Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 1948
Печат

 

maorif-6Мана, яна матбуот коференциялари – республика давлат вазирлигу идоралари, қўмита-ю агентликлари ва ташкилоту муассасалари оммавий ахборот воситалари орқали ўз фаолиятлари ҳақида маълумот берадиган палла бошланди. Ҳар доимгидек биринчилардан бўлиб мамлакат Маориф ва илм вазирлиги ўз матбуот конференциясини ўтказди.

-Ўтган йил Руминия давлатида бўлиб ўтган математика фанидан халқаро олимпиада якунларига кўра, Тожикистон еттинчи ўринни эгаллаб, халқаро олимпиадада иштирок этиш ва ўрин эгаллаш бўйича дунё мамлакатлари ўнталигига кирди,- деди мамлакат маориф ва илм вазири Нуриддин Саид.

Унинг сўзларига кўра, 2016 йил бошидан республика таълим муассасалари ўқувчилари дунёнинг 15 давлатида ўтказилган олимпиадада иштирок этиб, 127та медални қўлга киритишган. Шундан 21та олтин, 33та кумуш ва 73таси бронза медалларидир. Қувонарлиси шундаки, дунёнинг 30 мамлакати ўқувчилари орасида ўтказилган олимпиадада Душанбе шаҳридаги Президент халқаро мактабининг 11-синф ўқувчиси Комила Шоҳидова рус тили фанидан иштирок этиб, Гран-при соҳиби бўлган.

Журналистлар мамлакат маориф ва илм соҳасидаги ютуқлар ҳақида қувониб гапираётган вазир диққатини соҳадаги мавжуд камчиликларга қаратишди: кадрлар ва дарслик китоблари етишмаслиги, соҳага ажратилаётган бюджет маблағларининг кўплигига қарамасдан, мактаблардаги таълим сифати пастлиги, ўқувчилардан турли газета-журнал, бадиий китоблар ва байрамларга пул талаб қилиниши ва ҳоказолар…

- Мактаб - ким нимани истаса пуллайдиган тижорат жойи эмас. Мактабнинг биринчи даражали вазифаси –  таълим-тарбия бериш. Шундай экан, бошқа барча турдаги фаолият, сиз айтгандек, турли хил пул йиғишлар, бадиий ва турли газета-журналларни сотиш ҳамда ўқувчилардан суғурта учун пул тўплаш ҳоллари, умуман, мумкин эмас. Агар шундай ҳолатларнинг гувоҳи бўлиб, бизга хабар қилсангиз, ўша мактаб директорини бир соат ҳам ишлагани қўймаймиз,- деди вазир.

«Халқ овози» мухбирининг ўзбек филологияси факултетини битирганлар тожик тилидан дарс беришлари мумкинми? - деган саволига вазирликнинг масъул ходими Сайвали Қодиров қуйидагича жавоб берди:

-Ҳа, агар улар тожик тилидан дарс беришни хоҳлашса, Садриддин Айний номли Тожикистон педагогика университети ҳамда  Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлигига мурожаат қилиб, дипломларини мувофиқлаштиришлари мумкин.

Матбуот конференциясида маълумот берилишича, эндиликда 8 ва 9-синфларнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани юзасидан таълим режасига қўшимчалар киритилади. Унга кўра, ўқувчилар Тожикистон Республикаси Конституцияси, Тожикистон Республикасининг иккита миллий қонуни: «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида» ва «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларни тўлиқ ўрганишади.

Нега, айнан, бу ўзгаришлар саккизинчи ва тўққизинчи синфлар таълим дастурига киритилганлигига шарҳ берган мамлакат маориф ва илм вазири Нуриддин Саид шундай деди:

-Тожикистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, юртимизда асосий мажбурий таълим тўққиз йиллик ҳисобланади. 9-синфни битирган ўқувчилар касб-ҳунар эгаллаш мақсадида турли қисқа муддатли курсларда ўқишларини давом эттиришлари мумкин. Уларнинг ҳам қонунларимизнинг тўлиқ моҳиятини англашдан четда қолмасликларини таъминлаш мақсадида, бу қўшимчаларни айнан 8 ва 9-синфлар таълим дастурига киритдик. Бу эса, ўзининг самарасини беради, деган умиддамиз.

 

Зуҳриддин Умаров,

«Халқ овози».


Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланади

 

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.

Муфассал...

Синов

 

Олийгоҳ томонидан шанбаликка сафарбар этишди. Ижарага олинган уйнинг битта хонасида яшайдиган беш йигит ҳаммадан олдин тайинланган жойга етиб бордик. Қишлоқда бундай юмушларни деярли ҳар куни бажарганимиз учун шанбалик бизга одатдаги ишдек туюларди. Бир зумда шаҳарлик курсдош қизларга иш қолдирмай, гуруҳимизга ажратилган жойни тозалаб ташладик. Ҳали вақтимиз борлиги учун сояроқ жой қидириб, йўл четидаги дарахт тагини танладик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2531993

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10037714
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3161
7591
34430
9980795
73684
100591
10037714

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.87
Бугун: 20-09-2026 14:57:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015