Абдуғани Ҳаитзода, Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ишни ташкил этиш ва ижро назорати бошқармаси прокурори, III даражали адлия маслаҳатчиси:
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси , Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида жаҳондаги сиёсий вазиятнинг
кескинлашиб бораётганлиги туфайли кучга эга тузилмалар олдига ҳам муҳим вазифа ва топшириқлар қўйилган эди.
Дарҳақиқат, дунёда юз бераётган воқеалар бугун терроризм ва экстремизм аср вабоси сифатида сайёрамиз ҳар бир фуқароси хавфсизлигига таҳдид солиб, башарият учун ядровий қуролдан кам бўлмаган хатарни келтириб чиқармоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг ўз Паёмида келтирган бу хулосаларни республикамизнинг ҳар бир фуқароси жиддий қабул қилиши ва қонун нуқтаи назаридан ўз хулосасини чиқариб олмоғи лозим бўлади.
Айниқса, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш жамиятда яшовчи ҳар бир кишининг асосий бурчи ҳисобланиши керак.
Ота-оналар ўз фарзандлари таълим-тарбиясига нисбатан янада масъулиятлироқ бўлишлари талаб этилади. Чунки бола олти соат мактаб, сутканинг қолган вақтида ота-она назоратида бўлади. Умуман, қонундан бехабарлик одамни аянчли оқибатларга дучор этади.
Ҳозир янги технологиялар асри, кўпгина бузғунчиликлар: ёшларни терроризм ва экстремистик ғоя ва ҳаракатларга жалб этиш ва уларни йўлдан уриш интернет тармоқлари орқали рўй бераётган экан, ота-оналар, ўқитувчилар жамоаси, маҳалла комитетлари, қишлоқ жамоатидаги масъул шахслар бу нозик нуқтани ҳеч қачон эсдан чиқармасликлари лозим.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дунёнинг баланд минбарлари, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб террорчининг ватани, миллати, дину маҳзаби йўқлигини бир неча бор таъкидлаб ўтганлар.
Худди шунингдек, қонунларда ҳам, Жиноят кодексида ҳам Ватан хоини, террорчи ва экстремистик гуруҳларга аъзо ёхуд аъзо бўлишликка мойиллик хусусиятлари аниқланган шахсларга нисбатан жуда қаттиқ чоралар белгилаб қўйилганлигини эсдан чиқармаслик керак.
Жамиятнинг ёш қатлами учун кўпроқ катталар масъулдирлар. Бизда, «Бир болага етти маҳалла ота-она», деган мақол бекорга айтилмаган. Шуларни эътиборга олиб, фарзандлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, ҳар хил бегона оқимлардан, лоақал, ўз фарзандини ҳимоя қилиш ота-оналикнинг ёрқин томонларидан бири эканлиги аён. Шундай экан, қонун олдидаги масъулиятга бефарқ бўлмайлик. Зеро, қонунга эътиборсизликнинг ўзи жиноятдир.
Эшмурод Боқиев, меҳнат ветерани, Турсунзода ноҳияси:
-Мен қирқ тўрт йил тракторчилик касби ортидан умргузаронлик қилиб келдим. Шу касб орқали эл-юртга танилдим. Фарзандларимни ҳалол ва заҳматли меҳнатим орқали вояга етказдим. Уларга фақат ҳалоллик билан ризқ топиш сабоғини бердим. Ва бу амалим натижасининг мукофотини камтарона ҳаётимдан топдим. Шунисига ҳам шукр. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакатимиз ва хорижий иш сафарларини телевидиние орқали доимо яхши бир кайфият билан томоша қилиб бораман. Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир чиқишларини тинглар эканман, эртанги кунга умид уйғонади. Биласизми, энг асосийси – юрт тинчлиги. Агар юрт тинч, ватандошларимиз иттифоқ бўлишса, бу она-заминимиз гуллаб-яшнайверади. Биз тожикистонликлар учун Тожикистондан бошқа Ватан йўқ, буни ҳеч ким эсдан чиқармасин. Инсонда Ватан битта бўлади, у ҳам бўлса, киндик қони томган тупроқдир. Бошқаси бекор. Мен ҳар йили муҳтарам Президентимиз Жаноби олийларининг мамлакатимиз парламентига йўллаган Паёмларини телевидение орқали тинглаб бораман. Орадан бироз вақт ўтгандан кейин, республикамизда ўзбек тилида ҳар ҳафта чоп этилаётган Ҳукумат нашри «Халқ овози» газетаси саҳифаларида Паёмнинг ўзбекча матнини синчиклаб ўқиб чиқаман. Рости гап, Паёмда келтирилган ёхуд бажарилиши лозим ҳаётан муҳим ишлар режаси мени қувонтиради. Мен қишлоқ хўжалиги соҳасида суяги қотган одамман. Бу соҳа нозикликларини яхши биламан. Президентимиз Паёмидаги ҳамма соҳа, хусусан, қишлоқ хўжалиги борасидаги фикрлардан қониқиш ҳосил қилганман.
Тожикистон Президентининг 2009 йил 27 августдаги «2010-2014 йиллар Тожикистон Республикасида боғ-узумчилик соҳаларини ривожлантиришга доир қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси йўлида 50 минг гектар майдонда янги боғлару токзорлар барпо этилиб, дастур ортиғи билан ижро этилганлиги борасидаги маълумотларни ўқир эканман, бу фикрга юз фоиз қўшиламан. Дарҳақиқат, бизнинг Турсунзода шаҳримиз мисолида айтадиган бўлсак, айни замонда, ноҳиямизда боғдорчилик ва токпарварлик майдонлари кенгайтирилибгина қолмасдан, узумнинг янги-янги навлари етиштирилмоқда.
Машҳур боғбонлар Камол ҳожи Мадумаров ва Неъмат ҳожи Усмоновлар етиштирган узумлар меваси, нафақат, Тожикистон, балки дунёда машҳурдир. Турсунзодалик машҳур деҳқон ҳожи боболарнинг дунёга танилишида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ва қолаверса, Республика Ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиёти учун қабул қилган ва қилаётган қарорлари маҳсули эканлигини унутмаслик керак.
Паёмда узумчилик соҳаси тўғрисида қимматли ва муҳим фикрлар ўртага ташланиши билан бирга, бу жараённи давом эттириш мақсадида Ҳукумат томонидан «2016- 2020 йиллар учун боғдорчилигу токпарварлик соҳасини ривожлантиришнинг янги дастури» қабул қилиниб, уни амалга татбиқ этиш доирасида келгуси беш йил давомида яна 20 минг гектар янги боғу токзорлар барпо этилиши назарда тутилган, дейилади.
Асрлар бўйи ўзининг бунёдкорона ва ҳалол меҳнати билан донг таратиб келган, юртдошларимиз 20 минг гектарлик токзорларни қисқа муддатларда бунёд этишларига чин юракдан ишонаман.
Насиба Ғаниева, пойтахтнинг 82-микроноҳияси яшовчиси:
-Дунё ҳамжамиятида ўзгача ўринга эга бўлиб бораётган Ватанимиз - Тожикистонда рўй бераётган оламшумул ўзгаришлар дилларга қувонч бағишлайди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон илгари сураётган одилона сиёсати нақадар тўғри ва тарихи минглаб йилларга бориб тақалувчи тожик миллати қадриятларига асосланганлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Ор-номуси ҳамда миллий қадрияти таҳқирланган тожик миллати мустақиллик йилларида қаддини тиклади, десак муболаға бўлмайди.
Фуқаролар урушидан сўнг, қисқа муддатларда қад ростлаган Тожикистонда тараққиётнинг тезлик билан олға силжиши-ю, не-не кўргуликларни бошидан кечирган бу кўҳна заминнинг тараққий этиб, чирой очиши, тожикистонликларнинг қадимий маданият ва тамаддунга эга эканлигидан далолат беради.
Ҳали ҳамон давом этаётган ободончилик ишлари республикамизнинг барча гўшаларида кўзга ташланмоқда.
Асосийси, халқимиз тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Бундан зиёд неъмат бўлиши мумкинми?
Ҳар йили муҳтарам Президентимиз Жаноби олийларининг мамлакат парламентига йўллаган Паёмини халқимиз жуда катта қизиқиш билан кутади.
Президент Паёмида республикамиз ҳаётига оид бир йиллик ҳаётан муҳим ишлар режаси тўлалигича намоёнлигини кўриш мумкин. Президент Паёми Тожикистоннинг нафақат ички, балки ташқи сиёсатини ҳам тўлалигича қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир.
Кузатишимча, Паёмда белгилаб берилган режалар бир йил мобайнида, мамлакатимизда амалга ошаётган ютуқларимизга маёқ вазифасини бажаради.
2016 йилда 300 мегаватт ҳажмдаги қўшимча энергетик иқтидорларни фойдаланишга топширишни режалаштираяпмиз, деган сатрлар бор Президентимизнинг жорий йил бошида мамлакат парламентига йўллаган Паёмида. Шуни катта ишонч ва мамнуният билан қайд қилишни истардимки, ўтган ҳафта, 300 мегаватт иқтидорга эга «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази иккинчи корпуси ишга туширилди. Бу қувончли ва тарихий воқеадан кейин, мамлакатимиз фуқароларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжлари анча яхшиланди. «Барқи Тожик» Очиқ Ҳиссадорлик Холдинг компанияси томонидан республикамизда қишки мавсум бошланиши натижасида, электр энергияси танқислиги муносабати билан жорий этилган чекловнинг айни пайтда қишлоқ жойларда беш соатга қисқарганлигини эшитиб қувондик.
Уч юз мегаваттга эга «Душанбе-2» иссиқлик-энергия марказининг ишга тушиши муносабати ўлароқ, бундан буён, янгидан-янги ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга тушиши бир сўз билан айтганда, саноат соҳаси тараққиётида жиддий ўзгариш ва ривожланиш бўлиши, табиий. Яна қувонарлиси, янги иш жойлари пайдо бўлиб, одамлар доимий иш ўрнига эга бўлишади. Янги иссиқлик-энергия марказининг ишга тушиши пойтахт аҳолисини, нафақат, электр энергияси, шу қатори иссиқлик билан ҳам таъминлайди. Бу йилги қиш мавсумида пойтахтнинг бир қатор ноҳияларида яшовчи аҳоли иссиқлик билан ҳам таъминланганлиги фикримга далилдир. Тожикистонликлар, Худо хоҳласа, электр энергияси мустақиллигига эришадилар. Йирик ишлар дебочаси шундан дарак беришига ишончим комил.
Ҳасанбой Орифжонов, ўқитувчи, Ж. Расулов ноҳияси:
-Ўқитувчи халқи жамиятда рўй бераётган янгиликлар, ўзгаришларни доимо синчковлик билан кузатиб бориши турган гап. Шундай экан, мустақиллик йилларида она-юрт ва ота-макон Тожикистон мисли кўрилмаган ўзгаришлар, тараққиёт ва ободончилик майдонига айланди.
Жамиятимизда мавжуд барча соҳаларда замона талабига мос ислоҳотлар ўтказилмоқдаки, таъбир жоиз бўлса , бу жараёнлар мазкур соҳаларнинг ривожланишида алоҳида рол ўйнаши, шубҳасиз.
Мен фикрингизни бошқа томонга қаратмоқчиман. Хуллас, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, мамлакат парламентига йўллаган Паёмида: «Мамлакат келажагининг ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ жиҳатлари кўп эканлигини яна бир марта таъкидлайман. Шуни эсда тутиш керакки, фақат саводли миллатгина маърифатли-ю билимдон ва даврнинг муносиб кадрларини вояга етказиб, олға ҳаракат қилиши ва ривожланган дунё ҳамжамиятидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши мумкин».
Биз ўқитувчилар, муҳтарам Президентимиз ўз Паёмида таъриф қилган ўқитувчиликдек шарафли касбнинг уддасидан чиқаётирмизми?
Инсон ҳаётида виждони унинг фаолияти мезонларини белгилайди.
- Ғиштни нотўғри қўйса меъмор, қийшиқ бўлади девор,- дерди раҳматлик устозларимиздан бири.
Ҳақиқатдан ҳам, ўқитувчиларнинг жамият олдидаги бурчи зарворлидир.
Ўқитувчи ҳар бир шогирди ҳаётида меъморлик вазифасини ўташи мумкин.
Ҳукумат томонидан маориф соҳасида жуда катта ислоҳотлар ўтказилаётганлиги сир эмас. Ҳар ўқув йилида замонавий кенг ва кўркам билим масканлари қурилиб, кўп сонли ўқувчилар ихтиёрига берилмоқда. Синфхоналарнинг янги русумдаги компютерлар билан жиҳозлантирилаётганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларга дунёвий билимларга соҳиблик қилишнинг кенг имкониятларини вужудга келтиради ва осонлаштиради. Ҳавас билан ишлаш имкониятларига эгамиз. Маориф соҳаси ходимларининг маошлари йилдан-йилга ошириб борилаётганлигини алоҳида таъкидлашни хоҳлардим.
Биз ўқитувчилар, миллат фарзандларини саводли қилишга масъул эканмиз, бу ишни чин қалбдан бажармоғимиз кераклигини уқтириб ўтиш шарт эмас, деб ўйлайман.
Республикамизда коммуникация соҳасида улкан ва кенг ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Муҳтарам Президентиз ўз Паёмида ноҳиялараро ва ички йўлларини таъмирлаш борасида таъкидлаб ўтган эдилар. Дарҳақиқат, собиқ Иттифоқ давридан буён, бирор марта ҳам таъмир қилинмаган ички автомобил йўлларининг таъмирдан чиқарилиши одамлар қувончига сабаб бўлаётир. Жорий йилда Ж. Расулов ноҳиясида ҳам 14,3 километр йўл тўла асфалтланди. Ноҳиянинг янги тайинланган раиси Комилжон Салимзоданинг ишбилармонлик қобилиятини алоҳида таъкидлашни истардим.
Эркин ШУКУР суҳбатлашди.
Куни кеча, аниқроғи, 28 июл тонгида Ватанимиз пойтахти сўлим Душанбе шаҳридан Ўзбекистоннинг қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳри - Самарқандга узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна самолёт парвоз қилди.
Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз халқларимизга яна бир олам қувонч бағишлади.
Муфассал...
ё абадийлик юзидаги кўз ёш
Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015