Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Март 2017 Кӯришлар: 2013
Печат

 

kuchat 20178 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Оналар айёмида эзгу баҳорий анъанага риоя этган ҳолда, Наврўз байрами муносабати билан Душанбе шаҳри раиси вазифасини ижро этувчи Рустами Эмомали ва Сомони Эмомали билан биргаликда кўчатлар ўтқазиш ҳашарида иштирок этди.

Кўчат ўтқазиш умумий ҳашари «Давлат нишони» боғида ташкил қилиниб, у ерга кўплаб манзарали ва ҳамишабаҳор дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.  

Баҳорнинг биринчи кунлариданоқ, мамлакат Президенти табиат ҳимоясини яхшилаш ва мамлакат турли минтақаларини ободонлаштириш мақсадида кўчат ўтқазиш кампаниясини ташкил қилади. Аввалроқ, бундай тадбирлар 2 феврал куни Наврўзгоҳ боғида, 4 март куни Хатлон вилоятининг Хуросон ноҳиясидаги «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси» боғида  амалга оширилганди.

2 феврал куни давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбариятига пойтахт кўчалари, хиёбонлари ва боғларини ободонлаштиришга доир берилган топшириқлар бугунги кунгача тўлиқ ижро этилган.

4 март куни Хуросон ноҳиясида мамлакат Президенти 2016 йилнинг феврал ойида Асадулло номли фермер хўжалигининг 160 гектарлик ҳудудида барпо этилган «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси» боғига олхўри кўчатлари ўтқазди. Ўшанда мазкур хўжалик раҳбарияти Душанбе шаҳри ободончилиги жараёнида иштирок этиш ва мамлакат пойтахтига 4 мингдан зиёд турли хил манзарали ва мевали дарахтлар, жумладан, бодом, писта, қорақарағай, қорақайин ёнғоғи, қарағай, арча ва эман дарахти кўчатларини беришга қарор қилди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон тегишли идоралар раҳбарларига Наврўз байрамигача бу дарахтлар кўчатларини пойтахт кўчалари, хиёбонлари ҳамда маданият ва истироҳат боғларига ўтқазиш топшириғини берди.

«Давлат нишони» боғи, пойтахтнинг «Дўстий» майдони хиёбони, Рўдакий номли боғда ўтказилган кўчат ўтқазиш кампаниясида Давлат бошлиғи ўз фарзандлари билан биргаликда Тожикистонга Европадан келтирилган манзарали ва сояли дарахтлар кўчатларини ўтқазишди.

Умуман, 430дан зиёд камёб дарахт кўчатлари, жумладан, 70дан зиёд қорақайин ёнғоғи, 120 туп канзас олхўриси, 95 туп магнолия, 120 туп сарв дарахти ва арча кўчатлари ўтқазилди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри ва бошқа давлат органлари масъул шахсларига дарахтларни тўғри парваришлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва халқаро Наврўз байрамини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш борасида аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Фаросат, фиросат ва адабий ҳаё

 

Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди:  «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима

Муфассал...

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613141

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10353876
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2810
7692
37329
10274571
89388
161581
10353876

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 10:56:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015