Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1628
Печат

 

sulton-mirzoshoevЎтган йилнинг саккизинчи июнида фалак орамиздан тожиклар давлати содиқ фарзанди ва сиёсатчи Султон Мирзошоевни олиб кетди.

Кўпчилик у кишини сиёсат майдонидаги етук инсон, маданият ходими, дипломат, қолаверса, асл тожик сифатида биларди. У одамларни миллат, халқият ва табақага ажратмасди. Султон Мирзошоев нияти пок  ҳамда барча билан яхши муносабатда бўладиган киши эди…

Кўлоб шаҳридаги дўсту ёрлари, оддий  ва турли касб-ҳунар эгалари уни ўзларининг ҳамшаҳарлари-асл кўлоблик, деб аташса-да, воселиклар чинакамига ўз фарзанди, деб билишади. Данғараликлар эса, бу борада устунликка эгалар. Чунки  марҳумнинг паспортида Данғара ноҳиясининг Ғарғара қишлоғида дунёга келган, дея ёзилган. Бироқ кўпчилик Султон аканинг асл кангуртлик эканлигидан хабардор эмас. Ҳақиқатдан ҳам, у киши собиқ Кангурт ноҳиясининг хушманзара қишлоқларидан бири – Ғофилободда дунёга келиб, кейинчалик оиласи ўша вақтдаги ҳукумат топшириғи билан Ғарғара қишлоғига кўчирилади…

Каминанинг ҳам  илдизи кангуртлик бўлгани ва у ернинг кўпгина таниқли инсонларини билганим боис, у кишининг асл кангуртлик эканлигини ишонч билан айта оламан. Ва бежизга айтишмаган: кимки ўз туғилган маконини яхши кўрмас экан, у ҳеч қачон Ватанини сева олмайди…

"ТОЖИК КИНОСИ ЙЎЛИ"

1974 йилнинг кузи. Алижон қишлоғидан қариндош-уруғларни кўриб, Данғара шаҳарчасидаги 1-мактаб-интернатга(саккизинчи синф)  қайтаётган пайтимда, одатга кўра, ноҳия марказидаги китоб дўконига кирдим. Кўзим янги чоп этилган китобга тушди. Нега десангиз, мен китоб дўконининг доимий харидори бўлиб, керакли китоб қайси қаторда эканлигини яхши билардим. У Султон Мирзошоевнинг "Тожик киноси йўли", деб номланган китоби эди. Ўша пайтлар китоб муаллифи ҳақида бирор нарса билмасдим, бироқ кинонинг чинакам мухлиси эдим…

Бир йилдан кейин. Кунларнинг бирида кечки пайт тожик телевидениесидаги кўрсатувда бошловчи томошабинларга тожик киноси тарихи ҳақида бир неча савол тақдим этди. Уларни ёзиб олдим. Чунки менда "Тожик киноси йўли" китоби бўлиб, барча саволларга жавоб унда яширинганди…

Бир-икки ҳафта ўтгандан сўнг, интернат ошпази кеча кинопанорамада номимни тилга олишганлигини, телевидениедаги танлов ғолиби бўлганлигим ҳамда улар менга  бир-неча китобни совға сифатида юборишларини айтди.

Ойлар ўтиб борарди, бироқ мукофотдан дарак бўлмади. Мен эса, бундан ачинмасдим. Чунки мен биринчи марта республика миқёсидаги танловда ғалабани қўлга киритгандим. Бундан ташқари Султон Мирзошоевнинг "Тожик киноси йўли" китобининг эгаси эдим. Мана, 43 йилдан буён уни ўзимнинг шахсий кутубхонамда сақлаб келаман…

"ИККИ АСРНИ БОҒЛАШ ЙЎЛИДА"

Менинг ота-онам ва қариндошларим кангуртлик Ҳайдарбой авлодидан бўлганлиги боис, у ерликларни тоға, деб аташга одатланганман. Шунинг учун ҳам, Султон Мирзошоев билан танишган биринчи кунларимданоқ уни тоға дердим, у киши эса, мени жиян, деб атарди…

1995 йилдан (21 йил олдин) бошлаб, яқин алоқада бўлдик ва 2009 йилдан бу муносабатимиз янада мустаҳкамланди. Охирги етти йилда эса, жуда яқин эдим…

Кунларнинг бирида мени цех раҳбари Манзур Додохонов чақирди. У кишининг ёнида тоғам ўтирарди. Ичкарига киришим билан Султон Шарифович "келгин, жиян", дея меҳр билан бағрига босиб, ҳол-аҳвол сўради. Ниҳоят Манзурхон ака мақсадга ўтди: "Умаржон, Султон Шарифович бир китоб олиб келибди, уни чоп қилиш керак. Ҳарф териш, назорат ва муҳаррирлик қилиш сизнинг зиммангизда…"

Қораламани устоз Кўҳзод ўқиганликларини билганимдан сўнг, ўзимни бироз ноқулой ҳис қилдим. Қандай бўлади, дегандим, яхши бўлади дейишди…

Менинг муҳаррирлигим май ойидан август ойи ўрталаригача давом этди. Китоб  "Дар пайванди ду аср" ("Икки асрни боғлаш йўлида") (Душанбе, "Шарқи озод", 2009) номи билан нашр этилди. Ва унинг биринчи нусхасини муаллиф дасхат (иккита дасхат) билан менга тақдим этди:

"Илму адаб соҳасидаги заҳматкаш ва ҳурматли жияним Умаржонга, яхши орзулар ва ҳурмат билан муаллифдан".

"Яхши номли жияним Умар Шерхонга тоғаси Мирзошоҳий Султондан, 18.09.09"…

У киши китобнинг чоп этилишидан қониқиш ҳосил қилди. Шу билан яна бир жиддий имтиҳондан ўтдим. Ўша пайтдан бошлаб, адибнинг жиянига нисбатан ишончи ошди.

ҚАЙТИШ

1994 йилнинг октябр ойида Давлат бошлиғи аппарати раҳбари билан учрашиш учун АҚШ ва халқаро "Сайловга ёрдам бериш ва ишлаб чиқиш ташкилоти"дан бўлган 9 нафардан иборат гуруҳ ташриф буюрди. Суҳбатнинг асосий мавзуси олдинда турган сайловни қандай қилиб ўтказиш ва демократик меъёрлар риояси ҳақида эди.

Суҳбат охирида мезбон: - Маслаҳат ва кўрсатмаларингиздан мамнунман, ҳақиқатдан ҳам, биз шундай маслаҳатларга эҳтиёж сезардик. Шу ўринда қайд этиб ўтиш керакки, халқимиз маҳаллий ва собиқ Иттифоқ сайловларини (қарийб 70 йил-У.Ш.) яхшими-ёмонми ўтказди. Биз Бразилиянинг Амазонкаси ёки қайсидир Африка қабилаларидан бирида яшамаймиз. Мен сизларни Тожикистонда АҚШ Президенти жаноб Никсон импечментига сабаб бўлган Уолтергейт воқеалари бўлмаслигига ишонтираман…-деди.

 Гуруҳнинг ЕХҲТ қароргоҳига қайтганидан кейин, маҳаллий таржимон С.Мирзошоевга қарата шундай деди:- Устоз, меҳмонлар кабинетингиздан чиқишгандан кейин, бир-бирларига қарата, биз 1,5 соат давомида сайлов ҳақида гапирдик, маслаҳат бердик, бироқ аппарат раҳбари бир гап билан бизнинг барча айтганларимизни пучга чиқарди,  бизни масхара қилди, дейишди…

С.Мирзошоев: "Уларни ранжитмоқчи эмасдим, биз фуқаролик уруши вазиятида турибмиз, улар ўйлаганларидек ҳеч нарсани тушинмаслик ҳолатида эмаслигимиздан аламим келди…"*

"СССР" БИЛАН БОҒЛИҚЛИК

Яна бир китоби  чоп этилганидан кейин, мени "СССР" билан боғлади.  Баъзида бирор-бир материал билан журналистлар олдига келарди. Султон Шарифович ажойиб инсон эди, лаганбардорлик ва хушомадгўйликни ёқтирмасди. Ҳар жойга, ҳар кимнинг маъракасига бормасди.

"СССР" газетаси муҳарририятига келиш у кишига илҳом ва янги куч бағишларди.  Завқланарди, чунки у киши СССР билан боғлиқ бўлиб, у пайтлар, ўша давлатни ёқтирарди. "СССР" унинг учун ёшлик ва баркамоллик даврини эсга соларди. Шунинг учун ҳам, тоғам мен ва Сайёфга ишонарди. "СССР" (17.7.2008 ёзилган-У.Ш.) ҳам ўзининг муҳтарам муаллифини ҳурмат қиларди...

Қачон келмоқчи бўлса, мен ёки Сайёфга қўнғироқ қиларди. Менинг кабинетимда бироз дам оларди. У ер бу ердан дилдан суҳбатлашардик, бироқ тушлик яқинлашиши билан хайрлашарди. У уй бекасининг таомини устун кўрарди. Ва ёки бизга «юк» бўлишни истамасди…

У кишининг ҳар бир суҳбати, маслаҳати ва қиссалари, шунингдек, тарих саҳифаларини варақлаганликларидан ўзгача кайфият олардик. Бундай азиз меҳмон кимга ҳам ёқмайди, дейсиз?!.

Охирги бир неча йилда тоғамнинг туғилган кунлари учрашишимизга сабаб бўларди. Журналист дўстлар ҳар йили уйларига борардик. Акбар Саттор (руҳи шод бўлсин), Сайёф, Қурбон Шарифий ва Самариддин Асозода билан у кишининг кайфиятини кўтарардик…

ТАНБЕҲ

"Икки асрни боғлаш йўлида " китобини нашриётга топширишдан олдин унинг охирги саҳифасига муаллифнинг таржимаи ҳолини қўшиб қўйдим. Шу боисдан, ўша куни у кишидан сўрадим.

- Энциклопедия ва китобларимдан изла, - деди. Бу жавобидан қониқмаганлигим боис, нима истайсан, деди…

Кўнглимдагидек тугатдим. Шу билан суҳбатимиз якунланди.

Султон Шарифович  ярим ҳазил ва ярим жиддий шундай деди:

- "…Ҳа, жиян, тоғангнинг таъзияномасига йиғаяпсанми?.."

-Йўқ, тоға, Худо сақласин, лекин аниқ иш қилиш менинг одатим,-дедим жавоб ўрнида.

Кулди-ю кетди…

МАСЛАҲАТ

Олтмиш йиллик фаолияти давомида ўтган асрнинг 50 йилларидан бошлаб, Совет Тожикистони Ҳукуматининг барча сир-асрорларини яхши биларди. Ва қулай пайт бўлди дегунча, у кишидан  у-бу нарсани эҳтиёткорлик билан сўрардим. Тарих гувоҳ, дерди. Ҳар ҳолда бир неча қониқарли жавоб олардим…

Кунларнинг бирида: - "Жиян, нима ёзаяпсан?"-дея сўради. Иккита материал ёзишга киришганлигимни айтдим. Биринчиси, Совет Тожикистони Ҳукумати етакчилари (ХХ аср) орасида умр йўлдошлари бошқа миллатдан бўлганлар ҳақида. Шунингдек, "СССР" учун икки хотинли ҳозирги замон давлат масъуллари ва бошқа бири бугунги ҳукуматдаги олий даражали киши хусусида…

Биринчи материал тўғрисида шундай деди: бу борада чуқур ўйла, шошилма, иккинчи материалга келадиган бўлсак, унга ҳозирча эрта, бироз сабр қил…

У кишининг маслаҳатларини эсда сақлаб қолдим. Ва айни пайтда ўша иккита материал  "тузлаб" қўйилган.

"СТАЛИН, РУЗВЕЛТ, ЧЕРЧИЛЛ

ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ"

2015 йилнинг феврал ойи бошларида Султон Шарифович қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўради.Ва ниҳоят, бирор жойга кетма, мен бораман, деди.

Учрашув вақтида Иккинчи жаҳон уруши ва Сталин ҳақида китоб ёзганлиги, унинг муҳаррирлиги ҳамда югур-югури менинг зиммамда эканлигини айтди. Умаржон, бошқа қийнамайман, бу охирги китоб, таъкидлади суҳбат сўнгида…

Нашриёт директори Ёқуб Борон меҳмонни яхши кутиб олди.

Мазкур материалнинг 90 фоизи ҳарфлари терилган, қолганларини бажаришга тушдим. Китобни "Сталин, Рузвелт , Черчилл ва Иккинчи жаҳон уруши" деб номладик. Саҳифалаш вақтида дизайнер Бахтиёр Воҳидов билан биргаликда интернетдан мавзуга оид суратларни топиб, жойлаштирдик. У 16.04.2015 чоп этилди. Китоб 1941-1945 йилларда Улуғ Ватан урушида эришилган ғалабанинг 70 йиллиги арафасида муаллиф қўлига етиб борди. Китобнинг ўз вақтида чоп этилишидан жуда қувонди. Муассислари ва ноширларини дуо қилди…

Китоб тақдимоти "Серена" меҳмонхонасида муаллифнинг жиянлари кўмагида саккиз-ўн нафар дўстлари иштирокида ўтказилди. Етук донишманд, адабиётшунос Абдужаббор Раҳмонзода ва профессор Иброҳим Усмонов муаллифнинг янги китобига юқори баҳо бердилар…

СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН

Юқорида таъкидланганидек, бир неча дўстлар ҳар йили Султон Шарифовични табриклагани борардик. Бу йил ҳам шундай қилдик. Бироқ қандайдир воқеа сабаб, ўша куни эмас, балки бир неча кун кечикиб бордик. Учрашувдан олдин қўнғироқ қилдим. Мен, Сайёф, Қурбонали-ю Самариддин тушлик вақтида у кишининг кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилдик. Ҳазил-мутойиба билан жуда эсда қоларли суҳбат бўлди. Уй эгаси ва меҳрибон янгамиз нозу неъматга тўла дастурхон ёзиб, бизнинг келганимиздан, жуда хурсанд бўлишди…

Афсуслар бўлсинким, бу сиёсат олами етук вакилининг охирги туғилган куни эди…

ТАРИХИЙ ШАХС

Султон Мирзошоев икки аср давомида, ҳам Шўролар ва ҳам янги давлатчилик - мустақиллик даврида таниқли давлат ва жамият арбобларидан бири эди. Қисқагина айтганда, у киши тарихий шахс эди.

Донишманд, ғурурли, шарафли киши эди. Ўзини ҳурмат қилган кишини ўн марталаб ҳурматини жойига қўярди. Дўстлари ва атрофидагилар билан бўлган суҳбатларида жуда самимий эди…

Ўзининг 60 йиллик умрини турли вазифаларда ўтказганлиги боис, жуда катта партия ва давлат ишлари тажрибасига эга эди. Тартибсизлик ва ҳаромхўрликни ёқтирмасди. Совет даври тарихига ҳаққоний баҳо берарди. Сталинни ҳурмат қиларди. Бу тарихий шахсият ҳақида охирги 40-50 йил давомида айтилаётган ва ёзилаётган барча нарсалар Совет душманларининг уйдирмаларидан бошқа нарса эмаслигини таъкидларди. Ва шу сабабдан ҳам, Султон Мирзошоевнинг  охирги китоби уруш ва Сталинга бағишланган эди.

Ўзини тутиши, гапириши, муносабатидан суҳбатдош ва ёки бошқа нотаниш киши унинг қаердан эканлигини билмасди. Одамларни ажратмасди. Барча халқу миллатлар вакилларидан дўсту ёрлари кўп эди. Том маънодаги зиёли…

Қарийб 60 йил давомида Совет ҳукуматининг сиёсат ва маданият соҳаларидаги таниқли кишилар, жумладан, Турсун Ўлжабоев, Жаббор Расулов, Назаршо Додхудоев, Маҳмадулло Холов, Раҳмон Набиев, Абдулаҳад Қаҳҳоров, Қаҳҳор Маҳкамов, Мирзо Турсунзода, Нусратулло Абулҳақов, Лақай Қармишев, Изатулло Ҳаёев, Талбак Назаров, Низорамоҳ Зарифова, Ғафор Валаматзода ва бошқалар билан яқин муносабатда бўлган. Мавриди келганда, уларни ёдга оларди…

Бироқ сиёсий мавзуларда жуда эҳтиёткор. Бу эса, етук дипломат бўлганлигидан дарак берарди.

Султон Мирзошоев янги давлатчиликнинг содиқ арбоби ҳамдир. Чин маънодаги асл инсон, камтарин ва меҳрибон киши эди. Бироқ бундай одобли, маҳоратли, фаросатли, донишманд, дипломат бўлганлиги билан кўпгина мансабдорлар у кишидан узоқроқ юришарди. Одамнинг юзига тўғрисини гапириши, бирор-бир гуруҳга қўшилмаганлиги бунга сабаб бўлар, балким. У бирор-бир киши ва нарсадан қўрқмасди. Шу билан бирга, бировнинг олдида бошини ҳам эгмасди.

Бироқ менга кўп насиҳат қиларди. Умаржон, меъёрни қўлдан берма, дерди-да бу гапларини шоир Саиджон Ҳакимзоданинг шеъри билан таъкидларди:

Русуму хоксориро нигаҳ дор,

Камоли бурдбориро нигаҳ дор.

Ду-се рўзе саворї гар ба дунё,

Ту меъёри савориро нигаҳ дор.

ТАНИШУВ

Данғара ноҳияси Комсомол қўмитаси биринчи котиби (1951-1953), Кўлоб шаҳри Комсомол қўмитаси биринчи, Восе ноҳияси райкомининг иккинчи котиби (1954-1957), Тожикистон ЛЁТ (Ленинчи ёшлар ташкилоти) МК биринчи котиби(1959-1961), Восе райкоми биринчи котиби (1961-1964), СС КП МК қошидаги партия олий мактаби студенти (Москва,1964-1966), Тожикистон Давлат кинематография қўмитаси раиси (1967-1973), Тожикистон Вазирлар Кенгашининг Москвадаги доимий намояндаси (1973-1979), Тожикистон маданият вазири (1979-1987), Тожикистоннинг хорижий мамлакатлар билан маданий алоқалар ва дўстлик жамияти раиси (1987-1990), Кўлоб обкоми котиби (1990-1993), Тожикистон Давлат бошлиғи аппарати раҳбари (1993 март-1994 декабр), "Тожикистон-Интурист" ҳиссадорлик жамияти президенти ўринбосари (1995-1997), "Кохи Ваҳдат" давлат мажмуаси раиси (1998-2007)…

"СОДДА ОДАМ"

У киши билан видолашув куни ғалати суҳбатнинг гувоҳи бўлдим. "Шарқи озод" мажмуаси олдида бир киши бошқасидан, Султон Мирзошоевнинг ҳовлиси шаҳарнинг қаерида бўлса экан, деб сўрарди. Билмайман, деди ёнидагиси. Ёши ўтган киши марҳум Совет даврининг ҳукумат биноларидан бирининг учинчи қаватида яшарди, деди…

Ёш журналист ҳайрат билан шундай деди: -Ажаб содда одам бўлган экан, наҳотки, шунча йиллар юқори лавозимларда ишлаб ҳовлиси бўлмаса?..

-Тўғри, "этаж"да яшайди, кетдик, яна жанозадан кечга қолмайлик,-таъкидлади ёши ўтган киши…

-Ажабо, кишининг ишонгиси келмайди, - деди биринчиси…

Ҳа, Султон Шарифович Мирзошоевнинг на данғиллама ҳовлиси бор эди-ю, на саройи. Совет даври партияга содиқ кишилари қаторида умрининг охиригача ўша журналист айтганидек, "этаж"да яшади…

Бироқ у киши Тожикистон, деб аталмиш буюк давлат соҳиби эди. У кишининг бойлиги - фарзандлари-ю неваралари…

Миллатнинг асл фарзанди Султон Шарифович Мирзошоевни тупроққа қўйганлигимизга ҳам қарийб бир йил  (8.6.2016) бўлмоқда…

Сиёсат майдонининг етук сиймоси, буюк инсон, давлат ва жамият арбоби, тожиклар янги давлатчилигининг асл фарзанди Султон Мирзошоев бир йилдан буён бизни тарк этиб, Душанбе шаҳрининг Сари Осиё қабристонида турмуш ўртоғи ва жигарбанди - севимли қизи қаторида ётибди.

Бироқ у кишининг ёди мангу биз билан…

 

Умар ШЕРХОН.

 *С.Мирзошоев, "Дар пайванди ду аср", Душанбе, "Шарқи озод", 2009, 114-115 бет.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Муродтепани забт этган йигит

 

Рўдакий ноҳиясига қарашли  “Россия” қишлоқ жамоатида Шўролар даврида пахтакорликда  фақат ноҳиядагина эмас, балки бутун Тожикистонда номлари ҳурмат билан тилга олинадиган машҳур пахтакорлар (Ҳ. Назаров, Ҳ. Ширинова, Д. Тожиев, А. Тўйчиев, Н. Мансуров, М. Мадаев, Ш. Ҳасанов, А. Халилов, М. Асқаров ва бошқалар) яшаб, меҳнат қилишган. Улар қамишлар бағридан қаричма-қарич ер очиб,

Муфассал...

ЎЗГАНИ БИЗ ҲАР ДОИМ ЎЗ АЙТАМИЗ…

 

Нуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991110

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478725
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4653
4027
22338
7426653
100369
114875
7478725

Сизнинг IPнгиз: 18.117.232.215
Бугун: 23-11-2024 17:50:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015