Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 1838
Печат

 

poytaxt 201722 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 24 йиллиги олдидан Миллий хавфсизлик давлат комитетининг Душанбе шаҳри Фирдавсий ноҳиясидаги Чегара қўшинлари «Пойтахт» таълим марказига ташриф буюриб, мазкур марказнинг янги иншоотлари очилиши маросимида иштирок этди.

Тожикистон Республикаси Президенти марказда тикувчилик цехи, мажлислар зали, замонавий таълим корпуси ва чегарани бошқариш радиотехник ўқув масканини фойдаланишга топшириб, мамлакат чегарачилари таълим ва қайта таълим олиш шароитлари билан яқиндан танишди.   

poytaxt 1 2017Тожикистон Республикаси МХДК Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг асосий таълим ва қайта тайёрлаш базаси ҳисобланган «Пойтахт» таълим марказида бугунги кунгача сафарбар этилган кўп сонли янги қабул қилинган чегарачилар, ҳарбий мутахассислар, жумладан, сапёрлар, алоқачилар, кинологлар, ҳайдовчилар, снайперлар ва мотоўқчилар бу ердаги таълим тугагач, хизматни давом эттириш учун чегара ҳарбий қисмларига сафарбар этилганлар.

Таълим корпуси, радиотехник билим маскани, мажлислар зали ва тикувчилик цехи Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириғи доирасида чегарачилар малака, ҳарбий тайёргарликлари, маънавий руҳи, ўзликни англаш, ватанпарварлик туйғулари даражасини юксалтириш мақсадида қурилган бўлиб, замонавий таълим ва чегара ускуналари билан таъминланган.

Таълим корпуси ва 500 ўринли мажлислар зали «Сарманзил-2014» МЧЖ томонидан 2 800 000 сомоний маблағ ҳисобидан қурилган бўлиб, чегарани бошқариш замонавий радиотехник билим маскани қурилиш-монтажлаш ишлари «Мурод-2010» МЧЖ томонидан бажарилган. Тикувчилик цехи ҳам қисқа муддатда қурилиб, зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Янги қурилган таълим корпуси 20та синфхонадан иборат бўлиб, замонавий электрон ҳарбий-таълим ускуналари билан жиҳозланган. Билим маскани ёш ҳарбий мутахассисларни 18 йўналиш бўйича тайёрлайди ва қайта ўқитади. Билим юрти, шунингдек, электрон амалиётлардан фойдаланган ҳолда, ўқув ҳарбий машғулотларини бевосита ўтказиш учун ҳам қулай. Янги билим масканининг устунлик жиҳати шундаки,  қайта тайёрлаш бўйича ҳарбий ва амалий ўқув машғулотлари техника ва электрон воситалардан фойдаланган ҳолда олиб борилиб, бу машғулотлар ўтказилишида қурол-яроқ ва бошқа ҳарбий жиҳозларни сезиларли равишда тежашга имкон яратади.

Билим маскани билан танишув чоғида Давлат бошлиғи минтақада ноёб бўлган бу ҳарбий билим маскани тажрибасига юқори баҳо берар экан,  кучга эга тузилмалар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари раҳбарларига Қуролли кучлар ҳарбий хизматчилари малакаларини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, чегарачилар хизмат шароитларини яхшилаш, таълим марказини яхши иш ҳолатида сақлаш борасида аниқ топшириқлар берди.

Таълим корпусида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти, мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмонга чегарачиларнинг контрабандист гуруҳлар ва давлат чегарасини бузиб ўтувчи шахсларни ошкор этиш, қўлга олиш ва зарарсизлантириш бўйича тайёргарликлари кўрсатилди.

Бундай намойишни кўрсатиш учун билим масканида Тожикистон ва Афғонистон чегара ноҳияларидан бирининг харитаси бунёд этилган бўлиб, амалиётни ўтказиш учун эса,  чегара қўшинлари шахсий ҳайъати, техника ва хизмат итлари жалб этилганди.

Мамлакат Президенти «Пойтахт» таълим маркази фаолияти билан танишувдан кейин «Кохи Шараф» янги мажлислар залида мамлакат кучга эга тузилмалари шахсий ҳайъати билан учрашув ўтказди. Учрашувда Давлат бошлиғи кучга эга тузилмалар шахсий ҳайъатини Ватанга ҳалол ва виждонан хизмат қилиш, мустақиллик даври ютуқлари ва ғалабаларини ҳимоялашга муносиб улуш қўшишга чақирди.

Умуман, давлат чегараси ҳимоясини мустаҳкамлаш, ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар ҳарбий тайёргарлигини юксалтириш, улар моддий-техник таъминотини яхшилаш, чегарачилар маънавий руҳи, ватанпарварлик туйғуси, масъулияти ва касбий малакаларини ошириш Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказида турган муҳим чора-тадбирлар сирасига киради.

Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинларининг «Пойтахт» таълим маркази янги иншоотлари қурилиши ва фойдаланишга топширилиши ҳам Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг талаблари, топшириқ ва кўрсатмалари доирасида амалга оширилган.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: - БИЗ КЎНГИЛ ОДАМЛАРИМИЗ

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан

Муфассал...

ЧЕҲРАСИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ҲИКМАТ ЁҒИЛАР...

 

...Қадимий ва навқирон Исфара шаҳри. 1926 йили Хонобод қишлоғида туғилган Мўминжон Қосимовнинг билаклари кучга тўлаётган, 17 ёшга қадам қўйган навқиронлик даври. У эрта баҳор ўрикзор боғларини оралаб, дарахтлар тагини юмшатиш билан овора эди, кимдир дарвозани тақиллатиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, остонада юзида ҳаяжонлангани яққол кўриниб турган шаҳарлик тенгдош дўсти Абдуқаҳҳор Шокиров турарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572726

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10167174
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3035
3804
15759
10119529
64267
138877
10167174

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.233
Бугун: 15-10-2026 19:23:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015