Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1548
Печат

 

qatar 20172017 йилнинг 5 февралида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Қатар давлати пойтахти – Доха шаҳрига борди.

Доха халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Қатар Ҳукуматининг олиймақом намояндалари ўзига хос илиқлик ва самимият билан кутиб олишди.

Олиймақом меҳмонни истиқбол олиш шарафига Доха халқаро аэропорти дўстликни ифодаловчи ишоралару лавҳалар билан безатилиб, фахрий қоровул саф тортганди.  

Эслатиб ўтиш жоизки, бу Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Қатар давлатига иккинчи расмий ташрифи бўлиб, Қатар давлати Амири Шайх Тамим ибн Ҳамад Оли Сонийнинг расмий таклифига биноан амалга оширилди.

Тожикистон ва Қатар ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йилнинг 13 декабрида ўрнатилганди. Давлатлараро муносабатларни кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида икки мамлакатда элчихоналар очилди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Қатар давлатига биринчи расмий ташрифи 2007 йилнинг май ойида бўлиб ўтганди. Бу ташриф икки мамлакат муносабатларида янги саҳифани очиб, уларни келгусида ривожлантириш учун мустаҳкам асос қўйди.

Қатар давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамад ибн Халиф Оли Соний 2007 йилнинг ёз фаслида Тожикистон Республикасига жавоб ташрифи билан келиб, бу араб мамлакатларидан бири раҳбарининг Тожикистонга биринчи ташрифи бўлганди.

Икки томонлама ҳамкорликлар шартнома-ҳуқуқий базаси савдо-иқтисодий ва техник соҳалардаги ҳамкорликлар ҳамда сармояларнинг икки томонлама ҳимоя қилиши тўғрисидаги ҳужжатлардан иборат. Икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун илм, маориф, банк иши ва бошқа йўналишларда ҳамкорликлар тўғрисида янги ҳужжатлар пакети кўриб чиқилиш босқичида турибди.

***

Шайх Абдулло ибн Муҳаммад ибн Сауд Оли Соний билан учрашув

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Доха шаҳрида ўз расмий ташрифи доирасида Қатар Сармоявий фонди раиси Шайх Абдулло ибн Муҳаммад ибн Сауд Оли Соний билан учрашди.

Учрашувда Қатар иқтисодий ва сармоявий муҳит вакилларининг Тожикистон кичик ва йирик миллий ва минтақавий лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки ҳамда Тожикистон ва Қатар сармоявий фондининг янада фаол ҳамкорликлар бўйича режалар масалалари муҳокама қилинди.

Ишонч икки томонлама ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун муҳим омил  сифатида аталиб, Тожикистон томони энергетика, қишлоқ хўжалиги, тоғ минералларини қайта ишлаш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида кичик ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун мазкур фонд сармояларини жалб этишдан манфаатдор эканлиги қайд қилинди.

Тожикистонда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Қатар Тараққиёт фонди, Консалтинг компанияси ва Қатар Сармоявий банкини ташкил қилиш сармоявий ва иқтисодий ҳамкорликларни яхшилаш учун муҳим қадамлардан бири, дея тилга олинди.

Суҳбатдошлар Тожикистон ва Қатар сармоявий фондининг сармоявий ва иқтисодий, айниқса, гидроэнергетика, транспорт ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликлари масалалари юзасидан фикр алмашишди.

***

Қатар фонди маркази ва Исломий санъат музейида

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Доха шаҳрига расмий ташрифи доирасида Қатар фонди маркази ва Исломий санъат музейига ҳам борди.

 Қатар фонди марказида олиймақом меҳмон  Эмомали Раҳмонни Қатар фонди ижроия раиси Шайх Ҳинд бинти Ҳамад истиқбол олиб, марказ фаолияти билан таништирди.

Марказнинг кўргазмалар залида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Қатар фонди шаклланиши тарихи, фаолияти ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилишди.

Мазкур марказ ўзида 39та нуфузли дунё университетларини бирлаштирган бўлиб, унда 5 мингдан зиёд хорижий студентлар замонавий фанлардан инглиз тилида таҳсил олишади.

Умуман, марказ 15 миллион квадрат метр майдонни эгаллаб, таълим корпуслари, ётоқхоналар, замонавий кутубхона, илмий-технологик паркдан ташкил топган.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси ҳам мустақиллик йилларида йирик хорижий университетлар филиалларини очди. Тожикистон университетлари ва институтларида дунёнинг 29 мамлакатидан студентлар таҳсил олишмоқда. Мамлакатимизда филиалларнинг ташкил этилиши маорифимиз соҳасининг жаҳон стандартларига мувофиқлигидан гувоҳлик бериб, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг муваффақиятли ижтимоий сиёсати туфайли амалга оширилмоқда.

Қатар фонди шароитлари билан танишувдан кейин, шу ернинг ўзида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фахрий меҳмонлар китобида ўзининг эзгу тилакларини қолдирди.

Сўнгра мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Исломий санъат музейига ташриф буюрди.

Бу ерда мамлакат Президентини музей ижроия раиси Салим ал-Асвад кутиб олди.

Музей залларида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мазкур маданий марказ фаолияти, Ислом маданияти ва маънавияти шаклланиши тарихи билан танишди.

2008 йилнинг ноябрида ташкил этилган музей залларида  инсониятнинг қадимий тарихидан гувоҳлик берувчи ноёб экспонатлар тўпланган.

Давлат бошлиғи тош ва ёғоч ёзувлари ва ўймакорлиги нодир намуналари, форс ва дарий тилларидаги каллиграфияларга алоҳида эътибор қаратди. Шарқий рассомлар ва каллиграфлар меҳнати самараси бўлган мазкур қўлёзмалар Осиё ва араб халқлари ўртасидаги дўстона ва биродарлик алоқалар қадимий тарихидан гувоҳлик беради.

Музей залларида, шунингдек, қимматбаҳо тошлардан тайёрланган рўзғор  анжомлари, қурол-яроқлар, идиш-товоқлар, декоратив буюмлар намойишга қўйилган.

Музей экспонатлари билан танишувдан кейин, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бу мамлакат халқи тарихи ва маданиятига эҳтиром белгиси сифатида фахрий меҳмонлар китобида Қатар дўст ва биродар халқига гуллаб-яшнаши тилаклари ёзилган дастхат қолдирди.

***

Қатар сармоявий ва молиявий муҳит вакиллари билан учрашув

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Доха шаҳрига расмий ташрифи доирасида Қатар сармоявий ва молиявий муҳити вакиллари билан учрашди.

Тадбирни Қатар Давлати Сармоядорлар ва тадбиркорлари иттифоқи раиси Шайх Файсал бин Қосим Оли Соний очиб, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга сўз навбатини берди.

Давлат бошлиғи мазкур учрашув ўтказилишини икки томонлама ҳамкорликларнинг истиқболли йўналишларини топиш ва Тожикистон иқтисодиётига сармоялар жалб этиш учун қулай имконият, дея атар экан, Қатар сармоядорлари кенг жамоаси олдида мазмунли нутқи билан чиқиш қилди.

Мамлакат Президенти Тожикистонда, айни пайтда, янада кўпроқ хорижий сармоялар ва замонавий технологияларни жалб этишни талаб қилувчи кўп сонли иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳа ва дастурлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Тожикистон қонунчилигида замонавий технологияларни келтириш, турли соҳа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини йўлга қўйиш,  тадбиркорлик ва сармоялаштиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда тараққиётини таъминлашда 240дан зиёд имтиёзлар ва кафолатлар назарда тутилгани, маҳсулот ва хизматлар, капитал ва валюталар ички бозорида соғлом рақобат учун шароитлар яратилгани қайд қилинди.

Тожикистоннинг гидроэнергетика, енгил ва озиқ-овқат саноати соҳаларида кичик ва йирик лойиҳалари, тоғ минералларини қайта ишлаш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар қурилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сайёҳлик, жумладан, тоғ сайёҳлиги инфратузилмаси қурилиши, Қатарга тоза ичимлик сувини экспорт қилиш учун қулай шароитлар яратиш Тожикистон ва Қатар молиявий ва сармоявий муҳити вакиллари ўртасида ҳамкорликларнинг истиқболли ва самарали йўналишлари сифатида айтиб ўтилди. 

Давлат бошлиғи Қатар молиявий ва сармоявий муҳити вакилларини мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишиш ва зикр этилган йўналишларда ўзаро самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун Тожикистонга таклиф қилди.

Тожикистон иқтисодиёти турли соҳалари, жумладан, энергетика, нефт-газ ва гидроэнергетик тармоқлар, саноат, тоғ минералларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, алюминийни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, банк иши, банк тизими ва сайёҳлик соҳаларидаги катта сармоявий имкониятлари ҳақидаги батафсил тақдимот билан Тожикистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев таништирди.

Бу муҳим учрашув охирида Тожикистоннинг бошқа иқтисодий ва сармоявий имкониятлари батафсил қайд этилиб, Тожикистон ва Қатар молиявий ва сармоямий муҳити вакиллари ўртасида фойдали фикр алмашиш бўлиб ўтди ҳамда Тожикистон Республикаси ва Қатар Давлати биржалари ўртасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум имзоланди.

 

Олий даражадаги учрашув ва мулоқотлар

2017 йилнинг 6 февралида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Қатар давлатига расмий ташрифи доирасида истиқбол олиш маросими Амир қасри ёнида бўлиб ўтди.

Мамлакат Президентини Қатар Давлати амири Шайх Тамим ибн Ҳамад Оли Соний кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф қилди.

Тожикистон Республикаси Президентининг Қатар Давлатига расмий ташрифи шарафига икки мамлакатнинг ҳилпираб турган давлат байроқлари остида миллий мадҳиялари ижро этилди ва Қатар Фахрий қоровули қўмондони Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга шахсий ҳайъатнинг расмий учрашувга тайёрлиги борасида рапорт берди.

Фахрий  қоровул  сафи ёнидан ўтиш чоғида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Қатар давлати байроғига эҳтиром кўрсатди.

Расмий кутиб олиш маросими ниҳоясига етганидан кейин, Амир қасрида Эмомали Раҳмон ва Шайх Тамим ибн Ҳамад Оли Соний икки мамлакат ҳукуматлари расмий делегациялари билан танишишди.

Тожикистон ва Қатарнинг икки томонлама ҳамкорликлари кенг кўламдаги муҳокамаси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қатар давлати амири Шайх Тамим ибн Ҳамад Оли Сонийнинг тор доирадаги учрашувидан бошланиб, сўнгра делегациялар иштирокидаги сўзлашувларда давом этди.

Тожикистон Президенти Қатар Амири ва бу мамлакат Ҳукуматига самимий истиқбол ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Қатар билан кўп қиррали муносабатлар ҳамиша ташқи сиёсатимиз диққат марказида туриши, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, авиапарвозлар, банк иши, сайёҳлик ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликларни ривожлантириш ҳамда кенгайтириш учун янги ҳужжатлар тайёрланганини қайд қилди.

Тожикистонда гидроэнергетика, сув, транспорт, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар, енгил ва қазиб олиш саноати корхоналари ташкил этиш учун катта имкониятлар мавжудлиги, бу лойиҳаларни амалга татбиқ этиш ҳар иккала томон учун ҳам самарали бўлиши таъкидланди.

Суҳбатдошлар мавжуд захиралар ва имкониятлардан фойдаланиш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш Тожикистон-Қатар савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияси фаолиятини кучайтиришга сезиларли улуш қўшиши мумкин, деган фикрга келишди.

Келгусида иқтисодий ҳамкорликлар, айниқса, бизнес-доиралар доимий алоқасини ривожлантириш, гидроэнергетика, сув, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, қимматбаҳо тошлар ва металлар, рангли ва қора металларни қайта ишлаш қўшма корхоналарини ташкил қилиш соҳаларида ўзаро самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиш, Тожикистонда табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этишга алоҳида қизиқиш билдирилиб, олимлар ўртасида илмий-тадқиқот ишларидаги ҳамкорликлар мақсадида ўқитувчилар ва студентлар алмашишни йўлга қўйиш таклиф қилинди.

Ҳозир Тожикистонда тўртта озод иқтисодий минтақа фаолият юритаётгани, қатарлик тадбиркорлар бу минтақаларда қўшма саноат корхоналарини қуриш орқали самарали фаолиятни йўлга қўйишлари мумкинлиги таъкидланди.

Тожикистон бой табиий захиралар, жумладан, сув, қимматбаҳо тошлар ва металлар, рангли ва қора металлар, бошқа тоғ минералларига бой. Шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд катта имкониятлар, жумладан, сифатли мевалар, сабзавотлар ва пахта хом ашёси етиштириш икки томонлама ҳамкорликларни йўлга қўйишнинг бошқа омиллари сифатида зикр қилиб ўтилди.

Тожикистонда Консалтинг компанияси, Қатар сармоявий ва тижорат банки ҳамда Қатар молиявий фондини очиш иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликларни яхшилаш учун муҳим қадам, дея аталди.

Бу борада Қатар томони кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлаш, юқори волтли трансчегаравий электр узатиш линиялари, подстанциялар қурилиши каби миллий ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган сув-энергетик лойиҳаларни молиялаштириш, Тожикистонда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда Тожикистондан Қатарга сифатли ичимлик сувини экспорт қилиш учун қулай шароитлар яратиш воситасида Тожикистон билан савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришда фаол иштирок этиши мумкин.

Суҳбатдошлар муносабатларни кенгайтиришнинг бошқа имкониятлари сифатида сайёҳлик, авиапарвозларни очиш соҳаларидаги ҳамкорликларни ривожлантиришни кўрсатиб ўтишди. Сайёҳлик соҳасида ҳамкорликлар стратегиясини ишлаб чиқиш учун муштарак гуруҳ ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Икки мамлакат ўртасида авиапарвозларни очиш сайёҳлик имкониятларини кенгайтириш йўлида амалий чора-тадбирлардан бирига айланади.

Икки мамлакат олимлари ўртасида илмий-тадқиқот ҳамкорликлари, студентлар ва ўқитувчилар, маданий дастурлар алмашиш икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналишлари сифатида зикр қилинди.

Учрашувда, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш соҳаларида ҳукуматлараро ҳамкорликлар, мусулмон мамлакатларида келишув, тинчлик ва барқарорликка эришиш, Афғонистоннинг мушкул сиёсий вазиятини халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон башардўстона амаллар, эзгу исломий қадриятларни тарғиб этиш йўлида мусулмон мамлакатлари замонавий таҳдид ва хатарларни бартараф этиш учун «мўмин мўминнинг биродари» принципи асосида янада кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Учрашув охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қатар амирини Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Таклиф ижобий қабул қилинди.

Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар якуни бўйича икки давлат бошлиқлари иштирокида ҳамкорлик тўғрисида 8та янги ҳужжат имзоланди. Улар қуйидагилардир:

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар давлати Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар давлати Ҳукумати ўртасида маданият соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Миллий олимпия комитети ва Қатар Олимпия комитети ўртасида спорт соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

-Тожикистон Миллий банки ва Қатар Марказий банки ўртасида молиявий ва банк фаолияти соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

-Тожикистон Адлия вазирлиги ва Қатар Адлия вазирлиги ўртасида ҳуқуқ соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар давлати Ҳукумати ўртасида маориф, олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар давлати Ҳукумати ўртасида авиапарвозлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар давлати Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув.

Олий даражадаги тожик-қатар учрашув ва сўзлашувлари дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларни ривожлантириш ҳамда кенгайтиришга йўналтирилган ушбу муҳим ва сезиларли натижалар билан якунланди.

***

Қатар Шўро Мажлиси раиси билан суҳбат

Қатар давлати пойтахти – Доха шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  Қатар Шўро Мажлиси раиси Муҳаммад ибни Муборак Алхулайфий билан учрашди.

Учрашув аввалида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон томони Қатар билан ўзаро манфаатга эга бўлган барча даражадаги ўзаро муносабатлар тараққиёти истиқболига ишонч билан қараши, фойдали ҳукуматлараро ҳамкорликларни икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва халқаро даражадаги муштарак манфаатларни таъминлашнинг самарали воситаси, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Тожикистон ва Қатар парламентлараро дўстлик гуруҳи ишини фаоллаштиришдан манфаатдорлик изҳор қилиниб, бу йўл билан парламентлар барча соҳалардаги икки томонлама муносабатлар даражасини юксалтиришда амалий ролни ўйнашлари мумкинлиги қайд қилинди.

Тожикистон ва Қатар олий даражадаги доимий сиёсий диалоги ўзаро муносабатларни келгусида ривожлантириш ва кенгайтиришнинг асоси, дея аталди.

Суҳбатдошлар, шунингдек, минтақа мамлакатларида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, янги таҳдид ва хатарлар, жумладан, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича парламентлараро ҳамкорликлар муҳимлиги борасида фикр алмашишди.

Икки мамлакат парламентлари Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Қатарга расмий ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатларнинг амалга татбиқ этилишига фаол ҳисса қўшиб, икки томонлама ҳамкорликлар янги режалари амалга оширилишига ёрдам беришларига ишонч билдирилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Кўкдан инганида осмоний ҳислар…

 

ҲОЛАТ

Маҳзунли кечалар, майин кечалар,

Сиёҳранг дардлардан ғамбода кўнгил.

Бир бора «оҳ» уриб дил ўзанига,

Бу ғаддор дунёга қўл силтаб қўйгил.

Муфассал...

Қазо

 

Куз охирлашиб бораётганида...

Дарахтлар сўнгги  заъфарон баргларини ерга тўшаётганида...

Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида...

Шу вақт…

У ўлим нафасини эшитди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991160

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478834
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4762
4027
22447
7426653
100478
114875
7478834

Сизнинг IPнгиз: 3.149.24.143
Бугун: 23-11-2024 17:55:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015