Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 2724
Печат

 

murodgul toshmatova 2017Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёми биз – ўқитувчилар учун ҳам том маънода фаолият дастурига айланди. Паёмда маориф ва илм соҳаси равнақига жуда катта эътибор қаратилган.

Дарҳақиқат, азиз Тожикистонимиз мустақиллик йилларида маориф ва илм соҳасида катта ютуқларни қўлга киритди. Замонавий таълим бинолари қурилиши, муассасаларнинг энг сўнгги технологиялар, жумладан, компютерлар билан жиҳозлантирилиши таълим ва тарбия сифати яхшиланишига имконият яратилган. Албатта, мавжуд шароитлар ўқитувчининг ўз билим савиясини мунтазам ошириб бориш, замон билан ҳамқадам бўлишга ундайди.

Жорий йил январ ойидан бошлаб электроэнергия таъминотидаги чекловлар тўлиқ бекор қилинганлиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати, бевосита Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари ҳамда халқпарвар сиёсатининг самараси эканлиги табиий. Айни пайтда мактабда таълим-тарбия билан қамраб олинган ҳар бир ўқувчи узлуксиз компютерлардан фойдалана олади. Ўқитувчи бемалол интернет тармоқларидан энг янги таълим усулларини ўрганиш имкониятини қўлга киритди. Қолаверса, йилнинг қиш мавсумида ўқувчи уйга берилган топшириқларни бажаришида электроэнергия танқислигидан азият чекмаётганидан қувончи ичига сиғмаётганлиги рост.

Тожикистон Президентининг ўтган йил декабр ойида мамлакат парламентига йўллаган Паёмида таъкидланганидек: - «Маориф соҳасида 2500дан зиёд таълим муассасалари қурилди ва қайта тикланди. Улар замонавий таълим ускуналари, бошқа шароитлар билан таъминланди.

Фақатгина «2008-2015 йилларда мактаблар қурилиши, таъмири ва қайта тиклаш давлат дастури» доирасида маориф соҳасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан хусусий уйлар  ва вагонлардан бутунлай чиқарилган, қайта тикланган ва қурилган таълим муассасалари сони 800дан зиёдни ташкил қилиб, бу ишларга 600 миллион сомонийлик маблағ сарфланди.

Биргина 2016 йилда барча манбалар ҳисобидан 540 миллион сомонийга 201та таълим биноси қурилиб, қайта тикланди ва 39минг ўқувчи ўрни яратилди».

Юқорида тилга олинган ютуқлар фақатгина оддий рақамлар бўлмай, балки мустақил Тожикистонимизнинг келажаги бўлмиш ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва яратилаётган имкониятлардир. Бугунги ёш авлод билим олиши учун шароитлар етарли. Уларни замонавий билимларни эгаллашга йўналтириш, кўнгилларида ватанпарварлик ҳисларини уйғотишда биз – ўқитувчиларнинг фаоллиги талаб қилинади. Таълим ва тарбия ишига масъулият билан ёндашиб, Президентимиз ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати кўрсатаётган ғамхўрликларга муносиб жавоб бера оламиз. Зеро, биз – ёшларни тарбиялаймиз, ёшлар эса, Ватанимизнинг келажаги бунёдкорларидир. Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи вазифа масъулиятини ҳис этган ҳолда, дарсларни ташкил этиши давру замон тақозосига айланганлигини ҳис этмоғи лозим.

- «Замонавий шароитда таълимнинг барча босқичларида билим даражаси ва сифатини юксалтириш маориф ва илм соҳаси ходимларининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади», - дея таъкидлади Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Паёмда.

Давлатимиз сарвари ўз Паёмида келтирганидек, ўтган асрнинг 90-йилларигача Тожикистонда 13та олий таълим муассасаси фаолият юритиб, унда 70 минг нафар студент таҳсил олган. Айни пайтда юртимизда олийгоҳлар сони 39тага етган бўлиб, студентлар сони эса, 170 минг нафарни ташкил этади.

Албатта, бу халқимизнинг маориф ва илм соҳасидаги ютуғи. Барчамизга маълумки, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимиз сарвари ёшлар сиёсатига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Мамлакатимиз Ҳукумати ёшларнинг таълим-тарбияси, уларнинг хорижий тилларни ўрганиши, ахборот техника-технологиясидан фойдаланиш маданиятларини оширишлари, уларни меҳнат ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга ҳамда касбу ҳунар ўрганишларига қулай шароитлар ҳозирлаб берилмоқда. Мамлакатимиз Президенти томонидан ёшларнинг бунёдкорона таклифлари доимо қўллаб-қувватлаб келинаётганлигини ҳаётимиз кўрсатиб турибди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида 2017 йилни «Ёшлар йили», деб эълон қилиш таклифини киритди. Бу Президентимизнинг мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳаётида ёшларнинг янада фаол иштирок этишларига ҳидоятини англатади.

Ўз навбатида, давлатимиз сарварининг бу ғамхўрлиги, нафақат, ёшларга, балки биз - ўқитувчиларга ҳам катта масъулият юклайди. Ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, уларни замонавий билимлар соҳиби этиб камол топтириш ҳар бир ўқитувчининг муқаддас вазифаси бўлиб, давлатимиз сарварининг ҳидоятига муносиб жавобимиз бўла олади. 

 

Муродгул ТОШМАТОВА,

Данғара ноҳиясидаги 60-ўрта умумтаълим муассасасининг бошланғич синфлар ўқитувчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Кесарево жарроҳлиги

 

Ёхуд тиббиёт соҳасидаги баъзи нохуш кўринишлар хусусида

Азиз Ватанимиз мустақиллик йилларида ҳар томонлама гуллаб-яшнади. Турли соҳалар ривожу равнақ топди. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ баъзи соҳаларда ҳанузгача камроқ бўлса-да, негатив ҳолатлар кўзга ташланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида бундай камчиликлар кўзга ташланса, бирам хунук кўринарканки…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Муфассал...

ЖОНГА ҚАСД ҚИЛИШ - ГУНОҲИ АЗИМ

 

Кейинги йилларда жамиятимизда ҳар бир соғлом фикрли шахсни ўйлантирадиган, нохуш ва манфий ҳодиса юз бермоқда. Бу ҳаётнинг қадрига етмаган бир гуруҳ ёшларнинг ўз жонларига қасд қилишларидир. Бундай манфий ҳодиса имон заифлиги нишонасидир. Зеро, кўриб-билиб ўз жонига қасд қилиш Ислом динида ҳам гуноҳ ва ҳам ҳаром амал. Ўзгаларни ўлдириш ҳақидаги ҳар гуноҳ ўз жонига қилган шахсга ҳам бевосита дахли бор.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2531396

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10036730
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2177
7591
33446
9980795
72700
100591
10036730

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.115
Бугун: 20-09-2026 11:21:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015