Сув – ҳаёт манбаи, Яратганнинг тирик мавжудотга ато этган мўъжизавий инъоми. Ҳаёт сарчашмаси бўлган сувдан тежаб, оқилона фойдаланиш - бугун халқаро миқёсда эътибор тортаётган глобал экологик муаммога айланган. Зеро, Ер юзида бу неъматга муҳтож яшаётганларнинг миллионлаб нафар эканлиги шуни тақозо этади.
Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, жаннатмакон юртимиз – азиз Тожикистонимиз табиатнинг бу бебаҳо неъматига бой. Ўлкамизнинг осмонўпар тоғларидаги музликлардан пайдо бўладиган тоза сув Марказий Осиё минтақасининг 60 фоизини таъминлайди. Минглаб ирмоқлар, юзлаб дарёлардан оқадиган шаффоф сувимиз бирлашиб, икки йирик «қон томири» - Амударё ва Сирдарёни яратади. Бу икки азим дарё минтақага жон улашади, ҳаёт бағишлайди, уни гуллаб-яшнатади…
Азиз Тожикистонимиз истиқлолиятга эришганидан буён, мамлакат Ҳукумати раҳбариятининг диққат марказида тоза ичимлик сувидан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланиш турибди. Бевосита, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан жаҳондаги энг нуфузли халқаро ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тоза ичимлик сувини қадрлаш, уни исроф этмасдан келгуси авлодга табиий ҳолатда етказиш ҳамда сайёрамиз экологик ҳолатини сақлаб қолишга катта эътибор қаратиб келмоқда.
Мамлакатимиз Президентининг БМТ юқори минбаридан туриб, ичимлик сув тозалигини сақлашга қаратилган даъвати натижасида, мазкур нуфузли халқаро ташкилот «2003 йил – Тоза ичимлик суви» йили, деб эълон қилинганди.
Ўша йили бу тадбир доирасида энг йирик ва муҳим воқеалардан бири – 29 август – 1 сентябр кунлари мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳрида тоза ичимлик сувига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди. Бу тадбирда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан вакиллар қатнашиб, сув муаммосига бағишланган масалалар кенг муҳокама этилди.
Бундан ташқари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон киритган таклиф бўйича, ўтказилган форумда қабул қилинган Декларация асосида БМТ Бош ассамблеяси 2003 йил 23 декабр куни 2005-2015 йилларни «Сув – ҳаёт учун» ўн йиллиги, деб эълон қилиниши ҳақида Резолюция қабул қилди.
Халқаро миқёсда тоза сув муаммосига жаҳон ҳамжамияти диққатини жалб этиш бу зарур ва мавридли тадбир эди.
Шунингдек, Давлатимиз бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Марказий Осиё ўлкаларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятининг Мурғоб ноҳиясида – осмонўпар Помир тоғида жойлашган Сарез кўли сувидан фойдаланиш юзасидан халқаро Консорциум ташкил этиш ғоясини илгари сурди.
Дарҳақиқат, энг тоза ичимлик сув захираси мавжуд бўлган бу табиий кўлдан халқаро миқёсда оқилона фойдаланилса бўлади. Зеро, бу кўлда 16 кубокилометрдан ортиқ соф ичимлик суви тўпланган. Муҳтарам Президентимиз таклиф этган халқаро Консорциум ташкил этилса, табиатнинг бу бебаҳо неъматидан минтақа аҳолисининг баҳраманд бўлиш имконияти юзага келган бўларди.
Яқинда тарқалган хушхабар тожикистонликларнинг ифтихорига сабаб бўлди. 2016 йил 21 декабр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси умумий мажлисида Тожикистон Республикасининг жаҳон 177 мамлакати ҳаммуаллифлигида БМТ умумий мажлиси Иккинчи комитетида киритилган 2018-2028 йилларни «Сув – устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги, деб эълон қилиниши ҳақидаги таклифи тасдиқланганлиги маълум бўлди.
Шундай қилиб, БМТ Бош ассамблеяси умумий мажлиси ўз қарори билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Корея Республикасида бўлиб ўтган халқаро Сув форумида киритган «Сув – устувор тараққиёт учун» ўн йиллиги, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлади.
БМТ Бош ассамблеяси умумий мажлиси томонидан қабул қилинган Резолюцияга кўра, «Сув – устувор тараққиёт учун» ўн йиллиги Халқаро сув захиралари куни – 22 март 2018 йил бошланиб, 22 март 2028 йилда тугайди.
Устувор тараққиётнинг мазкур ўн йиллиги давомида сув захираларидан оқилона фойдаланиш, сув соҳасида янги лойиҳа ва дастурларни тақдим этиш, устувор тараққиёт йўналишига боғлиқ ҳамкорликларни йўлга қўйиш, сув захираларидан самарали фойдаланиш ҳамда озиқ-овқат, энергия, атроф-муҳит ҳимояси бўйича уйғунликка эришишни қамраб олиш кўзда тутилган. Шунингдек, қабул қилинган Резолюция юзасидан ташкилий комитет тузиш ҳамда мазкур ўн йилликни ҳаётга татбиқ этиш БМТ Бош котиби зиммасига юклатилди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон киритган таклиф БМТ Бош ассамблеяси томонидан қўллаб-қувватланиб, 2018-2028 йилларни «Сув – устувор тараққиёт учун» ўн йиллиги эълон қилиниши ҳар бир тожикистонликнинг ифтихорига сабаб бўлди. Зеро, Давлатимиз бошлиғи Жаноби олийларининг ташаббуси жаҳоннинг 177дан ортиқ давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиши халқаро миқёсда мустақил Тожикистонимиз обрў-эътиборини оширибгина қолмай, балки инсоният тараққиёти йўлидаги ҳаётбахш ғоядир.
Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таклифи юзасидан БМТ Бош ассамблеяси умумий мажлиси 2018 -2028 йиллар «Сув – устувор тараққиёт учун» ўн йиллиги ҳақида Резолюция қабул қилинганлиги муносабати билан БМТ Бош котиби Пан Ги Мун томонидан табрик телеграммаси жўнатилганлиги ҳам бу тадбирнинг жаҳон ҳамжамияти учун нақадар муҳим ва аҳамиятли эканлигининг яна бир исботидир.
Шунингдек, БМТ Бош ассамблеяси Раиси Питер Томсон Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмонга табрик мактуби йўллаб, Жаноби олийларининг таклифи юзасидан махсус Резолюция қабул қилинганлиги билан муборакбод этганлиги, бу тадбирнинг инсоният тараққиётида катта рол ўйнашини тасдиқлайди.
Тожикистон – жаннатмакон юрт. Ўлкамиз - шаффоф сувларга бой. Юртимизнинг осмонўпар тоғларидан бошланадиган дарёларнинг суви – шифобахш. Дарёларимизда оқаётган ичимлик сувининг ҳар бир қатраси тирик мавжудотларга ҳаёт улашади. Биз – тожикистонликлар Яратганнинг ана шу бебаҳо неъматига шукрона қилиб, мустақил юртимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун ҳалол меҳнат этагини тутаверамиз.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таклифи билан БМТ Бош ассамблеяси умумий мажлиси томонидан қабул қилинган 2018-2028 йиллар «Сув – устувор тараққиёт учун» ўн йиллиги ҳақидаги Резолюция жаҳон ҳамжамияти қошида азиз Тожикистонимизнинг мавқеи мустаҳкамланиб, халқаро миқёсдаги обрў-эътиборининг юксалиб бораётганлигининг ёрқин далилидир. Биз – тожикистонликлар бундан ифтихор ҳиссини туямиз…
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,
«Халқ овози».
Шайтон каби болалаб кетган,
Ҳийлаларда шайтонга етган.
Баъзилари виждонин сотган,
Ғурури йўқ, илдизлар отган.
Айт, бу қандайин ажиб дунё!
Муфассал...
Бир мўйсафид журналист Жума Мирзонинг сочи оқ ва мўйлови қора эканлигини мушоҳада қилиб, ундан сўради:
- Болам, ғам емоқдан шундай бўлдингми?
- Йўқ, бобо, кам емоқдан, - жавоб берди Жума.
АДАШ
Ҳажвчи Гурез Сафар журналист Бегижон Махсумни кўриб сўради:
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015