Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1836
Печат

yangi kadrlar 2017

12 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри маҳаллий ижроия органлари раҳбарлик таркибида кадрлар алмашинувини амалга оширди.

Тожикистон Республикаси Президенти Фармони билан Маҳмадсаид Убайдуллоев Душанбе шаҳри раиси вазифасидан озод этилди.

 

Мамлакат Президенти Фармони билан Рустам Эмомали Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори вазифасидан озод этилиб, Душанбе шаҳри раиси вазифасини ижро этувчи қилиб тайинланди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  Тожикистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари тўғрисида»ги конституцион қонунининг 20-моддасига мувофиқ Расулов Ашурбег Раҳматуллоевичнинг Душанбе шаҳри раиси биринчи ўринбосари, Самадов Шакарбек Додхоевич, Мақсудзода Шўҳрат ва Ҳакимзода Низом Ҳожи Душанбе шаҳри раиси ўринбосарлари вазифаларидан озод этилишларига розилик берди.

Тожикистон Республикаси Президентининг амрига биноан, Зувайдзода Маҳмадсаид Маҳмуд Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси директори вазифасидан озод этилди. Мамлакат Президенти унинг Душанбе шаҳри раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланишига розилик берди. Тожикистон Республикаси Президенти амри билан Назирмадзода Бахтиёр Тожикистон Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси бўлими маслаҳатчиси вазифасидан, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Муиний Мавсума Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилиб, уларнинг иккаласи ҳам Душанбе шаҳри раиси ўринбосарлари этиб тайинландилар. Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президенти Саидзода Қурбон Тағай ва Жумазода Фаррух Турақулларнинг Душанбе шаҳри раиси ўринбосарлари вазифасига тайинланишларига розилик берди.

Тожикистон Республикаси Президенти Фармонлари билан бошқа ишга ўтганликлари сабабли, Ализода Саиднуриддин Акрам Душанбе шаҳри Сино ноҳияси раиси вазифасидан, Қурбонов Аламхон Жамилович Душанбе шаҳри Исмоил Сомоний ноҳияси раиси вазифасидан, Сиёмардзода Сайдамир Душанбе шаҳри Шоҳмансур ноҳияси раиси вазифасидан озод этилдилар.

Тожикистон Республикаси Президенти Фармони билан Салимзода Нусратулло Файзулло Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири вазифасидан озод этилиб, Душанбе шаҳри Сино ноҳияси раиси вазифасини ижро этувчи қилиб тайинланди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Сами Шариф Ҳамид «Роғун ГЭСи сув остида қолиш минтақаси бўйича дирекция» давлат муассасаси директори вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Президенти Фармони билан Душанбе шаҳри Исмоил Сомоний ноҳияси раиси вазифасини ижро этувчи қилиб тайинланди.

Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президенти Фармони билан Ҳакимзода Низом Ҳожи Душанбе шаҳри Шоҳмансур ноҳияси раиси вазифасини ижро этувчи қилиб тайинланди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Олимзода Насим Хожа Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири ўринбосари вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Президенти Фармони билан Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири этиб тайинланди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Жаъфаров Наврўз Жунайдуллоевич Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири ўринбосари вазифасидан озод этилди.

Давлат бошлиғи ўз амри билан Ражабали Саидвализодани Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси директори этиб тайинлади.

Душанбе шаҳри раҳбарлик ва масъул вазифаларига тайинланганларнинг барчаси ёш, тажрибали, хорижий тилларни билувчи  ва турли соҳалардаги ўз фаолиятларида юқори касбий маҳорат кўрсатган кадрлар бўлиб, жамиятда обрў-эътиборга эгадирлар.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида маҳаллий ҳокимият турли даражадаги раҳбарлик масъулиятларини ўз зиммасига олган шахсларни пойтахт ва унинг ноҳияларида давлат ҳокимияти барча тармоқлари фаолияти, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорлари, мамлакат Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида эълон қилинган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини қонун доирасида кучайтириш, халққа виждонан ва ҳалол хизмат қилишга чақирди.

Ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси Ватан ва халққа ҳалолу виждонан хизмат қилиш, мамлакат пойтахти – Душанбе шаҳрининг ободончилиги ва гуллаб-яшнаши йўлида хизмат қилиш, аҳолини транспорт, иссиқлик, электр энергияси, биринчи навбатдаги зарурий нарсалар билан таъминлашдан иборатдир. Давлат бошлиғининг сўзларига кўра, бу вазифаларни ижро этиш учун жиддий назоратни йўлга қўйиш ва юксак масъулият ҳис этиш зарур.

 

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Сув – бебаҳо неъмат, ҳаёт сарчашмаси

 

Мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри келгуси ҳафтада яна бир халқаро тадбир ўтказилиши майдонига айланади. 20 июндан 22 июнгача пойтахтимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси асосида қабул қилинган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тадбирлари доирасида БМТ

Муфассал...

Бунёдкорлик ишлари билан танишув

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўрсатма ва топшириқлари асосида мамлакат Бош вазири Хатлон вилоятининг Левакант шаҳри ва Жалолиддин Балхий ноҳиясида бунёдкорлик ишлари жараёни, турли иншоотларнинг янгиланиши ва қайта қурилиши ҳамда деҳқон хўжаликлари фаолияти билан танишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2478359

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9857227
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1020
2846
10550
9818773
101537
122773
9857227

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.111
Бугун: 30-07-2026 06:52:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015