилда ҳукумат фаолияти инсоний омилни ривожлантириш сифатини оширишга қаратилиб, илм, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, яшаш шароити ва иш билан таъминлашга жиддий эътибор берилади ва бундай тадбирларни амалга ошириш натижасида Тожикистон инсон омилини тараққий эттириш борасида юксак даражага эга бўлади».

Миллат пешвоси илм олиш, фан ва техника янгиликларини жорий этишга эътибор қаратиб, таъкидладилар:

«Илм ва технология коинот тезлигида илгарилаб бораётган бир даврда Тожикистонда инновациялар ва илмий ташаббуслар кам кўзга ташланади. Юксак лаёқатли, изланувчан ва ихтирочи шахслар аниқ фанларга жалб этилмайди ва буюртмали мавзулар давлат манфаатларига йўналтирилмаган».

Паёмда олимлар олдига катта вазифалар қўйилди. Ҳа, бугунги кунда фундаментал илмларни ривожлантириш ўта муҳимдир, илмий-тадқиқот ишларини юксак савияда ўтказиш эса, олимларнинг биринчи галдаги вазифалари ҳисобланади. Паёмда айтилганидек, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини яхшилаш ва улардан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун амалда фойдаланиш мақсадида Фанлар академияси тузилмасида Инновацион технологиялар тадқиқоти марказини ташкил этиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларига техника ва технология билимдонлари, истеъдодли ва яратувчан кишиларни жалб этиш мамлакатимиз фани келажаги учун чинакам ғамхўрликдир. Бу ғамхўрликка жавоб бериш учун биз – олимлар икки ҳисса куч-ғайрат билан ишлашимиз зарур.

Бизнинг олий ўқув юртимиз жамоаси илмда янги-янги ютуқларни қўлга киритиш, халқ хўжалигига етук, билимли, малакали мутахассисларни тарбиялаб бериш йўлида қатъий меҳнат қилиб келмоқда. Агар ҳозир институтимизда 282 нафар ўқитувчи ёшларга таълим-тарбия бераётган бўлса, уларнинг 10 нафари фан доктори, профессор, 80 нафардан ортиғи фан номзоди, доцентлардир.

Бизда шогирдларимизнинг фақат Тожикистонда эмас, балки жаҳон миқёсида иш юрита олишлари, давлатимиз номини танитишлари учун чора-тадбирлар кўрилмоқда. Масалан, инглиз тилида машғулотлар олиб бориладиган гуруҳлар таъсис этилган. Бу гуруҳларда барча фанлар, жумладан, иқтисод, математика, ҳуқуқ каби фанлар инглиз тилида ўқитилади. Бу гуруҳларда 20 нафар олим ва ўқитувчиларимиз дарс беришмоқда. Шунингдек, инглиз тилида ўқитиладиган гуруҳларда машғулотларнинг янада юксак савияда, сифатли ўтказилиши учун хорижий давлатлардаги нуфузли олий ўқув юртларидан олимлар таклиф этилмоқда. Жумладан, Америка Қўшма Штатларидан Теренс Дрю, Ванесса Беари,  Ребека Виллер, Шерон Сатурис, Марсел Минутоло, Хитойдан Ян Сяоюй дарс беришяпти. Бу тажрибанинг икки томонлама нафини кўряпмиз. Биринчидан, талабалар дарслар давомида хорижий мамлакатлардаги илм-фан ютуқларидан баҳраманд бўлишмоқда. Иккинчидан, олимларимиз хорижий ҳамкасбларининг тажрибаларини ўрганишмоқда. 

Франция, Испания, Қозоғистон, Қирғизистондан келган кузатувчи-таҳлилчилар институтимизда мутахассислар тайёрлаш даражасига юқори баҳо беришди ва олий ўқув юртимизнинг халқаро аккредитациядан ўтишга тайёр эканлигини эътироф этишди.

Шу ўринда қилаётган ишларимиз Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти  Эмомали Раҳмоннинг халқаро бозорга чиқиш учун мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз тилидаги гуруҳлар таъсис этиш борасидаги кўрсатма ва топшириқларини бажариш йўлидаги қадамлар эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Ҳозиргача инглиз тилида таълим бериладиган 6та гуруҳ ўз шогирдларини учирма қилди. Уларнинг кўпчилиги халқаро даражадаги иш билан таъминланди. Жорий ўқув йилда  инглиз тилидаги 14та таълим гуруҳи амал қилмоқда. Ҳозирда ҳар бир талаба уч-тўртта хорижий тилни ўрганиш имкониятига эгадир. Бунинг учун барча зарур шарт-шароитлар муҳайё этилган. Хорижий тиллар таълими марказида 20та компютер, электрон доска, тўгарак стол мавжуд. Таълим инглиз, немис, рус, араб тилларида олиб борилади. Хитой тили ва маданияти марказида хитой тилини ўргатиш йўлга қўйилган.

Энг яхши талабаларимиз одатий стипендиядан ташқари, вилоят ва республикада таъсис этилган стипендияларни ҳам олишмоқда. Жумладан, дарсларни аъло ўзлаштираётган, ахлоқ-одоби намунали талабаларимиз вилоят раиси ва «Тожикматлубот» Иттифоқи раисининг махсус стипендияларини олишмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсам, жорий йилда энг яхши талабалардан 11 нафари, магистр ва аспирантлардан 6 нафари вилоят раиси стипендиясини олишга мушарраф бўлишган.

Студентларимиз бошқарув ишларида ўз кучларини синаб кўришмоқда. Давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органида ўтказилган ўз-ўзини бошқариш тажрибасида талабаларимиздан 12 нафари иштирок этди.

Ўтган йили Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест маркази воситасида олий ўқув юртимизга 1052 нафар талаба қабул қилинди. Қабул имтиҳонларидаги шаффофлик жиҳатидан институтимиз Абуали ибн Сино номли тиббиёт олий ўқув юртидан сўнг республикамизда иккинчи ўринни олишга муваффақ бўлди. Жорий йилда эса, институтимиз бўлажак талабаларни танлаш бўйича мамлакат олий ўқув юртлари орасида олдинги ўринлардан бирини эгаллади. Қабул режаси тўлиқ бажарилди.

Биздаги мавжуд маъмурий бошқарувни автоматлаштириш ва таълим сифати назорати тармоғи мамлакатимиз олий ўқув юртлари орасидаги энг яхши тармоқлардан бири ҳисобланади. У электрон ҳужжатлар айланишини ҳам қамраб олган. Бу тармоққа ҳар бир талаба ҳақида зарур маълумотлар (шахсий варақа, қабул имтиҳони натижалари, машғулотларда қатнашиш, баллар тўплаш кабилар) киритилган. Ўқитувчилар тармоққа силлабуслар, тестлар ва бошқа таълим материалларини киритиб, электрон журналларни мунтазам тўлдириб боришади. Талабалар тармоқдан барча таълимий материалларни топа оладилар. Ҳар бир талаба ўзининг дарсларни қандай ўзлаштираётгани борасида маълумотларни истаган пайтида тармоқда кўра олиши мумкин. Талабаларнинг ота-оналари эса, интернет тармоғи орқали институтнинг ички тармоғига уланиб, фарзандларининг қандай таҳсил олаётганликлари, жумладан, машғулотларда қатнашишлари, дарсларни ўзлаштиришлари, кундалик баҳолар, босқичлардаги синовлар ва якуний имтиҳонлар натижалари билан танишишлари мумкин.

Институтимиз 2010 йилдан бошлаб Европанинг ERASMUSMUNDUS дастури аъзоси ҳисобланади. Бу талабаларга таҳсил муддатининг иккинчи, учинчи, тўртинчи йилларида муайян даврларда Европанинг нуфузли олий ўқув юртларида, шунингдек, институтнинг халқаро алоқалар йўналиши доирасида Америка Қўшма Штатлари ва Осиёда таълим олиш имконини беради. Битирувчилар ва муаллимлар чет элларда магистратурада ўқишларини давом эттиришлари, тажриба орттиришлари, докторлик иши тадқиқотини олиб боришлари мумкин. Фақатгина ўтган йили 10 нафар ўқитувчи ва талаба бу дастур юзасидан тажриба ўрганиш ва таълим олиш учун чет элларга сафар қилишди.

Институтимизнинг Emaktus командаси эркин тадбиркорлик соҳасида ўтказилган республика ва халқаро мусобақаларда бир неча карра қатнашиб, ғолиб чиқди. Шогирдларимиз 2011 йили Малайзияда ўтказилган халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритиб, Тожикистон байроғини баланд кўтаришди. 2013 йилда республика мусобақасида қўллари устун келиб, Мексиканинг Кангуни шаҳридаги Жаҳон кубогида иштирок этиш учун йўлланма олишди ва АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида дунёнинг энг нуфузли ташкилотларидан – БМТ йиғилишида чиқиш қилишди. Шогирдларимиз 2014 йилда Хитойнинг Пекин шаҳрига сафар қилишди ва халқаро мусобақада қатнашишди. 2016 йилда бўлса, Emaktus командаси республикамиздаги олий ўқув юртларининг энг яхши 5 командаси орасида биринчи ўринни эгаллади ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида қатнашиш учун йўлланма олди.

Талабаларнинг касбий малакаларини ошириш учун йил сайин янги-янги қулайликлар яратилмоқда. Таълим технологияси паркида «Замонавий кийимлар тикиш» устахонаси ишга туширилди. Бу ерда талабалар бичиш-тикиш курсларида ҳунар ўрганишмоқда. Шунингдек, мижозларнинг буюртмаларига асосан замонавий кийимлар, мактаб либослари тикиб беришмоқда.

Талабаларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилган. Волейбол, баскетбол, мини-футбол, теннис ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиб турилади. Замонавий фитнес залида эса, фақат шогирдлар эмас, балки ўқитувчилар ҳам шуғулланишлари мумкин.

Ўрни келганда, институтимиз барча ўқув биноларининг иситилаётгани қиш фаслида ҳам талабаларнинг бемалол таълим олишлари учун қулайлик яратаётганини таъкидлаб ўтишни истардим.

Мен оддий бир фуқаро сифатида Паёмдаги фақат илм ва маориф борасидаги сўзларни эмас, балки мустақил юртимизни янада тараққий эттириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, тинчлик ва осойишталикнинг ҳукм суришини кўзлаб айтилган қимматли фикрларни, йўл-йўриқларни катта бир қониқиш билан ўқидим. Президентимиз томонидан Паёмда мамлакатимизнинг ўз мустақиллигининг 25 йили давомидаги ички ва ташқи сиёсати чуқур, атрофлича таҳлил этилган. Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган уч асосий мақсад – энергетик мустақиллик, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилган ишлар кўзланган натижаларни бермоқда. Қабул қилинган дастурларни амалга ошириш натижасида ҳар йили ички маҳсулот ҳажми ўрта ҳисобда 7 фоиздан ошиб, тўрт бараваргача кўпайди. Фақат кейинги 15 йилнинг ўзида давлат бюджети даромади 300 миллион сомонийдан 18 миллиард сомонийгача ошди, аҳоли даромади 25 баравар, жамғармалари эса, 85 баравар кўпайди. Статистик маълумотларга кўра, 2016 йилда аҳолининг пуллик даромади 27,2 миллиард сомонийни  ташкил қилган. Бу 2015 йил кўрсаткичларига нисбатан 8,1 фоиз ортиқдир. Сўнгги 20 йил мобайнида ўртача ойлик маош 60 баравар ва нафақаларнинг ўртача ҳажми 85 баравар оширилгани аҳоли иқтисодий-ижтимоий ҳаётини яхшилаш учун ғамхўрликни кўрсатмайдими? Паёмда кўрсатилишича, буларнинг ҳаммаси камтаъминланганлик даражасининг уч баравар пасайишига олиб борган.

Истиқлолият даврида мамлакатимиз аҳолиси 5,5 миллион нафардан 8 миллион 700 кишига етди. Шу билан бирга, халқ ҳаёти даражаси ва сифати кўп жиҳатдан яхшиланди. Буни аҳоли ўртача умрининг узайиб, 73 ярим ёшгача етганидан ҳам кўрса бўлади.

Ҳали мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан чиқариш ҳақида гапирдим. Умуман, мустақиллик даврининг, айниқса, кейинги йилларида мамлакатда йўл қурилишига жуда катта эътибор берилди. 11, 4 миллиард умумий маблағ сарфланиб, 2 минг километрдан зиёд автомобил йўллари, 190 километр темир йўли ва 30 километрдан ортиқ машина ўтувчи туннеллар фойдаланишга топширилди.

Ижтимоий соҳаларга берилган эътибор-чи? Бунда фақатгина соғлиқни сақлаш соҳасини олсак. 1000тадан ортиқ соғлиқни сақлаш муассасаси қурилиши ва қайта тикланиши аҳоли саломатлиги учун ғамхўрлик эмасми? Ё кўз ёриш пайтида оналар ўлими 1, 8 баравар, болалар ўлими эса, 2, 7 баравар камайгани тиббиёт соҳасига берилаётган катта эътиборни кўрсатмайдими? Ё хавфли юқумли беморликлар тарқалиши олди олингани-чи?

Паёмда ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш давлат ва мамлакат ҳукумати сиёсатининг биринчи даражали режаси бўлиб тургани таъкидланган. Буни мустақиллик даврида ижтимоий соҳаларга бюджет ҳисобидан 45 миллиард сомоний йўналтирилганидан ҳам кўрса бўлади. Аҳолини иш билан таъминлаш ҳам ҳукуматимизнинг мудом диққат марказида турибди. Бу мақсадда 1 миллиондан ортиқ иш жойи яратилган.

Мен иқтисодчи олим сифатида мамлакат иқтисодининг тобора яхшиланиб бораётганидан қувонаман. Мамлакатимизда ташқи омилларнинг салбий таъсирига қарамасдан, устувор иқтисодий тараққиёт сақланиб, макроиқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар ижроси истиқболли мақсадларга мувофиқдир. Ички ялпи маҳсулот 54 миллиард сомоний ва унинг мавжуд ўсиш суръати 6,9 фоизни ташкил этиши иқтисодимизни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кўрсатади. Худди шу иқтисод мустаҳкамланаётгани боис, кейинги беш йилликда бюджет соҳаси ходимлари иш ҳақи 2 баравар ва нафақа 1,6 баравар кўпайган. 2017 йилда давлат бюджети ҳажми 19 миллиард сомонийдан кўпроқ бўлиши мўлжалланган ва бу ўтган йилга қараганда, 10 фоиз ортиқдир. Шу ўринда, бюджетнинг катта қисми ижтимоий соҳалар учун йўналтирилиши белгиланганини эслатиб ўтмоқчиман.

Бошқа олий ўқув юртлари жамоалари каби биз ҳам ёшлар таълим ва тарбиясидек муҳим вазифа билан шуғулланмоқдамиз. Шу жиҳатдан олганда, Паёмда ёшларга катта эътибор берилиши, жорий йилнинг Президентимиз томонидан Ёшлар йили, деб эълон қилиниши бизни руҳлантириб юборди ва олдимиздаги масъулиятни янада оширди. Аслида, аҳолисининг 70 фоизидан ортиқроғи ёшлар бўлган мамлакатда яшаётган ҳар бир устоз, ўқитувчи, ҳар бир ота-она юрт келажаги учун масъуллигини ҳис қилиб яшамоғи шарт. Паёмдаги «Ёшлар жамият барча қатламларидан кўра фаолроқ бўлишлари, бунёдкорлик ташаббуслари билан чиқишлари, давлат рамзлари, миллий қадриятлар ва мустақиллик ютуқларини ҳимоя қилишлари, азиз Тожикистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида самимий ва яратувчанлик кучи билан иштирок этишлари, давлат хавфсизлиги, инсонпарварлик шон-шарафи ва номусини ҳимоялашлари, ўзларини замонавий дунёнинг ҳар қандай салбий таҳдид ва хатарларидан асрашлари, бу замин-муқаддас мамлакатимизнинг байроқдорлари бўлишлари зарур», сўзлари ёшларга янада кўпроқ эътибор беришимиз, уларнинг ўй-хаёлидан, юриш-туришидан хабардор бўлиб туришимиз зарурлигини англатади. Ёшларни тўғри йўлга бошлаш, уларни ватанпарварлик руҳида, меҳнатсевар, билимли, ахлоқ-одобли қилиб тарбиялаш эса, бизнинг муқаддас вазифамиздир.

Тўрақул Ризақулов,

Тожикистон Давлат тижорат дорилфунунининг Хўжанддаги Иқтисод ва савдо институти директори ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЭЪЗОЗДА БЎЛИШ БАХТИ

 

1938 йил…

Олтин кузнинг хазонрезли кунларидан бири - 17 ноябр.

Ғўлакандоз қишлоғидаги деҳқон оиласида фарзанд дунёга келди. Ўғил…

Деҳқончилик ортидан кун кечирадиган Мирзамаҳмуд ота Ҳасанов ва Жаҳонраъно она Ҳасанова оиласидаги хушхабардан барча қариндош-уруғлару

Муфассал...

Қатраи сув лаззатини мардуми ташнадан сўр…

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали    Раҳмоннинг таклиф ва ташаббусини қувватлаб, ўтган йил декабр ойида яна бир ўн йилликни сув йили, деб эълон қилгани мамлакатимиз сарварининг нуфузи, обрў ва эътибори халқаро майдонда алоҳида ўрин, мавқе кашф этганини кўрсатди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990892

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478212
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4140
4027
21825
7426653
99856
114875
7478212

Сизнинг IPнгиз: 3.15.211.41
Бугун: 23-11-2024 17:29:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015